30.12.2012 йилдаги 377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 30.12.2012 йилдаги 377-сон
Date of entry into force
14.01.2013
Норасмий таржима
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ярмарка савдосини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмол бозорини максимал даражада қондириш ва уни мамлакатимизда ишлаб чиқарилган юқори сифатли рақобатбардош истеъмол товарлари билан тўлдириш, минтақавий кўргазма-ярмаркалар ўтказилишини тизимли асосда ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Савдо-саноат палатасининг мамлакатимизда ишлаб чиқарилган замонавий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазма-ярмаркаларини, энг аввало, қишлоқ жойларда доимий асосда ўтказиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлигининг қўшимча вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг, энг аввало қишлоқ жойларда кўргазма-ярмаркаларини ташкил этиш ва доимий асосда ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш учун рақобатбардош ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг кенг доирасини, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини жалб этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
талаб юқори бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турларининг номенклатурасини аниқлаш ва шу асосда уларни ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турларини кенгайтириш, уларнинг дизайни ва сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо-воситачи ташкилотлар ва истеъмолчилар ўртасида амалий алоқалар ўрнатишга кўмаклашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Замонавий маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазма-ярмаркаларига тайёргарлик кўриш ва уларни доимий асосда ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш учун зарур шарт-шароитларни, шу жумладан, асосан зарур савдо-кўргазма ускуналари билан жиҳозланган савдо комплексларида бепул асосда бинолар ажратиш йўли билан таъминласинлар..
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Маълумот учун қабул қилинсинки, кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш муносабати билан хўжалик юритувчи субъектлар томонидан қилинган харажатлар юридик шахсларнинг солиқ солинадиган фойдасини аниқлашда белгиланган тартибда чегириб ташланадиган реклама харажатларига киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги ҳамда Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ўтказилаётган кўргазма-ярмаркаларнинг мақсад ва вазифалари, республика ишлаб чиқарувчилари томонидан ишлаб чиқарилаётган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг янги турлари тўғрисида аҳолини ва манфаатдор ишбилармон доираларни оммавий ахборот воситалари орқали кенг хабардор қилишни таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин..
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 30 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
377-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 30 декабрдаги 377-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Замонавий маҳаллий ноозиқ-овқат истеъмол товарлари кўргазма-ярмаркаларига тайёргарлик кўриш ва уларни доимий асосда ўтказиш бўйича комплекс чора-тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р

Тадбирлар номи

Масъул ижрочилар

Ижро муддати

I. Ташкилий ва тайёргарлик чора-тадбирлари

1.

Маҳаллий ишлаб чиқарувчилар, савдо-воситачи ташкилотлар, шунингдек, аҳолининг кенг қатламлари учун маҳаллий корхоналар томонидан ишлаб чиқариладиган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турлари тўғрисида доимий янгиланиб турадиган ягона маълумотлар базасини яратиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги, ССП, идоралар, хўжалик бирлашмалари,  Давлат статистика қўмитаси

2013 йил 10 январгача, кейинчалик ҳар чоракда янгиланади

2.

йил давомида республиканинг барча шаҳар ва туман марказларини қамраб олган ҳолда кўргазма-ярмаркалар ўтказиш жадвални тасдиқлаш;

аниқ муддатлар ва уларни самарали ташкил этиш учун масъул шахсларни кўрсатган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктларида сайёр кўргазма-ярмаркалар ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар йили 20 январгача

3.

Кўргазма-ярмаркаларда иштирок этиш учун рақобатбардош ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналарнинг, шу жумладан кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг кенг доирасини жалб қилиш.

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси, идоралар, хўжалик бирлашмалари,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Ҳар йили 20 январгача

4.

аниқ муддатлар ва уларни самарали ташкил этиш учун масъул шахсларни кўрсатган ҳолда қишлоқ аҳоли пунктларида сайёр кўргазма-ярмаркалар ташкил этиш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши,

вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари,

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш жадвалига мувофиқ

5.

Оммавий ахборот воситалари орқали аҳоли ва манфаатдор ишбилармон доираларни ўтказилаётган кўргазма-ярмаркаларнинг мақсад ва вазифалари, шунингдек, уларни ўтказиш жадвали тўғрисида кенг хабардор қилиш.

Миллий телерадиокомпания,

Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги,

Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги,

Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги

Кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш жадвалига мувофиқ

6.

Ўтказилаётган кўргазма-ярмаркаларга ўзи ишлаб чиқарган ноозиқ-овқат истеъмол товарларининг мақбул нархларда ўз вақтида етказиб берилишни таъминлаш.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси,

«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси,

«Файз» холдинг компанияси,

ССП,

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари

Кўргазма-ярмаркаларни ўтказиш жадвалига мувофиқ

7.

Кўргазма-ярмаркалар иши натижалари бўйича:

Аҳоли ўртасида юқори талабга эга бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари номенклатурасини аниқлаш;

Юқори талабга эга бўлган ноозиқ-овқат истеъмол товарлари турларини ишлаб чиқариш ҳажмларини ошириш, шунингдек, ишлаб чиқарилаётган маҳсулотлар турини кенгайтириш, товарлар дизайни ва сифатини яхшилаш бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги,

Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги,

Савдо-саноат палатаси,

идоралар ва хўжалик бирлашмалари

Ҳар чоракда

8.

Кўргазма-ярмаркаларнинг ўтказилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим этиш.

Иқтисодий тараққиёт вазирлиги

Ҳар чоракда

II. Ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва янги турдаги ноозиқ-овқат истеъмол товарларини ўзлаштириш бўйича чора-тадбирлар

1.

Ярмаркалар ва кўргазмалар давомида ноозиқ-овқат истеъмол товарлари ички бозорининг маркетинг тадқиқотларини ўтказиш ва шу асосда ишлаб чиқаришни ривожлантиришнинг истиқболли йўналишларини белгилаш ҳамда маҳсулотларнинг янги турларини ўзлаштириш.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси,

«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси,

«Файз» холдинг компанияси,

ССП,

товар ишлаб чиқарувчи корхоналар

Ҳар чоракда

2.

Вазирлар Маҳкамасининг комплексларига ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва янги, талаб юқори бўлган маҳсулот турларини, шу жумладан бюджет сегменти бўйича ўзлаштириш юзасидан тармоқ дастурларини молиялаштириш манбалари ва маҳсулотларни ўзлаштириш муддатлари билан ўзаро боғлиқ ҳолда ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун биринчи навбатда:

- электротехника маҳсулотларининг янги моделлари ва номенклатураси;

- талаб юқори бўлган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари (аралаш матолар, эркаклар ва аёллар кўйлаклари, чойшаблар, пальто ва ярим пальто ва б.) шунингдек, галантерея товарлари;

- рақобатбардош чарм-пойабзал маҳсулотлари ва чармдан спорт анжомлари;

- ёш оилалар учун ётоқхона ва ошхона мебель жилолари, шунингдек, қишлоқ жойларда фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни киритиш.

Маҳсулотларнинг янги, талаб юқори бўлган турларини ишлаб чиқариш ҳажмини кўпайтириш ва ўзлаштириш бўйича, шу жумладан молиялаштириш манбалари ва маҳсулотларни ўзлаштириш муддатлари билан ўзаро боғлиқ бўлган буджет сегменти бўйича тармоқ дастурларини ишлаб чиқиш ва тасдиқлаш учун биринчи навбатда:

— электротехника маҳсулотларининг янги моделлари ва номенклатураси;

— талаб юқори бўлган тайёр тикув-трикотаж маҳсулотлари (аралаш матолар, эркаклар ва аёллар кўйлаклари, чойшаблар, пальто ва ярим пальто ва б.) шунингдек, галантерея товарлари;

 — рақобатбардош чарм-пойабзал маҳсулотлари ва чармдан спорт анжомлари; — ёш оилалар учун ётоқхона ва ошхона мебель жилолари, шунингдек, қишлоқ жойларда фойдаланиш учун мўлжалланган маҳсулотларни Вазирлар Маҳкамаси комплексларига киритиш.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси,

«Ўзбекенгилсаноат» ДАК,

«Файз» ХК,

Иқтисодиёт вазирлиги,

Вазирлар Маҳкамаси комплекслари

Ҳар йили 20 январгача

3.

Ишлаб чиқарувчи корхоналар, савдо-воситачи ташкилотлар ва маҳсулот истеъмолчилари ўртасида ишбилармонлик алоқаларини ўрнатишга кўмаклашиш.

«Ўзелтехсаноат» уюшмаси,

«Ўзбекчармпоябзали» уюшмаси,

«Ўзбекенгилсаноат» давлат-акциядорлик компанияси,

«Файз» холдинг компанияси,

ССП,

ишлаб чиқарувчи корхоналар

доимий

4.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 17 апрелдаги «Оилаларнинг ижтимоий-маиший шароитларини яхшилашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 111-сон қарорининг 6-бандида назарда тутилган шартларда аҳолига истеъмол кредитлари ажратиш.

Тижорат банклари

доимий