18.11.2008 йилдаги -сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида Конвенция
Date of entry into force
01.11.2010
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҲУКУМАТИ БИЛАН САУДИЯ АРАБИСТОНИ ПОДШОҲЛИГИ ҲУКУМАТИ ЎРТАСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИККИЁҚЛАМА СОЛИҚҚА ТОРТИШГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК ВА ДАРОМАД ҲАМДА КАПИТАЛ СОЛИҚЛАРИНИ ТЎЛАШДАН БОШ ТОРТИШНИНГ ОЛДИНИ ОЛИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Конвенция
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида, бундан кейин улар «Аҳдлашувчи Давлатлар» деб аталади,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
икки ёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенция тузиш истагини билдириб,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидагилар тўғрисида аҳдлашиб олдилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-модда
Қамраб олинаётган шахслар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенция Аҳдлашувчи Давлатларнинг бири ёки иккаласининг резиденти бўлган шахсларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-модда
Конвенция татбиқ этиладиган солиқлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмалари ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари номидан ундирилаётган даромад ва капитал солиқларига нисбатан, уларни ундириш усулидан қатъи назар, татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Даромадга ва капиталга солинадиган солиқларга жами даромаддан, жами капиталдан ёки даромад ёхуд капиталнинг бир қисмидан ундириладиган барча солиқлар тааллуқли бўлиб, бунга кўчар ва кўчмас мулкни бошқа шахсларга беришдан олинган даромадларга солинадиган солиқлар, корхоналар тўлайдиган иш ҳақи ва маошлардан олинадиган солиқлар, шунингдек капитал қийматининг ўсишидан олинадиган солиқлар ҳам киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу Конвенция татбиқ этиладиган амалдаги солиқлар, хусусан қуйидагилардир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(а) Ўзбекистон Республикасига татбиқан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) юридик шахслардан олинадиган даромад (фойда) солиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ii) жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи; ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
iii) мол-мулк солиғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(бундан кейин «Ўзбекистон солиғи» деб аталади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) Саудия Арабистони Подшоҳлигига татбиқан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
закот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
даромад солиғи, табиий газдан олинадиган инвестиция солиғи ҳам киради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(бундан кейин «Саудия солиғи» деб аталади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу Конвенциянинг қоидалари мазкур Конвенция имзоланган санадан сўнг қўшимча ундириладиган солиқларга ёки мавжудлари ўрнига киритилган ҳар қандай бир хил ёки аслида ўхшаш солиқларга нисбатан ҳам қўлланади. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари ўзларининг тегишли солиқ қонунчилигига киритилган ҳар қандай муҳим ўзгартиришлар тўғрисида бир-бирларига хабар берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3-модда
Умумий таърифлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенциянинг мақсадлари учун, агар матннинг мазмунидан ўзга маъно чиқмаса:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) «Ўзбекистон» атамаси Ўзбекистон Республикасини билдиради ва жуғрофий маънода қўлланилганда, Ўзбекистон Республикаси ҳудудини, шу жумладан улар доирасида Ўзбекистон Республикаси суверен ҳуқуқлар ва юрисдикцияни, шунингдек Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари бўйича ва халқаро ҳуқуққа мувофиқ ер остидан ва табиий ресурслардан фойдаланиш ҳуқуқларини амалга ошира оладиган ҳудудий сувлар ва ҳаво маконини англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) «Саудия Арабистони Подшоҳлиги» атамаси Подшоҳлик жойлашган ички ҳудудлар ва оролларни, ҳудудий сувлар ҳам шунга киради, шунингдек Подшоҳлик бу сувлардан ташқарида халқаро ҳуқуқни, сувга, денгиз тубига, ер остига ва табиий ресурсларга ҳуқуқни амалга оширадиган ҳудудларни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) «бир Аҳдлашувчи Давлат» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлат» атамалари матн мазмунига қараб, Ўзбекистон Республикасини ёки Саудия Арабистони Подшоҳлигини англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) «шахс» атамаси жисмоний шахсни, компания ёки шахсларнинг ҳар қандай бошқа бирлашувини, шу жумладан (Давлат, сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органлари), ва тузилмани ҳам англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
е) «компания» атамаси, солиққа тортиш мақсадларида, юридик шахс сифатида қараладиган ҳар қандай юридик шахсни ёки ҳар қандай бошқа ташкилотни англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) «бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» ва «бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси» атамалари тегишинча бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани ва бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқаруви остида фаолият юритаётган корхонани англатади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
g) «халқаро ташиш» атамаси Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларида ҳар қандай ташишни англатади, денгиз ёки ҳаво кемаларидан фақат бошқа Аҳдлашувчи Давлат ҳудудида жойлашган пунктлар ўртасида фойдаланилиши бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
h) «миллий шахс» атамаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) Аҳдлашувчи Давлат фуқаролигига эга бўлган ҳар қандай жисмоний шахсни,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) Аҳдлашувчи Давлатнинг амалдаги қонунчилигига мувофиқ ўзининг тегишли мақомини олган ҳар қандай юридик шахс, ширкат ва уюшмани англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) «ваколатли орган» атамаси қуйидагиларни англатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(I) Ўзбекистон Республикасига татбиқан—Давлат солиқ қўмитасининг раисини ёки унинг ваколатли вакилини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(II) Саудия Арабистони Подшоҳлигига татбиқан - Молия вазирини ёки унинг ваколатли вакилини.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Конвенция Аҳдлашувчи Давлат томонидан исталган вақтда қўлланилганида унда белгиланмаган ҳар қандай атама, агар матндан бошқа маъно келиб чиқмаса, ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан ана шу Давлат қонунларига кўра эга бўлган маънони англатади; атаманинг ҳар қандай маъноси ана шу Давлатнинг солиқ қонунчилигига мувофиқ ана шу Давлатнинг бошқа ҳуқуқ соҳаларида шу атама учун назарда тутилган маънодан устунлик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-модда
Резидент
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти» атамаси қуйидагиларни англатади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу Давлатнинг қонунчилигига мувофиқ, бу Давлатдаги манбадан даромади ёки унда жойлаштирилган ушбу Конвенция қамраб оладиган капитали ўзининг яшаш жойи, доимий бўлиш жойи, бошқарув органининг жойлашган жойи ёки исталган бошқа худди шундай мезон асосида солиққа тортиладиган ҳар қандай шахсни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) бир Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига мувофиқ тузилган ва бу Давлатда умуман солиқдан озод қилинадиган, ушбу Давлатда таъсис этилган ва унда ишлаётган юридик шахс ёхуд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
i) диний, хайрия, таълим, илмий ёки шунга ўхшаш мақсадлардаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ii) режага мувофиқ ёлланма ишчиларга пенсия тўловларини ёки бошқа шунга ўхшаш ҳақларни тўлашни таъминлайдиган ташкилотлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо бу атама бошқа Давлатдаги манбалардан даромадлари ёки унда жойлаштирилган капитали ўша Давлатда солиққа тортиладиган шахсни ўз ичига олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс иккала Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, унинг мақоми қуйидаги тарзда белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) шахс тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлган Давлатнинггина резиденти ҳисобланади; агар у иккала Давлатда тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойига эга бўлса, шахсий ва иқтисодий алоқалари (ҳаётий манфаатлари маркази) энг чамбарчас бўлган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) агар унинг ҳаётий манфаатлари маркази мавжуд бўлган Аҳдлашувчи Давлатни аниқлаб бўлмаса ёки Давлатларнинг ҳеч бирида тўсиқсиз яшаши мумкин бўлган доимий яшаш жойи бўлмаса, у одатда яшаб турган Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) агар шахс одатда ҳар икки Давлатда яшаса ёки одатда уларнинг ҳеч бирида яшамаса, у қайси Давлатнинг миллий шахси бўлса, шу Давлатнинг резиденти ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) агар у ҳар иккала Давлатнинг миллий шахси бўлса ёки ҳеч бирининг миллий шахси бўлмаса, Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари бу масалани ўзаро келишув орқали ҳал қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар мазкур модданинг 1-банди қоидаларига мувофиқ, жисмоний шахс бўлмаган шахс Давлатлар иккаласининг резиденти бўлса, у унинг амалдаги бошқарув органи жойлашган Давлатнинг резиденти ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5-модда
Доимий муассаса
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенция мақсадлари учун «доимий муассаса» атамаси корхона тадбиркорлик фаолиятини тўлиқ ёки қисман амалга оширадиган доимий фаолият жойини англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Доимий муассаса» атамаси, хусусан, қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) бошқарув жойи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) бўлинма;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) офис;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) фабрика;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) устахона, ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) шахта, нефть ёки газ қудуғи, карьер ёки табиий ресурслар қазиб олинадиган ҳар қандай бошқа жойни.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ҳам ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) қурилиш майдончаси, қурилиш, монтаж ёки йиғиш объекти ёки улар билан боғлиқ бўлган назорат фаолиятини, бироқ шундай майдонча, объект ёки фаолиятнинг муддати 6 ойдан ортиқ давом этсагина;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) корхона томонидан хизматлар кўрсатиш, шу жумладан консалтинг корхона шу мақсад учун ёллаган хизматчилар ёки бошқа ходимлар орқали амалга оширилса, бироқ шу тусдаги фаолият ёки у билан боғлиқ лойиҳа фаолияти ҳудудда ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 6 ойдан ошадиган давр ёки даврлар мобайнида давом этса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, «доимий муассаса» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
a) иншоотлардан фақат шу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмларни сақлаш, етказиб бериш ёки намойиш қилиш мақсадида фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) шу корхонага тегишли бўлган товарлар ёки буюмлар захирасининг сақлаш, намойиш қилиш мақсадидагина сақлаб турилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
c) шу корхонага тегишли товарлар ёки буюмлар захирасининг уларни фақат бошқа корхона томонидан қайта ишлаш мақсадида сақлаб турилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
d) доимий фаолият жойининг товарлар ёки буюмлар сотиб олиш ёхуд ушбу корхона учун ахборот йиғиш мақсадидагина сақлаб турилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
e) доимий фаолият жойининг фақат шу корхона манфаатлари учунгина бошқа ҳар қандай тайёргарлик ёки ёрдамчи тусдаги фаолиятни амалга ошириш мақсадида сақлаб турилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
f) доимий фаолият жойининг фақат а)-е) кичик бандларида назарда тутилган фаолият турларининг ҳар қандай бирикуви учунгина, башарти бундай доимий фаолият жойининг жами фаолияти ана шу фаолият турларини бирлаштириш натижасида вужудга келса, тайёргарлик ёки ёрдамчи тусда бўлса сақлаб турилиши.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидаларига қарамасдан, агар шахс Аҳдлашувчи Давлатда бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси номидан мазкур модданинг 6-банди татбиқ этиладиган агентдан фарқли мустақил мақомда фаолият кўрсатса, бу шахс корхона учун исталган фаолиятни амалга ошира билса, биринчи эслатилган Давлатда доимий муассасага эга корхона сифатида кўриб чиқилади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) у биринчи эслатилган Давлатда бундай корхона учун ёки унинг номидан шартномалар тузиш ваколатига эга бўлса ва одатда ундан фойдаланса, унинг фаолияти мазкур модданинг 4-бандида кўрсатилганлар билан чегараланса, агар мазкур банд қоидаларига мувофиқ доимий фаолият жойи орқали амалга оширилса ҳам, бундай доимий муассасани доимий фаолият жойига айлантирмаса ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) у биринчи эслатилган Давлатда бундай корхонага тегишли товарлар ва маҳсулотлар захирасига эга бўлади, у бу ердан корхона учун ва корхона номидан товарлар ва маҳсулотларни доимий етказиб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Корхона Аҳдлашувчи Давлатда фақат брокер, комиссионер ёки ҳар қандай бошқа мустақил мақомли агент орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга оширса, башарти бундай шахслар ўзларининг одатдаги фаолияти доирасида иш юритсалар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга деб қаралмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ушбу модданинг юқоридаги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлатнинг суғурта компанияси, агар у бошқа Давлат ҳудудида суғурта мукофотларини йиғса ёки у ердаги хатарларни суғурта қилса, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага эга бўлади. Шунга қарамай, қайта суғурталаш ҳолларида Аҳдлашувчи Давлатлар масалани ички қонунчиликка асосан тартибга соладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компанияни назорат қилса ёки унинг томонидан назорат қилинса ёхуд ана шу бошқа Давлатда тижорат фаолиятини амалга оширса (доимий муассаса орқали ёки бошқа тарзда) ўз-ўзидан бу компаниялардан бирини бошқаси учун доимий муассасага айлантириб қўймайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6-модда
Кўчмас мулкдан олинадиган даромадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган кўчмас мулкдан оладиган даромади (шу жумладан қишлоқ ва ўрмон хўжалигидан олинадиган даромадлар) ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Кўчмас мулк» атамаси кўриб чиқилаётган мол-мулк жойлашган Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида ифодаланган маънога эга бўлади. Ҳар қандай ҳолда ҳам ушбу атама белгилаган кўчмас мулкка тегишли бўлган мол-мулкни, қишлоқ ва ўрмон хўжалигида фойдаланадиган чорва моллари ва жиҳозларни, уларга бўлган ҳуқуқлар ер устидаги мулкка тааллуқли умумий қонунчилик қоидалари билан белгиланган, кўчмас мулкдан бошқа шахснинг фойдаланиш ҳуқуқлари ва минераллар конларини қазиш учун товон сифатида тўланадиган ўзгарувчан ёки қайд этилган тўловлар ҳуқуқини ёки минераллар конлари, манбалар ва бошқа табиий ресурслар қатламларини қазиш ҳуқуқини ўз ичига олади; денгиз ва ҳаво кемалари кўчмас мулк сифатида қаралмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари кўчмас мулкдан тўғридан-тўғри фойдаланиш, ижарага бериш ёки бошқа ҳар қандай шаклда фойдаланишдан олинадиган даромадга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур модданинг 1 ва 3-бандлари қоидалари корхонанинг кўчмас мулкдан олган даромадларига ва мустақил шахсий хизматларни амалга ошириш учун фойдаланадиган кўчмас мулкдан олган даромадларига нисбатан ҳам татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7-модда
Тадбиркорлик фаолиятидан олинадиган фойда
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг фойдаси, агар корхона ўзининг тадбиркорлик фаолиятини бошқа Аҳдлашувчи Давлатда унда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширмаётган бўлса, фақат шу Давлатда солиққа тортилади. Агар корхона ўз фаолиятини юқорида айтилганидек амалга ошираётган бўлса, корхонанинг фойдаси бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин, аммо а) фақат ана шу доимий муассасага тааллуқли бўлган, b) доимий муассаса орқали сотиладиган айнан бир хил ёки ўхшаш товарлар ва маҳсулотларни бошқа Давлатда сотишга; с) бошқа Давлатда доимий муассаса орқали бажариладиган айнан бир хил ёки ўхшаш бошқа фаолиятни амалга оширишга тегишли бўлган қисмигина солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур модданинг 3-банди қоидаларига мувофиқ, агар бир Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали тадбиркорлик фаолиятини амалга ошираётган бўлса, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлатда бундай доимий муассасага фойда у алоҳида ва мустақил корхона сифатида худди шундай ёки шунга ўхшаш фаолиятни худди шундай ёки шунга ўхшаш шартлар асосида амалга ошириб, доимий муассаса ҳисобланган корхонадан мутлақо мустақил равишда иш кўриб олиши мумкин бўлган фойда каби ҳисоблаб ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Доимий муассаса фойдасини аниқлашда, ушбу доимий муассаса фаолияти мақсадлари учун сарфланган, шу жумладан доимий муассаса жойлашган Давлатда ва ундан ташқаридаги фаолият мақсадлари учун сарфланган бошқарув ва умумий маъмурий харажатларни чегириб ташлашга йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аммо доимий муассаса томонидан корхонанинг бош офисига ёки унинг бошқа офисларидан исталган бирига патентлардан ёки бошқа ҳуқуқлардан фойдаланганлик учун гонорарлар, роялти тўловлари ёки бошқа шунга ўхшаш тўловлар орқали ёки аниқ хизматлар кўрсатганлик учун комиссион тўлов йўли билан ёки менежмент учун ёхуд банк муассасасидан ташқари ана шу корхона учун қарзга берилган қарз фоизлари тўловлари йўли билан тўланадиган (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа бўлган) суммаларга нисбатан ҳеч қандай чегиришларга йўл қўйилмайди. Шундай қилиб, доимий муассаса фойдасини ҳисоблашда, доимий муассаса корхонанинг бош офисига ёки унинг ҳар қандай бошқа офисларига роялти, гонорар ёки патентлардан ва бошқа ҳуқуқлардан фойдаланиш учун айирбошлаганлик каби бошқа тўловлар ёки хизматлар кўрсатганлик ёхуд менежмент учун комиссион тўловлар кўринишидаги тўловлар (ҳақиқий харажатларни қоплашдан бошқа), банк корхонасидан ташқари фоизлар кўринишидаги корхонанинг бош офисига ва исталган офисига ўтказилган суммалардан ташқари, эътиборга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бошқа қоидаларга қарамасдан, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси тадбиркорликнинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатга товарларни экспорт қилиш фаолиятидан олган фойдаси ўша бошқа давлатда солиққа тортилмайди. Агар экспорт контрактларида Давлатда амалга ошириладиган бошқа фаолиятлар назарда тутилган бўлса, бундай фаолиятдан олинган фойда бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Тадбиркорлик фаолиятидан фойда» атамаси ишлаб чиқариш фаолиятидан, савдо, банк, суғурта ишидан, ички юк ташишлар фаолиятидан, хизматлар кўрсатишдан ва шахсий кўчар мулкни ижарага беришдан олинадиган даромадни ўз ичига олади ва аммо булар билан чекланмайди. Бундай атама жисмоний шахс томонидан шахсий хизматлар кўрсатишни ёхуд мустақил хизмат кўрсатишни ўз ичига олмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агар фойда ушбу Конвенциянинг бошқа моддаларида алоҳида айтиб ўтилган даромад турларини қамраб оладиган бўлса, унда ана шу моддаларнинг қоидаларига ушбу модда қоидалари таъсир этмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8-модда
Денгиз ва ҳаво транспорти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Халқаро ташишларда денгиз ва ҳаво кемаларидан фойдаланишдан олинадиган фойда фақат корхонанинг раҳбар органи амалда жойлашган ана шу Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Денгиз ва ҳаво кемаларида халқаро ташишлардан олинадиган фойда» атамаси қуйидагиларни ўз ичига олади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемаларининг тўла асосдаги (вақтга қараб ёки саёҳатга) ижарасидан олинадиган фойда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ва ҳаво кемаларининг фрахт асосидаги ижарасидан олинадиган фойда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(iii) контейнерлар ва халқаро ташишларда ишлатиладиган боғловчи ускуналардан фойдаланишдан ёки уларнинг ижарасидан олинадиган фойдалар, агар бу фойдалар денгиз ва ҳаво кемаларидан халқаро ташишлардан олинадиган фойдага нисбатан тасодифий бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Агар денгиз корхонасининг ҳақиқий бошқарув жойи кема бортида бўлса, у кема рўйхатга олинган порт жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган деб ҳисобланади, бундай рўйхатга олиш порти мавжуд бўлмаса, кема оператори унинг резиденти ҳисобланган Давлатда жойлашган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур модданинг 1-банди қоидалари транспорт воситаларидан фойдаланиш бўйича пула, қўшма фаолият ёки халқаро ташкилотда иштирок этишдан олинган фойдаларга нисбатан ҳам қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-модда
Бирлашган корхоналар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) Аҳдлашувчи Давлатнинг корхонаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этса ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ўша шахслар бир Давлат корхонасини ва бошқа Давлат корхонасини бошқаришда, назорат қилишда ёки унинг капиталида бевосита ёки билвосита иштирок этишса, ва ҳар қандай ҳолатда корхоналар ўртасида уларнинг тижорат ва молиявий муносабатларида мустақил корхоналар ўртасида яратиладиганидан фарқли шароитлар вужудга келтирилса ёки ўрнатилса, бунда улардан бирига ҳисобланиши мумкин бўлган, аммо бундай шароитлар натижасида унга ҳисобланмаган ҳар қандай фойда ана шу корхонанинг фойдасига ҳисобланиши ва тегишли равишда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳдлашувчи Давлат ана шу Давлат корхонаси фойдасига бошқа Аҳдлашувчи Давлат корхонаси бўйича ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилган фойдани киритса ва тегишли равишда солиққа тортса ва шу тариқа киритилган фойда биринчи эслатилган Давлат корхонасига, агар иккала корхона ўртасида вужудга келтирилган муносабатлар икки мустақил корхона ўртасидаги муносабатлар каби бўлганда ҳисобланадиган фойда бўлса, у ҳолда ана шу бошқа Давлат фойдадан ўзида олинган солиқ миқдорига тегишли зарур тузатишларни киритади. Бундай тузатишларни белгилашда ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларига тегишлича эътиборни қаратиш керак ва Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари, зарур бўлса, ўзаро маслаҳатлашувларни бошлашлари лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10-модда
Дивидендлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат резиденти бўлган компания томонидан Аҳдлашувчи Давлат резидентига тўланадиган дивидендлар ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аммо бундай дивидендлар, шунингдек дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган Давлатда шу Давлатнинг қонунларига биноан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ агар дивидендларнинг амалдаги эгаси бошқа Давлатнинг резиденти бўлса, унда шу тарзда олинган солиқнинг миқдори дивидендлар умумий миқдорининг 7 фоизидан ошмаслиги керак. Бу банд компаниянинг дивидендлар тўланадиган фойдасини солиққа тортишга тааллуқли эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Дивидендлар» атамаси ушбу моддада қўлланганида, акциялардан ёки акциялардан фойдаланишдан ёки ҳуқуқлардан фойдаланишдан, кончилик саноати акцияларидан, муассислар акциялари ёки қарз талаблари ҳисобланмаган, фойдада иштирок этиш ҳуқуқини берувчи акциялардан фойдаланиш ёхуд ҳуқуқлардан фойдаланишдан олинадиган даромадни, шунингдек фойдани тақсимловчи компания резиденти бўлган Давлатнинг қонунларига мувофиқ, акциялардан олинадиган даромад каби худди шундай солиқлар орқали тартибга солинадиган бошқа даромадларни англатади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агар дивидендларнинг ҳақиқий эгаси бир Давлат резиденти бўлгани ҳолда, дивидендларни тўлаётган компания резиденти бўлган бошқа Давлатда ўз фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали амалга оширса ёки ушбу бошқа Давлатда мустақил шахсий хизматларни у ерда жойлашган доимий базадан кўрсатса ва дивидендлар тўланадиган холдинг аслида шу доимий муассаса ёки доимий база билан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, шароитга қараб, 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар бир Давлат резиденти бўлган компания бошқа Аҳдлашувчи Давлатдан фойда ёки даромад олаётган бўлса, ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлат компания тўлаётган дивидендларни солиққа тортмаслиги мумкин, бундай дивидендлар ана шу бошқа Давлат резидентига тўланадиган ёки дивидендлар тўланадиган холдинг шу бошқа Давлатда жойлашган доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек компаниянинг тақсимланмаган фойдаси ҳатто тўланаётган дивидендлар ёки тақсимланмаган фойда ана шу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда тўла ёки қисман ҳосил бўлган фойда ёки даромаддан ташкил топган бўлса ҳам, компаниянинг тақсимланмаган фойдасидан солиқлар олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-модда
Қарз талабларидан даромад
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳдлашувчи Давлатларда ҳосил бўлган ва бошқа Давлат резидентига тўланадиган қарз талабларидан даромад ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бироқ, бундай даромад у ҳосил бўлган ана шу Аҳдлашувчи Давлатда шу Давлатнинг қонунларига асосан ҳам солиққа тортилиши мумкин, бироқ агар даромаднинг ҳақиқий эгаси бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлса, унда солиқ қарз талабларидан даромад ялпи миқдорининг 7 фоизидан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «қарз талабларидан даромад» атамаси ушбу моддада қўлланилганда қарздорнинг фойдада иштирок этиш ҳуқуқлари мавжудлиги ва ипотека таъминотидан қатъи назар, ҳар қандай турдаги қарз талабларидан олинадиган даромадларни, хусусан ҳукумат қимматли қоғозларидан олинадиган даромадлар, облигациялар ва қарз мажбуриятларидан даромадлар, шу жумладан, мукофотлар ва ушбу қимматли қоғозлар, облигациялар ёки қарз мажбуриятлари бўйича олинадиган ютуқлар тушунилади. Ўз вақтида тўланмаган тўловлар учун жарималар (неустойкалар) ушбу модда мақсадларида фоизлар сифатида қаралмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агар қарз талабларидан даромаднинг ҳақиқий эгаси Аҳдлашувчи Давлатлардан бирининг резиденти бўла туриб, фоизлар ҳосил бўлаётган бошқа Давлатда тижорат фаолиятини у ерда жойлашган доимий муассаса орқали олиб бораётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматлар кўрсатаётган бўлса ва даромад тўланаётган қарз талабномалари шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳам ҳақиқатдан боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1- ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бундай ҳолда, вазиятга қараб, 7-модда ёки 14-модда қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур Давлатнинг резиденти тўловчи ҳисобланса, қарз талабларидан даромад ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ даромад тўловчи шахс Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Аҳдлашувчи Давлатда доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса, шу туфайли қарз талаблари бўйича даромаддан қарзни тўлаш ҳолати вужудга келган бўлса ва бу даромадни тўлаш бўйича харажатларни доимий муассаса ёки база амалга оширса, бунда даромад доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда вужудга келган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агар тўловчи билан қарз талаблари бўйича амалда даромад олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасидаги ёки улар иккаласи ва ҳар қандай бошқа шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида қарз талабига тааллуқли қарз талабларидан даромадлар миқдори тўловчи билан амалда даромадлар олиш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда қоидалари фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми аввалгидек ушбу Конвенция бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Аҳдлашувчи Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-модда
Роялти
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Давлатда ҳосил бўладиган ва Аҳдлашувчи Давлатнинг резидентига тўланадиган роялтилар ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бироқ, роялтилар ўзлари юзага келган ўша Аҳдлашувчи Давлатда ҳам унинг қонунларига мувофиқ солиққа тортилиши мумкин, бироқ агарда роялтининг ҳақиқий эгаси бошқа Давлат резиденти бўлса, ушбу ҳолатда ундириладиган солиқ роялти ялпи миқдорининг 10 фоизидан ошмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Роялти» атамаси у ушбу моддада қўлланилганида ҳар қандай адабий, санъат ва илмий асарлардан, шу жумладан, кинофильмлар, радио ва телевидение учун ёзувлар, ҳар қандай патент, товар белгиси, чизма ёки моделлар, схема, махфий формула ёхуд жараёнлар ёки ҳар қандай саноат, тижорат ёинки илмий ускунага бўлган тажрибага тааллуқли бўлган ҳар қандай муаллифлик ҳуқуқидан фойдаланганлик ёхуд саноат, тижорат ёки илмий тажрибага оид ахборот учун ҳақ тарзида олинадиган ҳар қандай кўринишдаги тўловларни билдиради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Агар роялтиларнинг ҳақиқий эгаси бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўла туриб, роялти ҳосил бўлаётган Аҳдлашувчи Давлатда у ерда жойлашган доимий муассаса орқали тижорат фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки ушбу бошқа Давлатда у ерда жойлашган доимий база орқали мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва роялти тўланаётган ҳуқуқ ёки мол-мулк шундай доимий муассаса ёки доимий база билан ҳақиқатда боғлиқ бўлса, мазкур модданинг 1 ва 2-бандлари қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолда 7-модда ёки 14-модданинг қоидалари вазиятга қараб қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар тўловчи Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлса, роялти шу Давлатда ҳосил бўлган деб ҳисобланади. Бироқ роялтини тўловчи шахс, Давлатнинг резиденти бўлиши ёки бўлмаслигидан қатъи назар, Давлатда роялтини тўлаш мажбурияти ҳосил бўлиши билан боғлиқ доимий муассасага ёки доимий базага эга бўлса ва бу доимий муассаса ёки база тўлаш бўйича харажатларни амалга оширса, унда бундай роялтилар доимий муассаса ёки доимий база жойлашган Давлатда ҳосил бўлган, деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Агар тўловчи билан амалда роялти ҳуқуқига эга шахс ўртасидаги ёки уларнинг иккаласи ва бошқа бирон-бир шахс ўртасидаги алоҳида муносабатлар оқибатида роялтидан фойдаланишга, улар тўланадиган фойдаланиш ҳуқуқига ёки ахборотга тааллуқли роялтининг миқдори тўловчи ва амалда шу даромадларни олиш ҳуқуқига эга шахс ўртасида келишилиши мумкин бўлган миқдордан ортиқ бўлса, бундай муносабатлар йўқ бўлган тақдирда, ушбу модда фақат охирги эслатилган миқдорга нисбатан қўлланилади. Бу ҳолда, тўловнинг ортиқча қисми ушбу Конвенциянинг бошқа қоидаларини инобатга олган ҳолда, ҳар бир Давлат қонунларига мувофиқ солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13-модда
Капитал қийматининг ўсиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлат резидентининг 6-моддада кўрсатилган ва бошқа Давлатда жойлашган кўчмас мулкни шахсга беришдан оладиган даромадлар ўша бошқа Давлатда тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бир Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг Аҳдлашувчи Давлатдаги доимий муассасаси тижорат мулкининг бир қисмини ташкил этувчи кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан олган ёки бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда мустақил шахсий хизматларни амалга оширишида фойдаланиши мумкин бўлган доимий базасига тааллуқли кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан олган даромадларига, жумладан ана шундай доимий муассасани (алоҳида ёки корхона билан биргаликда) ёки шундай доимий базани бошқа шахсга беришдан олган даромадлари ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳдлашувчи Давлат корхонасининг халқаро ташишларда фойдаланиладиган денгиз ёки ҳаво кемаларини ёки шундай денгиз ёки ҳаво кемаларидан фойдаланишга тааллуқли бўлган кўчар мулкни бошқа шахсга беришдан оладиган даромадлари фақат корхонанинг ҳақиқий бошқарув органи жойлашган Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур модданинг 2-банди қоидаларига қарамасдан Давлат резиденти компаниянинг улуши бўлган акцияларни ўзгаларга беришдан оладиган даромадлар ушбу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур модданинг аввалги бандларида санаб ўтилмаган исталган бошқа мол-мулкни ўзга шахсга беришдан олинадиган даромадлар мол-мулкни бошқа шахсга бераётган шахс резидент бўлган ўша Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14-модда
Мустақил шахсий хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Давлат резидентининг касбий хизматларни кўрсатиш ёки мустақил тусдаги бошқа фаолиятдан оладиган даромадлари фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади. Истисно тариқасида, қуйидаги ҳолларда бундай даромадлар бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ҳам солиққа тортилиши мумкин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) агар у ўз фаолиятини амалга ошириш учун бошқа Аҳдлашувчи Давлатда ўзи учун мунтазам қулай бўлган доимий базага эга бўлса; бундай ҳолда даромаднинг фақат шундай доимий базага тааллуқли бўлган қисмигина ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин; ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) агар унинг бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши бошланиши ёки тугаши тегишли молия йилида ҳар қандай ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кунни ташкил этувчи ёки ундан ошувчи давр ёки даврлар мобайнида давом этса, бу ҳолда Давлатда амалга оширилган фаолиятдан олинган даромад қисмигина ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Касбий хизматлар» атамаси, хусусан мустақил илмий, адабий, бадиий, санъат, таълимий ва ўқитувчилик фаолиятларини, шунингдек шифокорлар, юристлар, муҳандислар, меъморлар, стоматологлар ва бухгалтерларнинг мустақил фаолиятини қамраб олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15-модда
Ёллаш билан боғлиқ шахсий хизматлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 16, 18, 19, 20 ва 21-моддалар қоидаларини ҳисобга олиб, бир Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ёлланиш бўйича оладиган маоши, иш ҳақи ва бошқа шу каби ҳақлар фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин, агар ёлланма иш бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилмаган бўлса. Агар ёлланма иш шу тариқа бажариладиган бўлса, унда шу муносабат билан олинган ҳақ ана шу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамай, бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширадиган ёлланма хизмат учун оладиган ҳақ, агар куйидаги шартлар бажарилса, фақат биринчи эслатилган Давлатда тортилади, агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ҳақ олувчи бошқа Давлатда қараб чиқилувчи бошланадиган ва тугайдиган молия йилида исталган ўн икки ойлик давр доирасида жами 183 кундан ошмайдиган давр ёки даврлар мобайнида бўлса, ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ҳақ ёлловчи томонидан ёки бошқа Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўлмаган ёлловчи номидан тўланса, ва
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) ёлловчи бошқа Давлатда эга бўлган доимий муассаса ёки доимий база ҳақ тўлаш харажатларини қопламаса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ушбу модданинг аввалги қоидаларига қарамай, Аҳдлашувчи Давлат корхонаси томонидан фойдаланиладиган кема ёки самолётда амалга ошириладиган ёлланма иш учун оладиган ҳақлар корхонанинг ҳақиқий бошқариш органи жойлашган ана шу Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16-модда
Директорларнинг гонорарлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган компаниянинг Директорлар кенгаши ёки бошқа шунга ўхшаган органининг аъзоси сифатида оладиган директорлар гонорарлари ва бошқа шунга ўхшаган тўловлари ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-модда
Санъат ходимлари ва спортчилар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, бир Давлат резидентининг театр, кино, радио ёки телевидение артисти ёки мусиқачи каби санъат ходими ёки спортчи сифатида бошқа Давлатдаги шахсий фаолияти туфайли оладиган даромади шу Давлатда тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Санъат ходими ёки спортчи амалга оширган шахсий фаолиятга доир даромад санъат ходими ёки спортчининг ўзига эмас, бошқа шахсга ҳисоблаб ёзилса, 7, 14 ва 15-моддаларнинг қоидаларига қарамай, ушбу даромад санъат ходими ёки спортчи фаолият кўрсатган ўша Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур модданинг 1 ва 2-бандларида кўриб чиқилаётган, бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бошқа Давлатда амалга оширган фаолиятидан оладиган даромад бу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда, агар унинг ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда бўлиши тўла ёки қисман биринчи эслатилган Аҳдлашувчи Давлатнинг жамоат жамғармалари ёки сиёсий бўлинмаси ёхуд маҳаллий ҳокимият органлари томонидан маблағ билан таъминланса, ёки Аҳдлашувчи Давлатлар ҳукуматлари ўртасида маданий айирбошлаш тўғрисида битим мавжуд бўлса, солиқ тўлашдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-модда
Пенсиялар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 19-модданинг 2-банди қоидаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Давлат резидентига илгари ёлланиш бўйича ишлаганлик муносабати билан компенсация сифатида тўланадиган пенсиялар ва бошқа ўхшаш тўловлар фақат ушбу Давлатда тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур модданинг 1-банди қоидаларига қарамасдан Аҳдлашувчи Давлат ёки унинг сиёсий бўлинмаси ёки маҳаллий ҳокимият органи ижтимоий ҳимоя тизимининг бир қисми бўлган ижтимоий схема бўйича амалга оширилиб, тўланадиган пенсиялар ва бошқа тўловлар фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-модда
Ҳукумат хизмати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. а) Давлат ёки сиёсий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органи томонидан ана шу Давлатга ёки сиёсий бўлинма ёхуд маҳаллий ҳокимият органига кўрсатган хизматлари учун жисмоний шахсга тўланадиган пенсиядан ташқари иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш бошқа ҳақлар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) Бироқ бундай иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлар, агар хизмат ана шу Аҳдлашувчи Давлатда амалга оширилса ва жисмоний шахс ана шу Давлатнинг резиденти бўлса, фақат бошқа Давлатда солиққа тортилади, агар шахс:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(i) ана шу Давлатнинг миллий шахси бўлса, ёки
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(ii) шу хизматни амалга ошириш мақсадидагина ана шу Давлатнинг резиденти бўлмаган бўлса.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. a) Давлат ёки сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органлари томонидан ёки улар шакллантирган жамғармалар томонидан ушбу Давлат, сиёсий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органига кўрсатилган хизматлар учун тўланадиган ҳар қандай пенсия фақат ушбу Давлатда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) Бироқ бундай пенсия, агар жисмоний шахс бошқа Давлатнинг резиденти ёки миллий шахси бўлса, бошқа Аҳдлашувчи Давлатдагина солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 15, 16, 17 ва 18-моддаларнинг қоидалари Аҳдлашувчи Давлат ёки сиёсий ёхуд маъмурий бўлинма ёки маҳаллий ҳокимият органи томонидан амалга ошириладиган тижорат фаолияти муносабати билан кўрсатилган хизматларга тўланадиган иш ҳақи, маош ва шунга ўхшаш ҳақлар ва пенсияларга нисбатан қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20-модда
Талабалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ва биринчи эслатилган Давлатда фақат ўқиш ёки маълумот олиш мақсадидагина яшаб турган талаба ёки стажёрнинг яшаши, ўқиши ёки маълумот олиши учун мўлжалланган тўловлар, агарда бундай тўловлар шу Давлат ҳудудидан ташқаридаги манбалардан пайдо бўлган бўлса, ушбу Давлатда солиққа тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Аҳдлашувчи Давлатга келгунга қадар бевосита бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти бўлган ва бўлиб турган ҳамда биринчи эслатилган Давлатда ўқиш ва таълим олиш мақсадида бўлиб турган талабалар, стажёр ва амалиётчилар оладиган ва бошқа Аҳдлашувчи Давлатда кўрсатилган хизматларга нисбатан ҳақни ташкил қиладиган тўловлар, таълим олиш ва ўқиш билан боғлиқ хизматлар фақат ўзини таъминлаш учун амалга оширилган ҳолда, солиққа тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21-модда
Ўқитувчилар ва илмий ходимлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошқа Давлатга ўқитиш ёки илмий ишни амалга ошириш мақсадлари учун таклиф қилингунга ёки келгунга қадар бевосита Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ҳисобланиб турган ёки бўлган ўқитувчи ёки илмий ходим бундай фаолиятдан оладиган ҳақлар ушбу бошқа Давлатда икки йилдан ошиқ бўлмаган муддатда солиққа тортилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22-модда
Бошқа даромадлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Аҳдлашувчи Давлат резидентининг ушбу Конвенциянинг олдинги моддаларида айтиб ўтилмаган даромад турлари, улар қаерда пайдо бўлишидан қатъи назар, фақат ана шу Давлатда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 6-модданинг 2-бандида белгиланган кўчмас мулкдан олинган даромадни истисно этган ҳолда, агарда бундай даромадни олувчи бир Аҳдлашувчи Давлат резиденти бўла туриб, бошқа Аҳдлашувчи Давлатда жойлашган доимий муассаса орқали фаолиятини амалга ошираётган бўлса ёки у ерда жойлашган доимий базадан мустақил шахсий хизматларни амалга ошираётган бўлса ва даромад тўланадиган ҳуқуқ ёки мол-мулк ҳақиқатан ҳам бундай доимий муассаса ёки база билан боғланган бўлса, мазкур модданинг 1-банди қоидалари қўлланилмайди. Бу ҳолатда, вазиятга қараб, 7 ва 14-моддаларнинг қоидалари қўлланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23-модда
Капитал
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатда мавжуд бўлган кўчмас мулк шаклида тақдим қилинган ва Давлатда жойлашган капитал фақат ушбу бошқа Давлатда солиққа тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бир Давлат корхонасининг Давлатда эга бўлган доимий муассасанинг амалий мулкини ташкил қилувчи кўчар мулки ёхуд мустақил шахсий хизматларни кўрсатиш учун эга бўлган доимий базага тегишли бир Давлат резидентига бошқа Давлатда мансуб кўчар мулк тарзидаги капитал ушбу бошқа Давлатда тортилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Халқаро ташувларда фойдаланиладиган кемалар ва самолётлар ҳамда бундай кемалар ва самолётларни ишлатишга тегишли кўчар мулк тарзидаги капитал корхонанинг ҳақиқий идораси жойлашган Давлатдагина солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аҳдлашувчи Давлат резиденти капиталининг бошқа барча кўринишлари фақат шу Давлатда солиққа тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24-модда
Иккиёқлама тортишни бартараф этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бир Аҳдлашувчи Давлатнинг резиденти ушбу Конвенция қоидаларига мувофиқ бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортилиши мумкин бўлган даромад олса ёки мол-мулкка эга бўлса, унда биринчи эслатиб ўтилган Давлат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) ушбу резидентнинг даромадидан олинадиган солиқдан бошқа Давлатда тўланган даромад солиғига тенг қийматни чегириб ташлаши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) шу бошқа Давлатда тўланган, ушбу резидентнинг мол-мулк солиғига тенг қийматни мол-мулк солиғидан чегириб ташлаши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай чегирмалар ҳар қандай ҳолда ҳам вазиятга боғлиқ ҳолда ана шу бошқа Давлатда тортилиши мумкин бўлган даромад ёки мол-мулкка тааллуқли чегирма тақдим қилингунга қадар ҳисоблаб чиқилган даромад ёки мол-мулкдан олинадиган солиқ қисмидан ортиқ бўлмаслиги лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Солиқ миқдори Аҳдлашувчи Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ бериладиган муайян махсус имтиёзли чораларга кўра солиққа тортишдан озод қилинган ёки камайтирилган бўлса, унда у Аҳдлашувчи Давлатда тўланган, деб ҳисобланади ва шунга биноан у бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг солиғидан чегириб ташланиши лозим бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Саудия Арабистони Подшоҳлиги иккиёқлама солиққа тортишни бартараф этиш усуллари Саудия Арабистони фуқароларига нисбатан закот йиғиш тартиби қоидаларига зарар етказмаслигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-модда
Ўзаро келишув таомили
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Агар шахс Давлатлардан бири ёки ҳар иккаласининг ҳаракати унга ушбу Конвенцияда назарда тутилганга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишга олиб келади ёки олиб келиши мумкин, деб ҳисобласа, у ушбу Давлатларнинг ички қонунчилигида назарда тутилган ҳимоя воситаларидан қатъи назар, ўз аризасини ўзи резиденти бўлган Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органига тақдим этиши мумкин. Ариза ушбу Конвенция қоидаларига номувофиқ солиққа тортишга олиб келувчи ҳаракатлар тўғрисида биринчи бор билдирилган вақтдан бошлаб уч йил мобайнида берилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Агар ваколатли орган унинг эътирозини асосли деб топса ва унинг ўзи қониқтирадиган қарорга кела олмаса, масалани мазкур Конвенцияга мувофиқ келмайдиган солиққа тортишни олдини олиш мақсадида бошқа Аҳдлашувчи Давлатнинг ваколатли органи билан ўзаро келишиб ҳал қилишга ҳаракат қилади. Эришилган ҳар қандай келишув Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигида назарда тутилган қандайдир вақт чеклашларига қарамасдан бажарилиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенцияни талқин қилиш ёки қўллашда юзага келадиган ҳар қандай қийинчилик ёки шубҳали ҳолатларни ўзаро келишув асосида ҳал қилишга ҳаракат қиладилар. Улар, шунингдек мазкур Конвенцияда назарда тутилмаган ҳолларда ҳам иккиёқлама тортилишига йўл қўймаслик мақсадида маслаҳатлашишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Аҳдлашувчи Давлатларнинг ваколатли органлари олдинги бандлар маъноларини тушунишда ҳамфикрликка эришиш мақсадида бир-бирлари билан бевосита алоқада бўлиб туришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Давлатларнинг ваколатли органлари мазкур Конвенцияни қўллаш усулини ва айниқса Давлатларнинг резидентлари бошқа Давлатда ушбу Конвенцияда назарда тутилган солиқ чегирмалари олишига ёки солиқдан озод қилинишига қўйиладиган талабларни ўзаро келишув бўйича аниқлашлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-модда
Ахборот алмашиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлатларнинг ваколатли органлари ушбу Конвенция қоидалари ёки ушбу Конвенция татбиқ этиладиган Аҳдлашувчи Давлатларнинг солиқларга тегишли ички қонунчилигидан ушбу Конвенцияга зид бўлмайдиган даражада фойдаланиш учун зарур ахборотни алмашиб турадилар. Ахборот алмашиш 1-модда билан чекланиб қолмайди. Аҳдлашувчи Давлат олган ҳар қандай ахборот, ушбу Давлатнинг ички қонунларига мувофиқ олинган ахборот каби махфий ҳисобланади ҳамда фақат баҳолаш ёки йиғиш, мажбурий ундириш ёки суд орқали таъқиб этиш билан ёхуд ушбу Конвенция татбиқ этиладиган солиқларга нисбатан апелляцияларни кўриб чиқувчи шахслар ва органларгагина, шу жумладан судлар ва маъмурий органларга ошкор этилади. Бу шахслар ёки органлар ахборотдан фақат шундай мақсадларда фойдаланадилар. Улар ушбу ахборотни очиқ суд мажлисида ёки юридик қарорлар қабул қилиш чоғида ошкор этишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ушбу модданинг 1-банди қоидалари Аҳдлашувчи Давлатлар зиммасига қуйидаги мажбуриятларни юкловчи қоидалар сифатида талқин қилинмайди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) у ёки бу Давлат қонунчилиги ёки одатдаги маъмурий амалиётига зид маъмурий чоралар ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) у ёки бу Аҳдлашувчи Давлат қонунчилигига кўра ёки одатдаги маъмурий амалиёти чоғида олиниши мумкин бўлмаган ахборотни тақдим этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
с) савдо, саноат, тадбиркорлик, тижорат ёки касб сири ёки савдо жараёнини ошкор этувчи ахборотни ёки ошкор этилиши давлат сиёсатига (жамоат тартибига) зид келувчи ахборотни тақдим этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27-модда
Махсус қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенциянинг 10, 11 ва 12-моддаларида назарда тутилган, Аҳдлашувчи Давлатнинг ҳукумати (Ўзбекистон Республикасига татбиқан Марказий банк ва Давлатга тўлиқ тегишли ташкилотлар ва Саудия Арабистони Подшоҳлигига татбиқан Саудия Арабистони Монетар агентлиги) олган фойда, олиниши мумкин бўлган қарз талаблари ёки ҳуқуқлари акцияларини бошқаларга беришдан олинадиган ҳар қандай даромад билан бирга, ушбу бошқа Аҳдлашувчи Давлатда солиққа тортишдан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28-модда
Дипломатик агентлар ва консуллик хизматчилари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Конвенциянинг ҳеч бир қоидаси дипломатик агентлар ёки консуллик хизматчиларининг ҳуқуқнинг умумий меъёрлар томонидан ёки махсус битимларнинг қоидаларига мувофиқ берилган солиқ имтиёзларига дахл қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29-модда
Кучга кириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Давлатларнинг ҳар бири ушбу Конвенциянинг кучга кириши учун ички қонунчиликка мувофиқ талаб қилинадиган таомил бажарилганлиги тўғрисида бир-бирларини дипломатик каналлар орқали хабардор қиладилар. Ушбу Конвенция бундай хабарномаларнинг охиргиси олинган ойдан кейинги иккинчи ойнинг биринчи кунидан бошлаб кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Конвенция қоидалари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) манбадан ундириладиган солиқларга нисбатан, биринчи январдан ёки ушбу Конвенция кучга кирган санадан кейинги кундан бошлаб тўланадиган суммаларга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) ҳар бир солиқ йилида ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан—биринчи январдан ёки ушбу Конвенция кучга кирган санадан кейинги кундан бошлаб татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30-модда
Амал қилишни тўхтатиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Конвенция Аҳдлашувчи Давлатлардан исталган бири Конвенциянинг амал қилиши кучга кирган санадан 5 йил ўтган кундан бошлаб исталган тақвимий йилнинг 30 июнидан кечиктирмасдан дипломатик каналлар орқали унинг амал қилишини тўхтатиш тўғрисида бошқа Аҳдлашувчи Давлатга хабарнома юбориб, Конвенцияни бекор қилиши мумкин бўлгунга қадар ўз кучида қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бу ҳолда Конвенциянинг амал қилиши:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) амал қилишини тўхтатиш тўғрисидаги хабарнома берилган тақвимий йил тугаганидан кейин даромад тўланадиган манбада ундириладиган солиқларга нисбатан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
b) амал қилишини бекор қилиш тўғрисидаги хабарнома берилган тақвимий йил тугагандан кейин ҳар бир солиқ йилида ундириладиган бошқа солиқларга нисбатан тўхтатилади. Тегишли тартибда ваколат берилган куйидаги имзо чекувчилар, шуни тасдиқлаб, ушбу Конвенцияни имзоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 18 ноябрь куни Риёд шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Конвенция қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(имзолар)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БАЁННОМА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳукумати ўртасида иккиёқлама солиққа тортишга йўл қўймаслик ва даромад ҳамда капитал солиқларини тўлашдан бош тортишнинг олдини олиш тўғрисида Конвенцияни имзолаш даврида, қуйидаги низом Конвенциянинг ажралмас қисми ҳисобланади ва Конвенциянинг 29 моддаси низомига мувофиқ амалга кириши юзасидан келишилди:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Конвенциянинг 3 моддаси (g) параграфи ҳамда 8,13,15 ва 23 моддалари қайд этилган «халқаро ташиш» атамасига, шунингдек «темир йўл транспорти» ҳам киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлатлар музокаралар ўтказиш йўли билан «автомобиль транспорти»ни «халқаро ташиш» атамасига киритилишига келишди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли тартибда ваколат берилган қуйидаги имзо чекувчилар, шуни тасдиқлаб, ушбу Баённомани имзоладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 18 ноябрь куни Ар-Риёд шаҳрида икки нусхада, ҳар бири ўзбек, араб ва инглиз тилларида тузилди, бунда барча матнлар бир хил кучга эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Баённоманинг қоидаларини талқин қилишда келишмовчиликлар юзага келган ҳолда инглиз тилидаги матн асос учун қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
(имзолар)