18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 18.07.2012 йилдаги ПФ-4455-сон
Date of entry into force
18.07.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИШБИЛАРМОНЛИК МУҲИТИНИ ЯНАДА ТУБДАН ЯХШИЛАШ ВА ТАДБИРКОРЛИККА ЯНАДА КЕНГ ЭРКИНЛИК БЕРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қайд этилсинки, кейинги йилларда Ўзбекистонда бозор ислоҳотларини чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштириш, ишбилармонлик муҳитини яхшилаш, рақобатни ривожлантириш, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликни жадал ривожлантиришни рағбатлантириш йўлидан изчил олға силжиш борасида кенг кўламдаги чора-тадбирлар комплекси қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 — 2015 йиллар даврида Ўзбекистон иқтисодиётида ислоҳотлар миқёсини кенгайтириш ва чуқурлаштириш бўйича тасдиқланган чора-тадбирлар Дастурини амалга ошириш доирасида фақатгина сўнгги йилнинг ўзида тадбиркорликка янада кенг эркинлик бериш, хусусий мулк устуворлигини таъминлаш ва унинг ҳуқуқий муҳофазасини кучайтириш, корхоналарнинг молия-хўжалик фаолиятига давлат ва назорат қилувчи идоралар аралашувини камайтиришга оид аниқ чора-тадбирлар рўёбга чиқарилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларининг давлат, ҳуқуқни муҳофаза этувчи ва назорат қилувчи органлар билан ўзаро муносабатларида тадбиркорлар ҳуқуқларининг устуворлиги тамойили қонун даражасида жорий этилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбиркорлик субъектларини рўйхатга олиш, уларни муҳандислик- коммуникация тармоқларига улаш, экспорт товарларини божхонада расмийлаштириш тартиб-таомиллари сезиларли даражада соддалаштирилди ва арзонлаштирилди. Кичик бизнес субъектларида улар рўйхатга олинган пайтдан бошлаб уч йил мобайнида солиққа оид режали текширишлар ўтказилишини тақиқловчи тартиб жорий этилди. Давлат томонидан харид қилишнинг янги, янада такомиллаштирилган, очиқ ва ошкора механизми ўрнатилганки, бунда кичик бизнес субъектларига афзаллик берилади. Барча кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларини солиқ ва молиявий ҳисоботларни топширишнинг электрон тизимига босқичма-босқич ўтказиш бошланди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Республика ва минтақалар бўйича иқтисодиётни либераллаштириш ва модернизация қилиш кўламларини, мамлакатда ишбилармонлик муҳитини шакллантириш даражасини ҳар чоракда баҳолаш кўрсаткичлари тизими жорий этилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Натижада 2000 йил билан таққослаганда, кичик бизнеснинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 31 фоиздан 54 фоизгача кўпайди, ушбу соҳада меҳнат билан банд бўлганлар сони шу давр ичида 2 баробардан кўпроқ ошди ва иқтисодиёт тармоқларида меҳнат билан банд бўлганларнинг 75,1 фоизидан кўпроғи унинг улушига тўғри келади. Ҳозирги вақтда ялпи ички маҳсулотнинг 82,5 фоизи, саноат маҳсулотининг 91 фоизи ва қишлоқ хўжалигининг деярли барча маҳсулоти нодавлат секторида ишлаб чиқарилмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, ишбилармонлик муҳитининг ҳозирги ҳолати, бизнесни юритиш шарт-шароитлари эркин бозор иқтисодиёти талаблари ва тамойилларига, умумқабул қилинган халқаро меъёр ва стандартларга ҳали тўлиқ даражада мос келаётгани йўқ. Тадбиркорлик фаолиятини ортиқча регламентлар билан чеклаб қўйиш ҳоллари ҳали ҳам бартараф этилмаган, иқтисодиёт тармоқлари ва секторларида катта, серхаражат, ноошкора маъмурий тартиб-таомиллар ҳамон амал қилиб келмоқда, бюрократик тўсиқ ва ғовларга барҳам берилмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳозирги халқаро амалиётда қабул қилинганидек, регламентга солувчи тартибтаомилларни янада соддалаштириш, арзонлаштириш ва қисқартириш, давлат ва назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро муносабатларнинг бевосита мулоқотсиз электрон шаклларини ҳамма жойда кенг татбиқ этиш талаб қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини амалга ошириш учун энг қулай шарт-шароитларни яратиш, корхоналарнинг фаолияти билан боғлиқ тартиб-таомилларнинг барча турларини қисқартириш, соддалаштириш ва очиқ-ойдинлик даражасини ошириш, бизнесни юритиш шарт-шароитларини баҳолаш мезонларининг жаҳон амалиётида ҳамма томонидан қабул қилинган тизимини жорий этиш ва шу асосда мамлакатимиз ишбилармонлик ва инвестиция муҳити даражасининг халқаро рейтингини янада ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Маълумот учун қабул қилинсинки, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва Молия вазирликлари, Марказий банки томонидан манфаатдор идоралар ва тузилмалар билан биргаликда Жаҳон банки ҳамда унинг бўлинмаси бўлган Халқаро молия корпорацияси томонидан қабул қилинган «Бизнесни юритиш» ҳисоботини шакллантириш методикасига мувофиқ ишбилармонлик муҳити ҳолатини омиллар асосида таҳлил қилиш ҳамда мамлакат рейтингини белгилаб берадиган баҳолаш мезонлари ва кўрсаткичларини татбиқ этиш бўйича катта ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар бозор ислоҳотларини янада чуқурлаштириш ва иқтисодиётни либераллаштиришнинг ғоят муҳим вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилишни кучайтириш, бюрократик ғовларни тугатиб бориш, рўйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини қисқартириш ҳамда соддалаштириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини, ҳисоб-китоб ва ҳисобот тизимини такомиллаштиришга йўналтирилган қонун ҳужжатларини мукаммаллаштириш эвазига мамлакатда ишбилармонлик муҳитини тубдан яхшилаш, тадбиркорлик фаолиятини жадал ривожлантириш учун янада қулайроқ шарт-шароитларни яратиш, хусусий мулкчиликнинг иқтисодиётни ривожлантиришдаги ҳиссасини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бизнесни юритиш шарт-шароитларини баҳолашнинг жаҳон амалиётида умумқабул қилинган халқаро мезонларини кенг жорий этиш ҳамда етакчи халқаро молиявий-иқтисодий ва рейтинг ташкилотларининг юқори баҳо кўрсаткичларига эришиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички бозорда рақобатни янада чуқурлаштириш, мулкчилик ва фаолиятни ташкил қилиш шаклларидан қатъи назар, барча тадбиркорлик субъектлари учун бизнесни юритишда тенг шароитлар яратиш, бозор тамойиллари асосида моддий-хом ашё ва кредит ресурсларидан фойдаланишга, давлат харидларида ҳамда маҳсулотларни сотиш ва пудрат ишларини амалга ошириш борасидаги танлов савдоларида иштирок этишга кенг имкониятлар яратиб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
статистик, молиявий ва солиқ ҳисоботларини тақдим этишда, солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлашда, рўйхатга олиш ва рухсат бериш тартиб-таомилларини амалга оширишда, ер майдонларини ажратиш ва муҳандислик-коммуникация тармоқларига уланишда, шунингдек, тадбиркорлик субъектларини кредитлашда давлат, назорат қилувчи органлар билан тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги бевосита мулоқотни, бюрократик сансалорлик ва коррупцияни истисно этувчи электрон тизимга, шу жумладан, интернет тармоғига кенг миқёсда ўтишни таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2012 йил 1 августдан бошлаб, 1-иловага* мувофиқ, тадбиркорлик фаолияти учун шарт-шароитларни янада яхшилашга йўналтирилган аниқ меъёр ва чора-тадбирлар жорий қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси, Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, 1-иловада кўрсатилган масъул ижрочилар — вазирликлар ва идораларнинг раҳбарлари 2012 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни Фармоннинг ушбу бандига мувофиқ ҳолга келтирсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қонунчиликни такомиллаштириш ва ишбилармонлик муҳитини янада тубдан яхшилашга ҳамда тадбиркорликка янада кенг эркинлик беришга йўналтирилган тадбирларни амалга ошириш бўйича 2013 — 2014 йилларда жорий этиладиган комплекс чора-тадбирлар Дастури 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Масъул ижрочилар — вазирликлар, идоралар, банклар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Дастурда назарда тутилган аниқ чора-тадбирларни белгиланган муддатларда тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар. Тегишли вазирликлар, идораларнинг, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг раҳбарлари зиммасига чора-тадбирлар Дастурига киритилган тадбирларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши юзасидан шахсий жавобгарлик юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси 2-иловада назарда тутилган чора-тадбирларнинг амалга оширилиши устидан қаттиқ тизимли назорат ўрнатсин, уларнинг ижросини ҳар чоракда ўз мажлисларида кўриб чиқсин ва чора-тадбирларнинг сўзсиз бажарилиши бўйича зарур чораларни кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ тадбиркорлик субъектлари тегишли давлат ва хўжалик бошқаруви органларида қуйидаги тартиб-таомилларни ўз хоҳишларига кўра электрон шаклда амалга ошириш ҳуқуқига эга бўладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
банк ҳисобварақларига масофадан туриб хизмат кўрсатиш тизими, шу жумладан, «Интернет-банкинг» тизими орқали солиқларни ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш — Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси, Марказий банки, тижорат банклари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкларни божхонада расмийлаштиришда тадбиркорлик субъектлари томонидан товарларни декларация қилиш — Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бир ойна» тамойили бўйича юридик шахсларнинг кўчмас мулкка бўлган эгалик ҳуқуқларини рўйхатга олиш — Ўзбекистон Республикаси «Ергеодезкадастр» давлат қўмитаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тадбиркорлик субъектларининг даъво аризалари ва илтимосномаларини хўжалик судларига бериш — Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик суди.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Алоқа, ахборотлаштириш ва телекоммуникация технологиялари давлат қўмитасига бошқа манфаатдор идоралар билан биргаликда тадбиркорлик тузилмаларига хизмат кўрсатишнинг электрон шакллари ва тизимларини жорий этишда юқорида кўрсатилган суд ва давлат бошқаруви органларига, тижорат банкларига амалий ёрдам кўрсатсин.
(5-банднинг олтинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2013 йил 30 октябрдаги ПФ-4578-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2013 й., 45-сон, 584-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тижорат банкларига, тўловларни электрон шаклда амалга оширувчи кичик тадбиркорлик субъектларининг ҳисобварақларига хизмат кўрсатганлик учун ундириладиган тўлов миқдорини камида 20 фоизга камайтириш тавсия этилсин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банки, Адлия вазирлиги, Савдо-саноат палатаси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва Миллий телерадиокомпанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда ишбилармонлик муҳитини янада яхшилаш ва хусусий тадбиркорлик учун янада кенг эркинлик бериш борасида кўрилаётган чора-тадбирлар юзасидан кенг кўламдаги тушунтириш ишлари мунтазам равишда ўтказилишини таъминласин.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Марказий банки ҳамда бошқа манфаатдор тузилмалар билан биргаликда икки ой муддатда қонун ҳужжатларига ушбу Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 18 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ-4455-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 29-сон, 328-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда, 45-сон, 584-модда; 2017 й., 2-сон, 25-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 07.06.2018 й., 06/18/5456/1316-сон; 28.09.2020 й., 06/20/6075/1330-сон)