Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024 16.03.2012 йилдаги 73-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 16.03.2012 йилдаги 73-сон
Date of entry into force
16.03.2012
Ҳужжат кучини йўқотган 16.08.2024
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЧЕТ ЭЛДА КЎРГАЗМА-ЯРМАРКА ФАОЛИЯТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Президентининг 2024 йил 16 августдаги ПФ-111-сонли «Ижтимоий муносабатларни ҳуқуқий тартибга солишнинг барқарорлигини таъминлаш, сифати ва самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркаларида ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг ўз маҳсулотлари тақдимотини ўтказиш ва экспорт контрактлар тузиш орқали иштирок этишини янада кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркаларини ҳар йиллик асосида ташкил этиш ва маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг чет элдаги халқаро кўргазма-ярмаркаларда кенг иштирок этиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Чет элда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг кўргазма-ярмарка фаолиятини ташкил этишга, шу жумладан экспорт салоҳияти тақдимотига ва экспорт контрактлар тузишга кўмаклашиш бўйича иловага* мувофиқ таркибда Идоралараро ишчи гуруҳ ташкил этилсин. Қуйидагилар унинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*илова берилмайди
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий мамлакатларда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ташқи бозорларда рақобатбардош маҳсулотлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларни кенг жалб этган ҳолда юқори даражада ташкил этилиши ва ўтказилиши билан боғлиқ тадбирларни мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларга, энг аввало кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларига чет элда ўтказиладиган халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашишга тайёргарлик кўришда, экспозицияни ташкил этишда, саноат тармоқларининг инвестиция, ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳияти тақдимотларини ўтказишда ва экспорт контрактлар тузишда кўмаклашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг кўргазма-ярмарка фаолияти натижадорлигини, шу жумладан замонавий ахборот технологияларидан кенг ва юқори самарали фойдаланиш ҳамда чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашадиган маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларни танлаш воситасида ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг етакчи ишлаб чиқарувчи ҳамда маҳсулотларнинг юқори сифатли ва рақобатбардошли турларини экспорт қилувчи сифатида халқаро кўргазма-ярмаркалардаги юқори рейтингига эришишни таъминлаш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги чет элда кўргазма-ярмарка фаолиятини ташкил этиш ва ўтказиш учун масъул орган этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг таклифлари ҳамда хорижий давлатлар билан аҳдлашувлар асосида чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг қатнашишини ташкил этиш учун чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар рўйхатини ҳар йили 10 ноябргача тасдиқлаш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзтадбиркорэкспорт» акциядорлик жамияти ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектларининг реклама тадбирларини ўтказишда, уларнинг халқаро кўргазмалар-ярмаркаларда қатнашишини ташкил этишда ахборот ва маслаҳат ёрдамлари кўрсатишда уларга кўмаклашсин;
(4-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2016 йил 27 февралдаги 57-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2016 й., 9-сон, 91-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Савдо-саноат палатаси билан биргаликда чет элда ўтказилаётган Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркалари ва халқаро кўргазма-ярмаркалар доирасида қатнашишни ташкил этиш ва экспорт контрактлар тузиш ишлари натижалари бўйича маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг мутахассисларини рағбатлантириш тартибини бир ой муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан биргаликда Ўзбекистоннинг чет элдаги дипломатик ваколатхоналарини жалб этган ҳолда маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашиши учун имтиёзли тарифларни қўллаш, шунингдек хорижий компаниялар вакилларини чет элда Ўзбекистоннинг миллий кўргазма-ярмаркаларида қатнашишга таклиф этиш масалаларини мунтазам равишда ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Хўжалик юритувчи субъектлар томонидан кўргазмалар ва ярмаркаларда қатнашиш, шу жумладан чет элда ўтказиладиган кўргазмалар ва ярмаркаларда қатнашиш билан боғлиқ харажатлар белгиланган тартибда юридик шахсларнинг фойдасидан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқишда чиқариб ташланадиган реклама харажатларига тегишлилиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳузуридаги Халқаро саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси дирекцияси Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги ва Ўзбекистон Савдо-саноат палатаси билан биргаликда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг маҳсулотларини 2012 йил 1 августдан бошлаб Интернет глобал тармоғи орқали «онлайн» режимида экспортга сотиш механизмини жорий этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси, «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳамда Молия вазирлиги билан келишган ҳолда чет элда ўтказиладиган Ўзбекистон Республикасининг миллий кўргазма-ярмаркаларида ва халқаро кўргазма-ярмаркаларда қатнашадиган маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларга кўргазма экспонатларини ташишда имтиёзли тарифлар бўйича хизматлар кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси ва Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги маҳаллий хўжалик юритувчи субъектларнинг чет элда кўргазма-ярмаркаларда қатнашишини ташкил этиш ишларининг барча босқичлари ва кўргазма-ярмарка фаолиятининг якунлари оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан хорижий оммавий ахборот воситаларида кенг ёритилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 16 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
73-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 12-сон, 131-модда; 2016 й., 9-сон, 91-модда)