07.03.2012 йилдаги 66-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори , 07.03.2012 йилдаги 66-сон
Date of entry into force
07.03.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА ХОРАЗМ ВИЛОЯТИДА СУВ ТАЪМИНОТИНИ ЯХШИЛАШ ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ УЧУН ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ХОРИЖИЙ КРЕДИТ ВА ҚАРЗ МАБЛАҒЛАРИГА ЎЗ ВАҚТИДА ХИЗМАТ КЎРСАТИШНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти аҳолисининг сув таъминотини яхшилашга йўналтирилган лойиҳалар доирасида Ўзбекистон Республикаси томонидан ва унинг кафолатлари остида жалб қилинган қарзлар ва кредитлар бўйича мажбуриятларни ўз вақтида бажариш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида сув таъминоти ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирлар 1-иловага мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ичимлик сув таъминоти тизимини такомиллаштириш» лойиҳасининг тузатиш киритилган техник-иқтисодий асосланишининг асосий техник-иқтисодий кўрсаткичлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банкининг қарзи, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотлари томонидан Осиё тараққиёт банкининг, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банкининг, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармасининг ва «Натексис» (Франция) банкининг илгари жалб қилинган қарзлари ва кредитлари юзасидан асосий қарзни ва қарз бўйича фоизларни тўлаш харажатларини қоплаш улушлари 3-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва «Натексис» (Франция) банкининг жалб қилинган қарзлари ва кредитларини қоплаш, шунингдек фоизларни тўлаш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика бюджети ва маҳаллий бюджетлар маблағлари, шу жумладан бўш қолдиқлар, йил мобайнида даромадлар прогнозини ошириб бажариш, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва Хоразм вилояти бюджети харажатларини мақбуллаштириш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар натижасида бўшаб қоладиган маблағлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти ташкилотларининг ўз маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлигига, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлигига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича комплекс тадбирлар ўз вақтида ва сўзсиз бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва «Натексис» (Франция) банкининг жалб қилинган қарзлари ва кредитлари бўйича маблағларни жамлаш ва қайтариш тартиби ишлаб чиқилиши ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли сув таъминоти ташкилотлари томонидан Осиё тараққиёт банки, Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки, Араб иқтисодий тараққиёт Қувайт жамғармаси ва «Натексис» (Франция) банкининг қарзлари ва кредитлари бўйича асосий қарзни қоплаш ва фоизларни тўлаш учун зарур маблағлар ўз вақтида жамланишини назорат қилиш масъулияти юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқувчи ўзгартиришлар ва қўшимчалар тўғрисида бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.И. Закиров зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 йил 7 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
66-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 7 мартдаги 66-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти сув таъминоти ташкилотларининг иш самарадорлигини ошириш бўйича
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комплекс тадбирлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Тадбирлар номи ‎

Бажариш муддатлари ‎

Кутилаётган натижа ‎

Масъул бажарувчилар ‎

1.‎

Ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган дастури маълумотлар базасини янгилаган ҳолда сув истеъмолчиларини яхлит хатловдан ўтказиш.‎

жорий йилнинг 1 мартидаги ҳолатига кўра ва сўнгра ҳар йили 1 январдаги ҳолатига кўра ‎

Абонентларни ҳисобга олишда истеъмолчиларнинг базасини янгилаш, сотилган сув ҳажмини кўпайтириш ҳамда сувнинг ноишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун нобуд бўлишини ва сувни ишлаб чиқариш харажатларини қисқартириш.‎

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎

2.‎

Истеъмолчиларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган «Биллинг тизим» тизимини жорий этиш.‎

2012 йил 1 майгача‎

Истеъмолчиларни очиқ-ошкора ва манзилли ҳисобга олишни, дебиторлик қарзлари аниқ ҳисобланишини ва қарзни тўлаш учун ҳисоб рақамлари тақдим этилишини таъминлаш.‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎

3.‎

Сув олиш иншоотларида ва сув тақсимлаш жойларидаги қувурларда сувни ҳисобга олишнинг замонавий электрон приборлари (сув сарфини ўлчагичлар), шунингдек уй-жой фондида сувни ҳисобга олишнинг якка тартибдаги приборлари ўрнатилишини таъминлаш.‎

2012 йил‎

Ҳисобга олишни йўлга қўйиш ва ноишлаб чиқариш нобудгарчиликларини қисқартириш.‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги ‎

4.‎

«Туямўйин-Нукус» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармаси ва «Туямўйин-Урганч» минтақалараро сув қувурларидан фойдаланиш бошқармасининг Тошкент шаҳар «Сувсоз» давлат унитар корхонаси билан тажриба алмашиши.‎

2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги ‎

Ҳисоб ва ҳисоботни йўлга қўйиш, ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган биллинг тизимини, энергияни тежайдиган ускуналарни ва технологияларни жорий этиш. ‎

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда Хоразм вилояти ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ‎

5.‎

Сув таъминоти ва канализация бўйича кўрсатилган хизматлар учун тўлов йиғилишини 100 фоиз даражасида таъминлаш.‎

ҳар ойда‎

Айланма маблағларни кўпайтириш, дебиторлик ва кредиторлик қарзларни пасайтириш.‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎

6.‎

«Ўзкоммунхизмат» агентлиги томонидан ишлаб чиқилган методикага мувофиқ ихтисослаштирилган лойиҳа ташкилотининг ҳисоб-китоблари бўйича ўз эҳтиёжлари учун, технологик сарфлар ва нобудгарчиликлар учун сув сарфи меъёрларини тасдиқлаш. ‎

2012 йил 1 июнгача‎

Ўз эҳтиёжларига, технологик сарфларга ва ҳисобга олинмаган нобудгарчиликларга сув сарфининг норматив ва амалдаги сарфларини белгилаш.‎

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги, сув таъминоти ташкилотлари ‎

7.‎

Ўз эҳтиёжларига, технологик сарфларга ва нобудгарчиликларга амалдаги сарфларнинг белгиланган тартибда тасдиқланган меъёрлар даражасида бўлишини таъминлаш.‎

доимо‎

Нобудгарчиликларни қисқартириш, ноишлаб чиқариш сарфларини пасайтириш.‎

Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва Хоразм вилояти ҳокимлиги ‎

8.‎

Ҳисобга олиш приборлари билан жиҳозланган уйларда аҳоли томонидан ичимлик сув истеъмол қилишнинг пасайиши сабабларини аниқ таҳлил қилиш.‎

2012 йил 1 июнгача‎

Ўзбекистон Республикасида коммунал сув ва оқова сув таъминоти тизимларидан фойдаланиш қоидалари истеъмолчилар томонидан бузилишини аниқлаш.‎

Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм вилоятининг сув таъминоти ташкилотлари, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги‎

9.‎

Янгидан қурилган сувни тақсимлаш узелларини фойдаланишга топшириш чораларини кўриш ва қўшилган истеъмолчилар абонентларни ҳисобга олиш билан қамраб олинишини таъминлаш.‎

2012 йилнинг биринчи ярим йиллиги ‎

Аҳолини ичимлик сув билан қўшимча равишда қамраб олиш.‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги‎

10.‎

Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари, туман ҳокимликлари, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг вилоят ва туман сувдан фойдаланиш бошқармаларини ҳамда сув таъминоти ташкилотларини жалб этган ҳолда носозликни аниқлайдиган махсус приборларни қўллаб сув ўтказгичлар бўйлаб бир вақтнинг ўзида текшириш ўтказилишини ташкил этиш. ‎

ҳар ойда 10-кунгача‎

Сув нобудгарчилигини қисқартириш.‎

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Хоразм вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон «Ўзкоммунхизмат» агентлиги‎

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 11-сон, 117-модда)