28.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2307
ONLINE TRANSLATE
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 28.12.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2307
Date of entry into force
07.01.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ИССИҚЛИК ЭЛЕКТР СТАНЦИЯЛАРИДА ИШГА ТУШИРИШ-СОЗЛАШ ИШЛАРИНИ БАЖАРИШ ВА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ҚОИДАЛАРИНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 28 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2307]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 1 мартдаги 96-сонли қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 й., 9-сон, 105-модда) билан тасдиқланган Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси («Ўздавэнергоназорат» инспекцияси) тўғрисидаги низомга мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Иссиқлик электр станцияларида ишга тушириш-созлаш ишларини бажариш ва қабул қилиш қоидалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 25 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25-сон

«Ўздавэнергоназорат» инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 25 ноябрдаги 25-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иссиқлик электр станцияларида ишга тушириш- созлаш ишларини бажариш ва қабул қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚОИДАЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.

Мазкур Қоидалар иссиқлик электр станцияларида, иссиқлик электр марказларида, иссиқлик марказларида ва қозонхоналарда (бундан кейин матнда — объект деб юритилади) ишга тушириш-созлаш ишларини (бундан кейин матнда — ИТСИ деб юритилади) ташкил этишга қўйиладиган талабларни, уларнинг босқичлари ва босқичлар бўйича мазмунини, шунингдек электр ва иссиқлик энергиясини ишлаб чиқаришнинг ишончли ва хавфсиз технологик жараёнини таъминлаш мақсадида уларни бажариш тартибини ва ИТСИда қатнашаётган ташкилотларнинг асосий вазифалари ва ўзаро муносабатларини белгилайди.
(муқаддимада Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Объектни ИТСИда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудрат ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош созлаш ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган субпудрат (монтаж, созлаш ва бошқа) ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош лойиҳалаш ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
субпудрат лойиҳалаш ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник ечимларни ишлаб чиқувчи — илмий-тадқиқот ташкилоти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш ташкилотлари (ускуналарни ишлаб чиқувчи заводларнинг созловчи ходимлари) қатнашади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аниқ шарт-шароитлардан келиб чиқиб, бир нечта қатнашчиларнинг функциялари битта ташкилот томонидан бажарилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Буюртмачининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш, монтаж, созлаш ва ускуналарни синашнинг сифати, ускуналар, узеллар ва блокда ишга туширишдан олдинги ва ишга тушириш операцияларининг ўтказилиши, Давлат қабул комиссияларининг (бундан кейин матнда — ДҚК деб юритилади), ишчи комиссияларнинг (бундан кейин матнда — ИК деб юритилади) иши ҳамда ускуналардаги, қурилиш ва монтаждаги нуқсонларнинг бартараф этилиши устидан умумий, тезкор ва техник бошқарувни амалга ошириш;
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналар ва аппаратурани монтаж қилишдан олдинги тафтишнинг ташкил этилиши ва ўтказилишини, ишларни молиялаштиришни таъминлаш;
(2-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
малакали эксплуатация қилувчи ходимлар (узел бўйича ишлатиб кўришдан бошлаб), зарур миқдорда иш воситалари ва хом ашёлар, намуна приборлари, лойиҳалаш ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг техник ҳужжатлари билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектни ИТСИда қатнашчиларининг ускуна, қурилма ва ҳужжатларининг сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бош пудрат ташкилоти билан биргаликда объектнинг ИТСИда хавфсизлигини таъминлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бош пудрат ташкилотининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
пудрат шартномасида кўзда тутилган ИТСИни ташкил этиш ҳамда ўз кучлари ва жалб қилинган ихтисослаштирилган субпудрат ташкилотларининг кучлари билан белгиланган муддатларда ва сифатли бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ихтисослаштирилган субпудрат ташкилотларининг ишлар кўламини таъминлаш, уларга лойиҳа-смета ҳужжатларини, майдончада ишлаб чиқариш ва ёрдамчи хоналар билан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош пудрат ташкилоти пудрат шартномасида кўзда тутилган ишларнинг тасдиқланган лойиҳалар, сметалар ва ишчи чизмаларга мувофиқ бажарилиши бўйича буюртмачи олдида жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош созлаш ташкилотининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектда ИТСИнинг ўзига тегишли иш ҳажмининг бажарилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектда ИТСИнинг ўзига тегишли иш ҳажмига қўшимча равишда созлаш ишларининг ҳажмини тақсимлаш (мувофиқлаштириш режасини тузишда), ИТСИнинг барча қатнашчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш, ИТСИнинг барча қатнашчилари томонидан ИТСИ бажарилишининг натижаларини назорат қилади ва ДҚК ва ИҚК ишида қатнашиш, объектда ИТСИнинг қатнашчилари билан биргаликда ИТСИнинг натижаларини умумлаштириш ва улар асосида буюртмачига, лойиҳалаш ташкилотларига ва ишлаб чиқариш ташкилотларига ускуналарнинг технологиялари, схемалари, режимлари ва конструкцияларини такомиллаштириш бўйича таклифлар бериш ва уларнинг татбиқ этилишини кузатиш, буюртмачи билан биргаликда йўриқномавий-техник ҳужжатларни ишлаб чиқиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош созлаш ташкилоти буюртмачи билан биргаликда ИТСИнинг бажариш муддатлари ва сифати учун ҳамда ускуналарнинг эксплуатацияга туширилиши учун асосий жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош созлаш ташкилотининг ИТСИнинг технологияси ва бажариш муддатлари бўйича кўрсатмалари ИТСИнинг барча қатнашчилари учун мажбурийдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош созлаш ташкилоти ИТСИда қатнашмаганда, ишларнинг ҳажмини тақсимлаш, ИТСИнинг барча қатнашчиларининг ҳаракатларини мувофиқлаштириш ва ИТСИ бажарилишининг натижаларини назорат қилиш бўйича унинг функциялари буюртмачи ёки объект «тайёр ҳолда топшириш» шартларида топширилганда — бош пудрат ташкилоти томонидан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. ИТСИда қатнашувчи бошқа ташкилотларнинг вазифалари буюртмачи билан тузиладиган шартномаларда белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. ИТСИнинг технологияси — бу уларни функционал-технологик узелларни (бундан кейин матнда — ФУ деб юритилади) созлаш (ҳар бир узел бўйича) тамойили бўйича ўтказилишидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир узел бўйича созлаш ускунанинг якка тартибдаги синовларини ўтказишдан кейин бошланади ва ускуна эксплуатацияга туширилишига қадар давом этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. ИТСИни бажариш бош созлаш ташкилоти ёки шартнома асосида жалб қилинадиган бошқа ташкилот томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. ИТСИни бажаришга тайёргарлик бош созлаш ташкилоти аниқлангандан бошлаб, бироқ режалаштирилаётган комплекс синаш даври бошланишидан 18 ой олдин бошланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Бош созлаш ташкилотининг зарурлиги буюртмачи томонидан аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. ИТСИнинг ташкилий таъминоти қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИнинг мувофиқлаштирувчи режасини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИ учун смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИни бажариш учун пудрат шартномасини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
барча босқичларда созлаш ташкилотлар билан ҳисоб-китоб қилишни таъминловчи муддатларда ИТСИнинг молиялаштирилишини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. ИТСИнинг техник таъминоти қуйидагилардан иборат:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИнинг лойиҳасини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
объектнинг лойиҳаси билан танишиб чиқиш, лойиҳани таҳлил қилиш ва у бўйича эътирозларни билдириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишга тушириш-созлаш ҳужжатларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вақтинчалик эксплуатацион ҳужжатларни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИни бажариш учун эксплуатацион ходимларни тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
технологик ускуналарнинг, қувурларнинг, электр техник ускуна ва аппаратуранинг, назорат қилиш ва технологик жараёнларни бошқариш воситаларининг кириш назоратини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қурилиш-монтаж ишлари устидан назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. ИТСИнинг моддий таъминоти — молиялаштириш, ИТСИ жараёнини ускуналар, асбоблар, ашёлар, энергия ресурслари ва алоқа билан таъминлашдан иборат.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. ИТСИда қатнашувчи ташкилотларнинг ишлаб чиқариш ва санитария-маиший хоналари, турар жой, тиббий хизмат, транспорт хизматлари, мактабгача тарбия ва мактаб муассасаларида жойлар, ижтимоий-маданий-маиший муассасалардаги хизматлар, шахсий ҳимоя воситалари билан таъминланиши буюртмачи билан бош пудрат ташкилоти ўртасидаги шартномада белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ишга туширишдан олдин бўладиган ишларни ва ИТСИни бажаришнинг технологик кетма-кетлиги, давомийлиги ва бажариш навбати ишга тушириш-созлаш ҳужжатлари таркибига кирувчи ИТСИни бажариш жадвалида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Жадвалда технологик жараёнларнинг автоматлаштирилган бошқарув тизимини (бундан кейин матнда — ТЖ АБТ деб юритилади) автоном созлашни ва асосий ускуналарни монтаж қилишнинг параллел ўтказилиши кўзда тутилган бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. ИТСИни бажариш босқичлари ва уларни ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. ИТСИнинг бажарилиши қуйидаги босқичларга бўлинади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрлов;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарни (машиналар ва механизмлар, аппаратлар, арматуралар, ахборотларни узатиш ва бошқариш воситалари) монтаж қилишдан олдин тафтиш қилиш ва текшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарни монтаж қилингандан сўнг қисмлар бўйича қабул қилиш ва якка тартибда синаш;
(16-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФУ ускуналарини якка тартибдаги синовлардан ҳар бир узел бўйича қабул қилиш (монтажнинг тўлиқ ва сифатли қилинганлиги юзасидан зарур назоратни қўшган ҳолда). Ҳар бир узел бўйича қабул қилиш, узелнинг барча турдаги ускуналарини ҳар бир узел бўйича созлашни бошлаш вақтида уни бошлашга тайёрлигини текшириш учун хизмат қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишламаётган ускуналарда ФУни ҳар бир узел бўйича ишга тушириш-созлаш (совуқ созлаш) ва уларни юклама остида ишлатиб кўриш. Ишлаётган ускуналарда ФУни ишга тушириш-созлашдан эксплуатация режимига, қурилиш-монтажга тайёрлигини текширишга ва ҳар бир узел бўйича комплекс созлашга топшириш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
блокни (ёки алоҳида қозон агрегатини, турбоагрегатни) қурилиш-монтажга тўлиқ тайёрлигини текшириш учун синхронизация (ёки алоҳида қозон агрегати учун синхронизациясиз) ва юкламани ошириб бориш йўли билан ишлатиб кўриш;
(16-банднинг еттинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускунанинг режимларини ишлаб чиқиш учун ФУни, ТЖ АБТнинг кичик тизимлари ва блокли бошқариш шчитининг тезкор контурини қўшган ҳолда, ҳар бир узел бўйича комплексли (бундан буён матнда комплексли деб аталади) созлаш ва синаш. ФУни назорат ва бошқарув тизимини қўшган ҳолда, тажрибавий эксплуатация қилиш, носозликларни аниқлаш ва бартараф этиш, ФУни саноат эксплуатациясига топшириш. Блокни (қурилмани) комплекс ишлатиб кўрилишини ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
блокни (қурилмани) ДҚК томонидан, энергетик ускуналарнинг керакли синовларини ўтказиш ва тегишли далолатномани расмийлаштириш билан эксплуатацияга қабул қилиш;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИни бажариш шартномасида белгиланган назорат остида ёки кафолатланган эксплуатация қилиниши.
(16-банднинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Объектда ИТСИни ташкил этишнинг икки тури мавжуд:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
созлаш ишларини бажарувчи ва бригадаларга бирлаштирилган битта касб мутахассислари (иссиқлик механиклари, электриклар, ТЖ АБТ мутахассислари ва бошқалар) томонидан олиб бориладиган ишлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
узеллар бўйича комплексли бригадалар томонидан (бундан буён матнда узел бригадаси деб юритилади) олиб бориладиган ишлар. Ҳар бир узел бригадасига ФУни созлаш учун зарур барча касб мутахассислари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. ИТСИни ташкил этишнинг биринчи тури қуйидаги ҳолларда қўлланилади:
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускунани монтаж қилишдан олдинги тафтиш қилишда, текширишда, қисм бўйича монтаж қилингандан сўнг қабул қилишда ва якка тартибда синашларда;
(18-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускунанинг ишлаш мустаҳкамлигини лойиҳа ҳажмида дастлабки таъминотини унинг алоҳида турлари бўйича ўтказиш мақсадга мувофиқ бўлганда, узелларни комплексли созлашнинг бошланғич босқичида.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. ИТСИни ташкил этишнинг иккинчи тури, якка тартибдаги синашдан узеллар бўйича қабул қилиш босқичидан бошлаб ва ДҚК томонидан блок (қурилма) қабул қилинишига қадар (комплексли созлашнинг бошланғич босқичидан ташқари) ИТСИ узел бригадаларининг кучи билан бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Узел бригадаси, ускунани якка тартибда синаш даврида комплексли ишчи кичик комиссияларининг (бундан кейин матнда — КИКК деб юритилади) қарори билан ушбу ФУда шартнома бўйича монтаж ва созлаш ишларини бажараётган ташкилотларнинг етакчи мутахассислари таркибидан ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Узел бригадасига буюртмачининг, узел бўйича созлаш ташкилотининг, техник ечимларни ишлаб чиқувчи илмий-тадқиқот ташкилотининг ёки ишлаб чиқариш ташкилотининг юқори малакали мутахассислари таркибидан тайинланган бригадир бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Узел бригадаларининг бригадирлари, зарур бўлганда узел бригадасининг таркиби буюртмачи ёки бош созлаш ташкилоти ёки бош пудрат ташкилоти (объект «тайёр ҳолда топшириш» шартларида топширилганда) томонидан тайинланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Узел бригадасининг бригадири ва унинг тасарруфидаги бригада икки ва ундан ортиқ ФУда ИТСИни бажариши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. КИКК таркибига узелдаги ишларни ташкил этиш ва қабул қилиш учун зарур бўлган барча мутахассис ходимлар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИКК раислари буюртмачининг ёки бош пудрат ташкилоти (объект «тайёр ҳолда топшириш» шартларида топширилганда) томонидан буюртмачининг ёки мазкур узел бўйича созлаш ташкилотларининг (раҳбарият билан келишилган ҳолда), техник ечимларни ишлаб чиқувчи илмий-тадқиқот ташкилотининг, шунингдек ишлаб чиқариш ташкилотларининг тажрибали ва ваколатли мутахассисларидан тайинланади. Битта мутахассис икки ва ундан ортиқ КИККларнинг раиси этиб тайинланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КИКК раиси ИКнинг аъзоси бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Раисларни тайинлаш ва КИККни ташкил этиш объектнинг якка тартибдаги синовларини ўтказиш даврида амалга оширилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. ИК «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» ШНҚ 3.01.04-19 билан белгиланган тартибда ва шартларда ташкил этилади.
(24-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. ИК томонидан «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» ШНҚ 3.01.04-19га мувофиқ ташкил этиладиган махсус кичик комиссиялар КИККга ўз фаолият йўналиши бўйича ёрдам кўрсатилиши мумкин.
(25-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИК ташкил этилишига қадар буюртмачи хоналарни, ускуналарни ва бошқаларни қабул қилиш учун цех комиссияларини ташкил этиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. ИТСИни бажаришни ташкил этиш блок ёки алоҳида қурилманинг узелларини босқичма-босқич «комплексланишининг», комплекс созлаш даврида уларни тўлиқ функционал боғланишга чиқиши билан, изчил ўсиб боришини кўзда тутиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. ИТСИнинг тайёрлов босқичи ишчи чизмалар ишлаб чиқарилгандан кейин бошланади. Мазкур ишлар ИТСИда қатнашувчи ташкилотлар томонидан якка тартибда ўзаро келишилган ҳолда мувофиқлаштириш режасига кўра бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Ускуналар, машиналар, механизмлар, арматура, назорат ва бошқарув воситаларини монтаж қилинишидан олдин тафтиш қилиш ва текшириш босқичида умумий тезкор-техник раҳбарликни объект раҳбарияти томонидан тайинланган шахс амалга оширади.
(28-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тафтиш объектнинг тегишли цехлари ёки объект ходимлари томонидан монтаж, таъмирлаш ва созлаш ташкилотларини жалб қилган ҳолда ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Цехлар ёки объектнинг тегишли ходимлари таъмирлаш ва созлаш ходимлари учун, шу мақсадларда ажратилган хоналарда иш жойлари ташкил этилишини таъминлайдилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Монтаж қилингандан сўнг ва якка тартибдаги синовлардан қисмлар бўйича қабул қилиш босқичида умумий тезкор-техник раҳбарликни объект раҳбарияти томонидан тайинланган шахс амалга оширади.
(29-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. ИТСИ созлаш ташкилотлари томонидан мувофиқлаштириш режасига биноан бажарилади. Цехлар ёки объектнинг тегишли ходимлари, созлаш ходимлари учун шу мақсадларда ажратилган хоналарда иш жойлари ташкил этилишини таъминлайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур босқичнинг натижаси бўйича ИК томонидан ускуналарни якка тартибда синашдан кейин қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. ИТСИни бажариш учун кучланишни узатиш электр станцияси томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(31-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 28 июлдаги 16-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3313, 28.07.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Асосий ва умумстанциявий ускуналар ФУнинг ускуналарини ҳар бир узел бўйича монтаж қилингандан сўнг ва якка тартибдаги синовлардан қабул қилиш босқичида умумий тезкор-техник раҳбарликни объект раҳбарияти томонидан тайинланган шахс амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФУни монтаж қилингандан сўнг ва якка тартибда синашдан қабул қилиш комплекс равишда, қурилиш, иссиқлик монтаж, электр монтаж ва созлаш ташкилотлари томонидан узелни қурилиш, иссиқлик монтаж ва якка тартибда синаш ишлари қисмида тайёрлигини, шунингдек ускуналарни тафтиш қилиш, қисмлар бўйича қабул қилиш, якка тартибда синаш вақтида тузилган ҳужжатларни (далолатномаларни, баённомаларни, журналларни) кўриб чиққан ҳолда амалга оширади.
(32-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Узеллар бўйича созлаш ва ишлатиб кўришни бошлашга қадар узелнинг технологик ускуналарини монтаж қилиш ишлари батамом тугатилган, ускуналарнинг ишга туширилишини талаб қилмайдиган созлаш операциялари технологик ускуналарда бажарилган, ушбу узелга кирувчи ТЖ АБТнинг кичик тизимлари участкаларида автоном созлаш тугатилган бўлиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ускуналарни монтаждан узел бўйича қабул қилиш КИКК томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур қабул қилишда объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланадиган қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Узелни монтаж қилингандан сўнг ва якка тартибда синашдан қабул қилиш жараёнида носозликлар ва тугатилмай қолган жойлар аниқланган бўлса, у ҳолда улар бартараф этилишига қадар қабул қилиш тўхтатилади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Лойиҳада, завод йўриқномалари ва бошқа ҳужжатларда кўзда тутилмаган ишларни бажариш, уларни бажариш зарур бўлганда, ИКнинг далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Ишламаётган ускуналарда ФУни ишга тушириш-созлаш (совуқ созлаш) ва юклама остида ишлатиб кўриш (қозонлар қиздирилган ҳолда кучланиш, ҳаво, буғ, сув, мойни узатиб), кейинги комплекс созлашга узеллар бўйича қабул қилиш босқичида умумий техник раҳбарликни объект раҳбарияти томонидан тайинланган шахс амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Совуқ созлаш бандларининг бажарилиши «Функционал-технологик узелни юклама остидаги синовларга тайёрлиги дафтари»да акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Узелни ишга тушириш-созлашни бригадир раҳбарлиги остида узел бригадаси бажаради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФУнинг ишга тушириш-созлаш ва ишлатиб кўриш босқичидаги ишлар объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланган ишчи дастурлар бўйича бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Узелни юклама остида ишлатиб кўриш унинг совуқ созланиши тўлиқ тугатилганидан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ускуналар узелларининг ишга тушириш-созлаш ва ишлатиб кўриш босқичи ишга тушириб кўриш билан тугалланади. Шунда блокнинг (қурилманинг) юкламани олган ҳолда қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини, унинг эксплуатация ва комплекс созлаш режимига чиқарилишини текшириш мақсадида блок (қурилма) синовининг хавфсиз ва ишончли ўтказилишини таъминлаш учун керакли ҳажмда ўрнатмаларни корректировка қилиш, ҳимоялар, блокировкалар, қўзғатгични автоматик тартибга солиш, сигнализация, автоматик тартибга солиш тизими, функционал-гуруҳ бошқаруви (бундан кейин матнда — ФГБ деб юритилади) ва ахборотни тақдим этиш кичик тизимини созлаш, текшириш ва улаш тугалланади. ФУни юклама остида ишлатиб кўришнинг техник дастурларида эксплуатация қилувчи ходимларнинг вазифалари кўрсатиб берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. ИТСИдан кейин узелнинг қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текширишга ва комплекс созлашга қабул қилиш мақсадида уни ишлатиб кўришни ташкил этиш КИКК томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар узелни ишлатиб кўриш жараёнида шикастланишлар, нуқсонлар ёки тугатилмай қолган жойлар аниқланса, ишлатиб кўриш тўхтатилади ва улар бартараф этилганидан сўнг бошидан ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир узел бўйича ушбу босқичнинг ниҳоясига етказилиши объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланадиган узелни синаш баённомаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Узелни монтаж қилиш ва якка тартибда ишлатиб кўришдан кейин қабул қилиш далолатномаси ҳамда узелни синаш баённомаси объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланса, узел қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текширишга ва комплекс синашга қабул қилинган деб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Энергетик блокни ишга тушириш комплексининг ёки алоҳида агрегатнинг қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текшириш ускуналарни лойиҳавий схемалар бўйича ишга туширилишини кўзда тутувчи махсус техник дастур бўйича амалга оширилади. Бунда алоҳида қозон агрегати учун лойиҳавий параметрлардаги буғнинг олиниши, энергетик блок ва генераторли алоҳида турбоагрегат учун эса — синхронлаш ва электр юкламасини белгиланган қийматларга етказилиши кўзда тутилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текшириш дастури бош созлаш ташкилоти томонидан ишлаб чиқилади ва объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади. Бош созлаш ташкилоти ИТСИда қатнашмаган тақдирда, дастур монтаж ва созлаш ташкилотларини жалб қилган ҳолда, буюртмачи томонидан ишлаб чиқилади ва тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ускуналарнинг тезкор бошқаруви буюртмачини эксплуатация қилувчи ходимлари томонидан, олдиндан ишлаб чиқилган эксплуатация қилиш йўриқномалари ва қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текшириш дастури бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ускунанинг тайёрлигини текширишда дастурга мувофиқ монтаж, созлаш, техник ечимларни ишлаб чиқувчи илмий-тадқиқот ташкилотининг ходимлари ва ишлаб чиқариш ташкилотларининг раҳбарлари иштирок этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Объектнинг техник раҳбари унинг қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текширишнинг раҳбари бўлиб ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ИТСИнинг мазкур босқичи ниҳоясига етказилганда ИКнинг блок (қурилма) ускуналарини қурилиш-монтаж жиҳатидан тайёрлигини текширишдан кейин қабул қилиш далолатномаси тузилади. Далолатномага ускуналарнинг, монтаж қилишнинг ва қурилишнинг синовларда аниқланган нуқсонларининг рўйхати, шунингдек узелларни комплекс созлаш ва блок ёки алоҳида агрегатни ишлатиб кўриш дастури илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Ишга тушириш комплексининг қурилиш-монтаж жиҳатдан тайёрлигини текширишда аниқланган ускуналарни монтаж қилишнинг ва қурилишнинг нуқсонлари ускуналарни узеллар бўйича комплекс созлаш бошланишига қадар бартараф этилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45. Узелларни комплекс созлаш босқичида узеллар бўйича созлаш, ускуналарни қуйидаги турли ишлаш режимларида синаш ўтказилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
алоҳида ФУни ишга туширган ҳолда блок ёки алоҳида агрегат тўхтатилганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
блок ёки алоҳида агрегатни созлаш синовларининг дастури бўйича ишга тушириш ва тўхтатишда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
электр юкламасини созлаш дастури бўйича белгиланадиган даражада сақлаб туришда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу даврда тўхтатилган ускуналарда ниҳоясига етказиш ишлари ўтказилади, узелларни созлаш жараёнида аниқланган нуқсонлар бартараф этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
46. Узелларни комплекс созлаш дастури лойиҳавий ҳажмда ишончли ўрнатилишини таъминлаш мақсадида биринчи босқичда алоҳида турдаги ускуналарни дастлабки созлаш учун турли касб мутахассисларининг алоҳида ишлашини, кейин эса — қабул қилиш босқичида бригадирларнинг раҳбарлиги остида ташкил этиладиган узел бригадаларининг комплекс ишлашини кўзда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
47. Узеллар бўйича созлашнинг ниҳоясига етказилганлиги узел бригадалари томонидан узелларни (энергетик блокнинг керакли ишлаш режимларида) комплекс синовларини ўтказиш баённомалари билан расмийлаштирилади ва улар объектнинг техник раҳбари томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Худди шу даврда ТЖ АБТнинг кичик тизимларини (шу жумладан, бошқарув шчитининг тезкор контурини) комплекс созлаш, уларнинг тажрибавий эксплуатацияси ва саноат эксплуатациясига топшириш ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комплекс созлаш даврида ускуналарнинг алоҳида дастурлар бўйича ишлаши кўзда тутилади ва ушбу даврда электр энергиясини диспетчерлик жадвали бўйича ишлаб чиқилиши режалаштирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
48. Комплекс созлаш даврида қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарни ўзгарувчан ва стационар режимларда ишлашида ФУни технологик созлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарни турли иссиқлик ҳолатларидан ишлаб чиқариш ташкилотларининг жадваллари бўйича ишга туширилишини ва ишлатиб кўрилишини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дискрет ва бир хил параметрларнинг ахборот каналларини созлаш, шунингдек ускуналарни ишлатиш натижалари бўйича ахборотлар базасига тузатишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ускуналарнинг статик ва динамик тавсифларини экспериментал аниқлаш, автоматик ростлаш тизимларини лойиҳавий ҳажмда ишга тушириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаётган ускуналарда технологик алгоритмларни ва ТЖ АБТ масалалари комплексининг дастурларини созлаш ва уларга тузатишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ФГБ тизимларини ишга туширишнинг натижалари бўйича ФГБнинг технологик алгоритмлари ва дастурларига ҳамда блокировкаларга тузатишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эксплуатацион техник ҳужжатларга тузатишлар киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаётган ва ишламай қолган ТЖ АБТ шароитларида бошқарув режимларини ва тезкор ходимлар ўртасида ўзаро ҳамкорликни ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЖ АБТнинг масалалари комплекси ва кичик тизимларини, ускуналарни ўзгарувчан ва стационар ишлаш режимларида синовларни ўтказган ҳолда, тажрибавий эксплуатацияси, ускуналарнинг максимал имкониятлари (лойиҳавий кўрсаткичлар миқёсида) ва энг узоқ юкламаси юзасидан текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЖ АБТнинг ишга тушириладиган масалалари комплекси ва кичик тизимларини саноат эксплуатациясига киритилаётган энергетик ускуналари таркибида топшириш.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
49. Комплекс созлаш, «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» ШНҚ 3.01.04-19 нинг 2-иловасига мувофиқ, далолатномани расмийлаштирган ҳолда, ускуналарни комплекс ишга тушириб кўриш билан тамомланади.
(49-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
50. Энергетик блокни ёки алоҳида агрегатни комплекс созлаш дастури бўйича ишлар тугатилиши ва уни комплекс ишлатиб кўришдан кейин мазкур ускуналарни эксплуатацияга қабул қилиш амалга оширилади. Эксплуатацияга қабул қилиш ДҚК томонидан, зарур ҳолларда назорат тартибида ишлатиб кўриш ва синовлари ўтказилишини тайинлаган ҳолда, амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
51. Ишлатиб кўриш ва синовлар объект техник раҳбарининг раҳбарлиги остида, ДҚК томонидан тасдиқланган дастур бўйича ўтказилади. Бунда қуйидаги ишлар амалга оширилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қозон агрегати, турбоагрегат, генератор, трансформатор ва ёрдамчи ускуналарнинг асосий ёқилғида ишлаш режимларини ҳамда ФУни стационар ва ўзгарувчан режимларда бошқариш алгоритмларини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЖ АБТнинг барча кичик тизимларини комплекс текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асосий агрегатлар ва ёрдамчи ускуналарнинг бўлиши максимал (лойиҳавий қиймат чегарасидаги) юкламада биргаликда ишлашини текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бошқа керакли синовлар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
52. Энергетик блокни ёки қурилмани ДҚК томонидан эксплуатацияга қабул қилишда кейин «Қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиш» ШНҚ 3.01.04-19га мувофиқ, объектни эксплуатацияга қабул қилиш тўғрисида далолатнома расмийлаштирилади.
(52-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Электр энергияси, нефт маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш инспекцияси бошлиғининг 2026 йил 3 апрелдаги 20-сонли буйруғи (рўйхат рақами 2307-1, 15.04.2026 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур Қоидалар Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Ички ишлар вазирлиги, «Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси, Табиатни муҳофаза қилиш Давлат қўмитаси, Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўзбекистон нефть маҳсулотлари ва газдан фойдаланишни назорат қилиш давлат инспекцияси «Ўздавнефтегазинспекция», «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси, «ORGRES» очиқ акциядорлик жамияти, «Иссиқликэлектрлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти ва «NP ESAN» масъулияти чекланган жамияти билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси раиси Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 1 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь

«Ўзбекэнерго» Давлат акциядорлик компанияси бошқаруви раиси Б. ТЕШАБОЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. УМАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«NP ESAN» МЧЖ директори Г. КОАК
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи Б. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ORGRES» ОАЖ директори Р. УМИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Иссиқликэлектрлойиҳа» ОАЖ директори С. ШОИСМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 17 ноябрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2012 й., 52-сон, 569-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.07.2021 й., 10/21/3313/0724-сон; 16.04.2026 й., 10/26/2307-1/0357-сон)