ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУЛКИНИ БОШҚАРИШ ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИНИНГ
Қарори
ДАВЛАТ УЛУШЛАРИНИ БОШҚАРИШ БЎЙИЧА ИШОНЧЛИ БОШҚАРУВЧИЛАР ФАОЛИЯТИ САМАРАДОРЛИГИ МОНИТОРИНГИНИ ЮРИТИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМГА ЎЗГАРТИРИШЛАР ВА ҚЎШИМЧА КИРИТИШ ҲАҚИДА
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 7 декабрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1394-4]
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 18 сентябрдаги 22-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3677, 22.09.2025 й.) асосан 2025 йил 24 декабрдан давлат реестридан чиқарилади.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 26 апрелдаги ПҚ-335-сонли «Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси фаолиятини такомиллаштиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 17-сон, 140-модда) ва Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 16 октябрдаги 215-сонли «Устав фондида давлат улуши бўлган корхоналарнинг самарали бошқарилишини ва давлат мулкининг зарур даражада ҳисобга олинишини таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 йил, 42-сон, 417-модда) мувофиқ Давлат мулки қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасининг 2004 йил 21 июлдаги 01/06-15-сонли (рўйхат рақами 1394, 2004 йил 30 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2004 йил, 30-сон, 351-модда) қарори билан тасдиқланган Давлат улушларини бошқариш бўйича ишончли бошқарувчилар фаолияти самарадорлиги мониторингини юритиш тартиби тўғрисида низомга иловага* мувофиқ ўзгартиришлар ва қўшимча киритилсин.
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Раис в.б. А. АБДУХАКИМОВ
Тошкент ш.,
2011 йил 24 октябрь,
01/12-18/09-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 49-сон, 505-модда)