Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 01.11.2011 йилдаги 293-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 01.11.2011 йилдаги 293-сон
Date of entry into force
01.11.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИНИНГ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА БЎЛГАН ВАҚТДАГИ ТОПШИРИҚЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШГА ДОИР ТАДБИРЛАР РЕЖАСИНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фарғона вилоятининг саноат салоҳиятини ва ижтимоий инфратузилмасини янада ривожлантириш, аҳоли пунктларининг архитектуравий қиёфасини яхшилаш ва ободонлаштиришни таъминлаш, шунингдек вилоят аҳолисининг турмуш даражасини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 октябрда Фарғона вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир Тадбирлар режаси (кейинги ўринларда Тадбирлар режаси деб аталади) иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Фарғона вилояти ҳокимлиги манфаатдор вазирликлар, идоралар ва хўжалик бирлашмалари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасдиқланган Тадбирлар режасининг ўз вақтида ва сифатли бажарилишини ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар режасини амалга оширишни молиялаштириш манбалари ва ҳажмларини аниқласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан доимий мониторинг ўрнатсинлар ҳамда муаммоли масалаларни ҳар ойда кўриб чиқсинлар, уларни ҳал этиш юзасидан зарур тезкор ва амалий чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бир ҳафта муддатда ушбу қарорни бажариш юзасидан тегишли қарор қабул қилсин, унда бажариш муддатлари ва бажариш учун масъулларни кўрсатган ҳолда қарорни бажаришнинг календарь жадвалини тасдиқлашни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар ойда тадбирларнинг бажарилиши муҳокамасини ташкил қилсин, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига тегишли ахборот тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Белгилаб қўйилсинки, тегишли вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар ва Фарғона вилояти ҳокимлиги раҳбарлари Тадбирлар режасининг бажарилиши юзасидан шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 1 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
293-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 1 ноябрдаги 293-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 11 октябрда Фарғона вилоятида бўлган вақтдаги топшириқларини амалга оширишга доир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Т/р‎

Ўзбекистон Республикаси Президентининг топшириқлари‎

Масъул бажарувчилар‎

Бажариш муддатлари‎

1.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг «2012 — 2015 йиллар даврида Фарғона шаҳрининг 2030 йилгача бўлган бош режасини амалга ошириш, ижтимоий ва транспорт-коммунал инфратузилма объектларини реконструкция қилиш ҳамда модернизациялашга доир биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида» қарори лойиҳасини тайёрлаш.

Р.С. Азимов, Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Молия вазирлиги (Гуськова), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) ‎ 2011 йил 28 октябрь ‎
2.‎

Қайта ишлаш корхоналарини, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш корхоналарини ривожлантириш ҳисобига саноатнинг ялпи минтақавий маҳсулотдаги улушини ошириш дастурини ишлаб чиқиш.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
3.‎

Хизматлар кўрсатиш соҳасини ривожлантириш ва унинг кўрсаткичларини ўртача республика кўрсаткичларигача етказиш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқиш.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
4.‎

Иш билан бандлик масалаларини, айниқса қишлоқ минтақаларида тубдан ҳал қилувчи янги иш ўринлари ташкил этиш дастурини ишлаб чиқиш.

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги (Хаитов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
5.‎

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ҳажмларини пухта таҳлил қилиш ҳамда қўшилган қийматни ўстириш мақсадида уларни чуқур қайта ишлаш дастурини ишлаб чиқиш ва пахта, мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари, узум ва шу кабиларнинг қайта ишланган маҳсулотларини экспортга етказиб беришни кенгайтириш бўйича таклифлар киритиш.

Иқтисодиёт вазирлиги (Саидова), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги (Ғуломов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
6.‎

«Индорама-Қўқон-Текстиль» қўшма корхонаси билан Қўқон шаҳридаги соҳага оид коллежлар ўртасида мустаҳкам алоқалар ўрнатиш, коллеж ўқувчиларини ўқитишни ва корхоналарда тажриба орттиришини ташкил этиш, бевосита коллежларда корхонанинг техник ходимлари томонидан ўқув-семинарлари ўтказиш.
‎Корхонанинг ишлаб чиқариш цехларидаги ҳавони ишлаб чиқариш чангларидан тозалашнинг замонавий вентиляция тизимини, ишловчилар учун қулай микроиқлим яратган ҳолда, белгиланган стандартларгача етказиш.

А.Н. Арипов «Ўзбекенгилсаноат» (Ҳайдаров), Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (Исмоилов), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов), «Индорама-Қўқон-Текстиль» ҚК 2011 йил 15 ноябрь
7.‎

Қўқон шаҳридаги «Ўрда»нинг туташ майдонини ландшафт архитектураси қоидалари асосида ободонлаштириш, майдон ҳудудини суғориш тизимини ишлаб чиқиш.
‎Қиш даврида шаҳарнинг иқлим шароитларига мувофиқ бўлган кўп йиллик дарахтлар (каштан, эман ва шу кабиларни) ва гул кўчатлари ўтқазишни ташкил этиш.

Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги (Рўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2012 йил 1 мартгача
8.‎

Қўқон шаҳридаги «Ўрда» майдони ҳудудида ландшафт архитектураси асосида янги «Эзгу ният» хиёбонини ташкил этиш ҳамда оила қурган ёшларнинг оилавий ришталарини мустаҳкамлаш мақсадида ушбу хиёбонни «Янги ҳаёт» деб номлаш.

Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) 2011 йил 1 декабрь
9.‎

Қўқонлик ҳунармандларнинг ютуқлари ва энг яхши анъаналарини намойиш этиш мақсадида Қўқон шаҳридаги «Ўрда» музейи экспозицияларини тубдан янгилаш ҳамда характерли бўлмаган экспонатларни (аравалар ва шу кабиларни) олиб ташлаш.‎

А.Н. Арипов, Маданият ва спорт ишлари вазирлиги (Қўзиев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) ‎ 2012 йил 1 март ‎
10.‎

Қўқон шаҳридаги «Жоме» комплексидан маънавият ва маърифат маркази сифатида фойдаланиш концепциясини ишлаб чиқиш.‎

А.Н. Арипов, «Республика маънавият ва тарғибот маркази» (Мирзаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) ‎ 2011 йил 1 ноябрь ‎
11.‎

Президиум учун саҳна баландлигини пасайтириш ва залдаги ўриндиқларни янада оқилона жойлаштириш мақсадида Фарғона вилояти ҳокимлиги мажлислар зали дизайнини қайта ишлаш.‎

Бош вазир ўринбосари, Коммунал соҳа, транспорт, капитал қурилиш ва қурилиш индустрияси масалалари АТД (Ханов), Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев), Фарғона вилояти ҳокимлиги (Неъматов) ‎ 2012 йил 1 июль ‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 43-44-сон, 469-модда)