Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2018 26.08.2011 йилдаги 244-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.08.2011 йилдаги 244-сон
Date of entry into force
26.08.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 28.05.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИНИНГ ЎРТА МАХСУС, КАСБ-ҲУНАР ТАЪЛИМИ МАРКАЗИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 25 майдаги 391-сонли «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» 2011 йил 12 июлдаги 204-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисидаги янгиланган низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида» 2004 йил 20 июлдаги 342-сон қарорининг 1-банди (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2004 й., 7-сон, 70-модда);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар тўғрисидаги низомларни тасдиқлаш бўйича қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида» 2010 йил 5 июндаги 108-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2010 й., 6-сон, 27-модда) илованинг 48-банди ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 26 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
244-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 26 августдаги 244-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази (кейинги ўринларда Марказ деб аталади) ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасидаги давлат бошқаруви органи ҳисобланади ҳамда ўз фаолияти тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ҳамда Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Марказ тизимига ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини ахборот-методик таъминлаш хизмати, Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими кадрларининг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлаш институти, Идоравий метрология назорати хизмати, шунингдек Марказга қарашли академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари икки томонлама бўйсунишда бўлади ва Марказга ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларига ҳисоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари бошлиқлари тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномасига биноан Марказ директори томонидан лавозимга тайинланадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Марказ ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек ушбу Низомга амал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Марказ ўз фаолиятини давлат бошқа органлари, нодавлат нотижорат ва бошқа ташкилотлар билан ўзаро ҳамкорликда амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Марказнинг ва ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармаларининг моддий-техника таъминоти, шунингдек Марказ тизими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш Марказга ажратиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси давлат бюджети маблағлари ва қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Марказ, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда Марказ тасарруфидаги бошқа ташкилотлар юридик шахс ҳисобланади, Ўзбекистон Республикаси Давлат герби тасвири туширилган ва ўз номи ёзилган муҳрга эга бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Марказнинг вазифалари ва функциялари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қуйидагилар Марказнинг асосий вазифалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни, кенг ихтисослашувни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш бўйича чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида талаб катта бўлган мутахассислар тайёрлаш сифатини тубдан оширишга, таълим ва ихтисосликлар йўналишларини янада бирхиллаштириш бўйича таклифлар ишлаб чиқишга, республика минтақаларида кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштиришга йўналтирилган фаолиятини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими органлари билан биргаликда умумтаълим мактабларининг 9-синфлари битирувчиларини касбга йўналтириш ҳамда келгусида касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларда ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, янги ўқув йили учун ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш режасини шакллантириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мутахассисларнинг билим даражасини ва касбий тайёргарлиги сифатини оширишга йўналтирилган давлат таълим стандартлари, ўқув режалари ва дастурларини такомиллаштириш бўйича тизимли ишларни амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётлар яратилиши ва нашр қилинишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун юқори малакали раҳбар ва педагог кадрларни танлаш ҳамда улар билан таъминлаш, уларнинг малакасини, касб даражасини узлуксиз ошириш ва уларнинг меҳнатини рағбатлантириш ишларини тизимли асосда таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ўқув жараёнига илғор ўқитиш шаклларини, шунингдек ўқувчиларни миллий мустақиллик ғоялари, бой интеллектуал мерос ҳамда умуминсоний қадриятлар асосида маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг самарали шакллари ва методларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш ва улардан самарали фойдаланиш, уларни замонавий ўқув-лаборатория анжомлари ва ахборот-компьютер техникаси билан жиҳозлаш чора-тадбирларини амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар коллежлари битирувчиларининг аниқ иш жойларида ишлаб чиқариш амалиётини ўташининг ва уларни ишга жойлаштиришнинг ташкил этилишини таъминлаш, битирувчиларнинг иш билан банд этилиши мониторингини амалга ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Марказ ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун қуйидаги функцияларни амалга оширади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг бажарилиши мониторингини амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштириш бўйича таклифлар киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан биргаликда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштиришнинг илмий асосланган прогнозларини ишлаб чиқади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларида мутахассисларга бўлган талабни ҳисобга олган ҳолда ҳар бир касб-ҳунар коллежи бўйича уларни тайёрлаш, касблар ва ихтисосликлар йўналишлари рўйхатини хатловдан ўтказади ва танқидий ўрганади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва мутахассисликлар йўналишларини янада бирхиллаштириш, мутахассислар тайёрлашнинг тор ихтисослилигини бартараф этиш, кадрларга бўлган ҳақиқий эҳтиёжни ҳисобга олган ҳолда касб-ҳунар коллежларини қайта ихтисослаштириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади ва киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни иқтисодиёт тармоқларида талаб катта бўлган таълим йўналишлари ва битирувчиларни ишга жойлаштириш бўйича ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларига ўқишга қабул қилиш тартиби ва сон кўрсаткичлари тўғрисидаги таклифларни белгиланган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқ таълими органлари билан биргаликда касбларни танлаш ва 9-синфлар битирувчиларини ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими таълим муассасаларида ўқитиш билан тўлиқ қамраб олиш, иқтидорли ёшларни академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларига танлаб олиш бўйича умумтаълим мактаблари ўқувчиларини касбга йўналтиришга доир тизимли ишларни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат таълим стандартини жорий этиш ва такомиллаштиришни, мутахассислар тайёрлашни, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими ўқув режалари ва дастурлари йўналишлари бўйича академик лицейлар таълим йўналишлари ва касб-ҳунар коллежлари тайёрлов йўналишлари бўйича малака талабларини ишлаб чиқишни ташкил этишни таъминлайди;
(8-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 6 апрелдаги 187-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2017 й., 14-сон, 230-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари учун ўқув ва ўқув-методик адабиётларни яратиш ва нашр этиш чора-тадбирларини кўради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таълим ва илмий-тадқиқот муассасаларининг педагоглар жамоаларини ўқув-методик материаллар ва дарсликларни, ўқитишнинг замонавий шакл ва методларини, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ўқув-тарбия жараёнини ташкил этишга истиқболли ёндашувларни ишлаб чиқишга кенг жалб этишни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тасарруфидаги ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари директорларини танлов бўйича танлашни ташкил қилади, келишиш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этади, белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Давлат тест маркази билан биргаликда академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг барча педагог ходимларини, ишлаб чиқариш таълими усталарини аттестациядан ўтказади ҳамда унинг натижалари бўйича ходимларга тегишли малака тоифаларини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг педагог ва педагог-муҳандис кадрларга бўлган эҳтиёжини ўрганади ҳамда уларни кадрлар билан таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
камол топаётган авлодни маънавий-ахлоқий тарбиялашнинг миллий мустақиллик ғояларига, бой миллий маданий-тарихий анъаналарга, халқ урф-одатларига ва умуминсоний қадриятларга асосланган самарали ташкилий ҳамда педагогик шакл ва воситаларини жорий этади, ҳар томонлама камол топган шахсни тарбиялашнинг устуворлигини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар коллежларида таълим жараёнини ишлаб чиқариш ва тадбиркорлар билан интеграциялашни чуқурлаштириш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқади ва жорий этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимини такомиллаштириш муаммолари бўйича кенгашлар, симпозиумлар, семинарлар, ўқув-методик конференциялар, танловлар, кўргазмалар ва бошқа тадбирларни ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор давлат органлари ва нодавлат нотижорат ташкилотлар, шу жумладан касаба уюшмалари билан биргаликда меҳнатни муҳофаза қилиш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ўқувчилари ва ходимларининг соғлиғини ҳамда ўқиш ва меҳнат қилиши учун хавфсиз шарт-шароитларни таъминлаш чора-тадбирлари комплексини ишлаб чиқади ва амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
педагог ходимларни рағбатлантириш ва меҳнатига ҳақ тўлаш тизимини такомиллаштириш бўйича таклифлар тайёрлайди. Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимининг педагог ходимларини давлат мукофотларига тақдим этади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида ёшларнинг илмий-техника ижодкорлигини ривожлантиради ва унинг самарадорлигини оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етим ва ота-онасининг қаровисиз қолган болалардан иборат бўлган ўқувчиларнинг марказлаштирилган ҳисобини юритишда васийлик ва ҳомийлик органларига методик ёрдам кўрсатади ва кўмаклашади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор давлат органлари иштирокида девиант хулқ-атворли, жисмоний ва ақлий ривожланишда нуқсонлари бўлган ўсмирлар билан уларнинг таълим олиши, ривожланишидаги нуқсонини тузатиш ва ижтимоий мослаштириш ишларини ташкил қилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларида жисмоний тарбия ва спортни ривожлантириш учун шарт-шароитлар яратиш чора-тадбирларини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз ва хорижий молия ташкилотларининг кредитлари, қарзлари ва грантлари маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини жиҳозлашга бўлган норматив талабларни ишлаб чиқади, Марказ тизимидаги муассасалар ва ташкилотларда моддий-техника ресурсларидан самарали фойдаланилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларининг турлари ва йўналишларини белгилайди, уларни минтақаларнинг географик, демографик ва ижтимоий-иқтисодий хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда оқилона жойлаштиришни таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейларни лойиҳалаш ва қуришда бош буюртмачи бўлади, касб-ҳунар коллежларини лойиҳалаш, қуриш ва реконструкция қилишга методик раҳбарликни ва техникавий кўмаклашишни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида халқаро ҳамкорликни амалга оширади, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари фаолиятини ривожлантириш ва такомиллаштиришга хорижий инвестицияларни жалб этиш ишларини олиб боради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини битирувчиларни тайёрлаш даражаси, уларнинг ишга жойлаштирилиши ёки олий таълим муассасаларига ўқишга кириши бўйича ҳар йил якунларига кўра, очиқлик ва ошкоралик шароитларида рейтинг баҳолашнинг амалга оширилишини таъминлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўқувчиларни якуний давлат аттестациясидан ўтказиш тўғрисидаги низомни тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
касб-ҳунар коллежлари ва ташкилотларда (иш берувчиларда) ўқувчиларнинг сифатли ишлаб чиқариш амалиётини ўтказиши, шунингдек битирувчиларни танланган касблар бўйича келгусида самарали ишга жойлаштириш учун улар ўртасида шартномалар тузишга доимий ёрдам беради, битирувчиларнинг ишга жойлаштирилиши юзасидан мониторингни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бевосита, шунингдек ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда Марказга қарашли бошқа ташкилотлар орқали ҳал қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Марказнинг ҳуқуқлари ва жавобгарлиги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Марказ ўзига юкланган вазифалар ва функцияларни бажариш учун қуйидаги ҳуқуқларга эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тегишли вазирликлар ва идоралардан, Марказнинг ҳудудий бўлинмаларидан статистика маълумотларини ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизимини ривожлантириш ва такомиллаштириш прогноз кўрсаткичларини олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълимининг айрим масалаларини ҳал этиш, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари ишини такомиллаштириш, уларнинг ўқув-моддий базасини мустаҳкамлаш, малакали педагог кадрлар тайёрлаш, давлат таълим муассасалари ходимлари ва ўқувчиларнинг белгиланган ижтимоий муҳофазасини таъминлаш бўйича таклифларни кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бўйсунишидан қатъи назар, академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежлари томонидан «Таълим тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими масалалари бўйича бошқа қонун ҳужжатлари бажарилишини белгиланган тартибда текшириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кадрлар тайёрлашни таълим стандартлари, ўқув режалари дастурлари, дарсликлар ва ўқув қўлланмалари мазмунини такомиллаштириш бўйича педагогика фани ютуқлари ва илғор тажриба асосида тавсиялар ишлаб чиқиш учун Илмий-методик кенгаш ташкил этиш, Илмий-методик кенгаш таркибини ва унинг тўғрисидаги низомни тасдиқлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
академик лицейлар ва касб-ҳунар коллежларини ташкил этиш, қайта ташкил этиш ва тугатиш юзасидан хулосалар бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий инвестициялар ҳисобига сотиб олинадиган ўқув-лаборатория жиҳозлари қабул қилиниши ва етказиб берилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
базавий олий таълим муассасалари томонидан касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейлар учун малакали педагоглар ва муҳандис-педагог кадрлар тайёрлашни мувофиқлаштиришда ва унга методик раҳбарлик қилишда қатнашиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳуқуқларга ҳам эга бўлиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Марказ ўз ваколатлари доирасида вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, мансабдор шахслар ва фуқаролар учун бажариш мажбурий бўлган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлашга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ, зарур ҳолларда, бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар билан бирга қўшма қарорлар ва бошқа ҳужжатлар чиқаришга ҳақлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Марказ ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида давлат сиёсати амалга оширилишини таъминлаш, шунингдек ўзига юкланган вазифаларнинг зарур даражада бажарилиши учун жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Марказ фаолиятини ташкил этиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Марказга Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирининг биринчи ўринбосари — директор бошчилик қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директорнинг белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод қилинадиган икки нафар ўринбосарлари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Директор:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятига яккабошчилик асосида умумий раҳбарликни амалга оширади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ ваколатига кирувчи масалалар бўйича қарорлар қабул қилади ҳамда Марказга юкланган вазифалар ва функцияларнинг бажарилиши учун шахсан жавоб беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз ўринбосарларининг ваколатларини белгилайди, улар ўртасида вазифаларни тақсимлайди, Марказ тизимидаги бошқа мансабдор шахсларнинг ваколатларини, ўз ўринбосарларининг ва бошқа мансабдор шахсларнинг Марказ фаолиятининг алоҳида участкаларига раҳбарлиги ҳамда тасарруфидаги органлар ва муассасалар ишлари учун жавобгарлик даражасини белгилайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ тизими ходимларининг бажариши мажбурий бўлган буйруқлар чиқаради ва кўрсатмалар беради;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда, Марказнинг марказий аппарати тузилмасига ўзгартиришлар киритади, ходимларнинг белгиланган чекланган умумий сони доирасида штатлар жадвалини ва Марказнинг марказий аппарати, шунингдек Ўзбекистон Республикаси давлат бюджетидан молиялаштириладиган ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари ҳамда Марказ тасарруфидаги бошқа ташкилотларнинг харажатлар сметасини тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг таркибий ва ҳудудий бўлинмалари тўғрисидаги низомларни, Марказ тизимига кирувчи, унинг тасарруфидаги бошқа ташкилотларнинг уставларини белгиланган тартибда тасдиқлайди;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказнинг марказий аппарати ходимларини, ҳудудий ўрта махсус, касб-ҳунар таълими бошқармалари, Марказ тизимига кирувчи, унинг тасарруфидаги бошқа ташкилотлар раҳбарларини белгиланган тартибда лавозимга тайинлайди ва лавозимдан озод қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Директор қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ваколатларни амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Марказда директор (ҳайъат раиси), унинг ўринбосарлари (лавозимига кўра), шунингдек Марказ фаолиятининг асосий йўналишларини мувофиқлаштирувчи таркибий бўлинмалари раҳбарларидан иборат таркибда ҳайъат ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъатнинг аъзолари сони ва шахсий таркиби Марказ директорининг тақдимномасига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қуйидагилар билан боғлиқ масалаларни кўриб чиқади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказ фаолиятининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида кенг кўламли чуқур билимларга эга бўлган, ҳозирги бозор шароитларида муайян касб-ҳунарни ва иш кўникмаларини эгаллаган ёшларни тайёрлашга йўналтирилган ягона давлат сиёсатини амалга оширишни давом эттириш, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими соҳасида узлуксиз таълимнинг мақсадли вазифалари ва устувор йўналишларини рўёбга чиқариш чора-тадбирлари комплексини амалга ошириш бўйича ушбу Низомда белгиланган асосий йўналишларини тайёрлаш ва амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигининг Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маркази номенклатурасига кирадиган лавозимларга кадрларни танлаш, жой-жойига қўйиш, тайёрлаш ва қайта тайёрлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларида, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларида белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича ижро интизомини мустаҳкамлаш, уларнинг ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини таъминлаш учун Марказ раҳбарлари ва ходимларининг шахсий жавобгарлигини ошириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат Марказ ваколатига тааллуқли бошқа масалаларни ҳам кўриб чиқиш ҳуқуқига эга.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат мажлисига Марказ ваколатига кирадиган масалалар бўйича бошқа вазирликлар, давлат қўмиталари, идоралар, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар раҳбарлари таклиф этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат унинг мажлисида таркибининг ярмидан кўпи қатнашган тақдирда ваколатли бўлади. Кўриб чиқилаётган масалалар бўйича қарорлар оддий кўпчилик овоз билан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат қарорлари директорнинг буйруқлари билан амалга оширилади. Директор ва ҳайъат аъзолари ўртасида келишмовчиликлар пайдо бўлган тақдирда директор пайдо бўлган келишмовчиликлар тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ахборот берган ҳолда мустақил равишда қарор қабул қилади. Ҳайъат аъзолари ҳам ўз фикр-мулоҳазаларини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига маълум қилишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайъат фаолияти тартиби унинг ҳайъат тасдиқлайдиган регламентида белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Марказнинг ҳудудий бошқармалари ва тасарруфидаги бошқа ташкилотлар ўз фаолиятини Марказ томонидан тасдиқланган низомларга (уставларга) мувофиқ амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Марказни қайта ташкил этиш ва тугатиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 34-35-сон, 352-модда; 2017 й., 14-сон, 230-модда)