Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2018 16.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2255
ONLINE TRANSLATE
Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг буйруғи, 16.08.2011 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2255
Date of entry into force
26.08.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 20.07.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЭЛЕКТР ЭНЕРГЕТИКАДА НАЗОРАТ БЎЙИЧА ДАВЛАТ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

ЭЛЕКТР ЭНЕРГИЯСИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИНИ БУЗГАНЛИК УЧУН ТАРМОҚДАН УЗИЛГАН ИСТЕЪМОЛЧИЛАРНИНГ ЭЛЕКТР ҚУРИЛМАЛАРИНИ ЭЛЕКТР ТАРМОҚЛАРИГА ҚАЙТАДАН УЛАШ УЧУН ТЎЛОВНИ УНДИРИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДА НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2011 йил 16 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2255]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2018 йил 13 июлдаги 9-сонли «Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида низомни тасдиқлаш ҳақида»ги буйруқни ўз кучини йўқотган деб топиш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 2255-1, 19.07.2018 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон «2011 — 2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларни модернизациялаш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарори ижросини таъминлаш учун буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб ўн кун ўтгандан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошлиқ А. НИМАТУЛЛАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 6 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон

Электр энергетикада назорат бўйича давлат инспекцияси бошлиғининг 2011 йил 6 июлдаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 22 августдаги 245-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 35-сон, 382-модда) билан тасдиқланган Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларига (бундан буён матнда Қоидалар деб юритилади) ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон «2011—2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларни модернизация қилиш ва янгилаш дастури тўғрисида»ги қарорига мувофиқ Қоидаларни бузганлик учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом истеъмолчилар, ҳудудий электр тармоқлари корхоналари ва уларнинг электр таъминоти корхоналари (бундан буён матнда ҳудудий электр тармоқлари корхонаси деб юритилади) учун тааллуқлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан Қоидаларда белгиланган ҳолатларда ва тартибда электр тармоғидан узиб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоғига қайтадан улаш ва электр энергиясини етказиб бериш истеъмолчи томонидан Қоидаларнинг бузилган ҳолатлари бартараф этилганидан ва ушбу Низомда белгиланган тўловлар тўланганидан сўнг амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Истеъмолчиларнинг электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қоидаларни бузганлик учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш, ушбу қурилмаларни электр тармоғидан узган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан истеъмолчиларнинг ёзма аризасига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Истеъмолчининг аризасига асосан ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили истеъмолчи билан биргаликда истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоғидан узишга сабаб бўлган Қоидаларни бузиш ҳолатлари бартараф этилганлигини текшириб, икки томонлама далолатнома тузади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Истеъмолчининг электр қурилмаларини электр тармоғидан узишга сабаб бўлган Қоидаларни бузиш ҳолатлари бартараф этилганлигини тасдиқловчи далолатнома асосида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакили томонидан электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун истеъмолчига тўлов ҳужжати (ҳисоб-фактура, квитанция) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тўлов ҳужжати (ҳисоб-фактура, квитанция)га мувофиқ тўланадиган пул миқдори ушбу Низомнинг иловасида келтирилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов ставка миқдорларига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Истеъмолчи тўлов ҳужжати (ҳисоб-фактура, квитанция) бўйича тўловни амалга ошириб, ушбу тўлов ҳужжатини ҳудудий электр тармоқлари корхонаси вакилига топширганидан сўнг унинг электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш амалга оширилган тўловлар навбати бўйича уч кун ичида бажарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари электр таъминоти шартномаси билан белгиланган миқдорларда ва муддатларда электр энергияси (қувват) учун тўлов амалга оширилмаганлиги сабабли электр тармоғидан узилган ҳолатларда уларни электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов миқдори ушбу Низом иловасининг 2 ва 4-бандларида келтирилган ставка миқдорлари бўйича, Қоидаларнинг бошқа хил бузилиш ҳолатларида электр қурилмаларни электр тармоғига қайтадан улаш учун тўлов миқдори эса ушбу Низом иловасининг 1 ва 3-бандларида келтирилган ставка миқдорлари бўйича белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Қуйидаги ҳолатларда электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов миқдори ушбу Низомнинг иловасида белгиланган тўлов ставкасининг икки баробари миқдорида белгиланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қоидалар бузилганлиги учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмалари электр тармоқларига ўзбошимчалик билан уланганда;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчи томонидан Қоидалар бир йил давомида такроран бузилганда, маиший истеъмолчилар бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Қоидалар бузилганлиги учун электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг ҳисобига тўланган маблағлар ушбу корхонанинг асосий фаолиятидан тушадиган бошқа даромадлари жумласига киритилган ҳолда қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 фоизи — электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улашни амалга оширган ҳудудий электр тармоқлари корхонаси моддий-техника ресурсларини харид қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
60 фоизи — Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 13 декабрдаги 294-сон қарори билан тасдиқланган 2011 — 2015 йиллар учун паст кучланишли электр тармоқларни модернизация қилиш ва янгилаш дастурини молиялаштириш учун маблағлардан мақсадли фойдаланишга «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг махсус ҳисобига йўналтирилади. Бунда ушбу Дастур амалга оширилганидан сўнг маблағлар ҳар йили «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компаниясининг манзилли қурилишлар рўйхатига киритиладиган паст кучланишли электр тармоқларни реконструкция қилиш ва янгиларини қуришни молиялаштиришга йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Бир нечта уланиш нуқтасига эга бўлган электр тармоғидан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига улашда ҳар бир амалдаги қайтадан улаш нуқтаси бўйича алоҳида тўлов амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Истеъмолчиларнинг электр қурилмалари ҳудудий электр тармоқлари корхонасининг айби билан электр тармоғидан узиб қўйилган ҳолатларда уларни электр тармоғига қайтадан улаш учун тўлов ундирилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда истеъмолчилар электр энергияси тўлиқ етказиб берилмаганлиги оқибатида ҳудудий электр тармоқлари корхонаси томонидан етказилган зарарни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундиришлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Истеъмолчилар томонидан электр тармоғидан узилган электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун амалга оширилган тўловлар уларни Қоидалар бузилганлиги учун қонун ҳужжатларида белгиланган тартибдаги жавобгарликдан озод қилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний қоида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ва «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 4 июль

Иқтисодиёт вазири Р. ГУЛЯМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 4 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Ж. ИСМАИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 4 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекэнерго» ДАК Бошқаруви раиси Б. ТЕШАБАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 4 июль
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун тармоқдан узилган истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўловни ундириш тартиби тўғрисида низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Истеъмолчиларнинг электр қурилмаларини ҳудудий электр тармоқларига қайтадан улаш учун тўлов ставка
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МИҚДОРЛАРИ

Т/р‎ Истеъмолчиларнинг тоифаси‎ Улаш тури ва уланадиган қувватлар‎ Ставка миқдори, белгиланган энг кам иш ҳақига нисбатан‎
1.

Маиший истеъмолчилар

Тақсимлаш шчитидаги узгич ёки автоматдан, электр ҳисоблагичдан‎ 0,5‎
Ҳаво линияси таянчининг изоляторидан‎ 1‎
2.‎

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган маиший истеъмолчилар‎

0‎
3.

Хўжалик юритувчи субъектлар бўлган истеъмолчилар‎‏

50 кВт гача‎

2‎
50 кВт дан
‎750 кВА гача ‎
5‎
750 кВАдан юқори‎ 10‎
4.

Электр энергияси истеъмолини ҳисобга олиш ва назорат қилишнинг автоматлаштирилган тизимига уланган, хўжалик юритувчи субъектлар бўлган истеъмолчилар

50 кВт гача‎

1‎
50 кВт дан
‎750 кВА гача ‎
3‎
750 кВА дан юқори‎ 7‎
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 32-33-сон, 343-модда)