Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 06.04.2011 йилдаги ПҚ-1516-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 06.04.2011 йилдаги ПҚ-1516-сон
Date of entry into force
06.04.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ДАВЛАТ МУСТАҚИЛЛИГИНИНГ ЙИГИРМА ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси ўз давлат мустақиллигини қўлга киритган буюк тарихий сана — 1 сентябрь халқимизнинг ижтимоий-сиёсий, маънавий ҳаётида беқиёс ўрин тутадиган, ҳар йили энг улуғ, энг азиз байрам сифатида катта шоду хуррамлик билан нишонланадиган қутлуғ айёмдир. Бу йил Ватанимиз мамлакатимиз истиқлолининг шонли санасини — миллий мустақиллигимизнинг йигирма йиллигини баланд руҳ ва кўтаринки кайфият билан кутиб олишга тайёргарлик кўрмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарихан қисқа бир даврда, аввало, эл-юртимизнинг хоҳиш-иродаси, куч-қудрати, машаққатли ва бунёдкорона меҳнати эвазига жаҳон харитасида янги, ўз кучи ва салоҳиятига таянган, бугун тараққиёт йўлидан барқарор суръатлар билан ривожланиб бораётган мустақил, суверен Ўзбекистон давлатининг пайдо бўлиши, ҳеч шубҳасиз, халқимизнинг тарихий ғалабасидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айниқса, мамлакатимизда демократик давлат, фуқаролик жамиятини барпо этиш, иқтисодиётимизни бозор муносабатларига ўтказиш ва ривожланган давлатлар қаторидан муносиб жой олиш йўлида эришган марраларимиз жаҳон аҳлини ҳақли равишда ҳайратда қолдирмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказишда ўтган давр мобайнида қўлга киритган ютуқ ва натижаларимизни, мамлакатимизнинг салоҳияти ва қудрати, унинг халқаро майдонда нуфузи тобора юксалиб бораётгани, туб ислоҳотларимизнинг моҳияти ва аҳамиятини аҳолининг кенг қатламларига янада чуқурроқ очиб бериш ва халқаро жамоатчиликка етказиш учун тегишли ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар, тарғибот-ташвиқот ишларини амалга ошириш эътибор марказида бўлиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айни шу вазифаларни инобатга олган ҳолда ва байрам тадбирларини ватандошларимиз, хусусан, ёш авлод қалбида чуқур таассурот қолдирадиган юқори савияда ўтказиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб ишлаб чиқилган ташкилий-амалий, маданий-маърифий тадбирлар ҳамда тарғибот-ташвиқот ишлари дастури 1-иловага*, Тошкент шаҳрида ўтказиладиган асосий байрам томошаси дастурини тайёрлаш бўйича ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1 ва 2-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Байрамни ўтказиш билан боғлиқ барча тайёргарлик ишлари ва тадбирларни «Буюк ва муқаддассан, мустақил Ватан!» деган шиор остида ташкил этиш мақсадга мувофиқ деб топилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича республика комиссияси (Ш. Мирзиёев) томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
комиссия йиғилишларида дастурда белгиланган чора-тадбирлар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида қандай амалга оширилаётгани юзасидан маҳаллий ҳокимликлар, вазирлик ва идоралар раҳбарларининг ҳисоботи мунтазам равишда эшитиб борилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
байрам тантаналари арафасида фойдаланишга топшириладиган ишлаб чиқариш, ижтимоий-маданий объектларни ўз вақтида ишга тушириш чоралари кўрилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мамлакатимиз ёшлари — умумий ўрта таълим, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари ўқувчилари, олий таълим муассасалари талабалари учун мўлжалланган алоҳида тадбирлар режаси амалга оширилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ўқувчилари ўртасида «Баркамол авлод» спорт ўйинларини (Термиз шаҳрида), мамлакатимиз ёшлари иштирокида «Биз — йигирма ёшдамиз» форумини, меҳнат ва ўқув жамоалари ўртасида спорт турлари бўйича «Мустақиллик кубоги» мусобақалари ва марафонини юқори савияда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
анъанавий «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини, ёш ижрочилар ўртасида «Ниҳол», истеъдодли ёшлар ўртасида «Келажак овози», журналистика соҳасида «Энг улуғ, энг азиз», «Олтин қалам», «Озод юрт тўлқинлари», замонавий санъат ва фольклор ижодиёти соҳасида «Навқирон Ўзбекистон», «Асрлар садоси» республика танловларини, шунингдек янгитдан ташкил этилаётган «Истиқлол тарих кўзгусида» (мустақиллик тарихини ёритишга бағишланган энг яхши илмий ва илмий-оммабоп ишлар учун), «Ватан учун яшайлик» (насрий ва шеърий йўналишдаги энг яхши асарлар учун), «Сени куйлаймиз, замондош!» (театр санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун), «Истиқлол солномаси» (кино санъати соҳасидаги энг яхши асарлар учун), «Ранглар жилосида — она диёр» (тасвирий санъат соҳасидаги энг яхши асарлар учун) танловларини юқори даражада ўтказиш таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамаси Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишлаб ташкил этилаётган янги кўрик-танловларни ўтказиш тартиби, мукофотларнинг миқдори ва даражаси, ғолибларни аниқлаш ва тақдирлаш мезонларини ишлаб чиқсин ва қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Республика Маънавият ва маърифат кенгаши томонидан Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ҳамда Тошкент шаҳрида мустақилликнинг йигирма йиллик байрамига бағишлаб аҳолининг кенг қатламлари ўртасида маърифий учрашувлар, жонли мулоқот ва суҳбатлар, адабий-бадиий кечалар, маданий тадбирлар ўтказиш мақсадида таниқли олимлар, адиб ва санъаткорлардан иборат маънавий-маърифий тарғибот гуруҳлари ташкил этилсин ҳамда уларнинг белгиланган режа асосида фаолият олиб бориши таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирлик ва идоралар ҳамда жамоат ташкилотлари раҳбарларига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда байрамга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ҳудудий комиссияларни тузиш ҳамда улар томонидан амалга ошириладиган вазифаларни аниқ белгилаб бериш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жойларда юбилейга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни ишлаб чиқишда янги ижодий кучларни, истеъдодли ёшларни кенг жалб этиш вазифаси юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мазкур режа ва дастурлардан ўрин олган тадбирларни кенг жамоатчиликни жалб этган ҳолда, барча юртдошларимизнинг қалби ва онгига етиб борадиган, уларнинг руҳи ва кайфиятини кўтарадиган, янги марралар сари илҳомлантирадиган таъсирчан шаклда, расмиятчилик ва баландпарвозлик кўринишларидан холи тарзда ўтказишга алоҳида эътибор қаратилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги, Ўзбекистон Миллий телерадиокомпанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги, «Жаҳон» ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситаларига Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллиги байрамига тайёргарлик кўриш бўйича амалга оширилаётган ишларни кенг ва мунтазам равишда ёритиб бориш тавсия этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Р. Азимов) Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма йиллигига бағишланган тадбирларнинг амалга оширилиши учун зарур маблағларни ўз вақтида молиялаштиришни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 6 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1516-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2011 й., 4-сон, 111-модда)