Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 05.03.2011 йилдаги 62-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 05.03.2011 йилдаги 62-сон
Date of entry into force
05.03.2011
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 — 2015 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА СИЛ КАСАЛЛИГИ БИЛАН КАСАЛЛАНИШНИ КАМАЙТИРИШГА ДОИР ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сил касаллиги билан касалланишни камайтириш ва унинг олдини олиш дастури амалга оширилиши кейинги беш йилда касалланиш кўрсаткичини 38 фоизга, аҳолининг сил касаллиги туфайли ўлимини — 45 фоизга камайтиришни таъминлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу билан бирга, сил касаллигига қарши муассасалар фаолиятида профилактика даражасини ошириш ва кўрсатилаётган тиббий хизматлар сифати билан боғлиқ ҳал этилмаган масалалар ҳануз сақланиб қолмоқда. Сил касаллигига қарши муассасаларнинг аксарияти мукаммал таъмирлашни, реконструкция қилишни ва замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлашни талаб қилади, ярмидан кўпи кам қувватли ва мослаштирилмаган биноларга жойлаштирилган. Кўпчилик муассасалар фтизиатр врачлар, айниқса тор ихтисосли мутахассислик врачлари билан етарлича таъминланмаган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сил касаллиги профилактикаси ва уни даволаш ишларини янада такомиллаштириш, сил касаллигига қарши хизматнинг моддий-техника базасини ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш, республиканинг сил касаллигига қарши муассасалари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда ишлаб чиқилган:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастури (кейинги ўринларда Дастур деб аталади) 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*1-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сил касаллигига қарши муассасалар тармоғини мақбуллаштириш ҳисобга олинган ҳолда шакллантирилган 2011 — 2015 йилларда сил касаллигига қарши муассасаларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг асосий параметрлари 2 — 4-иловаларга* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*2 – 4-иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2012 — 2015 йилларда сил касаллигига қарши муассасаларни замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг асосий параметрлари 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*5-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини амалга ошириш бўйича 6-иловага* мувофиқ таркибда Махсус комиссия тузилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
*6-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссия (А. Арипов)га Дастурни амалга ошириш бўйича ташкилий ишларнинг бутун комплекси бажарилиши юзасидан жавобгарлик юклансин. Комиссия ярим йиллик ва календарь йил якунлари бўйича тасдиқланган Дастур амалга оширилиши натижаларини Вазирлар Маҳкамаси Президиуми мажлисларида кўриб чиқиш учун киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Махсус комиссияга Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлигининг тақдимномаси бўйича ҳар йили тасдиқланадиган сил касаллигига қарши муассасаларни қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлашнинг аниқ йўналтирилган рўйхатига умумий тасдиқланган параметрлар доирасида ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сил касаллигига қарши муассасаларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш марказлаштирилган инвестициялар ва соғлиқни сақлашга ҳар йили назарда тутиладиган маблағлар доирасида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари, шунингдек хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳамда қонун ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобига амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий тиббиёт анжомлари сотиб олиш ва уларни сил касаллигига қарши муассасаларда ўрнатиш амалга ошириладиган қурилиш ва таъмирлаш ишларига мувофиқ 2011 — 2015 йилларда Ўзбекистон Республикасида сил касаллигига қарши курашиш дастурини бажариш бўйича Махсус комиссия томонидан тасдиқланадиган ҳар йилги жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш)нинг аниқ йўналтирилган рўйхатларига мувофиқ хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантлари ҳисобига амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги Соғлиқни сақлаш вазирлигининг, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг асосланган ҳисоб-китоблари бўйича ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети лойиҳасини ва Инвестиция дастурини шакллантиришда белгиланган тартибда жалб этиладиган хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни ҳисобга олган ҳолда сил касаллигига қарши муассасаларни янгидан қуриш, реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлашга капитал қўйилмалар ва бюджетдан ажратиладиган маблағларнинг зарур лимитларини назарда тутсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси ҳамда «Ўзтиблойиҳа» масъулияти чекланган жамият билан биргаликда аҳолига кўрсатиладиган даволаш-профилактика ёрдамининг сифати ва ундан фойдаланиш бўйича талабларга мувофиқликни таъминлашни назарда тутган ҳолда сил касаллигига қарши муассасаларнинг янги қуриладиган, реконструкция қилинадиган ва мукаммал таъмирланадиган объектларга қўйиладиган санитария меъёрлари ва қоидалари бўйича мавжуд норматив ҳужжатларни қайта кўриб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Буюртмачи функциялари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
республика сил касаллигига қарши муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш, шунингдек сил касаллигига қарши муассасаларни замонавий тиббиёт анжомлари билан жиҳозлаш (тўлиқ жиҳозлаш) бўйича — Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сил касаллигига қарши вилоят ва туман (шаҳар) муассасаларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш бўйича — Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматларига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда реконструкция қилиш ва мукаммал таъмирлаш даврида сил касаллигига қарши муассасаларнинг беморлари контингентини бошқа муассасаларга вақтинча ўтказиш жадвалини ва жойлаштирилишини ишлаб чиқсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Ташқи ишлар вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда Дастурни амалга ошириш учун хорижий давлатлар, халқаро молиявий институтлар ва ташкилотларнинг имтиёзли кредитлари (қарзлари) ва грантларини ҳамда бошқа бюджетдан ташқари маблағларни жалб этиш ишларини доимий асосда олиб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Молия вазирлигининг 2011 йил 1 апрелдан бошлаб сил касаллигига қарши муассасалар ходимларининг соғлиқ учун хавфли ва оғир иш шароитлари муносабати билан тариф ставкаларига 50 фоиз миқдорида қўшимча белгилаш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, сил касаллигига қарши муассасалар ходимларининг тариф ставкаларига қўшимча миқдори оширилиши билан боғлиқ бюджетнинг қўшимча харажатлари соғлиқни сақлаш муассасалари бўйича маъмурий ва ёрдамчи ходимлар сонини мақбуллаштириш ҳисобига қопланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги Адлия вазирлиги ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари А.Н. Арипов ва Б.А. Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2011 йил 5 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
62-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 10-11-сон, 99-модда)