Indexation by Ceneral legal classifier of legislation branches
Indexation by thematic directory of legislation
Sources of changes
Sources of publication
05.12.2018
12.01.2015
01.11.2012
28.07.2011
17.12.2010
10.07.2004
25.03.2004
30.08.2000
13.01.1997
View
Рус
Ўзб
O’zb
Ўзб|Рус
Ҳужжат кучини йўқотган 05.12.2018
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЕР ОСТИ БОЙЛИКЛАРИ ТЎҒРИСИДА»ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚОНУНИГА МУВОФИҚ НОРМАТИВ ҲУЖЖАТЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 4 декабрдаги 983-сонли «Ер қаърини геологик ўрганиш, фойдаланиш ва муҳофаза қилиш соҳасидаги бошқарув ва назорат қилиш тизимини янада такомиллаштириш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ер ости бойликлари тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидаги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари бериш тартиби тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ;
(1-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 30-сон, 316-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ёқилғи саноати ва энергетика бўлимига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 13 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1997 йил 13 январдаги 19-сон қарорига 1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун кон ажратмалари бериш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар

1. Мазкур Низом «Ер ости бойликлари тўғрисида», «Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида», «Архитектура ва шаҳарсозлик тўғрисида» Ўзбекистон Республикаси Қонунлари, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси) тўғрисидаги Низом талаблари ҳисобга олинган ҳолда ишлаб чиқилган.
(1-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда —ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Низом Ўзбекистон Республикаси ҳудудида фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари, шу жумладан, нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, иншоотлар қуриш ва улардан фойдаланиш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни (коммунал-маиший мақсаддагидан ташқари) чиқариб юбориш учун кон ажратмалари беришнинг ягона тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензияга мувофиқ ва ер ости бойликларидан фойдаланиш ҳуқуқини берувчи лицензияда кўрсатилган мақсадларда фойдаланишга берилган майдони ва чуқурлигига кўра чекланган ер қаърининг геометриклаштирилган участкаси кон ажратмалари деб аталади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъри кон ажратилишини тасдиқловчи далолатнома (1-илова) асосида фойдаланиш учун берилади. Далолатнома лицензия эгаси фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар қаъридан фойдаланишга бўлган ҳуқуқини тасдиқлайди*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ушбу Низомда кон ажратмаси деганда фойдаланувчига фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун бериладиган ҳам ишлов берилган, ҳам ишлов берилмаган ер қаърининг бир қисми тушунилади (кейинги ўринларда «кон ажратмаси» деб аталади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Низом, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини лойиҳалаштирувчи, қурувчи, фойдаланувчи ва реконструкция қилувчи барча ер қаъридан фойдаланувчилар учун мажбурий ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Кон ажратмалари олинган лицензияларга мувофиқ фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлган корхоналаргагина ушбу корхоналарда махсус лойиҳалар ва кон-техника хизматлари мавжуд бўлган тақдирда, берилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ишланган кон иншооти ёки ер қаърининг бир қисмидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ёхуд конларда объектларни жойлаштириш учун фойдаланишни мўлжаллаётган қазилма бойликларни қазиб олиш бўйича ер қаъридан фойдаланувчи кўрсатиб ўтилган ишлар бошлангунга қадар унда фойдали қазилма конига ишлов беришга кон ажратмаси бор ёки йўқлигидан қатъи назар, мазкур Низомга мувофиқ кон ажратмаси олишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси, шу жумладан фойдали қазилмаларни қазувчи тугатилган, консервация қилинган ёки ишлаб турган корхоналарнинг ишланган конларида ҳам, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси томонидан берилади. Ёр ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш ёки фойдали қазилмаларни қазиб олувчи ишлаб турган корхонанинг ишлов берилган конларидаги объектларга жойлаштириш учун кон ажратмаси фойдали қазилмаларни қазувчи корхона ихтиёрида бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг розилиги билан амалга оширилади.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Зарарли моддаларни ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш учун кон ажратмаси беришга истисно ҳолларда ҳамда ҳар бир аниқ ҳолатда махсус талаблар ва шартларга риоя қилинган тақдирда йўл қўйилади. Ихтисослаштирилган илмий-тадқиқот ташкилотининг зарарли моддаларни, ишлаб чиқариш чиқиндилари ва оқова сувларни зарарсизлантириш ва фойдали суратда ишлатишнинг техник имконияти йўқлиги, шунингдек, зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш ёки оқова сувларни ёки чиқариб ташлаш мўлжалланаётган горизонтларнинг аралашиб кетувчи жинслари ва қатлам сувлари билан бирга қўшилиши ҳақидаги хулосаси зарурлиги тўғрисидаги шарт мана шундай шартлардан бири ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган янгидан қурилаётган ер ости иншоотлари учун, шунингдек, мавжуд кон ажратмасига ер қаърининг бир қисмини кесиш (қўшиш) зарурлигини келтириб чиқарувчи бундай иншоотларни реконструкция қилиш учун кон ажратмаси лойиҳа ҳужжатлари тасдиқлангандан кейин бир ой муддатда кўрсатиб ўтилган иншоотлар қурилиши (реконструкция қилиниши) бошланишидан олдин расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мавжуд кон ажратмасига нисбатан ер қаърининг бир қисмини кесиш (қўшиш) мазкур Низом билан белгиланган тартибда янги кон ажратмаси сифатида расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ер ости иншооти қурилиши фойдали қазилмалар қатлами мавжуд бўлган майдонда ёки илгари кон иншоотлари билан ишланган жинс қатламида бошланган тақдирда, уни сўровчи корхона ёки ташкилот кон ажратмаси расмийлаштирилгунга қадар фойдали қазилмалар жойлашган майдонда иморат қуриш учун белгиланган тартибда рухсатнома олиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Фойдали қазилмалар қазиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотларини лицензиясиз ва кон ажратилмасисиз қуриш ва улардан фойдаланиш, тенг равишда унинг ташқарисида ҳам, ер ости бойликларидан ўзбошимчалик билан фойдаланиш ҳисобланади ҳамда Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари билан тақиқланади ва ишлаб чиқариш харажатларининг ўрни қопланмасдан белгиланган тартибда тўхтатилади.
(11-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ер ости бойликларидан фойдаланувчининг унга берилган кон ажратмасини бошқа юридик ва жисмоний шахсларга бериши тақиқланади. Ер ости иншоотининг тегишлилиги ўзгарган тақдирда кон ажратмаси мазкур Низомда белгиланган тартибда янги сифатида қайта расмийлаштирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхонанинг номи ўзгарган тақдирда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаси нусхасидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотлари қуриш майдонларини танлаш комиссия томонидан амалга оширилади. Комиссиянинг таркиби ва иш тартиби Қурилиш меъёрлари ва нормалари ҳамда «Давархитектқурилиш» қўмитаси томонидан тасдиқланган тегишли низомлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншооти ва объектлар қурилиши учун ер участкаси бериш тўғрисидаги илтимоснома ҳамда унинг ажратилиши Ўзбекистон Республикасининг ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган тартибда корхона (буюртмачи) томонидан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер ости иншоотлари ва объектлари қурилиши (реконструкция қилиниши) бўйича ишларни маблағ билан таъминлашга кон ажратмасини тасдиқловчи лицензия ва далолатнома, шунингдек, давлат экология экспертизасининг ижобий хулосаси мавжуд бўлган тақдирда йўл қўйилади ва улар олиб қўйилиши билан тўхтатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Кон ажратмасига нисбатан асосий талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Кон ажратмаси ер қаърининг, геологик тузилишнинг, кон-техника ва гидрогеология шароитларининг зарур даражада батафсил ўрганилган қисмигагина берилади, ундан фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш эса шу яқин орадаги фойдали қазилма конлари ишланишини қийинлаштирмайди ҳамда кон ишланмаларига, ер юзаси ва сув объектларига нефть, газ ва бошқа моддалар ва материалларнинг улар сақланишида суқилиб киришини, ер ости бойликларига ташланадиган оқова сувлар, ер қаърига кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини истисно этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кон ажратмаси чегаралари тоғ жинсларининг силжиши ва қулаши зоналарини, шунингдек, ушбу иншоотларнинг нормал ишлаб туришини таъминловчи сақловчи ва тўсувчи целикларни ҳисобга олган ҳолда лойиҳалаштирилаётган ер ости иншоотининг техник чегаралари билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарарли моддаларни, радиоактив чиқиндилар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмишда, оқова сувларни чиқариб ташлашда кон ажратмаси контури уларни қатъий белгиланган чегараларда локализация қилиш таъминланиши мумкин бўлган ер қаъри қисми билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Газни ер остида сақлаш учун кон ажратмаси чегаралари бундай сақлаш жойи қурилиши учун лойиҳа ҳужжатларига мувофиқ буғ қатламлари билан тугалланадиган газнинг энг кўп ҳажмда тарқалиши контурлари билан, пъезометрик қудуқлар мавжуд бўлган тақдирда эса ушбу қудуқларни қамраб олувчи контурлар билан белгиланади. Газни ер остида сақлаш омборлари қурилиши учун улар жойлашган бир майдонга тўғриланган бир ёки бир неча буғ қатламларидан, шунингдек ишланган нефть, газ ёки сувли қатламлардан (горизонтлардан) фойдаланиш мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш учун кон ажратмаси чегараларини белгилаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб юбориш аҳоли яшаш жойлари, халқ хўжалиги объектлари, табиий объектлар ва бошқа объектлар учун белгиланган санитария зоналарини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган корхоналарнинг кон ишланмаларида, шунингдек, фойдали қазилма конлар яқинидаги ер қаъри участкаларида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш учун кон ажратмаси бериш учун фойдаланилаётган иншоотлар ва ишланаётган конларнинг ўзаро зарарли таъсири истисно этилган ҳолларда йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кон ажратмаси муддатсиз ёки муддатли фойдаланишга берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер ости бойликларидан муддатли фойдаланишда кон ажратмаси лицензия билан белгиланадиган муддатга, газни ер остида сақлаш ва нефтни ер остида сақлаш учун 8 йилдан кўп бўлмаган муддатга берилади. Зарурат бўлганда кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилиши мумкин. Кон ажратмасининг амал қилиш муддати узайтирилганда фақат кон ажратмаси далолатномаси ва топография режаларидаги ёзувлар қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Корхоналар, бинолар, иншоотлар, шаҳарлар ва бошқа аҳоли яшаш жойлари, курортлар, ўрмонзорлар, қўриқхоналар, сув таъминоти манбалари, дарёлар, сув ҳавзалари, тарих, маданият ва санъат ёдгорликлари, қимматли қишлоқ хўжалиги экинлари, чегара полосалари, аэродромлар, махсус вазифаларга мўлжалланган полигонлар, бегоналаштириш полосалари, қалъалар ва мустаҳкамланган районлар, қабристонлар ва бошқа объектлар жойлашган ҳудудлар қаъридан кон ажратмаси учун манфаатдор вазирликлар, идоралар, ташкилотлар, маҳаллий ҳокимият органлари ва давлат назорати органлари билан келишув мавжуд бўлган тақдирдагина йўл қўйилади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2012 йил 1 ноябрдаги 313-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 44-сон, 507-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Кон ажратмаси лойиҳасининг мазмуни
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун кон ажратмаси лойиҳаси қуйидаги бўлимлардан иборат бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тушунтириш хати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмасининг уч ўлчамли чегараларини ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўралаётган кон ажратмаси чегараларида юза топографик режаси, геология хариталари ва кесимлари нусхалари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тушунтириш хатида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси сўрашдан мақсад, унинг маъмурий жойлашган ўрни, ер ости иншоотини лойиҳалаштирган ва кон ажратмаси лойиҳасини тайёрлаган ташкилотнинг номи кўрсатилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сўралаётган кон ажратмаси устидаги ҳудуд тўғрисидаги, шу жумладан, қишлоқ хўжалиги ва ўрмон ер майдонлари, дарёлар, кўллар ва бошқа сув объектлари, аҳоли яшаш жойлари ва саноат объектлари, алоҳида иморатлар ва иншоотлар, шунингдек, ер тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ ер қайси тоифага киритилганлиги тўғрисидаги умумий маълумотлар келтирилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси доирасида, шунингдек, унга туташиб кетган зоналарда ер қаъри участкасининг қисқача геологик тавсифи берилиши, шу жумладан, ушбу участканинг геологик тузилиши, кон-техника ва гидрогеологик шароитлари ҳамда уларнинг ўрганилганлиги даражаси ифодаланмоғи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унинг учун кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншооти қурилиши мўлжалланаётган жойдаги фойдали қазилмалар конлари, шунингдек, фойдали қазилмалар қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ва фойдали қазилмаларни қазиб олиш учун ер қаъридан фойдаланиш учун берилган аралаш кон ажратмаси тўғрисидаги маълумотлар келтирилиши зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кон ажратмаси тугатилган, консервация қилинган ёхуд фойдали қазилмаларни қазиш бўйича ишлаб турган корхонанинг ишланган конлари учун сўралаётган ҳолларда ушбу корхона тўғрисидаги қисқача маълумот, шу жумладан, кон юзасини очиш ва ишлаш тизими схемаси, фойдаланилиши керак бўлган кон ишланмалари ва бурғулаш қудуқларининг ҳолати тўғрисидаги маълумотлар қўшимча равишда келтирилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмасини олиш зарурлиги асосланилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости иншоотидан фойдаланишда бажарилиши керак бўлган асосий талаблар баён қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кон ажратмаси чегаралари ва ўлчамлари ҳисоб-китобини асослаш кон ажратмасига киритиладиган ер ости маконининг ҳажми белгиланган ҳолда майдон бўйича ҳам, вертикаль белгилар бўйича ҳам амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юзанинг топография режаси, геология хариталари ва кесимлари нусхалари уларни тузиш бўйича амалдаги йўриқномалар талабларига жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Нефть, газ ҳамда бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб ташлаш учун кон ажратмаси лойиҳаларида, шунингдек, кўрсатилган мақсадларда фойдаланиш мўлжалланаётган горизонтнинг устки қатлами ва этаги бўйича таркибий хариталар ҳам бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таянч геодезия тармоғи пунктлари, ўрмонзорлар ва қишлоқ хўжалиги экинларининг контурлари, аҳоли яшаш жойлари, кон иншоотлари, сув объектлари, йўллар, юза ва ер ости коммуникациялари, табиат, тарих ва маданият ёдгорликлари, алоҳида иморатлар ва иншоотлар, уларнинг неча қават эканлиги, кон иншоотлари ва бурғулаш қудуқларининг оғзи, фойдали қазилмалар конлари ва аралаш кон ажратмалари жойлашган чегаралар ҳамда лойиҳадаги ажратма чегаралари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Варақнинг бўш қисмида режа тўлдирилган сана, горизонтал яссиликда кон ажратмаси проекцияси майдони ( минг кв.м), график жиҳатдан режа ва кесимлар билан белгиланадиган сўралаётган кон ажратмаси бурчак нуқталари ёки ўзига хос нуқталарининг x, y, z координатлари катталиги кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Варақнинг юқори ўнг томонида кон ажратмаси берилганлигини тасдиқловчи ёзув учун жой қолдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Топография режаси нусхаси масштаби фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун мўлжалланаётган ер қаъри участкасининг ўлчамига боғлиқ равишда танланади ва у 1:5000 масштабдан майда бўлмаслиги керак. Анча катта майдонга ва узунликка эга бўлган ер ости иншоотлари учун режаларни 1:5000 масштабдан 1:25000 масштабгача фойдаланишга рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фойдали қазилмалар қазиб олиш бўйича тугатилган, консервация қилинган ёки ишлаб турган корхоналарнинг ишлатилган кон иншоотларидан фойдаланиш учун кон ажратмаси лойиҳаларига ушбу корхоналар кон иншоотлари режалари қўшимча равишда киритилади ва уларда фойдаланиш мўлжалланаётган иншоотлар кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлганда кон ажратмаси чегаралари таркибий хариталарда ва вертикал кесимларда ҳам кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кон ажратмаси муддатсиз фойдаланиш учун расмийлаштирилганда топография режасининг икки нусхаси синтетик плёнкаларда ёки узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлган бошқа материалларда тайёрланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кон ажратмасини 10 йилгача бўлган муддатга расмийлаштиришда топография режаси нусхаси қоғозда тайёрланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кон ажратмаси чегаралари тушириладиган таркибий хариталар ва вертикал кесимлар нусхаларига ҳам шундай талаблар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ер ажратмаси лойиҳасига қуйидагилар илова қилиниши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ердан фойдаланувчининг кон ажратмаси беришга розилигини тасдиқловчи ҳужжат;
(3-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошилари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан иккинчи хатбоши билан алмаштирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
манфаатдор корхона ёки ташкилотнинг фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншооти барпо этилиши зарурлиги ва мумкинлиги тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитасининг маҳаллий органи билан келишилган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхона ёки идоранинг ишланган кон иншооти ёки ер қаъри участкаларидан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси билан келишилган қарори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
унда геологик тузилиш, кон-техника ва гидрогеология шароитлари ўрганилганлиги даражаси акс эттирилган ҳолда ҳудудий геология ишлаб чиқариш бирлашмасининг кон ажратиш лойиҳаси бўйича хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқори турувчи ташкилотнинг (бўйсунишига кўра) кон ажратмаси бериш тўғрисидаги илтимосномаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ташкилотларининг кон ишланмаларининг лойиҳада назарда тутилган мақсадларда фойдаланиш учун яроқлилиги тўғрисидаги хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
илмий-тадқиқот ташкилотларининг зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ёки оқова сувларни зарарсизлантириш ва фойдали суратда ишлатишнинг техник жиҳатдан имкони йўқлиги ҳақидаги, шунингдек, зарарли моддалар, ишлаб чиқариш чиқиндилари ёки оқова сувларнинг уларни кўмиш ёки чиқариб ташлаш мўлжалланаётган аралашиб кетадиган жинслар ва горизонтларнинг қатлам сувлари билан бирга қўшилиб кетиши тўғрисидаги хулосаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфида фойдали қазилмаларни қазиб олиш бўйича ишлаб турган ёхуд консервация қилинган корхона бўлган ер қаъридан фойдаланувчининг кон ишланмаларини фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш учун бошқа ер қаъридан фойдалувчига беришга розилиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
санитария назорати органининг хулосаси.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Газ, нефть, бошқа моддалар ва материалларни ер остида сақлаш, зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндиларини кўмиш, оқова сувларни чиқариб ташлаш учун иншоотлар қурилиши мўлжалланаётганда кон ажратмаси лойиҳаларига Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси маҳаллий органининг хулосаси илова қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси кон ажратмаси бериш учун бошқа ваколатли органларда мавжуд бўлган зарур ҳужжатлар ва ахборотларни белгиланган тартибда ўзаро ахборот ҳамкорлиги йўли билан, шу жумладан электрон тарзда мустақил равишда олади, ушбу бандда назарда тутилган ҳужжатлар ва ахборотлар бундан мустасно.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан хатбоши билан тўлдирилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Кон ажратмалари лойиҳалари ва уларга иловалар тегишли ташкилотлар ва корхоналарнинг раҳбарлари томонидан имзоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кон ажратмаси бериш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Лицензия олган корхона Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига буюртманома юборади. Буюртманомада корхонанинг номи, унинг қайси идорага бўйсуниши ва манзили, сўралаётган кон ажратмасининг жойлашган ўрни ва у нима мақсад учун сўралаётганлиги кўрсатилади, шунингдек, фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган ер ости иншоотлари қурилиши учун экспертиза ўтказилганлиги ва лойиҳа тасдиқланганлиги тўғрисидаги маълумотлар келтирилади.
(1-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомага ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланадиган корхонанинг раҳбари ёки юқори турувчи ташкилот (бўйсунишига кўра) раҳбари имзо чекади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюртманомага иловалар билан биргаликда икки нусхада кон ажратмаси лойиҳаси илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси кон ажратмаси лойиҳасини кўриб чиқади ва буюртманома олингандан кейин 30 кундан кечикмай у бўйича қарор чиқаради.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
(2-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2014 йил 31 декабрдаги 377-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2015 й., 1-сон, 9-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Зарур бўлганда кон ажратмаси лойиҳалари кон ажратмасини олишдан манфаатдор корхонанинг вакили иштирокида кўриб чиқилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига кон ажратмаси бериш тўғрисидаги масалани ҳал этиш чоғида қуйидагиларни кўриб чиқади ва текширади:
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари ва мазкур Низом талабларини ҳисобга олган ҳолда топография режасига ёзувлар тўғри ёзилганлиги ва сўралаётган кон ажратмаси чегараларининг асосланганлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси лойиҳаси мазмунининг мазкур Низом талабларига мувофиқлиги, лойиҳага илова қилиниши керак бўлган ҳужжатларнинг мавжудлиги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси сўралаётган ер ости иншоотининг лойиҳаси,унинг берилаётган ер қаъри участкасидан комплекс фойдаланиш билан боғлиқ масалалар бўйича, шунингдек, ишловчиларнинг ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини таъминлаш, атроф табиий муҳитни, бинолар, иншоотлар ва бошқа объектларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилиш билан боғлиқ масалалар бўйича лойиҳа ечимларининг тўлиқлиги ва асосланганлигига оид қисми.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг кон ажратмаси бериш тўғрисидаги масала бўйича қарори манфаатдор ташкилотларга маълум қилинади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг қароридан норози бўлинган тақдирда ушбу қарор устидан икки ой муддатда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши керак.
(4-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Кон ажратмаси бериш кон ажратмасини тасдиқловчи далолатнома берилиши билан, шунингдек, топография режаси нусхасининг юқоридаги ўнг бурчагидаги ёзув билан 1 ва 2-иловаларга мувофиқ расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кон ажратмасини тасдиқловчи далолатнома икки нусхада тузилади. Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси раҳбарининг имзоси гербли муҳр билан тасдиқланади.
(5-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Кон ажратмасини тасдиқловчи далолатномаларнинг босмахона усулида тайёрланган ва ўчириб-ёзишларсиз қўлда тушда тўлдирилган бланкларда берилишига йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кон ажратмасини тасдиқловчи далолатноманинг ва кон ажратмасининг расмийлаштирилган биринчи нусхаси корхонага берилади, ушбу ҳужжатларнинг иккинчи нусхаси Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясида сақланади.
(6-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси томонидан берилган кон ажратмаларини ҳисобга олиш 3-иловада келтирилган шакл бўйича Кон ажратмаларини ҳисобга олиш дафтарида амалга оширилади.
(7-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Кон ажратмасини олган корхонанинг вазифалари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмаси берилган корхона қуйидагиларга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фақат улар берилган мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси ва унга туташиб кетган зоналар доирасида ер қаъри участкасининг геологик тузилиши, кон-техника, гидрогеологик ва бошқа шароитлари ўрганилиши тўлиқлигини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш жараёнида кон ишларининг маркшейдер таъминланишини ташкил этиш, шунингдек, геологик ва маркшейдер ҳужжатларини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ жинсларининг силжишини, эҳтимол тутилган деформация зонасида жойлашган мавжуд ер усти иншоотлари ва қурилаётган ҳамда фойдаланилаётган ер ости иншоотлари объектларининг деформациясини кузатишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости иншоотлари қурилиши ёки реконструкция қилиниши чоғида қўшимча равишда қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган қазилма бойликларни сақлаш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ишланмаларининг ҳолати, кон ажратмаси билан белгиланган кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари, шунингдек, чиқариб ташланган оқова сувларнинг зарарсизлантирилиши чегараларининг сақланишини мунтазам кузатишни ва назорат қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишловчилар ва аҳолининг саломатлиги ва ҳаёти хавфсизлигини, ер қаърини ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг рухсатисиз кон ажратмаси ҳудуди устида бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўймаслик;
(1-банднинг тўққизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ бўлган ишларнинг зарарли таъсиридан сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларининг хавфсиз ҳолатга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости газ омборхоналаридан фойдаланиш чоғида ҳайдалаётган газнинг кон ажратмасидан ташқарига ҳаракат қилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости газ омборхоналари ва қудуқларнинг герметиклигини назорат қилишга оид тадбирларни мунтазам равишда, бир йилда камида бир марта амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногерметик қудуқлардан фойдаланишга, шунингдек, газнинг бошқа горизонтларга оқишига ҳамда унинг ер юзасига оқиб чиқишига йўл қўймаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI.Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқини тўхтатиш асослари ва тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланиш ҳуқуқи Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳолларда тўхтатилиши, бирмунча вақт тўхтатилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ер қаъридан фойдаланиш ҳуқуқи, агар ер қаъридан фойдаланувчи:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси берилгандан сўнг бир йил давомида ер қаъри участкасидан у тақдим этилган мақсадларда фойдаланишга киришмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
атроф табиий муҳитга ва кишиларнинг саломатлигига салбий таъсир кўрсатишнинг йўл қўйиладиган нормаларидан ортиқча бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан у берилган мақсадларга номувофиқ ҳолда фойдаланса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш ва уни муҳофаза қилишнинг бошқа қоидалари бузилган тақдирда тўхтатилиши, бирмунча вақт тўхтатилиши ёки чеклаб қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бундай қонун бузилишларига йўл қўйилган ҳолларда Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси кон ажратмасини тасдиқловчи далолатномани бекор қилади ҳамда лицензияни олиб қўйиш масаласини қўяди.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадлар учун фойдаланувчи корхона консервация қилинганда ёки тугатилганида кон ажратмаси далолатномаси корхонани консервация қилиш ёки тугатиш тўғрисидаги далолатнома расмийлаштирилганидан кейин 30 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига қайтарилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Мазкур Низом талаблари қандай бажарилаётганлигини назорат қилиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом билан белгиланган кон ажратмасини расмийлаштириш, уни ўз вақтида олиш ва унинг сақланиши тартибига риоя қилиш учун жавобгарлик ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланувчи корхона раҳбарлари зиммасига юкланади, корхонани лойиҳалаштиришда эса лойиҳа бош муҳандисига ва лойиҳалаштириш ташкилоти раҳбарига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланувчи корхоналарнинг раҳбарлари мансабдор шахслари кон ажратмасини тасдиқловчи далолатномада баён қилинган мажбуриятларнинг бажарилиши учун ҳам жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ер қаъридан ўзбошимчалик билан фойдаланишда айбдор бўлган шахслар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ер қаъридан фойдали қазилмаларни қазиб олиш билан боғлиқ бўлмаган мақсадларда фойдаланувчиларда кон ажратмаси далолатномаси мавжудлиги, кон ажратмаси ҳужжатлари тўлиқ ва тўғрилигини назорат қилишни, шунингдек, кон ажратмаси доирасида ер ости иншоотлари қуриш ва улардан фойдаланиш чоғида ер ости бойликлари тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларига риоя этилишини назорат қилишни ўз ваколатларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси ва Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси амалга оширади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси (Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекцияси)
Государственная инспекция по надзору за геологическим изучением недр, безопасным ведением работ в промышленности, горном деле и коммунально-бытовом секторе при Кабинете Министров Республики Узбекистан «Саноатгеоконтехназорат»
Кон ажратмасини тасдиқловчи
ДАЛОЛАТНОМА
Тошкент шаҳри
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси
199_ йил «__» ____да Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси_________________________________________
________________________________________________________________ га
(ташкилот ёки корхонанинг тўлиқ номи ва унинг мансублиги)
_______________________________________мақсадларида фойдаланиш учун
белгиланган чегараларда кон ажратмаси берди. Режада белгиланган кон ажратмаси проекциясининг майдони ва ер ости кенглигининг ҳажми_________________________________________________________ни
(минг кв.м, минг куб м - ёзув билан)
ташкил этади.
Кон ажратмаси ___________________________________________________
Мазкур далолатнома икки нусхада тузилди, 199___йил _______________да ___________ тартиб рақами билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси реестрига киритилди.
(1-илованинг жадвали Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона кўрсатиб ўтилган мақсадларда ер қаъридан фойдаланиш учун кон ажратмасида қуйидагиларни бажаришга мажбурдир:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости иншоотлари қурилиши, шунингдек, ер қаъридан фойдаланиш бўйича бошқа ишлар бошланишидан бир ой олдин бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясини хабардор қилиш;
(1-илованинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фақат улар берилган мақсадларда фойдаланиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ажратмаси ва унга туташиб кетган зоналар доирасида ер қаъри участкасининг геологик тузилиши, кон-техника, гидрогеологик ва бошқа шароитларнинг тўлиқ ўрганилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости ишноотлари қурилиши ва улардан фойдаланиш жараёнида кон ишларининг маркшейдер таъминланишини, шунингдек, геологик ва маркшейдер ҳужжатлари тузилишини ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тоғ жинслари силжиши, мавжуд ер усти иншоотлари ва объектлари, эҳтимол тутилган деформация зонасида жойлашган қурилаётган ва фойдаланилаётган ер ости иншоотлари деформациясини кузатишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости иншоотлари қуриш ёки уларни реконструкция қилиш чоғида қўшимча равишда қазиб олинадиган, вақтинча фойдаланилмайдиган фойдали қазилмаларни сақлаб қолиш ва уларнинг ҳисобини юритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кон ишланмаларининг ҳолати, кон ажратмаси билан белгиланган кўмилган зарарли моддалар ва ишлаб чиқариш чиқиндилари, шунингдек, чиқариб ташланган оқова сувларнинг зарарсизлантирилиши чегараларининг сақлаб қолинишини доимий кузатиш ва назорат қилишни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимларнинг саломатлиги ва ҳаёти учун хавфсизлигини, ер қаърини ва атроф табиий муҳитнинг бошқа объектларини, бинолар ва иншоотларни кон ишларининг зарарли таъсиридан муҳофаза қилишни таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясининг рухсатисиз кон ажратмаси устидаги ҳудудга бинолар, иншоотлар ва бошқа объектлар қурилишига йўл қўймаслик;
(1-илованинг ўнинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қўриқхоналар, табиат, тарих ва маданият ёдгорликларининг ер қаъридан фойдаланиш билан боғлиқ ишларнинг зарарли таъсиридан сақланишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер қаъридан фойдаланиш чоғида бузилган ер участкаларининг хавфсиз ҳолатга, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтирилишини таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости газ омборхоналаридан фойдаланиш чоғида ҳайдалаётган газнинг кон ажратмасидан ташқарига ҳаракат қилишига йўл қўймаслик;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости газ омборхоналари ва қудуқларнинг герметиклигини назорат қилишга оид тадбирларни мунтазам равишда, бир йилда камида бир марта амалга ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ногерметик қудуқлардан фойдаланишга, шунингдек, газнинг бошқа горизонтларга оқишига ҳамда унинг ер юзасига оқиб чиқишига йўл қўймаслик.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар ер қаъридан фойдаланувчи унга кон ажратмаси берилгандан кейин бир йил давомида ер қаъри участкасидан у тақдим этилган мақсадларда фойдаланишга киришмаса кон ажратмаси далолатномаси ўз кучини йўқотади ва «Ўзсаноатконтехназорат» давлат қўмитасига қайтарилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона консервация қилинганда ёки тугатилганда ер қаъри участкасидан фойдаланиш бўйича ишлар тўхтатилган кунда тўлдирилган геология ва маркшейдер ҳужжатларининг асл нусхалари 10 кун муддатда юқори турган ташкилотга топширилиши, маркшейдер режалари, геология хариталари ва усти очиқ конлар нусхалари эса мана шу муддатда манфаатдор корхоналарга, ташкилотларга, шу жумладан, консервация қилинаётган ёки тугатилаётган корхонанинг ер қаъридан фойдаланувчи қўшни корхоналарга берилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кон ажратмаси далолатномаси кон-геологик ва маркшейдер ҳужжатларининг нусхалари олинганлиги тўғрисида ташкилотларнинг тилхатлари нусхалари билан биргаликда корхона консервация қилиниши ёки тугатилиши ҳақидаги далолатнома расмийлаштирилгандан сўнг 15 кун муддатда Ўзбекистон Республикаси «Саноатгеоконтехназорат» давлат инспекциясига топширилади.
(1-илованинг ўн саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Муҳр ўрни
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекциясираиси
________________________________
(имзо, исми ва отасининг исми, фамилияси)
_ _ _ _ _ _
(1-илованинг матни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2010 йил 17 декабрдаги 301-сонли қарори таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 51-сон, 486-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Топографик режа нусхасидаги ёзув намунаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎзбекистонРеспубликасиВазирларМаҳкамасиҳузуридагиЕрқаъринигеологикўрганиш, саноатда, кончиликдавакоммунал-маишийсектордаишларнингбехатаролибборилишининазоратқилишдавлатинспекцияси томонидан
(объектлар саналади, уларнинг ер юзасига чиқувчи проекцияси майдони, кон ажратмасининг юқори ва қуйи чегаралари чуқурлиги)
Кон ажратмаси далолатномаси 199___йил «___» ____________да ________ тартиб рақами билан ЎзбекистонРеспубликаси «Саноатгеоконтехназорат» давлатинспекцияси реестрига киритилган.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ер қаърини геологик ўрганиш, саноатда, кончиликда ва коммунал-маиший секторда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат инспекцияси раиси
(2-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2011 йил 28 июлдаги 220-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2011 й., 30-сон, 316-модда)