Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2019 15.06.2005 йилдаги ПҚ-103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 15.06.2005 йилдаги ПҚ-103-сон
Date of entry into force
15.06.2005
Ҳужжат кучини йўқотган 27.02.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ШАРҚ ТАРОНАЛАРИ» ХАЛҚАРО МУСИҚА ФЕСТИВАЛИГА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИШ ВА УНИ ЎТКАЗИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 26 февралдаги ПҚ-4214-сонли ««Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалини ўтказишга тайёргарлик кўриш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Самарқанд шаҳрида 1997 йилдан буён ўтказиб келинаётган анъанавий «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивали қисқа муддатда жаҳондаги нуфузли мусиқа анжуманлари қаторидан муносиб ўрин эгаллади. Кўплаб давлатлар, халқаро маданият ташкилотлари, дунё миқёсида танилган машҳур санъат намояндаларининг бу фестивалга бўлган қизиқиши ва эътибори ортиб, иштирокчи мамлакатлар сафи кенгайиб бораётгани бунинг яққол далилидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Асосий ғояси инсонларни гўзаллик, нафосат ва эзгуликка даъват этиш, дунё халқларининг ноёб мусиқий мероси ва анъаналарини асраб-авайлаш ва ривожлантиришдан иборат бўлган «Шарқ тароналари» мусиқа фестивали тили, маданияти, миллий қадриятлари ранг-баранг бўлган турли миллат ва элатларни санъат воситасида муштарак мақсадлар йўлида яқинлаштиришга, Ўзбекистоннинг жаҳон миқёсидаги обрў-эътибори ортишига хизмат қилаётганини қайд этиш зарур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Айниқса, бугунги нотинч ва таҳликали замонда ёвузлик ва жаҳолатнинг ҳар қандай кўринишларига қарши маърифат асосида курашиш, халқимиз маънавияти, унинг кўп асрлик мусиқа хазинасини бойитишда мазкур фестивалнинг роли ва аҳамияти янада кучайиб бормоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шу муносабат билан 2005 йилнинг 25 — 30 август кунлари Самарқанд шаҳридаги Регистон майдонида бўлиб ўтадиган «Шарқ тароналари» 5-халқаро мусиқа фестивалини юксак ғоявий-бадиий даражада, уюшқоқлик билан ўтказиш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита таркиби 1-иловага, фестивалнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари учун бадиий дастурлар яратиш бўйича ижодий гуруҳ таркиби 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ташкилий қўмита ўн кун муддатда фестивалга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш режасини, анжуманнинг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари ҳамда уни ўтказиш билан боғлиқ бошқа тадбирларнинг бадиий сценарийларини ишлаб чиқсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Фестивалга тайёргарлик кўриш ва бадиий дастурларнинг сценарийларини ишлаб чиқишда қуйидагиларга алоҳида эътибор қаратилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шарқ мусиқаси — Шарқ цивилизацияси ва маданиятининг узвий бир қисми, инсоният тафаккурининг бебаҳо хазинаси эканини, унинг аҳамияти ва моҳиятини акс эттириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
турли миллат ва элатларни мусиқа санъати воситасида ўзаро яқинлаштириш ғоясини бадиий талқин этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқлар ўртасидаги дўстлик, биродарлик ва ҳамкорликни, чин инсоний фазилатларни улуғлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юртимизнинг, жумладан, Самарқанд шаҳрининг жаҳон тарихида тутган ўрни ва аҳамияти, умумбашарий маданият ривожига қўшган улкан ҳиссасини. бой мусиқий меросимизни кенг намоён этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ёш авлод қалбида санъатга бўлган меҳр ва ихлос туйғуларини камол топтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мумтоз шарқ мусиқа санъати инсонларни гуманизм ва эзгулик руҳида тарбиялашда, жаҳолатга қарши маърифат билан курашда таъсирчан восита бўлиб хизмат қилишини ёрқин ифода этиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқувчи ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Бош вазир Ш. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 15 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-103-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-103-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш бўйича ташкилий қўмита
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ш.Мирзиёев —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазири, раис‎
Х.Султонов‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
А.Азизхўжаев‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири, фестиваль бош директори, раис ўринбосари‎
М.Нурмуротов ‎ —‎‎ Самарқанд вилояти ҳокими, раис ўринбосари‎
Б.Йўлдошев‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ артисти, бош режиссёр‎

Комиссия аъзолари

А.Орипов‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси ‎
В.Тян‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» авиакомпанияси раиси ‎
А.Раматов‎ —‎‎ «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси раиси ‎
М.Ҳазратқулов‎ —‎‎ Миллий ахборот агентлиги бош директори ‎
А.Хўжаев‎ —‎‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси ‎
Б.Ҳусанбоев‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси ‎
А.Усмонов‎ —‎‎ «Халқ сўзи» газетаси бош муҳаррири ‎
А.Қўлдошев‎ —‎‎ Ички ишлар вазирининг ўринбосари ‎
С.Рафиқов‎ —‎‎ Самарқанд шаҳар ҳокими‎
С.Аҳроров‎ —‎‎ «Шарқ тароналари» Халқаро мусиқа фестивалининг ижрочи директори‎
А.Икромов‎ —‎‎ ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби‎
Т.Қўзиев‎ —‎‎‎ Бадиий академия раиси ‎
Майкл Барри Лейн ‎ —‎‎‎ ЮНЕСКОнинг Марказий Осиё мамлакатлари бўйича бош маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Т.Ширинов‎ —‎‎‎ Самарқанд давлат университети ректори‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2005 йил 15 июндаги ПҚ-103-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Шарқ тароналари» халқаро мусиқа фестивалининг тантанали очилиш ва ёпилиш маросимлари учун бадиий дастурлар яратиш бўйича ижодий гуруҳ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Хуршид Даврон‎ —‎ Ўзбекистон халқ шоири‎
Н.Қурбонова‎ —‎‎ «Томоша» болалар театри бадиий раҳбари, режиссёр‎
В.Умаров‎ —‎‎ Ўзбекистон миллий академик драма театри бош режиссёри‎
Э.Саитова‎ —‎‎ балетмейстер‎
А.Исмоилов‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ артисти, бастакор‎
А.Мансуров‎ —‎‎ бастакор ‎
Д.Омонуллаева‎ —‎‎ бастакор ‎
О.Абдуллаева‎ —‎‎ бастакор ‎
М.Йўлчиева‎ —‎‎ Ўзбекистон халқ артисти‎
Д.Қодиржонова‎ —‎‎ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист‎
Р.Юнусов‎ —‎‎ Ўзбекистон санъат арбоби, мусиқашунос‎
К.Расултоев‎ —‎‎ санъатшунослик фанлари доктори, мусиқашунос ‎
О.Матёқубов‎ —‎‎ санъатшунослик фанлари доктори, мусиқашунос ‎
Д.Муродова‎ —‎‎ Давлат консерваторияси ректори‎
Р.Шодиев‎ —‎‎ рассом ‎
А.Чернов‎ —‎‎ рассом ‎
С.Зунунова‎ —‎‎ либослар бўйича дизайнчи рассом‎