Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 04.12.2002 йилдаги 423-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 04.12.2002 йилдаги 423-сон
Date of entry into force
04.12.2002
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АБДУХОЛИҚ ҒИЖДУВОНИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ 900 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буюк ватандошимиз, тасаввуф илмининг йирик намояндаси Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудига 900 йил тўлиши муносабати билан улуғ аллома ҳаёти ва фаолиятини, бой маънавий меросини чуқур ўрганиш ва уни халқимиз орасида кенг тарғиб қилиш ҳамда бу тадбирларни 2003 йил октябрь ойида ЮНЕСКО иштирокида юксак ташкилий савияда ўтказиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. ЮНЕСКО Бош конференциясининг 31-сессияси томонидан Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлашда ЮНЕСКОнинг иштирок этиши ҳақидаги қарори маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби ва тадбирлари режаси 1 ва 2-иловаларга мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги Фанлар академияси билан биргаликда Абдухолиқ Ғиждувоний яшаган давр фани ва маданиятига оид асарларни, шунингдек, унинг асарлари намуналарини нашр этишни ўз иш режаларига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Имом ал-Бухорий жамғармаси, ҳомийлик қилиш истагини билдирган хорижий ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклифлари қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзтелерадио» компанияси, Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги ва бошқа оммавий ахборот воситалари Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш билан боғлиқ тадбирларни кенг ёритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари К.Тўлаганов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2002 йил 4 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
423-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 ноябрдаги 423- сон қарорига
1-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитаси
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Тўлаганов К.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
2.‎ Кароматов Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
3.‎ Ҳусниддинов З.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
4.‎ Ҳусенов С.‎ —‎ Бухоро вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
5.‎ Шодиев Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ижтимоий комплекси бош мутахассиси, ташкилий қўмита масъул котиби‎
6.‎ Абдуллаев Ш.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазирининг ўринбосари‎
7.‎ Азимбоев Т.‎ —‎ «Ўзавтойўл» давлат концерни раисининг ўринбосари‎
8.‎ Баратов Ф.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирининг ўринбосари‎
9.‎ Баҳромов А.‎ —‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий‎
10.‎ Зикриёев Э.‎ —‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси раиси‎
11.‎ Йўлдошев Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти‎
12.‎ Кўчимов А.‎ —‎ «Ўзтелерадио» компанияси раиси‎
13.‎ Миноваров Ш.‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси‎
14.‎ Мунавваров З.‎ —‎ Имом ал-Бухорий жамғармаси раиси‎
15.‎ Орипов А.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
16.‎ Солиҳов Қ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бош мутахассиси‎
17.‎ Субанов Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
18.‎ Тян В.Н.‎ —‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
19.‎ Тўхтаев А.‎ —‎ Давархитектқурилиш қўмитаси раиси‎
20.‎ Шоғуломов Р.‎ —‎ Ўзбекистон Матбуот ва ахборот агентлиги бош директори‎
21.‎ Қурбонов Б.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
22.‎ Қудратов Т.‎ —‎ Ғиждувон тумани ҳокими‎
23.‎ Қўзиев Т.‎ —‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
24.‎ Ҳазратқулов М.‎ —‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2002 йил 4 ноябрдаги 423- сон қарорига
2-илова
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
РЕЖАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
№‎

Бажариладиган ишлар‎

Бажариш муддати‎

Бажариш учун масъуллар‎

1. Қурилиш ишлари‎‎
1.‎

Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуасини қайта таъмирлаш, ободонлаштириш, унинг хиёбонини барпо этиш‎

2003 йил сентябрь‎

Маданият ишлари вазирлиги, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Фанлар академияси, Бадиий академия‎

2.‎

Баҳовуддин Нақшбандий мажмуасини янги лойиҳа асосида қайта таъмирлаш, ҳудудини ва қабристонни ободонлаштириш‎

2003 йил, сентябрь‎ Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги, Ўзбекистон мусулмонлари идораси‎
3.‎

Абдухолиқ Ғиждувоний шогирдлари (Сўфи Чўян, Хўжа Лангар) зиёратгоҳларини таъмирлаш ва ободонлаштириш‎

2003 йил август‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги‎
4.‎

Абдухолиқ Ғиждувоний мажмуаси ҳудудидаги авария ҳолатидаги мактабни бошқа жойга кўчириб, янги мактаб биносини қуриш ва унинг ўрнида хиёбон барпо этиш‎

2003 йил август‎ Бухоро вилояти ҳокимлиги, Халқ таълими вазирлиги, Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги‎
5.‎

Ғиждувон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятини шаҳар ташқарисига кўчириш‎

2003 йил август‎ «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Бухоро вилояти ҳокимлиги‎
6.‎

Ғиждувон пахта тозалаш ҳиссадорлик жамиятининг ўрнида деҳқон бозорини қуриш‎

2003 йил август‎ Бухоро вилояти ҳокимлиги‎
7.‎

Бухоро ўлкашунослик музейи қуриш ва унинг экспозициясини яратиш‎

2003 йил сентябрь‎ Бухоро вилояти ҳокимлиги, Маданият ишлари вазирлиги‎
8.‎

Бухоро аэропортидан юбилей тадбирлари ўтадиган Ғиждувон шаҳригача бўлган масофада М-37, А-380 йўлида қурилиш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш‎

2003 йил сентябрь‎ Бухоро вилояти ҳокимлиги, «Ўзавтойўл» давлат концерни‎
9.‎

Бухоро шаҳридаги янги барпо этилаётган халқаро аэровокзал қурилишини тугаллаш‎

2003 йил август‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси‎
2.Халқаро тадбирлар
1.

«Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман ўтказиш‎

2003 йил октябрь‎ Фанлар академияси, Бухоро вилояти ҳокимлиги, Тошкент ислом университети, Ўзбекистон мусулмонлари идораси‎
3. Нашр ишлари
1.

Абдухолиқ Ғиждувоний қаламига мансуб ҳамда унинг тўғрисида ёзилган араб ва форс тилларидаги асарлар рўйхатини тузиш, уларни ўзбек тилига таржима қилиб чоп этиш‎

2003 йил сентябрь‎ Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Олтин мерос» халқаро хайрия жамғармаси, Тошкент ислом университети, Дин ишлари қўмитаси, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси‎
2.

Абдухолиқ Ғиждувоний таваллудининг 900 йиллигига бағишланган почта маркаси, хат жилдлари, плакат ва альбомлар, эсдалик совғалари, тақвим ва шу кабиларни ишлаб чиқариш‎

2003 йил август‎ «Ўзбекенгилсаноат» компанияси, Ўзбекистон Республикаси алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни, «Ўзбексавдо» компанияси‎
3.

«Абдухолиқ Ғиждувоний ва тасаввуф» мавзуида халқаро илмий-амалий анжуман тезисларини нашрга тайёрлаш‎

2003 йил август‎ Фанлар академияси, Ташқи ишлар вазирлиги, Матбуот ва ахборот агентлиги, Имом ал-Бухорий халқаро жамғармаси‎
4.

Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва фаолияти ҳақида илмий-оммабоп асарлар яратиш‎

Фанлар академияси, Матбуот ва ахборот агентлиги, «Шарқ» нашриёт-матбаа концерни‎
4. Оммавий-маърифий тадбирлар
1.‎

Абдухолиқ Ғиждувонийнинг 900 йиллигига бағишлаб «Орифона суҳбатлар», «Нақшбандия ҳикматлари» ва «Тасаввуф» мавзуида махсус телекўрсатув ва радиоэшиттиришлар уюштириш‎

2003 йил август —октябрь‎ Матбуот ва ахборот агентлиги, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси‎
2.‎

Абдухолиқ Ғиждувонийнинг инсонни ҳалоллик, поклик, маънавий комиллик, меҳнатсеварлик ва адолатпарварликка ундовчи ҳикматлари асосида ижтимоий реклама роликларини тайёрлаш ҳамда телевидение орқали намойиш этиб бориш‎

2003 йил давомида‎ «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси‎
3.‎

Абдухолиқ Ғиждувоний ҳаёти ва фаолияти ҳақида ҳикоя қилувчи илмий-оммабоп, ҳужжатли фильмлар яратиш‎

2003 йил сентябрь‎ «Ўзбеккино» компанияси, «Ўзтелерадио» компанияси, Тошкент ислом университетининг «Зиё» студияси‎
4.‎

Абдухолиқ Ғиждувоний яшаган давр тарихи ва маданиятини ўрганиш ҳамда бу давр тўғрисида янги илмий маълумотлар тўплаш мақсадида Ғиждувон ва Ғишти қўрғонларида археологик қазилма ишларини олиб бориш‎

2003 йил давомида‎ Фанлар академияси археология институти, Маданият ишлари вазирлиги‎