Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 14.05.2001 йилдаги 212-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 14.05.2001 йилдаги 212-сон
Date of entry into force
14.05.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 ЙИЛ БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ ҲОСИЛИНИ ЙИҒИШТИРИБ ОЛИШГА ДОИР ТАШКИЛИЙ ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли дон экинлари ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини ҳамда давлат эҳтиёжлари учун дон сотиш бўйича контрактация шартномалари бажарилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 17 майигача дон ўриш комбайнлари тайёрланиши, шунингдек дон тозалаш техникаси ҳамда дон ташувчи транспорт воситалари таъмирланиши тугалланишини таъминласинлар, 20 майгача эса комбайнлар, автомашиналар ва тиркамалар «Ўздавтехназорат» ва Давлат автомобиль назорати инспекторларининг далолатномалари бўйича комиссия орқали қабул қилиб олинишини тугалласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар бўйича комбайнларнинг, шу жумладан «Кейс» ва «Клаас» комбайнлари ҳосил ўрим-йиғимида 1-иловага мувофиқ миқдорда қатнашишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техниканинг ўрим-йиғим ишлари даврида ишга яроқли ҳолда бўлишини таъминлаш учун эҳтиёт қисмлар ва тузатиш материалларининг зарур захирасини яратсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликлар ва машина-трактор паркларининг устахоналари ва техник хизмат кўрсатиш пунктлари ҳамда кўчма сервис хизмати кўрсатиш ва ёнилғи-мойлаш материаллари қуйиш воситалари уйғун ишлашини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дон ҳосили ўз вақтида ва сифатли йиғиштириб олинишини ташкил этиш ва уни амалга ошириш учун масъулият шахсан Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисига, вилоятлар ҳокимларига, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзагромашсервис» уюшмасининг ва унинг машина-трактор парклари ҳудудий бирлашмалари раҳбарлари зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Ўзмевасабзавотузумсаноат-холдинг» компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон янчиб олиниши ва унинг кирим қилиниши устидан назоратни таъминлаш учун ҳосил эксперт баҳоланишини ҳамда ҳар бир дала бўйича тегишли далолатномалар тузилишини бошоқли дон экинларини йиғиштириб олиш бошлангунгача тугалласинлар. Дон ҳосилдорлигининг прогноз ва амалдаги кўрсаткичлари ўртасида асосланмаган фарқ пайдо бўлган тақдирда айбдор шахсларни жавобгарликка тортиш чора-тадбирлари кўрилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳамма жойда комбайнларнинг гуруҳ бўлиб ишлашини ташкил этсинлар, ҳар бир гуруҳга транспорт воситалари, техник хизмат кўрсатиш ва ёнилғи қуйиш шохобчаларини бириктирсинлар. Дон етилиши муддатлари ҳисобга олинган ҳолда гуруҳларнинг ҳаракат қилиш йўналишлари ишлаб чиқилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
жорий йилнинг 17 майигача хўжаликларда хирмонлар тайёрлаб қўйилишини тугалласинлар, дон қабул қилиш майдончаларини, дон тозалаш қурилмалари ва бошқа донни дастлабки қайта ишлаш воситаларини тузатсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дон хўжаликлар томонидан албатта дастлаб тозаланган, ифлослиги ва намлиги стандарт нормативлардан ортиқ бўлмаган ҳолда тайёрлов пунктларига етказиб берилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
чорва озуқаси етиштиришни кўпайтириш ва суғориладиган ерлардан фойдаланиш самарадорлигини ошириш мақсадида сув билан таъминланган участкаларда 2-иловага мувофиқ майдонларда қишлоқ хўжалиги экинлари такрор экилишини ташкил этсинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишган ҳолда бир ҳафта муддатда комбайнчилар, транспорт воситалари ҳайдовчилари ва ўрим-йиғимда, донни тозалаш ва ташишда, техникага хизмат кўрсатишда банд бўлган бошқа ходимлар меҳнатига иш унумига ва ҳосил ўрим-йиғими сифатига қараб ҳақ тўлаш ва моддий рағбатлантиришга доир тавсияларни ишлаб чиқсинлар ва хўжаликларга етказсинлар. Меҳнатга маҳсулот билан ҳақ тўлаш ҳисобига дон беришни фақат «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси дон қабул қилиш корхоналарига дон сотиш бўйича шартнома мажбуриятлари бажарилгандан, уруғлик фонди ғамлангандан ва маҳсулот кирим қилингандан кейин амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компанияси ва «Ўзагромашсервис» уюшмаси донни йиғиштириб олиш даврида комбайнларга ва бошқа техникаларга хизмат кўрсатишда амалий ёрдам бериш учун корхоналарни шартномалар асосида 3-иловага* мувофиқ йирик ғаллачилик туманларига бириктириб қўйсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзавтотранс» корпорацияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил бошоқли дон экинлари ҳосилини ташиш учун юк автомобиллари, тиркамали транспорт тракторлари доннинг комбайнлардан хирмонгача ва дон қабул қилиш пунктларигача ташишнинг топшириқда белгиланган ҳажмлари бажарилишини таъминлайдиган миқдорда 4-иловага* мувофиқ қўйилишини таъминласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 4-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарурат бўлганда дон ташишга Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги ҳамда бошқа вазирликлар, идоралар ва ташкилотларнинг автотранспортини шартнома асосида жалб этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, донни дон қабул қилиш пунктларига ташиш бўйича транспорт харажатлари қишлоқ хўжалиги корхоналари, дон маҳсулотлари корхоналари ва «Ўзавтотранс» корпорацияси автокорхоналари ўртасида тузилган шартномаларга мувофиқ «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси томонидан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги «Ўздавдонинспекция», «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси, «Ўздавназоратуруғ-марказ», Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хўжаликларнинг 2001 йилда ўзлари етиштирган ҳосилдан Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 2 октябрдаги 379-сон қарорида белгиланган миқдорларда уруғлик ғамлашини ташкил этсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тайёрланаётган дон ва бошоқли дон экинлари уруғи сифати устидан кундалик назорат ўрнатсин, дон маҳсулотлари корхоналарида дон ва уруғларни қабул қилиб олиш, жойлаштириш, тайёрлаш ва сақлашга доир белгиланган норма ва қоидалар қатъий бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси томонидан уруғчилик хўжаликларидан навли уруғларнинг сифатига кўра харид қилинишига доир Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 майдаги 194-сон қарори шартлари сақлаб қолинсин, суперэлита уруғлар товар дон учун белгиланган нархлардан 300 фоиз, элита уруғлар — 200 фоиз, биринчи репродукцияли уруғлар — 150 фоиз, иккинчи ва учинчи репродукцияли уруғлар 100 фоиз юқори нарх бўйича харид қилинади ҳамда давлат ресурсларига дон харид қилишнинг умумий ҳажмига киритилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилаб қўйилсинки, навли уруғлар учун кондицион оғирлиги бўйича ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил дон ҳосили учун ҳисоб-китоб қилиш бўйича ажратилган траншларда дон ташиш бўйича автотранспорт хизматлари, шунингдек «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» холдинг компаниясининг, «Ўзагромашсервис» уюшмасининг саноат корхоналари ва бошқа ташкилотларнинг хизматлари учун ҳақ тўлаш харажатларини назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» корпорацияси ва Жамғарманинг молия агентлари билан биргаликда Топширилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари учун якуний ҳисоб-китоб қилиш тартибига мувофиқ топширилган дон учун хўжаликлар билан Жамғарма маблағлари ҳисобига ўз вақтида ҳисоб-китоб қилинишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Пахта-банк», «Ғалла-банк» ва бошқа хизмат кўрсатувчи тижорат банкларига хўжаликлар ва машина-трактор парклари, автохўжаликларнинг дон ўриш-йиғиш мавсуми қатнашчиларига ҳар 5 кунда иш ҳақи тўлаш учун нақд пулга бўлган эҳтиёжини Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси маблағлари ҳисобига тўлиқ ҳажмда таъминлаш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Дон ташишни амалга оширувчи темир йўл ва автомобиль транспорти хизматлари учун ўз вақтида ҳисоб-китоб қилишни таъминлаш мақсадида 2001 йил дон ҳосилини ташиш даври учун жорий йилнинг 1 ноябригача «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси тизими корхоналари учун, транспорт харажатларини ҳисобга олган ҳолда бевосита ишлаб чиқариш фаолияти билан боғлиқ долзарб эҳтиёжларга пул тушумидан ажратмалар ставкаси, истисно тариқасида, 15 фоизгача миқдорда белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси давлат захирасига озиқ-овқатбоп донни 2001 йилга тасдиқланган дон балансига қатъий мувофиқ миқдорда ғамлаб қўйсин, унинг дон маҳсулотлари корхоналарида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 20 майдаги 209-33-сон қарорида белгиланганидек алоҳида сақланишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. «Ўзнефтмаҳсулот» акциядорлик компанияси бошоқли дон ҳосилини ўриб-йиғиб олишнинг бутун даврида хўжаликларга, машина-трактор паркларига ҳамда ҳосилни ўриб-йиғиб олишда ва ташишда қатнашадиган бошқа ташкилотларга ёнилғи-мойлаш материалларининг узлуксиз, белгиланган лимитлар бўйича берилишини таъминласин, «Кейс» ва «Клаас» компаниялари ишлаб чиқарган комбайнлар ва тракторлар учун мой етказиб беришга алоҳида эътиборни қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзқишлоқхўжаликкимё» компанияси бошоқли дон уруғларини дорилаш воситаларининг ҳамда элеваторлар ва омборларни, шунингдек дон маҳсулотларини зарарсизлантириш учун фумигантларнинг «Ўздонмаҳсулот» корпорацияси буюртманомаларига биноан ўз вақтида ташиб келтирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари доннинг нобуд бўлиши ва ўғирланиши ҳолларининг олдини олиш мақсадида донни ўриб-йиғиб олиш жойларида, дон хирмонларида ва донни қабул қилиб олиш пунктларида кеча-кундуз ишлайдиган назорат постлари ташкил қилсинлар, ёнғиндан сақлаш бўйича зарур тадбирларнинг бажарилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги дон қабул қилиб олиш корхоналари даражасида хўжаликлар томонидан дон етиштириш ва уни сотиш тўғрисидаги статистика ҳисоботларининг тўғрилигини мунтазам равишда текшириб борсин, аниқланган бузилишлар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига дарҳол ахборот берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси И.Ҳ. Жўрабеков ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Т. Холтоев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 14 май,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
212-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 14 майдаги 212-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йилда бошоқли дон экинлари ўрим-йиғимида ғалла комбайнларининг қатнашиши
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғалла комбайнлари, жами‎ Шу жумладан, «Кейс» ва «Клаас» комбайнлари‎ Улардан Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 10 апрелдаги 168-сон қарорига мувофиқ олиб келинадигани‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ 90‎ 90‎ —‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 305‎ 124‎ 20‎
Бухоро‎ 205‎ 88‎ 11‎
Жиззах‎ 624‎ 210‎ 24‎
Қашқадарё‎ 1186‎ 234‎ 27‎
Навоий‎ 145‎ 46‎ 6‎
Наманган‎ 446‎ 93‎ 20‎
Самарқанд‎ 698‎ 178‎ 25‎
Сурхондарё‎ 467‎ 159‎ 15‎
Сирдарё‎ 316‎ 136‎ 12‎
Тошкент‎ 453‎ 155‎ 20‎
Фарғона‎ 467‎ 112‎ 20‎
Хоразм‎ 70‎ 70‎ —‎
Жами 5472‎ 1695‎ 200‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 14 майдаги 212-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йилда бошоқли дон экинлари йиғиштириб олингандан кейин суғориладиган ерларда такрорий қишлоқ хўжалиги экинлари экиш майдонлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

(минг гектарда)

Ҳаммаси Улардан:

маккажўхори‎‎

картошка бошқа экинлар

дон учун‎

силос учун‎
Қорақалпоғистон Республикаси‎ —‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
вилоятлар:‎
Андижон‎ 14,6‎ 2 10 0,1 2,5
Бухоро‎ 4 —‎ 3 —‎ 1
Жиззах‎ 7,3 0,8 4 0,5 2
Қашқадарё‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Навоий‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Наманган‎ 10,3 1 6 0,3 3
Самарқанд‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Сурхондарё‎ 7,6 0,6 5 —‎ 2
Сирдарё‎ 5,1 0,6 3 —‎ 1,5
Тошкент‎ 21 2 10 0,5 8,5
Фарғона‎ 15,6 1 10 0,1 4,5
Хоразм‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎ —‎‎
Жами‎ 85,5 8 51 1,5 25