Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.06.2001 йилдаги 279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.06.2001 йилдаги 279-сон
Date of entry into force
28.06.2001
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001/2002 ЎҚУВ ЙИЛИДА ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ОЛИЙ ТАЪЛИМ МУАССАСАЛАРИНИНГ МАХСУС СИРТҚИ БЎЛИМЛАРИГА ҚАБУЛ КВОТАЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кадрлар тайёрлаш миллий дастури талаблари асосида умумтаълим мактаблари, академик лицей ва касб-ҳунар коллежларида ўқув жараёни сифатини узлуксиз ошириш, ушбу таълим муассасаларини олий маълумотли педагог кадрлар билан таъминлашни жадаллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2001 йил 12 июндаги 250-сон қарорига мувофиқ Тошкент давлат педагогика университети, Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технология институти, Наманган муҳандислик-педагогика институти, шунингдек Урганч, Қорақалпоқ, Андижон, Самарқанд ва Фарғона давлат университетлари таркибида ташкил этилган махсус сиртқи бўлимларга 2001/2002 ўқув йилида ўрта махсус маълумот ва тегишли таълим тури бўйича камида уч йил амалий педагогик стажга эга бўлган педагог кадрлардан бакалаврлар тайёрлаш учун давлат грантлари асосида жами 1200 қабул квоталари белгиланиб, улар олий таълим муассасалари ва тегишли таълим йўналишлари бўйича иловага мувофиқ тақсимлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, Тошкент давлат педагогика университети ўрта махсус маълумот негизида педагог кадрларни олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида бакалаврлар даражасида ўқитиш усулининг илмий-методик асосларини яратиш, жойларда тўпланган ижобий тажрибани умумлаштириш ва уларнинг амалиётга жорий этилишини таъминлаш масалалари юзасидан мувофиқлаштирувчи муассаса ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Халқ таълими вазирлиги ва Давлат тест маркази билан биргаликда олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига ажратилган қабул квоталарини ўқитишнинг тиллари бўйича тақсимлаш тўғрисидаги таклифларни бир ҳафта муддатда Давлат комиссиясига тасдиқлаш учун киритсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Давлат тест маркази икки ҳафта муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига мослаштирилган кириш тест синовлари материалларини тайёрласин, ушбу тест синовларини адолатли ва юқори савияда ташкил этишга доир зарур чора-тадбирларни белгиласин ва амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ва Халқ таълими вазирликлари билан биргаликда олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларида ўқиш истагини билдирган педагог кадрлар учун тест синовларига тайёргарлик кўриш юзасидан тегишли йўриқномалар тайёрласинлар ва оммавий ахборот воситалари орқали тушунтириш ишларини ташкил этсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2001/2002 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига давлат грантлари асосида бакалавриятга қабулни ҳисобга олган ҳолда бюджетдан зарур маблағлар ажратилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ.С. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001 йил 28 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
279-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
2001 йил 28 июндаги
279-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2001/2002 ўқув йилида олий таълим муассасаларининг махсус сиртқи бўлимларига бакалаврлар тайёрлаш бўйича қабул квоталари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шифр‎ Олий таълим муассасалари ва таълим йўналишлари‎ 2001/2002 ўқув йили қабул кўрсаткичлари‎

Республика бўйича‎

1200‎

1‎

Тошкент давлат педагогика университети ‎ 400‎
5140900‎ Касбий таълим (меҳнат)‎ 70‎
5140700‎ Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси‎ 40‎
5141000‎ Мусиқий таълим‎ 40‎
5141900‎ Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият‎ 20‎
5141600‎ Бошланғич таълим ва тарбиявий иш‎ 230‎

2‎

Андижон давлат университети ‎ 110‎
5140700‎ Тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси‎ 15‎
5141000‎ Мусиқий таълим‎ 10‎
5140900‎ Касбий таълим (соҳалар бўйича)‎ 20‎
5141600‎ Бошланғич таълим ва тарбиявий иш‎ 55‎
5141900‎ Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият‎ 10‎

3‎

Бухоро озиқ-овқат ва енгил саноат технологияси институти‎ 100‎
5140900‎ Касбий таълим (ижтимоий-иқтисодий соҳа)‎ 15‎
5140900‎ Касбий таълим (Электроэнергетика, Технологик машина ва ускуналар, Транспорт воситаларидан фойдаланиш, Машинасозлик технологияси, машинасозлик жиҳозлари ва автоматлаш, Тўқимачилик саноати маҳсулотлари технологияси, Енгил саноат маҳсулотлари технологияси, Бинолар ва саноат иншоотлари қурилиши, Информатика ва информацион технологиялар)‎ 55‎
5140900‎ Касбий таълим (Ёғ ва мойлар технологияси, Қанд ва бижғиш маҳсулотлари технологияси, Гўшт, сут, балиқ ва консерваланган Маҳсулотлар технологияси, Дон ва дон маҳсулотларини қайга ишлаш технологияси)‎ 30‎

4‎

Қорақалпоқ давлат университети ‎ 115‎
5140900‎ Касбий таълим (соҳалар бўйича)‎ 15‎
5141600‎ Бошланғич таълим ва тарбиявий иш‎ 55‎
5141900‎ Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият‎ 15‎
5141000‎ Мусиқий таълим‎ 15‎
5480100‎ Амалий математика ва информатика‎ 15‎

5‎

Наманган муҳандислик-педагогика институти‎ 100‎
5140900‎ Касбий таълим (Электроэнергетика, Технологик машина ва ускуналар, Транспорт воситаларидан фойдаланиш, Агроинжинерия, Бинолар ва саноат иншоотлари қурилиши, Инженерлик тармоқлари қурилиши, Информатика ва информацион технологиялар, Машинасозлик технологияси, машинасозлик жиҳозлари ва автоматлаш)‎ 45‎
5140900‎ Касбий таълим (Кимёвий технология, Гўшт, сут, балиқ ва консерваланган Маҳсулотлар технологияси)‎ 25‎
5140900‎ Касбий таълим (Ижтимоий-иқтисодий соҳа)‎ 15‎
5521900‎ Информатика ва информацион технологиялар‎ 15‎

6‎

Самарқанд давлат университети‎ 140‎
5140900‎ Касбий таълим (соҳалар бўйича)‎ 30‎
5141600‎ Бошланғич таълим ва тарбиявий иш‎ 65‎
5141900‎ Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият‎ 15‎
5141000‎ Мусиқий таълим‎ 15‎
5521900‎ Информатика ва информацион технологиялар‎ 15‎

7‎

Фарғона давлат университети ‎ 105‎
5140900‎ Касбий таълим (соҳалар бўйича)‎ 20‎
5141600‎ Бошланғич таълим ва тарбиявий иш‎ 50‎
5141900‎ Жисмоний тарбия ва жисмоний маданият‎ 15‎
5480100‎ Амалий математика ва информатика‎ 20‎

8‎

Урганч давлат университети ‎ 130‎