Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 19.01.2000 йилдаги 17-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.01.2000 йилдаги 17-сон
Date of entry into force
19.01.2000
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
БУРҲОНИДДИН АЛ-МАРҒИНОНИЙ ТАВАЛЛУДИНИНГ ҲИЖРИЙ САНА БЎЙИЧА 910 ЙИЛЛИГИНИ НИШОНЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Жаҳон халқларининг маънавий-диний тараққиётига, ҳуқуқшунослик илмининг ривожига улкан ҳисса қўшган буюк аллома, нодир истеъдод эгаси Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудига ҳижрий сана бўйича 910 йил тўлиши муносабати билан унинг хотирасини абадийлаштириш, халқимизни аждодларимиз маънавий мероси билан яқиндан таништириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Фарғона вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси ва жамоатчиликнинг 2000 йилда Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини республикамизда кенг нишонлаш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг таркиби ҳамда юбилей тантаналарига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тадбирлари режаси 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташкилий қўмита тегишли вазирликлар, ҳокимликлар, идоралар ва жамоат ташкилотлари билан биргаликда бир ой муддатда ушбу санага тайёргарлик кўриш тадбирларини ишлаб чиқсин ва амалга оширишга киришсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Бадиий академия ва Фарғона вилояти ҳокимлиги билан биргаликда очиқ танлов асосида 2000 йилда Бурҳониддин ал-Марғиноний шарафига ёдгорлик мажмуи барпо этиш масаласи бўйича таклифлар тайёрласин ва уларни ташкилий қўмита тасдиғига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Фарғона вилояти ҳокимлиги ва Ташқи ишлар вазирлиги ҳамда тегишли вазирликлар, идоралар, жамоат ташкилотлари билан биргаликда 2000 йилда «Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тараққиётида тутган ўрни» мавзуида халқаро илмий-амалий конференция ўтказсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Фанлар академияси билан биргаликда Бурҳониддин ал-Марғиноний яшаган давр фани ва маданиятига оид асарларни, шунингдек унинг асарлари намуналарини нашр этишни ўз режаларига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика вазирликлари, идоралари, жамоат ташкилотлари, ижодий уюшмалари бир ой муддатда Бурҳониддин ал-Марғинонийнинг жаҳон фани ва маданияти тарихида тутган ўрнини чуқур ўрганиш, тарғиб этиш бўйича ўз тадбирларини ишлаб чиқиб, амалга оширсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш жараёнида Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита, Фарғона вилояти ҳокимлиги, ҳомийлик қилиш истагини билдирган хорижий ташкилотлар ва жисмоний шахсларнинг ўз улушларини қўшиш ҳақидаги таклиф-истаклари қўллаб-қувватлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ҳ. Кароматов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2000 йил 19 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2000 йил 19 январдаги 17- сон қарорига
1 ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бурҳониддин ал-Марғиноний таваллудининг ҳижрий сана бўйича 910 йиллигини нишонлашга тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш Республика ташкилий қўмитасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кароматов Ҳ.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раиси‎
Мансуров А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Жўраев Н.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси (келишув асосида)‎
Исаев А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Отабоев А.‎ —‎‎ Фарғона вилояти ҳокими, ташкилий қўмита раисининг ўринбосари‎
Шодиев Б.‎ —‎‎ Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Байрам ва юбилей тадбирларини ўтказиш дирекцияси раҳбари, ташкилий қўмита масъул котиби‎
Абдуллаев Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон почта ва телекоммуникациялар агентлиги бош директори‎
Азимов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Молия вазири‎
Баҳромов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий‎
Болиев А.‎ —‎‎ Республика «Маънавият ва маърифат» кенгаши масъул котиби‎
Жўраев Х.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазири‎
Жўраев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси президенти‎
Иброҳимов Н.‎ —‎‎ Тошкент Давлат шарқшунослик институти ректори‎
Икромов А.‎ —‎‎ ЮНЕСКО ишлари бўйича Ўзбекистон Республикаси миллий комиссияси масъул котиби‎
Комилов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири‎
Кўчимов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Телерадиокомпанияси раиси‎
Мурод Муҳаммад Дўст‎ —‎‎ Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги бош директори‎
Орипов А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси‎
Парпиев Б.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари‎
Рўзметов А.‎ —‎‎ «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси бош директори‎
Собиров Ф.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги дин ишлари бўйича қўмита раиси‎
Тўлаганов К.‎ —‎‎ Тошкент шаҳар ҳокими‎
Тўхтаев А.‎ —‎‎ Ўзбекистон Архитекторлар уюшмаси раиси‎
Хайруллаев М.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси шарқшунослик институти директори‎
Шоғуломов Р.‎ —‎‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Юнусов Т.‎ —‎‎ «Ўзбеккино» давлат-акционерлик компанияси раиси‎
Қўзиев Т.‎ —‎‎ Ўзбекистон Бадиий академияси раиси‎
Ҳусанбоев Б.‎ —‎‎ «Ўзбектуризм» миллий компанияси раиси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эслатма: ташкилий қўмита аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига шу лавозимга янги тайинланган шахс киритилади.