Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 16.12.1996 йилдаги 445-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 16.12.1996 йилдаги 445-сон
Date of entry into force
16.12.1996
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«ЎЗБЕКИСТОННИНГ ЯНГИ ТАРИХИ»НИ ТАЙЁРЛАШ ВА НАШР ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида «Ўзбекистоннинг янги тарихи марказини ташкил этиш» тўғрисидаги Фармойишига мувофиқ ҳамда халқимизнинг янги тарихини ўрганиш ва ёзиш, мамлакатимиз ҳаётида содир бўлаётган буюк ўзгаришлар ва унинг жаҳоншумул тарихий аҳамиятини кўрсатишни амалга ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Республикамиз кенг жамоатчилиги, таълим муассасалари ва Ўзбекистон Республикаси Фанлар академиясининг «Ўзбекистоннинг янги тарихи» китобларини яратиш ҳақидаги таклифлари маъқуллансин. Уни амалга ошириш ижтимоий-илмий кенгаш зиммасига юклансин. Кенгаш аъзоларининг таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Кенгаш ишига юртимиз тарихига мутасадди кенг жамоатчилик вакиллари жалб этилсин. Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошида ташкил этилган марказ кенгашнинг ишчи гуруҳи сифатида қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзбекистоннинг янги тарихи»ни тайёрлашда ХIX асрнинг ўрталаридан ҳозирги кунгача халқимиз ҳаётида содир бўлган тарихий босқичларни ва ўзгаришларни тўла қамраб олишга эътибор берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мамлакатимиз олимлари ва мутахассисларининг уч қисмдан иборат «Ўзбекистоннинг янги тарих»ини тайёрловчи ва таҳлилдан ўтказувчи муаллифлар, экспертлар гуруҳлари ҳамда етакчи ташкилотлар тўғрисидаги таклифлари 2, 3, 4-иловаларга мувофиқ қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзбекистоннинг янги тарихи»ни ёзишда қуйидаги асосий йўналишлар эътиборга олинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— халқимиз ўтмишидаги миллат тақдири билан боғлиқ бўлган тарихий жараёнларни чуқур илмий тадқиқ этиш ва холисона ёритиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— «Ўзбекистоннинг янги тарихи»ни ёзишда тарих босқичлари ва ижтимоий-сиёсий тараққиёт узлуксиз жараён эканлигини назарда тутиш, тарихийлик ва ворисийлик тамойилларига амал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон халқининг буюк тарихий меросга эга эканлиги ва умумбашарият қадриятларига муносиб ҳисса қўшганлигини эътироф этган ҳолда, ўзига хос давлат қурилиши анъаналари ва уларга нисбатан фикрлар, қарашлар хилма-хиллиги мавжудлигини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— «Ўзбекистоннинг янги тарихи»нинг ҳар бир қисм ва бўлимларини ёзишда бир ёқлама, субъектив ёндашувларга йўл қўймасдан ягона тадқиқот услубига амал қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон тарихига оид воқеа-ҳодисаларни ёритишда унинг кўҳна Туронзамин, Туркистон тарихининг таркибий қисми бўлганлигини ёдда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— Ўзбекистон тарихи дунёнинг турли минтақаларида содир бўлган ижтимоий-тарихий воқеа — ҳодисалар ҳамда жаҳон тараққиёти жараёнлари билан узвий боғлиқ эканлигини ва уларнинг бир-бирига ўзаро таъсирини ҳисобга олиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— тадқиқот яратишда эски коммунистик-большевистик мафкура ақидаларига ва ўтмишни сохталаштиришга йўл қўймаслик, тарихий жараёнларни холисона баҳолаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ёшларни миллий истиқлол ғоялари, ватанпарварлик ва умуминсонийлик руҳида тарбиялашда тарихий воқеа-ҳодисаларнинг аҳамиятини эътиборга олиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси Давлат ва жамият қурилиши академияси ҳузуридаги «Ўзбекистоннинг янги тарихи» марказининг буюртмаларига асосан «Ўзбекистоннинг янги тарихи» китобларини ҳамда шунга оид бошқа ўқув-услубий ва илмий асарларни ўз вақтида чоп этилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати, Ўзбекистон Республикаси Президенти девони архиви ва «Ўзбошархив» бошқармаси «Ўзбекистоннинг янги тарихини тайёрлашда иштирок этувчи ходимлар учун зарур тарихий ҳужжатлардан фойдаланишга имконият яратсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекистоннинг янги тарихи»ни тайёрлашда хорижий мамлакатлардаги тарихий манбалардан фойдаланиш учун зарур бўлган сарф-харажатларга марказнинг буюртмасига мувофиқ тегишли маблағ ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Марказий банк уни эркин муомаладаги валютага айирбошлашни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги «Ўзбекистоннинг янги тарихи»ни тайёрлаш ва чоп этиш учун Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси тақдим этадиган ҳисоб-китобларга асосан 1997-1998 йилларда қўшимча маблағ ажратишни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1996 йил 16 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
445-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 декабрдаги 445-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ижтимоий-илмий кенгаш аъзолари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1.‎ Б. Аҳмедов‎ —‎ академик, Халқаро Амир Темур жамғармаси раиси (раҳбар)‎
2.‎ А. Асқаров‎ —‎ академик, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих, тилшунослик ва адабиётшунослик бўлими раиси‎
3.‎ А. Муҳаммаджонов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институти директори‎
4.‎ Ҳ. Содиқов‎ —‎ тарих фанлари доктори, «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази директори‎
5.‎ Р. Жумаев‎ —‎ сиёсий фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директорининг ўринбосари‎
6.‎ О. Шарофиддинов‎ —‎ профессор‎
7.‎ И. Фозилхўжаева‎ —‎ ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори вазифасини бажарувчи‎
8.‎ Т. Маликов‎ —‎ иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Банк-молия академияси проректори‎
9.‎ Р. Альмеев‎ —‎ Бухоро давлат музей-қўриқхонасининг директори‎
10.‎ Р. Шамсуддинов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Андижон давлат университети профессори‎
11.‎ А. Абдурасулов‎ —‎ тарих фанлари номзоди, Ичан- қалъа музей-қўриқхонасининг директори‎
12.‎ П. Равшанов‎ —‎ филология фанлари номзоди, Қарши давлат университети проректори‎
13.‎ В. Акромов‎ —‎ тарих фанлари номзоди, Қўқон давлат педагогика институти профессори‎
14.‎ А. Иброҳимов‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси‎
15.‎ С. Камолов‎ —‎ Ўзбекистон Фанлар академияси Қорақалпоғистон бўлими президиумининг маслаҳатчиси‎
16.‎‎ Х. Давронов‎ —‎ Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, Ўзбекистон телевидениеси бош муҳаррири‎
17.‎ Н. Маҳмудов‎ —‎ Самарқанд давлат музей-қўриқхонасининг директори‎
18.‎ Р. Шоғуломов‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитаси раиси‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 декабрдаги 445-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Туркистон чор Россияси мустамлакачилиги даврида» биринчи китоби бўйича етакчи ташкилот ва муаллифлар гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Етакчи ташкилотлар:‎

1. ‎

Тошкент давлат университетининг тарих факультети.‎‎‎

2.‎

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси «Ўзбекистон тарихи» кафедраси.‎‎‎
‎‎Муаллифлар гуруҳи:
Б. Дўстқораев‎ —‎ филология фанлари номзоди, ТошДУ журналистика факультети доценти
Ҳ. Содиқов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази директори‎
Ш. Турдиев‎ —‎ филология фанлари номзоди, А. Навоий номидаги Адабиёт институти илмий ходими‎
С. Холбоев‎ —‎ тарих фанлари номзоди, ТошДУ журналистика факультети доценти‎
Ф. Эргашев‎ —‎ тарих фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси декани‎
Ш. Юсупов‎ —‎ филология фанлари доктори, ТошДУ филология факультети профессори‎
Қ.Иноятов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон тарихи музейи директори‎
Қ. Ражабов‎ —‎ тарих фанлари номзоди, Тарих институти илмий ходими‎
Н. Авазов‎ —‎ филология фанлари номзоди, Тошкент давлат педагогика институти илмий ходими‎
С. Аҳмедов‎ —‎ журналист, «Гулистон» журнали бўлим мудири‎
А. Муҳиддинова‎ —‎ тарих фанлари номзоди, ТошДУ доценти‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 декабрдаги 445-сон қарорига
3-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон шўро мустамлакачилиги даврида» иккинчи китоби бўйича етакчи ташкилот ва муаллифлар гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Етакчи ташкилот:
Ўзбекистон Республикаси Фанлар академияси Тарих институти‎‎
Муаллифлар гуруҳи:‎
Д. Алимова‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг етакчи илмий ходими‎
С. Аьзамхўжаев‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Фанлар академияси Тарих институтининг етакчи илмий ходими‎
Н. Жўраев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи консультанти‎
Н. Каримов‎ —‎ филология фанлари доктори, А. Навоий номидаги Адабиёт институти илмий ходими, профессор‎
А. Маврулов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Тошкент давлат маданият институти проректори‎
Т. Маликов‎ —‎ иқтисод фанлари доктори, Банк-молия академияси проректори‎
О. Олимжонов‎ —‎ иқтисод фанлари доктори, профессор, Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири‎
Ҳ. Содиқов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази директори‎
И. Фозилхўжаева‎ —‎ ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети профессори вазифасини бажарувчи ‎
Э. Холиқов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Низомий номидаги Тошкент давлат педагогика институти профессори‎
О. Ҳусанов‎ —‎ ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори, профессор‎
О. Шарофиддинов‎ —‎ профессор‎
И. Эргашев‎ —‎ сиёсий фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси профессори‎
Ф. Эргашев‎ —‎ тарих фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси декани‎
Б. Эркаев‎ —‎ иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси декани‎‎
С. Ғайбуллаев‎ —‎ Вазирлар Маҳкамаси масъул ходими‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 1996 йил 16 декабрдаги 445-сон қарорига
4-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мустақил Ўзбекистон тарихи» учинчи китоби бўйича етакчи ташкилот ва муаллифлар гуруҳи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
‎‎Етакчи ташкилот:
‎‎Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази
Муаллифлар гуруҳи:‎
Р. Жумаев‎ —‎ сиёсий фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Стратегик ва минтақалараро тадқиқотлар институти директори ўринбосари‎
Н. Жўраев‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Президенти девони етакчи консультанти‎
Т. Жўраев‎ —‎ фалсафа фанлари доктори, профессор, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси кафедра мудири‎
Т. Маликов‎ —‎ иқтисод фанлари доктори, Банк- молия академияси проректори‎
Ш. Маҳмудбеков‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси профессори‎
О. Олимжонов‎ иқтисод фанлари доктори, профессор, Вазирлар Маҳкамаси бўлим мудири‎
Ҳ. Содиқов‎ —‎ тарих фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси қошидаги «Ўзбекистоннинг янги тарихи» маркази директори‎
Т. Файзуллаев‎ —‎ тарих фанлари номзоди, доцент, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Иқтисодий ислоҳот ва тадбиркорликни ривожлантириш қўмитаси котиби‎
О. Ҳусанов‎ —‎ ҳуқуқшунослик фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси проректори, профессор‎
И. Эргашев‎ —‎ сиёсий фанлар доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси профессори‎
Б. Эркаев‎ —‎ иқтисод фанлари доктори, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси декани‎
А. Қосимов‎ —‎ тарих фанлари доктори, профессор, Тошкент давлат шарқшунослик институти Халқаро муносабатлар кафедрасининг мудири‎