Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 12.03.2010 йилдаги 44-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 12.03.2010 йилдаги 44-сон
Date of entry into force
12.03.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 ЙИЛДА ҚИШЛОҚ ЖОЙЛАРДА ЯККА ТАРТИБДА УЙ-ЖОЙ ҚУРИЛИШИНИНГ АСОСИЙ ПАРАМЕТРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши кўламларини янада кенгайтириш, тасдиқланган намунавий лойиҳалар бўйича якка тартибда уй-жой қурилиши массивларини комплекс тарзда қуриш орқали қишлоқ аҳолисининг уй-жой шароитлари сифатини яхшилаш, қишлоқлар ҳудудларининг бош режаларини ҳамда уларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йўли билан қишлоқлар қиёфасини тубдан яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилда қишлоқ жойларда намунавий лойиҳалар бўйича фойдаланишга тайёр ҳолда қуриш шартларида, «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банкининг имтиёзли ипотека кредитларини жалб этиб, уйларни 2010 йилнинг III чорагида фойдаланишга топширган ҳолда, якка тартибда уй-жой қурилишининг асосий параметрлари 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши массивларида ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари объектлари қуришнинг манзилли рўйхатлари 2-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йилда қишлоқ жойларда ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектлари қурилишининг асосий параметрлари ва уларнинг манзилли рўйхати 3 ва 3а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Иловалар берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-иловага* мувофиқ яшовчилар сони 10 минг кишидан ортиқ бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшовчилар сони 5 минг кишидан 10 минг кишигача бўлган қишлоқ аҳоли пунктлари ва шаҳар посёлкаларининг бош режалари схемаларини қурилишнинг биринчи навбатини ажратиб кўрсатиб биргаликда ишлаб чиққан ҳолда 5-иловага* мувофиқ қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини 2010 йилда ишлаб чиқишнинг манзилли дастури тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки ҳамда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг 2010 йилда «Қишлоқ қурилиш инвест» инжиниринг компаниясининг 6-иловага* мувофиқ қурилиш материаллари ишлаб чиқариш корхоналарини ишга тушириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Қишлоқ қурилиш банк» акциядорлик тижорат банки билан биргаликда 2010 йилда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилишининг асосий параметрларида назарда тутилган ҳар бир уй-жой бўйича якка тартибда уй-жой қурувчиларнинг дастлабки бадалларини йиғишни икки ҳафта муддатда тугалласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
сув таъминоти тармоқлари, мавзега кириш ва мавзе ичидаги автомобиль йўллари, шунингдек 2 ва 3-иловаларга мувофиқ асосий параметрларга биноан қишлоқ қурилиш массивларида ижтимоий инфратузилма объектлари молиялаштирилишини ва қурилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси ҳамда «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси 2-иловага мувофиқ қишлоқ қурилиш массивларида электр таъминоти ва газ таъминоти тармоқлари қурилишини ўз маблағлари ҳисобига таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари ва Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитасининг 2009-2010 йилларда қишлоқ жойларда якка тартибда уй-жой қурилиши асосий параметрларининг бажарилиши якунларига кўра, қишлоқ аҳоли пунктини энг яхши қуриш бўйича «Энг яхши қишлоқ» танлови натижаларини 2010 йилнинг ноябрь ойида чиқариш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда қишлоқ аҳоли пунктлари қурилиши тўғрисидаги қонунчилик нормаларига риоя этилиши юзасидан назоратни кучайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси «Давархитектқурилиш» қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Нукус, Андижон, Қарши, Самарқанд ва Фарғона шаҳарларида «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институтининг минтақавий филиалларини ташкил этиш чора-тадбирларини кўрсинлар, қуйидагиларни уларнинг асосий вазифалари этиб белгиласинлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
яшовчилар сони 5 минг кишидан кам бўлган қишлоқ фуқаролар йиғинлари ва қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер массивларини, қишлоқ уй-жойларининг ҳамда ижтимоий-маданий ва маиший объектларнинг тасдиқланган намунавий лойиҳаларини қўллаган ҳолда комплекс қуриш лойиҳаларини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳудудларни архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш ва жорий қуриш лойиҳаларини амалга оширишда муаллифлик назоратининг сифатли олиб борилишини таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Белгилаб қўйилсинки, «Қишлоққурилишлойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институтининг минтақавий филиаллари томонидан ишлаб чиқилган қишлоқ фуқаролар йиғинлари ҳудудларини архитектура-режалаштириш жиҳатидан ташкил этиш, қишлоқ аҳоли пунктлари ҳудудларини ҳамда якка тартибда уй-жой қуриш учун ажратиладиган ер массивларини комплекс ривожлантириш лойиҳалари «Қишлоққурилиш-лойиҳа» МЧЖ лойиҳалаш-қидирув институтининг илмий-техника кенгаши томонидан экспертизадан ўтказилиши ва тасдиқланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига «Давархитектқурилиш» қўмитаси билан биргаликда, ўтказилган танлов савдолари натижаларига ва алоҳида қурилишлар ҳамда ижтимоий ва бозор инфратузилмаси, ташқи муҳандислик ва транспорт коммуникациялари объектлари қурилиши учун маблағларнинг амалда ўзлаштирилишига кўра, тасдиқланган лимитлар доирасида 2010 йилги қурилишнинг манзилли рўйхатларига ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.А.Хўжаев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 12 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 10-11-сон, 76-модда)