Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2025 21.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2071
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қарори, 21.01.2010 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 2071
Date of entry into force
01.02.2010
Ҳужжат кучини йўқотган 13.08.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги
Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Вояга етмаганларнинг МЕҲНАТИДАН ФОЙДАЛАНИШГА ЙЎЛ ҚЎЙМАСЛИК БЎЙИЧА ТАЛАБЛАР ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2010 йил 21 январда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 2071]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2025 йил 11 августдаги 20-мҳ-сонли «Айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни Идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг давлат реестридан чиқариш тўғрисида»ги буйруғига (рўйхат рақами 3664, 11.08.2025 й.) асосан давлат реестридан чиқарилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатлари такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонуннинг (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 52-сон, 551-модда) 2-моддасига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги қарор қиладилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор 2010 йил 1 февралдан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазири в.б. А. ХАИТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2010 йил 15 январь,

88/1-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири А. ИКРАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2010 йил 15 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1-сон

Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг 2009 йил 15 январдаги 88/1, 1-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик бўйича талаблар тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Вояга етмаган шахсларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонунига (Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари тўплами 2009 й., 52-сон, 551 модда) ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўймаслик талабларини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низомнинг талаблари барча юридик ва жисмоний шахсларга татбиқ қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Вояга етмаганларни ишга қабул қилиш меҳнат тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига мувофиқ амалга оширилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Иш берувчи вояга етмаганларнинг бошқа ходимлар билан меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларда тенг ҳуқуқлилигини таъминлаш, вояга етмаганлар учун қонунчилик ҳужжатларида белгиланган меҳнат шароитлари ва кафолатларини таъминлашга мажбурдир.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Вояга етмаганларнинг меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмаслик бўйича талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1 §. Иш берувчиларга қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вояга етмаганлар меҳнатидан қуйидаги ишларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ер ости, сув ости, хавфли баландликда ёки ёпиқ муҳитда бажариш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли механизмлар, асбоб ва ускуналар билан боғлиқ бўлган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфли буюмлар ёки жараёнлар, ҳарорат, шовқин ёки тўлқинланиш даражасининг юқори таъсирида вояга етмаганларнинг соғлиғига зарар етказишга олиб келадиган зарарли шароитлардаги;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оғир меҳнат шароитларида бажариладиган (иш вақтининг давомийлиги узоқ бўлган, тунги ишлар ва бошқалар билан боғлиқ бўлган);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўзининг хусусияти билан бундай тоифадаги ходимларнинг ахлоқ-одобига зарар етказадиган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
белгилаб қўйилган нормадан ортиқ оғир юк кўтариши ва ташиш билан боғлиқ бўлган ишларда фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Ахборотномаси, 1996 й., илова, 1-сон) мувофиқ ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланадиган ноқулай меҳнат шароитлари билан боғлиқ ишлар рўйхати ва ўн саккиз ёшга тўлмаган шахслар кўтаришлари ва ташишлари мумкин бўлган оғир юк нормаларининг чегараси Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши ва иш берувчиларнинг вакиллари маслаҳати олинган ҳолда белгиланади.
(4-банднинг саккизинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2024 йил 25 декабрдаги 34-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3595, 27.12.2024 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Иш вақтининг муддати ҳафтасига ўттиз олти соатдан ошмайдиган ўн олтидан ўн саккиз ёшгача бўлган вояга етмаганлар, ҳафтасига йигирма тўрт соатдан ошмайдиган ўн бешдан ўн олти ёшгача бўлган вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўқишдан бўш вақтларида ишлаётган ўқувчиларнинг ўқув йили давомидаги иш вақти муддати ушбу банднинг биринчи қисмида тегишли ёшдаги шахслар учун назарда тутилган иш вақти энг кўп муддатининг ярмидан ортиб кетиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вояга етмаганларнинг кундалик иш вақти қисқартирилган ҳоллардаги меҳнатига ҳақ кундалик иш вақти тўлиқ бўлган чоғда тегишли тоифадаги ходимларга бериладиган миқдорда тўланади, корхоналарда ўқишдан бўш вақтида ишлаётган ўқувчиларнинг меҳнатига ишлаган вақтига мутаносиб равишда ёки ишлаб чиқарган маҳсулотига қараб ҳақ тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иш берувчи томонидан вояга етмаган ходимлар учун маҳсулот ишлаб чиқариш нормалари бундай ходимлар учун қисқартирилган иш вақти давомийлигига мутаносиб равишда умумий ишлаб чиқариш нормасидан келиб чиқиб белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Иш берувчи ҳар ойда меҳнат органларига вояга етмаган ходимларнинг фамилияси, туғилган куни ва мансаби кўрсатилган рўйхатни тақдим этишга мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўқув муассасаларининг ўқувчилари томонидан мутахассислик олиш ёки зарарли меҳнат шароитлари билан боғлиқ бўлмаган ишларда, шунингдек:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсиз меҳнат шароитлари яратилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-йўриқлар бериш ва ишлаб чиқариш амалиётига техник раҳбарлик қилиш ташкиллаштирилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқариш амалиёти даврида тегишли мутахассисликлар ва касблар ишчилари учун назарда тутилган махсус кийим-кечак, якка тартибдаги ҳимояланиш воситалари берилмаган бўлса, ишлаб чиқариш амалиётини ўташига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 §. Ота-оналар (уларни ўрнини босувчи шахслар) га қўйиладиган талаблар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўзларининг вояга етмаган болалари меҳнатидан фойдаланишда боланинг соғлиғи ҳолати ва касалланишининг олдини олишга жавобгардир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўзларининг вояга етмаган болаларини бирор-бир жазони қўллаш билан таҳдид қилиш орқали иш бажаришга мажбурлаш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ўзларининг вояга етмаган болалари меҳнатидан ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган, шунингдек, бажарилиши уларнинг таълим олишига тўсқинлик қиладиган ишларни бажаришга йўл қўймасликка мажбур.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ота-оналар (уларни ўрнини босувчи шахслар) қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ оилавий тадбиркорлик ва ҳунармандчилик фаолиятини амалга оширишда қуйидаги талабларга риоя этишлари шарт:
(12-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий тадбиркорликда оиланинг вояга етмаган ўн беш ёшга тўлган аъзоси иштирок этиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн олти ёшга тўлганда буюмлар ёки товарлар (ишлар, хизматлар)ни тайёрлаш учун ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин, ўн беш ёшга тўлган шахс ота-онасидан биттасининг (уларнинг ўрнини босувчи шахснинг) ёзма розилиги билан ҳунарманднинг шогирди сифатида жалб этилиши мумкин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вояга етмаганни оилавий тадбиркорликда, шунингдек ҳунарманднинг шогирди сифатида иштирок этишига умумтаълим мактаби, касб-ҳунар коллежи ёки академик лицейда ўқиши шарти билан, агар у қонунчилик ҳужжатларида белгиланган давлат таълимининг тўлиқ курсини тугатмаган бўлса, йўл қўйилади;
(12-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий тадбиркорлик ёки ҳунармандчилик фаолиятида ушбу Низомнинг 4-бандида кўрсатилган ишларда вояга етмаганлар меҳнатидан фойдаланиш тақиқланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
оилавий тадбиркорлик ёки ҳунармандчилик фаолиятида иштирок этаётган вояга етмаганлар учун иш вақтининг давомийлиги ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Кинематография ташкилотларида, театрларда, томоша ва концерт ташкилотларида, циркларда ўн беш ёшга тўлмаган шахс иштироки ва (ёки) ижро этиши (экспонирования) уларнинг соғлиғи ва ахлоқий ривожланишига ва таълим олиш жараёнини бузмайдиган ўқишдан бўш вақтларда васийлик ва ҳомийлик органларининг розилиги асосида фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномани тузишга йўл қўйилади. Бу ҳолатда шартнома вояга етмаганнинг номидан унинг ота-онаси ёки уларнинг ўрнини босувчи шахс томонидан имзоланади. Васийлик ва ҳомийлик органининг рухсатида кундалик иш вақти давомийлигининг энг юқори чегараси ва бошқа шартлар, яъни бажарилиши мумкин бўлган ишлар белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар), шунингдек, меҳнатни муҳофаза қилиш назорати органлари ва вояга етмаганлар ишлари бўйича комиссия, агар ишнинг давом этиши уларнинг соғлиғига хавф соладиган ёки бошқача тарзда зарар етказадиган бўлса, ўн саккиз ёшдан кичик шахслар билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишни талаб қилишга ҳақли.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Ушбу Низомнинг талабларини бузган айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликка тортилади.
(15-банд Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2021 йил 30 ноябрдаги 20-мҳ-сонли буйруғи (рўйхат рақами 3338, 30.11.2021 й.) таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Мазкур Низом Иқтисодиёт вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Олий суд, Олий ва ўрта махсус таълими вазирлиги, Халқ таълим вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши, Савдо-саноат палатаси билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Иқтисодиёт вазири С. БЕКЕНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь

Ички ишлар вазири Б. МАТЛЮБОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий суд раиси Б. МУСТАФОЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олий ва ўрта махсус таълим вазири А. ПАРПИЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Г. ШОУМАРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши раиси Д. ЖАҲОНГИРОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Савдо-саноат палатаси раиси А. ШАЙХОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 30 декабрь
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 3-4-сон, 27-модда; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 30.11.2021 й., 10/21/3338/1117-сон; 28.12.2024 й., 10/24/3595/1086-сон)