Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021 22.04.2009 йилдаги ПҚ-1103-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 22.04.2009 йилдаги ПҚ-1103-сон
Date of entry into force
22.04.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 30.04.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 — 2014 ЙИЛЛАРДА ЎЗБЕКИСТОН МИЛЛИЙ АВТОМАГИСТРАЛИНИ РЕКОНСТРУКЦИЯ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 30 апрелдаги ПФ-6218-сонли «Миллий қонунчилик базасини комплекс тизимлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро талаблар ва стандартларга жавоб берадиган, Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи I тоифали тўрт йўлакли халқаро автомобиль йўлларини қуриш ҳамда реконструкция қилиш йўли билан республиканинг барча минтақаларини ишончли бирлаштирадиган ягона миллий транспорт тизимини яратиш, унинг негизида автотранспортда юк ташиш ҳажмларини кўпайтириш ва самарадорлигини ошириш, янги иш жойларини шакллантириш ҳамда аҳолининг бандлиги оширилишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Республика йўл жамғармаси ва «Ўзавтойўл» ДАК томонидан ишлаб чиқилган 2009 — 2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантиришнинг қуйидагиларни ўз ичига оладиган параметрлари:
Олдинги таҳрирга қаранг.
(1-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 21 декабрдаги ПҚ-1446-сонли қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 512-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон миллий автомагистрали» лойиҳасини амалга оширишнинг биринчи навбатдаги чора-тадбирлари комплекси 2-иловага* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилида берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 — 2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини ривожлантириш бўйича тасдиқланган параметрлар тўлиқ ҳажмда ҳамда белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш учун шахсий жавобгарлик Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ижрочи директори ва «Ўзавтойўл» ДАК раиси зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича буюртмачи этиб — Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича зарур ҳужжатларни ишлаб чиқиш бўйича бош лойиҳаловчи ташкилот этиб — «Йўл лойиҳа бюроси» МЧЖ лойиҳа институти;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи ва Қорақалпоғистон Республикаси ҳамда вилоятлардан ўтадиган автомобиль йўллари участкаларини қуриш ва реконструкция қилиш бўйича бош пудрат ташкилотлари этиб — «Ўзавтойўл» ДАКнинг тегишли ҳудудий бўлинмалари белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ халқаро ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларининг кредит маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган автомобиль йўллари участкалари бўйича бош пудрат ташкилоти тузилган халқаро шартномага мувофиқ танлов асосида аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Молия вазирлиги билан биргаликда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
уч ой муддатда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш лойиҳаси амалга оширилишини жадаллаштириш учун халқаро молия институтларининг маблағларини, ушбу маблағларни фақат цемент-бетон қопламали участкалар қурилишига мақсадли йўналтирган ҳолда жалб этиш масалаларини ишлаб чиқсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6 тўпламдан иборат ихтисослаштирилган мобил асфальт-бетон комплексларини Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Республика йўл жамғармаси ресурсларидан 5 йил давомида тўланадиган кредит маблағлари ҳисобига 2010 йилнинг биринчи чорагида етказиб берилишини ҳисобга олган ҳолда уларни харид қилиш бўйича белгиланган тартибда тендер савдолари ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Инвестиция дастурини шакллантиришда Ўзбекистон миллий автомагистрали таркибига кирувчи автомобиль йўлларини қуриш ва реконструкция қилиш объектлари мазкур Қарорга 1-иловага* мувофиқ белгиланган тартибда Инвестиция дастурига киритилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, «Ўзавтойўл» ДАК ва бошқа манфаатдор вазирликлар ҳамда идоралар билан биргаликда 2009 йил 1 августгача мотеллар ва кемпинглар, АЁҚШ, автомобилларга техник хизмат кўрсатиш станциялари ҳамда бошқа объектларнинг ягона меъморий қиёфасини ҳисобга олган ҳолда, аниқ инвесторларни ва уларни молиялаштириш манбаларини белгилаш билан уларнинг комплекс қурилишини назарда тутувчи Ўзбекистон миллий автомагистрали бўйлаб йўл инфратузилмаси ва сервисини ривожлантириш дастури лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Давархитектқурилиш» қўмитаси 2009 — 2014 йилларда Ўзбекистон миллий автомагистралини реконструкция қилиш ва ривожлантириш лойиҳасини амалга оширишнинг бутун даври ичида бажарилаётган йўл-қурилиш ишлари, шунингдек халқаро ва миллий талабларга мувофиқ даражада қўлланадиган қурилиш материаллари сифати устидан тизимли назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 22 апрель,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-1103-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 4-сон, 173-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2010 й., 52-сон, 512-модда)