Ҳужжат кучини йўқотган 04.08.2012 05.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1993
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги қарори, 05.08.2009 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1993
Date of entry into force
15.08.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 04.08.2012
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚИШЛОҚ ВА СУВ ХЎЖАЛИГИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ИҚТИСОДИЁТ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

БОШОҚЛИ ДОН ЭКИНЛАРИ УРУҒИНИ ЕТИШТИРУВЧИ ХЎЖАЛИКЛАРНИ, ШУНИНГДЕК ИЛМИЙ МУАССАСАЛАР — НАВЛАР ОРИГИНАТОРЛАРИНИ, СЕЛЕКЦИЯ ВА УРУҒЧИЛИК СОҲАСИ ОЛИМЛАРИНИ РАҒБАТЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2009 йил 5 августда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 1993]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигининг 2012 йил 11 июлдаги 3/2, 46, 8-сонли «Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорни ўз кучини йўқотган деб топиш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 1993-1, 25.07.2012 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 сентябрдаги 209-сонли «Қашқадарё вилоятида ғаллачилик ва пахтачиликнинг илмий базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 йил, 37-38-сон, 379-модда) қарорига мувофиқ, республикада уруғлик бошоқли дон тайёрлашда қатнашаётган субъектлар манфаатини ошириш ва уруғлик дон сифатини яхшилаш мақсадида қарор қиламиз:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатига олингандан сўнг ўн кундан кейин кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири С. ИСМОИЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2009 йил 6 июль,

3-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 6 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
55-сон

Иқтисодиёт вазири Б. ХОДЖАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 6 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18-сон

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлигининг 2009 йил 6 июлдаги 3, 55 ва 18-сонли қарорига ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тўғрисидаги
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Мазкур Низом Ўзбекистон Республикасининг «Уруғчилик тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 й., 9-сон, 130-модда), «Селекция ютуқлари тўғрисида»ги (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 й., 9-сон, 156-модда) қонунларига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2009 йил 26 январдаги ПҚ-1046-сон қарори (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 5-сон, 33-модда) билан тасдиқланган «Қишлоқ тараққиёти ва фаровонлиги йили» Давлат дастури ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 16 сентябрдаги 209-сон «Қашқадарё вилоятида ғаллачилик ва пахтачиликнинг илмий базасини янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 37-38-сон, 379-модда) мувофиқ бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом қоидалари бошоқли дон экинларининг маҳаллий нав уруғларини (кейинги ўринларда бошоқли дон экинлари уруғи деб юритилади) етиштирувчи хўжаликларни, шунингдек илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини (кейинги ўринларда бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчилар деб юритилади) рағбатлантиришга татбиқ этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчиларни рағбатлантириш уруғчилик хўжаликлари томонидан етиштирилган ва бошоқли дон экинлари уруғларини қабул қиладиган, сақлайдиган ва сотадиган ихтисослаштирилган дон қабул қилиш корхоналарига (кейинги ўринларда дон корхоналари деб юритилади) апробация далолатномаси асосида топширилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмидан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Етиштирилган бошоқли дон экинлари уруғларининг ҳажмини аниқлаш ва уларни харид қилиш, шунингдек улар бўйича ҳисоб-китобларни амалга ошириш Уруғчилик фермер хўжаликларида етиштирилган бошоқли дон экинларининг суперэлита ва элита уруғларини тўлиқ ҳажмда харид қилиш тартиби тўғрисидаги низомга (рўйхат рақами 1789, 2008 йил 11 апрель) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 115-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бошоқли дон экинлари уруғларининг дон корхоналарига қабул қилиш Уруғлик донни қабул қилиш, тайёрлаш, дорилаш, тарқатиш ва сифатини назорат қилиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага (рўйхат рақами 1499, 2005 йил 29 июль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 й., 30-31-сон, 237-модда) мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Бошоқли дон экинлари уруғини етиштирувчиларни рағбатлантириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида экиш учун тавсия этилган ва истиқболли навлар рўйхатига киритилган ҳамда дон корхоналари томонидан қабул қилиб олинган бошоқли дон экинлари уруғларининг товар ҳолатидаги харид нархига устамалар қонун ҳужжатларида белгиланган миқдорда ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Бошоқли дон экинлари уруғларининг давлат стандарти талабларига мос келиши ҳақида Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги ҳузуридаги «Ўздавуруғназоратмарказ» томонидан сертификат берилганидан сўнг, уруғлик учун ҳисобланган устаманинг 5 фоизи тайёрланадиган уруғлик сифатини яхшилаш тадбирлари учун «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимига кирадиган дон корхоналарининг ихтиёрида қолдирилади, 80 фоизи бошоқли дон экинлари уруғлари етиштирилган уруғчилик хўжаликларининг ҳисобварақларига ва қолган 15 фоизи илмий муассасалар — навлар оригинаторларини, селекция ва уруғчилик соҳаси олимларини рағбатлантириш учун Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳисобварағига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш марказининг ҳисоб рақамига ўтказилган 15 фоиз устама маблағ — 100 фоиз деб ҳисобланиб, ушбу маблағлар дон корхоналарига топширилган бошоқли дон экинларининг тайёрланган уруғликдаги улушига мутаносиб равишда илмий муассасалар — навлар оригинаторларини рағбатлантиришга йўналтирилади ва қуйидагича тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15 фоизи — нав муаллифларини рағбатлантиришга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40 фоизи — илмий муассасаларни моддий-техника базасини мустаҳкамлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
45 фоизи — илмий муассасаларда бошоқли дон экинларининг юқори ҳосилли, қурғоқчиликка чидамли ва юқори сифатли янги истиқболли навларини яратиш харажатларига.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси тизимидаги дон корхоналарининг раҳбарлари ва бош ҳисобчилари дон корхоналарига топширилган бошоқли дон экинлари уруғлари учун ҳисоб-китобларни ўз вақтида ва тўғри амалга оширилиши учун қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгар ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур Низом «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ва Ўзбекистон қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раиси Э ҚУДРАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 3 июль

Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги илмий-ишлаб чиқариш маркази директори Ш. НУРМАТОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 3 июль
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 32-33-сон, 366-модда; 2012 й., 30-сон, 353-модда)