Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 28.03.2009 йилдаги 87-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.03.2009 йилдаги 87-сон
Date of entry into force
28.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТУРАР ЖОЙ ВА КИЧИК БИЗНЕС ОБЪЕКТЛАРИ УЧУН ҚУРИЛИШ МАТЕРИАЛЛАРИ СОТИШ БЎЙИЧА ФИРМА ДЎКОНЛАРИ ТАРМОҒИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал сектори базавий тармоқлари корхоналарини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастурини, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Уй-жой фондини фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида реконструкция қилиш ва таъмирлаш бўйича пудрат ишларини кенгайтиришни рағбатлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2009 йил 29 январдаги ПҚ-1051-сон қарорини бажариш юзасидан, аҳолига ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига қулай шарт-шароитлар яратиш, бозорни янада кенгайтириш ҳисобига арзон нархлардаги қурилиш материалларига бўлган талабни қондириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикасида ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳрида «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмаси ва «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси маҳсулотларини сотадиган 1-иловага* мувофиқ рўйхат бўйича ихтисослаштирилган дўконлар тармоғи фаолият кўрсатаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўзқурилишматериаллари» акциядорлик компанияси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, қурилиш материаллари ишлаб чиқарувчилар билан биргаликда 2009 йил 1 июлгача республика туманлари ва шаҳарларида аҳоли талабига ҳамда уй-жой фонди объектлари бўйича таъмирлаш-қурилиш ишлари ҳажмларига қараб қурилиш материаллари (металл прокати, цемент, пишиқ ғишт, шифер, қурилиш ойнаси ва бошқалар) сотиш бўйича, уларни 2-иловага* мувофиқ жойлаштирган ҳолда, ишлаб чиқарувчиларнинг фирма дўконлари (кейинги ўринларда фирма дўконлари деб аталади) ташкил этиш юзасидан ташкилий-техник тадбирлар комплексининг қўшимча равишда бажарилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фирма дўконлари қурилиш материалларини аҳолига нақд пулга, мажбурий тартибда назорат-касса аппаратларини қўллаган ва пул тушумларини банкка топшириш учун ҳар куни инкассо қилган, шунингдек тўловни жисмоний шахсларнинг пластик карточкаларидан қабул қилган ҳолда сотадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фирма дўконлари орқали «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган металл прокати ва цемент ушбу материалларга жорий биржа котировкаларидан ортиқ бўлмаган нархлар бўйича сотилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фирма дўконлари, ишлаб чиқарувчи корхоналар қурилиш материалларини қўшимча ҳақ ҳисобига энг сўнгги истеъмолчигача етказиб беришлари, шунингдек қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда бошқа хизмат турларини кўрсатишлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасига ва цемент корхоналарига, ҳар йили моддий балансларда назарда тутиладиган ҳажмлардан биржа котировкаларининг ўртача нархлари асосида тўғридан-тўғри шартномалар бўйича, шунингдек биржа савдоларига қўйилгандан кейин сотилмай қолган металл прокати ва цементни фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига сотиш тавсия қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2009 йилда аҳолига ва фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган металл прокати ва цементни жорий биржа котировкаларидан ортиқ бўлмаган нархлар бўйича сотиш ҳажмлари 3 ва 4-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3 ва 4-иловалар рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар 2009 йилда аҳолига ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига сотиш учун тасдиқланган балансларда назарда тутилган металл прокати ва цементни етказиб бериш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3120 тонна металл прокати – «биржа савдоларида сотиш» моддаси бўйича;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
450 минг тонна цемент, шу жумладан «цемент корхоналари томонидан аҳолига сотиш» моддаси бўйича — 170 минг тонна ва «биржа савдоларида сотиш» моддаси бўйича — 280 минг тонна;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биржа савдоларига қўйилгандан кейин сотилмай қолган ҳажмлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда фирма дўконларини ташкил этиш ва уларнинг фаолиятини бошлаш мақсадида икки ой муддатда истеъмолчилар учун қулай жойларда жойлашган фойдаланилмаётган турар жой бўлмаган биноларнинг, зарур инфратузилма ва омборхоналарнинг мавжудлигини ҳисобга олган ҳолда, ишлаб чиқарувчи корхоналарга ижарага берилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳар йилги моддий балансларда аҳолига ҳамда фойдаланишга тайёр ҳолда топшириш шартларида уй-жой фонди объектларини реконструкция қилиш, қуриш ва таъмирлаш ишларини амалга ошираётган ихтисослаштирилган таъмирлаш-қурилиш ташкилотларига фирма дўконлари тармоғи орқали сотиш учун «Ўзметкомбинат» акциядорлик ишлаб чиқариш бирлашмасида ишлаб чиқарилган металл прокати ҳамда цементни тўғридан-тўғри шартномалар ва биржа котировкаларининг ўртача нархи бўйича етказиб бериш ҳажмларини назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 28 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
87-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 14-сон, 157-модда)