Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025 19.03.2009 йилдаги 78-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 19.03.2009 йилдаги 78-сон
Date of entry into force
19.03.2009
Ҳужжат кучини йўқотган 16.12.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009—2015 ЙИЛЛАР ДАВРИДА РЕСПУБЛИКАДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ ИСЛОҲ ҚИЛИШ КОНЦЕПЦИЯСИНИ ҲАМДА ИССИҚЛИК ТАЪМИНОТИ ТИЗИМИНИ МОДЕРНИЗАЦИЯ ҚИЛИШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ДАСТУРИНИ ИШЛАБ ЧИҚИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Кўчирма]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистан Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 15 декабрдаги 791-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Уй-жой-коммунал соҳада иқтисодий ислоҳотларни изчил амалга ошириш, асосий фондларни янгилаш ва модернизация қилиш, замонавий тежамли ва энергияни тежайдиган технологияларни жорий этиш, молиявий ресурслардан самарали ва оқилона фойдаланиш, шунингдек кўрсатилаётган коммунал хизматларнинг сифати учун маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ва иссиқлик билан таъминлайдиган корхоналарнинг масъулиятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармони билан тасдиқланган Иқтисодиётнинг реал секторини қўллаб-қувватлаш, уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш ва экспорт салоҳиятини ошириш чора-тадбирлари дастури доирасида мутахассисларни жалб этган ҳолда республика минтақаларида иссиқлик таъминоти соҳасидаги ишларнинг аҳволи ўрганиб чиқилганлиги ва иссиқлик таъминоти тизимининг ҳолатини яхшилашга доир аниқ таклифлар ишлаб чиқилганлиги маълумот учун қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шу жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
истеъмолчиларни хатловдан ўтказиш ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажмини автоматлаштирилган ҳисобга олишни жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 28 ноябрдаги ПФ-4058-сон Фармонига мувофиқ кўрсатилаётган хизматлар таннархини пасайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ноишлаб чиқариш харажатларига ва нормативдан ортиқча йўқотишларга йўл қўймаслик ҳисобига иссиқлик таъминоти корхоналарининг иш самарадорлигини оширишга йўналтирилган комплекс тадбирлар амалга оширилишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 2009—2015 йиллар даврида республикада иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ таркиби 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ (Н.Ханов):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Концепциянинг мақсадлари, вазифалари, муаммоларини ҳал этиш йўлларини ва уни амалга ошириш босқичларини назарда тутадиган 2009—2015 йилларда иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепцияси лойиҳасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009—2015 йиллар даврида республика минтақаларида иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастури лойиҳасини 2009 йил 1 августгача ишлаб чиқсин ва белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсин, Дастурда молиялаштириш манбаларини аниқлаган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иссиқлик билан таъминлайдиган корхоналарнинг техник ҳолатини (буғ қозони ускунаси, магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқлари), кўп квартирали уйларни (уй ичидаги асбоб-ускуна, тик қувурлар, элеваторлар, уйлар томига ёпилган материалларнинг эскирганлиги даражаси ва иссиқлик нобудгарчилиги даражаси), шунингдек турар жой фонди иссиқ сув ва иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоблари билан жиҳозланганлигини хатловдан ўтказиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буғ қозонларини модернизация қилиш, мукаммал таъмирлашни, иссиқлик тармоқларини реконструкция қилиш ва тиклаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эскирган магистрал ва тақсимловчи иссиқлик тармоқларини алмаштириш ва мукаммал таъмирлаш, ёқилғининг муқобил турларини қўллаган ҳолда иситиш ва иссиқ сув таъминотининг маҳаллий (автоном) ва ёпиқ тизимларига босқичма-босқич ўтказиш, маънавий эскирган тежамсиз буғ қозони агрегатларини алмаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йирик иссиқлик манбаларида газ-турбина технологияларини қўллаган ҳолда электр ва иссиқлик энергиясини комбинацияланган ҳолда ишлаб чиқариш қурилмаларини жорий этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
энергия ресурсларининг ишлаб чиқариш ва молиявий ҳисобини такомиллаштириш, абонентларни ҳисобга олишнинг автоматлаштирилган тизимини фаол жорий этиш, иссиқлик таъминотининг кўрсатилган хизматлари учун ҳақ тўлаш, истеъмолчилар ва энергия ресурсларини етказиб берувчиларнинг дебиторлик ва кредиторлик қарзларини ҳисобга олган ҳолда ўтказилган хатлов натижалари асосида ҳар бир минтақа бўйича Иссиқлик таъминотини ривожлантиришнинг бош схемасини ишлаб чиқиш тадбирлари назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М.Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил 19 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2009 йил 19 мартдаги 78-сон қарорига
1-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009—2015 йиллар даврида республикада иссиқлик таъминоти тизимини ислоҳ қилиш концепциясини ҳамда иссиқлик таъминоти тизимини модернизация қилиш ва ривожлантириш дастурини ишлаб чиқиш бўйича ишчи гуруҳ
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ханов Н.М.‎ —‎ Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, ишчи гуруҳ раҳбари ‎
Хўжаев Б.А.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазири, ишчи гуруҳ раҳбарининг ўринбосари ‎
Турсунов Ё.Э.‎ —‎‎ Молия вазирининг ўринбосари ‎
Шоабдураҳмонов Р.М.‎ —‎‎ Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ‎
Тўлаганов Ш.О.‎ —‎‎ Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари ‎
Каньязов Е.С.‎ —‎‎ Адлия вазирининг ўринбосари ‎
Улашов Б.С.‎ —‎‎ Монополиядан чиқариш, рақобат ва тадбиркорликни қўллаб-қувватлаш давлат қўмитаси раиси вазифасини бажарувчи ‎
Назаров У.С.‎ —‎‎ «Ўзбекнефтгаз» МХК бошқарувининг раиси ‎
Тешабаев Б.М.‎ —‎‎ «Ўзбекэнерго» давлат-акциядорлик компанияси бошқарувининг раиси ‎
Холмуҳамедов Ў.О. ‎ —‎‎ «Ўзкоммунхизмат» агентлигининг бош директори ‎
Ғуломов Р.А.‎ —‎‎ Тикланиш ва тараққиёт жамғармасининг ижрочи директори ‎
Максумов Н.Э.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари ‎
Вагапов И.Х.‎ —‎‎ «Ўзтрансгаз» акциядорлик компанияси раиси‎
Шералиев Р.М.‎ —‎‎ «Ўздавнефтгазинспекция» бошлиғи ‎
Ниматуллаев А.Д. ‎ —‎‎ «Ўздавэнергоназорат» давлат инспекцияси бошлиғи ‎
Холматов И.М.‎ —‎‎ «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бош директори ‎
Шаисматов С.Э.‎ —‎‎ «Иссиқликэнерголойиҳа» институтининг директори‎
‎‎Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раисининг биринчи ўринбосари, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг ўринбосарлари
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Ишчи гуруҳ аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда ишчи гуруҳ таркибига ушбу лавозимларга янгидан тайинланган шахслар ёхуд зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишчи гуруҳ вазирликлар, идоралар ва ҳокимликларнинг таркибий бўлинмалари мутахассисларини жалб қилишга ҳақлидир.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 13-сон, 143-модда)