Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021 26.12.2008 йилдаги 279-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 26.12.2008 йилдаги 279-сон
Date of entry into force
26.12.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 22.02.2021
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ИШТИРОКИДАГИ КУЧ АГРЕГАТЛАРИ ИШЛАБ ЧИҚАРАДИГАН «ДЖЕНЕРАЛ МОТОРС ПАУЭРТРЕЙН — ЎЗБЕКИСТОН» КОРХОНАСИ ҚУРИЛИШИНИ ТАЪМИНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Хорижий инвестициялар иштирокидаги куч агрегатлари ишлаб чиқарадиган «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» корхонасини ташкил этиш тўғрисида» 2008 йил 16 декабрдаги ПҚ-1020-сон қарорини бажариш юзасидан ва куч агрегатлари ишлаб чиқариш қувватларининг ўз вақтида ишга туширилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. «Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳаси бўйича:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинчалик буюртмачи функцияларини янгидан ташкил этиладиган «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамиятига берадиган «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси — заводни лойиҳалаштириш ва қуриш буюртмачиси этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузуридаги «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти — лойиҳаолди ҳужжатларни (лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини) ишлаб чиқиш босқичидаги бош лойиҳаловчи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирсаноатлойиҳа» очиқ акциядорлик жамияти — иш ҳужжатларини ишлаб чиқиш босқичидаги бош лойиҳаловчи этиб;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12-трест» очиқ акциядорлик жамияти — бош пудрат қурилиш ташкилоти этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бош лойиҳаловчига, истисно тариқасида, танлов савдолари ўтказмасдан «Ўзпўлатқурилишлойиҳа» ёпиқ акциядорлик жамиятини, «Ўртаосиёэнерготармоқлойиҳа» очиқ акциядорлик жамиятини, «Тошкентбошрежа» режалаштириш илмий-тадқиқот институтини, «Боштранслойиҳа» акциядорлик жамиятини, «Ўзгазлойиҳа» масъулияти чекланган жамиятни, «Ўзсувлойиҳа» очиқ акциядорлик жамиятини субпудрат асосида жалб қилишга рухсат этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Лойиҳани амалга ошириш муддатларининг қисқалигини, шунингдек уни молиялаштиришнинг тасдиқланган манбалари мавжудлигини ҳисобга олиб «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг лойиҳани техник-иқтисодий асослашни олдиндан ишлаб чиқмасдан амалга ошириш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси билан биргаликда икки ой муддатда лойиҳанинг техник-иқтисодий асослашини ишлаб чиқсин ва ваколатли экспертиза органлари ҳамда Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси билан келишиб олсин ва уни тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ваколатли экспертиза органлари, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти томонидан тақдим этилган вақтдан бошлаб икки ҳафта муддатда уни экспертизадан ўтказсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасида куч агрегатлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш» лойиҳасининг якуний чекланган қиймати, молиялаштириш манбалари ва механизми лойиҳанинг техник-иқтисодий асослаши тасдиқлангандан кейин аниқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамиятига истисно тариқасида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
заводни лойиҳа ва иш ҳужжатларини 2009 йил охиригача ишлаб чиқиш билан бир вақтда қуришга;
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
асбоб-ускуналарни тендер савдолари ўтказмасдан, лойиҳанинг бизнес-режаси параметрлари доирасида, контрактларни босқичма-босқич тузиш йўли билан «Женерал Моторс Холдингс Эл-Эл-Си» компаниясининг харидлар глобал тизими орқали сотиб олишга рухсат этилсин.
(3-банднинг учинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2011 йил 25 апрелдаги ПҚ-1521-сонли қарори таҳририда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Бош пудратчи ва субпудрат қурилиш ташкилотлари куч агрегатлари заводини қуриш даври мобайнида лойиҳа доирасида бажариладиган қурилиш-монтаж ишлари ҳажмлари бўйича қўшилган қиймат солиғидан озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ишлаб чиқариш объектларига ташқи муҳандислик коммуникацияларини ўтказиш бўйича буюртмачилар, лойиҳаловчилар ва пудратчиларни, Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати номидан Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги билан «Дженерал Моторс» корпорацияси, «Дженерал Моторс Интернейшнл Холдингс» компанияси ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ўртасида тузилган Инвестиция битими шартларига мувофиқ лойиҳаолди, лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишларини молиялаштириш манбаларини аниқлаш бўйича таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва «Ўзавтосаноат» акциядорлик компаниясининг куч агрегатлари ишлаб чиқариш корхоналарини лойиҳалаштириш, қуриш ва реконструкция қилиш масалаларида тажриба ва нуфузга эга бўлган соҳага оид хорижий лойиҳалаш ташкилотини жалб этиш йўли билан, қабул қилинган лойиҳа-техник ечимларнинг ишончлилигини ва корхонадан фойдаланишнинг хавфсизлигини аниқлаш юзасидан мустақил экспертиза ўтказиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда экспертиза ўтказиш учун соҳага оид хорижий лойиҳалаш ташкилотини икки ой муддатда аниқласин ва у билан тегишли битим тузсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Куч агрегатлари ишлаб чиқариш заводи қурилишида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган комиссия таркиби иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қуйидагилар Комиссиянинг асосий вазифалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқиладиган иш ҳужжатлари ва тасдиқланадиган лойиҳа-техник ечимларга экспертиза ҳужжатлари илова қилинишини таъминлаш чора-тадбирларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифати, қурилиш норма ва қоидаларига риоя қилиниши, қўлланаётган қурилиш материаллари, буюмлар ва конструкцияларнинг давлат стандартлари, нормалари ва техник шартларга мувофиқлиги устидан мунтазам назорат ўрнатиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссияга, зарурат бўлганда, ўзига юкланган вазифаларни бажариш учун мамлакатимиздаги ва хорижий экспертларни жалб этишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги, «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси ва «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти билан биргаликда, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки билан келишган ҳолда уч ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
куч агрегатлари ишлаб чиқариш учун компонентлар тайёрловчи Ўзбекистон етказиб берувчилари–норезидентларига «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ёпиқ акциядорлик жамияти томонидан молиялаштириладиган ва етказиб бериладиган технологик жиҳозлар ва асбоб-ускуналарни божхонада расмийлаштириш, тақдим этиш ва улардан фойдаланишни назорат қилиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юқорида кўрсатиб ўтилган операцияни корхонанинг бухгалтерия ҳисобида акс эттириш тартибини тасдиқласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари У.У. Розуқулов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 26 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
279-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 26 декабрдаги 279-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Куч агрегатлари ишлаб чиқариш заводи қурилишида лойиҳалаш ва қурилиш-монтаж ишлари сифатини назорат қилиш бўйича доимий фаолият кўрсатадиган комиссия
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАРКИБИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шодиев М.И.‎ —‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси раисининг ўринбосари, комиссия раиси‎
Юсупов Ш.Ф.‎ —‎‎ «Ўзавтосаноат» акциядорлик компанияси бошқаруви раисининг ўринбосари, комиссия раисининг ўринбосари‎
Холматов И.М.‎ —‎‎ «Саноатконтехназорат» давлат инспекцияси бошлиғи‎
Ҳошимов Ш.Р.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитасининг Тошкент вилояти бўйича давлат экспертиза бошқармаси бошлиғи‎
Ҳидоятов А.Х.‎ —‎‎ «Давархитектқурилиш» қўмитаси Давлат архитектура-қурилиш назорати бош бошқармаси бошлиғининг ўринбосари‎
Ботиров Т.‎ —‎‎ Тошкент вилояти давлат архитектура-қурилиш назорати инспекцияси бошлиғи‎
Божок П.В.‎ —‎‎ «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти бош муҳандиси‎
Маматов М.М.‎ —‎‎ «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ бош муҳандиси‎
Энст В.П.‎ —‎‎ «Боштранслойиҳа» ОАЖ бош муҳандиси‎
Искандаров К.С.‎ —‎‎ «Ўзоғирсаноатлойиҳа» ОАЖ лойиҳаси бош муҳандиси‎
лавозимига кўра‎ —‎‎ «Дженерал Моторс Пауэртрейн — Ўзбекистон» ЁАЖ бош директорининг ўринбосари‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ. Доимий фаолият кўрсатадиган комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда унинг таркибига ушбу лавозимга янгидан тайинланган шахслар киритилади.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 52-сон, 518-модда)