Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 20.10.2008 йилдаги ПФ-4041-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 20.10.2008 йилдаги ПФ-4041-сон
Date of entry into force
20.10.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони

ОЗИҚ-ОВҚАТ ЭКИНЛАРИ ЭКИЛАДИГАН МАЙДОНЛАРНИ ОПТИМАЛЛАШТИРИШ ВА УЛАРНИ ЕТИШТИРИШНИ КЎПАЙТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур Фармон Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўнгги йилларда такрорланаётган сув танқислиги, озиқ-овқат маҳсулотларига жаҳон бозорида нарх-навонинг муттасил ошиб бораётгани муносабати билан, шунингдек, республикада озиқ-овқат экинлари маҳсулотларини етиштириш ҳажмларини янада ошириш ҳамда уларнинг турларини кўпайтириш ва шу асосда аҳолининг озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган талабини янада тўлиқроқ қондириш, пировард натижада қишлоқ аҳолиси даромадлари ва турмуш даражасини юксалтириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлигининг 2009 йил ҳосилидан бошлаб контрактация шартномалари бўйича пахта хомашёси етиштириш ҳажмлари ва тегишли равишда пахта экиладиган майдонларни 1-иловага* мувофиқ камайтириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Пахта экиладиган майдонларни қисқартириш ҳисобига:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2009 йил ҳосили учун бошоқли дон экинлари экиладиган майдонлар 2-иловага** мувофиқ кўпайтирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
** 2-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
зарур шарт-шароитлар мавжуд бўлган туманлар ва хўжаликларда сабзавот ҳамда бошқа озиқ-овқат экинлари экилиши таъминлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳамда туманлар ҳокимликлари қишлоқ хўжалик экинларини жойлаштириш бўйича ишларни амалга оширишда:
(3-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 1 августдаги ПФ-5497-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
муайян қишлоқ хўжалик экинларини экиш учун зарур шарт-шароитлар етарли эканлигига, фермер хўжаликларида алоҳида экин турларига ишлов бериш бўйича кўникма ва тажриба мавжудлигига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
суғориш ва мелиорация тизимлари ҳолатига, ҳудудларнинг сув билан таъминланиш даражасига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лалми ерларда мойли, озуқабоп ва полиз экинлари майдонларини кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, вилоятлар ҳокимликлари 2008 йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қўшимча кузги бошоқли дон экинлари экилишини ташкил этиш бўйича 2-иловага мувофиқ комплекс чора-тадбирлар ўтказилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазири, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари зиммасига 2009 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш ҳамда шудгорлаш ишлари ўз вақтида ва сифатли бажарилишини таъминлаш юзасидан шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликларини жорий йилнинг октябрь-ноябрь ойларида қўшимча кузги бошоқли дон экинлари экилишини ўз вақтида амалга ошириш учун зарур бўлган ҳажмларда ва муддатда юқори сифатли ишлов берилган ва дориланган буғдой уруғлари билан белгиланган тартибда таъминласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда 2009 йилда суғориладиган ерлар учун бошоқли дон экинларининг юқори сифатли уруғларини тайёрлаш ҳажмларини ошириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат захиралари учун назарда тутилган ҳажмлардан ортиқча тайёрланган бошоқли дон экинларининг уруғларидан қўшимча экиш учун фойдаланишга рухсат берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Адлия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда ўн кун муддатда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 4 сентябрда қабул қилинган «2009 йил ҳосили учун кузги бошоқли дон экинларини экиш, навларни жойлаштириш ва харид қилишнинг ташкилий чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ–956-қарорига мазкур фармондан келиб чиққан ҳолда ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур фармоннинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ–4041-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 43-сон, 430-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 01.08.2018 й., 06/18/5497/1604-сон)