Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019 02.07.2008 йилдаги ПҚ-907-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 02.07.2008 йилдаги ПҚ-907-сон
Date of entry into force
02.07.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 11.01.2019
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

АУДИТОРЛИК ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ МОЛИЯВИЙ БАРҚАРОРЛИГИНИ ОШИРИШ ЮЗАСИДАН ҚЎШИМЧА ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли «Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш, шунингдек, баъзиларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг «Аудиторлик фаолияти тўғрисида»ги Қонунига мувофиқ ҳамда аудиторлик фаолиятини янада такомиллаштириш, аудиторлик ташкилотларининг молиявий барқарорлигини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 2008 йилнинг 1 августидан шундай тартиб ўрнатилсинки, унга кўра аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ишлаб турган аудиторлик ташкилотлари 2009 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда устав капиталининг тузилмасини мазкур қарорнинг 1-бандида кўрсатилган талабга мувофиқлаштирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Адлия вазирлиги Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси билан биргаликда 2009 йилнинг 1 августидан бошлаб ушбу қарор талабларига жавоб бермайдиган аудиторлик ташкилотларининг лицензиялари амал қилишини белгиланган тартибда тўхтатиш ва бекор қилиш чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига иловага мувофиқ ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 2 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-907-сон

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2008 йил 2 июлдаги ПҚ-907-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритиладиган ўзгартиш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Аудиторлик ташкилотлари фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда улар кўрсатаётган хизматлар сифати учун жавобгарликни ошириш тўғрисида» 2007 йил 4 апрелдаги ПҚ-615-сон қарори билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари тўғрисидаги низомнинг:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи-олтинчи хатбошилари билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг аудиторлик ташкилотига унинг штатидаги аудиторларнинг энг кам сонига нисбатан қўйилган талаби мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлик штати аудиторларнинг белгиланган энг кам сони билан тўлиқ тўлдирилишини назарда тутади.

Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг «Аудиторлик фаолиятини такомиллаштириш ва аудиторлик текширишларининг аҳамиятини ошириш тўғрисида» 2000 йил 22 сентябрдаги 365-сон қарорининг (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 2000 й., 9-сон, 62-модда):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги олтинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда аудиторларга малака сертификатларини бериш, амал қилишини тўхтатиш ва бекор қилиш»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
олтинчи хатбоши еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) 2-иловасидаги 10-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Солиқ органлари қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказиладиган хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар бир хўжалик юритувчи субъектлар бўйича аудиторлик текшируви ўтказган аудиторлик ташкилотини кўрсатиб ўтган ҳолда мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилган хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мажбурий аудиторлик текшируви ўтказилишидан бўйин товлаган хўжалик юритувчи субъектларга ва уларнинг мансабдор шахсларига нисбатан қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида маълумотлар базасини олиб боради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат солиқ қўмитаси ҳар йили 20 февралгача ва 20 июлгача лицензия берувчи органга ушбу хўжалик юритувчи субъектлар ва уларга нисбатан ўтган йил ва жорий йилнинг биринчи ярми учун қўлланилган жарима санкциялари тўғрисида умумлашма ахборот тақдим этади. Бунда ҳар бир мажбурий аудиторлик текширувидан ўтказилган хўжалик юритувчи субъект бўйича мазкур текширувни олиб борган аудиторлик ташкилоти кўрсатиб ўтилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мажбурий аудиторлик текшируви ўтказмаган хўжалик юритувчи субъектга нисбатан қонун ҳужжатларида назарда тутилган жазо чораларини қўлламаганлиги учун солиқ органларининг мансабдор шахслари қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўладилар»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«меҳнат дафтарчаларининг нотариал тасдиқланган нусхалари ва асосий иш жойи бўйича штатдаги аудиторларни ушбу Низомда назарда тутилган штатдаги аудиторларнинг энг кам сонига тўғри келадиган миқдорда ишга қабул қилиш тўғрисидаги буйруқларнинг тасдиқланган нусхалари»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тўртинчи — олтинчи хатбошилар тегишли равишда бешинчи — еттинчи хатбоши деб ҳисоблансин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26-1-банди қуйидаги мазмундаги бешинчи-олтинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Мазкур банднинг аудиторлик ташкилотига унинг штатидаги аудиторларнинг энг кам сонига нисбатан қўйилган талаби мазкур аудиторлик ташкилоти асосий иш жойи ҳисобланган аудиторлик штати аудиторларнинг белгиланган энг кам сони билан тўлиқ тўлдирилишини назарда тутади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лицензия олингандан сўнг ушбу банд талабларига тўғри келмаган тақдирда аудиторлик ташкилоти номувофиқлик юзага келгандан бошлаб 5 кун давомида лицензия берувчи органни ёзма равишда хабардор қилади ҳамда кўрсатилган санадан бошлаб камида 3 ой муддатда юзага келган номувофиқликни бартараф этиши, ёки бошқа турдаги аудиторлик текширувини амалга ошириш ҳуқуқига лицензия олиш ёхуд белгиланган тартибда ўз фаолиятини тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Аудиторлик ташкилоти томонидан ушбу банднинг талабларига номувофиқлик бартараф этилгунга қадар аудиторлик текширувини ўтказиш қонун ҳужжатларига мувофиқ жавобгарликни келтириб чиқаради»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қуйидаги мазмундаги 26-2-банд билан тўлдирилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«26-2. Аудиторлик ташкилоти устав капиталининг камида эллик фоизи муассислар (иштирокчилар)нинг пул маблағларидан, қолган қисми эса аудиторлик ташкилоти фаолиятини амалга оширишда бевосита фойдаланиладиган моддий бойликлардан шакллантирилади».
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 28-сон, 264-модда)