28.03.2008 йилдаги 54-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 28.03.2008 йилдаги 54-сон
Date of entry into force
28.03.2008
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ОЗИҚ-ОВҚАТ БУҒДОЙИНИНГ СУҒУРТА ФОНДИНИ ҒАМЛАШ, САҚЛАШ, ЯНГИЛАШ ВА УНДАН ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат буғдойининг барқарор суғурта фондини шакллантириш, давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойидан қатъий мақсадли фойдаланилишини таъминлаш ва ички истеъмол бозорини ҳимоя қилиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси 2008 йилнинг биринчи ярим йиллигида давлат ресурсидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланишнинг белгиланган баланси ҳажмларида ҳамда Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига қатъий мувофиқ равишда 2008 йил 20 апрелгача 2007 йил ҳосилидан озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлашни таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тармоқ корхоналарида жойлаштирилган суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг ҳажми зарур тарзда ҳисобга олиниши ва сифатли сақланиши учун шахсий жавобгарлик «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси раҳбарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси ва вилоятлар ҳокимлари зиммасига юклансин.
(3-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 28 март,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
54-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2008 йил 28 мартдаги 54-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ушбу Низом озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш (кейинги ўринларда матнда суғурта фонди деб аталади) масалаларини тартибга солади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фонди дахлсиз ҳисобланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорисиз сарфланиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондига ўз вақтида ғамланишини, унинг зарур тарзда сақланишини ва суғурта фонди дахлсизлиги талабларига риоя қилинишини таъминлайди, шунингдек суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини ўз вақтида янгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Суғурта фондига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи сифатига кўра белгиланган кўрсаткичлар ва стандартларга қатъий мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи қатъий белгиланган дон қабул қилиш ва донни қайта ишлаш корхоналарида (кейинги ўринларда дон маҳсулотлари корхоналари деб аталади), рўйхати ва жойлашган жойи Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорлари билан белгиланадиган ушбу мақсадлар учун махсус ажратилган элеватор сиғимларида (силосларда) сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси корхоналари раҳбарлари суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг миқдорини ва сифатли сақланишини мунтазам равишда текширишлари керак, бунда корхоналар ҳар йили, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланадиган донни «нулли» тозалаш ва хатловдан ўтказиш жадвали бўйича тортиб кўриш йўли билан текширилиши керак.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси ҳар йили 10 июнгача Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ва Иқтисодиёт вазирлигига текшириш натижалари, аниқланган камчиликлар ва уларни бартараф этиш юзасидан кўрилган чора-тадбирлар тўғрисида батафсил ахборот тақдим этадилар.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 24 сентябрдаги 759-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларига мувофиқ ушбу қарорларда белгиланган ҳажмларда, «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг нарядлари бўйича қатъий белгиланган корхоналарда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш нарядларида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхонанинг номи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ғамланадиган озиқ-овқат буғдойининг миқдори;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
озиқ-овқат буғдойининг класси ва уни ғамлаш муддатлари кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш юзасидан наряд олгандан кейин унда суғурта фондига ғамлаш учун озиқ-овқат буғдойининг тегишли партияларини танлаш тўғрисида бош бухгалтерга, ишлаб чиқариш-техника лабораторияси бошлиғига топшириқни қайд этади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Ғамлаш ушбу Низомга иловага мувофиқ шакл бўйича икки нусхада ишлаб чиқариш-техника комиссиясининг далолатномаси билан расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар озиқ-овқат буғдойини суғурта фондига ғамлаш ҳар хил моддий жавобгар шахсларнинг жавобгарлиги остида амалга оширилса, у ҳолда далолатномалар ҳар қайси моддий жавобгар шахс учун алоҳида тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Далолатномалар (ҳар иккала нусхаси) корхона раҳбари, бош бухгалтер, лаборатория мудири, элеватор ва (ёки) омбор (моддий жавобгар шахс) мудири томонидан имзоланади ва корхона муҳри билан тасдиқланади. Далолатноманинг биринчи нусхаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига юборилади, иккинчи нусхаси корхонада қолади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Корхона раҳбари ёки моддий жавобгар шахс ўзгарган ҳолларда далолатномалар корхона раҳбарининг буйруғи асосида дарҳол янги шахс учун қайта расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Суғурта фондига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи сифати жиҳатидан давлат захираларига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи учун белгиланган кондициялар талабларига етказилиши ва ғамлаш учун нарядда кўрсатилган муддатларга мувофиқ бўлиши керак. Ғамланадиган буғдойнинг сифати қуйидаги кўрсаткичларга мувофиқ бўлиши керак:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
соф вазни, г/л —‎ 710 дан кам эмас;
ифлослиги, % —‎ 1,0 дан ортиқ эмас;
дон аралашмаси, % —‎ 3,0 дан ортиқ эмас;
намлиги, % —‎ 14,0 дан ортиқ эмас;
буғдойнинг ҳолати —‎ қизимаган, соғлом ҳолатда;
ҳиди, ранги —‎ соғлом буғдойга хос.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Дон захираларининг зараркунандалар билан зарарланганлигига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Суғурта фондига ғамланадиган озиқ-овқат буғдойи сифати жиҳатидан узоқ вақт сақлаш учун яроқли бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Токсин элементлар, микотоксинлар ва пестицидлар миқдори Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг озиқ-овқат хом ашёси ва озиқ-овқат маҳсулотлари сифатининг тиббий-биологик талаблари ҳамда санитария нормаларида белгиланган йўл қўйиладиган даражадан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини миқдор ва сифат жиҳатидан ҳисобга олиш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг дон маҳсулотлари корхоналарида суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи кирими, унга ишлов бериш, уни сарфлаш бўйича барча операциялар белгиланган тартибда дастлабки ҳисобга олиш ҳужжатлари билан (махфий эмас) расмийлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Миқдори бўйича (омборда) ҳисобга олишни ўзига ишониб топширилган дон сақлаш жойларидаги суғурта фонди озиқ-овқат буғдойининг сақланиши учун жавоб берадиган моддий жавобгар шахслар юритадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойига доир операциялар бўйича маълумотлар бир килограммгача аниқликдаги физик массада акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Миқдор-сифат бўйича ҳисобни дон маҳсулотлари корхонасининг бухгалтерияси юритади, миқдор-сифат бўйича ҳисобнинг тўғри юритилиши, физик массадаги камайишнинг қонуниятини аниқлаш, шунингдек сақлаш пайтида табиий камайишнинг асосланганлиги устидан назоратни эса «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг назорат-тафтиш бошқармаси амалга оширади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Элеватор силосларида сақланаётган суғурта фонди озиқ-овқат буғдойининг ҳар бир партияси учун шахсий ҳисоб рақамлари билан бирга миқдор ва сифат бўйича ҳисобга олишнинг алоҳида дафтари юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Корхоналарда суғурта фонди озиқ-овқат буғдойининг мавжудлиги ва унинг ҳаракатини ҳисобга олиш белгиланган шакл бўйича ҳар ойда юритилади ва у корхона раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланган ҳамда суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойига доир операциялар ўтказишнинг амалдаги шартлари билан олдиндан таништирилган дон маҳсулотлари корхонаси тегишли бўлимининг малакали ходимига юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ходимлар корхонанинг раҳбари ва бош бухгалтери билан биргаликда ҳисобга олиш тўғри юритилиши учун тўлиқ жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш ва унинг миқдор ва сифат жиҳатидан сақланишини таъминлаш учун сақлаш юзасидан масъул бўлган дон маҳсулотлари корхонаси томонидан санитария нормаларига жавоб берадиган ва ёнғинга қарши воситалар билан жиҳозланган, техник жиҳатдан соз омборлар, сиғимлар ва силос ажратилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи партияларини шакллантириш ва жойлаштириш суғурта фондига ғамлаш учун мўлжалланган озиқ-овқат буғдойи сифатининг амалдаги стандартлари ва талабларига мувофиқ сифат кўрсаткичлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи дон маҳсулотлари корхонасига туширилган пайтдан бошлаб ва уни сақлашнинг бутун даври мобайнида ҳар бир партиянинг сифати ва ҳолати устидан мунтазам назорат ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Назорат буғдойнинг ҳарорати, намлиги, дон захираларининг зараркунандалар билан зарарланганлиги, ҳиди, ранги ва амалдаги стандартлар билан нормаланадиган бошқа сифат кўрсаткичлари юзасидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Дон маҳсулотлари корхонаси томонидан, буғдойнинг биологик хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда ва унинг сақланишини таъминлаш мақсадида буғдойнинг жойини ўзгартириш, шамоллатиш, қуритиш, буғдойни сақлашнинг қишки режимига ўтказиш, зарарсизлантириш бўйича операциялар ва сақлашнинг белгиланган режимини таъминлашга доир бошқа операциялар амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш ва жойини ўзгартириш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ўзбекистон Республикаси Президентининг қарорларида белгиланган дон маҳсулотлари корхоналари ўртасида суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш ва жойини ўзгартириш умуман тизим бўйича сақлаш ҳажмини ўзгартирмасдан Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясининг нарядлари бўйича амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлашда дастлаб буғдой суғурта фондига ғамланади ва фақат ғамланганликни тасдиқлайдиган далолатномалар олингандан кейин суғурта фондидаги озиқ-овқат донининг тегишли миқдори чиқарилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш ва жойини ўзгартириш фақат ниҳоятда зарур ҳолларда (табиий офатлар, фавқулодда вазиятлар, миқдор ва сифат жиҳатидан сақланишига хавф туғилганда) суғурта фондини оқилона жойлаштиришга зарар етказилмасдан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини минтақалараро ёки минтақа ичида қайта ғамлаш ва жойини ўзгартиришга лимит ажратиш тўғрисида буюртманомалар тақдим этишда бундай қайта ғамлаш ёки жойини ўзгартириш зарурлиги батафсил асосланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини янгилаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини янгилаш Вазирлар Маҳкамаси билан келишган ҳолда ҳар йили янги ҳосилдан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини янгилаш корхоналар томонидан, уни суғурта фондидан чиқариш ва суғурта фондига қўйиш оралиғидаги вақтда узилишсиз амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Янги ҳосилдан озиқ-овқат буғдойи суғурта фондига тўлиқ ҳажмда ғамлангунгача илгари ғамланган буғдой сотилиши мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан фақат Вазирлар Маҳкамаси қарорлари асосида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ички бозор эҳтиёжини қондириш, биринчи навбатда, аҳолининг ун ва уни қайта ишлашдан олинадиган маҳсулотларга бўлган талабини қондириш учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат ресурсларидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш балансининг бошқа моддалари бўйича фойдаланилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан фойдаланиш учун Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, вазирликлар ва идоралар (кейинги ўринларда ташаббускорлар деб аталади) Вазирлар Маҳкамасига суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойидан муайян миқдорда буғдой ажратиш зарурлиги тўғрисида таклифлар киритишади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Аграр ва озиқ-овқат соҳаларини ривожлантириш масалалари котибияти (кейинги ўринларда Котибият деб аталади) ташаббускорларнинг мурожаатномаларини хулоса тайёрлаш учун Иқтисодиёт ва саноат вазирлигига юборади.
(31-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Иқтисодиёт вазирлиги икки кун муддатда «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси билан биргаликда ташаббускорларнинг мурожаатномаларини ўрганади, бунда буғдой, уннинг қўшимча ҳажмларига эҳтиёжнинг асосланганлиги, улардан фойдаланишнинг мақсади, эҳтиёжнинг ҳисоб-китоблари, минтақаларнинг ижтимоий-иқтисодий муаммолари масалаларини ҳал этиш бўйича эришиладиган натижаларни таҳлил қилиш ва бошқа масалаларни кўриб чиқади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Иқтисодиёт вазирлиги ташаббускорларнинг мурожаатномаларини кўриб чиқиш якунларига кўра суғурта фондидан буғдой ажратишнинг мақсадга мувофиқ эканлиги ёки эмаслиги тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклиф киритади.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг Вазирлар Маҳкамасига тақдим этилган таклифи Котибият томонидан кўриб чиқилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Котибият Иқтисодиёт ва саноат вазирлигининг таклифини кўриб чиқиш якунларига кўра икки кун муддатда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазирига қарор қабул қилиш учун таклиф киритади.
(34-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 13 майдаги 397-сонли қарори таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
35. Ижобий қарорга келинган тақдирда Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири тегишли Ҳукумат қарори лойиҳасини белгиланган тартибда тайёрлаш юзасидан топшириқ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компанияси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш юзасидан бир кун муддатда корхоналарга буйруқ (наряд)лар беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Буйруқ (наряд)ларда корхонанинг номи, озиқ-овқат буғдойининг миқдори (сўз билан), сифати, фойдаланишнинг мақсади ва бажариш муддати кўрсатилиши керак. Суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш юзасидан нарядлар уларда кўрсатилган муддат мобайнида ҳақиқий ҳисобланади, ушбу муддат тугагач улар ўз кучини йўқотади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Корхона раҳбари суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш юзасидан буйруқ (наряд) олингач суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш бўйича белгиланган тартибда тегишли ҳужжатларни расмийлаштириш тўғрисида бош бухгалтерга ва ишлаб чиқариш-техника лабораторияси бошлиғига тегишли топшириқ беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш бўйича барча ҳужжатлар фақат корхона раҳбари томонидан, у бўлмаганда — унинг вазифалари тегишли буйруқ асосида зиммасига юкланган шахс томонидан имзоланиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Суғурта фондидан озиқ-овқат буғдойи сотиш бажарганлик тўғрисидаги далолатнома билан икки нусхада расмийлаштирилади, унинг бир нусхаси «Ўздонмаҳсулот» акциядорлик компаниясига юборилади, иккинчи нусхаси эса корхонада қолади ҳамда озиқ-овқат буғдойининг мавжуд миқдори ва ҳаракати тўғрисида белгиланган шаклдаги ҳар ойлик ҳисобот таркибида акс эттирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойига доир операциялар бўйича харажатларни молиялаштириш ва ҳисоб-китобларни амалга ошириш
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси (кейинги ўринларда Жамғарма деб аталади) маблағлари суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи қийматини тўлаш бўйича молиялаштириш манбалари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш харажатлари корхоналар ҳисобидан амалга оширилади ҳамда ун ва дон учун улгуржи — сотиш нархларини шакллантиришда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қиймати бўйича ҳисобга олиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан келишилган улгуржи — ҳисоб нархи бўйича алоҳида юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини қайта ғамлаш, буғдойнинг жойини ўзгартириш ва янгилаш бўйича операциялар қўшимча молиявий маблағлар жалб этмасдан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойини сақлаш ва унга доир операцияларни амалга оширишнинг белгиланган тартиби бузилганлиги учун жавобгарлик
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойи сифатининг ёмонлашишига, унинг ўзбошимчалик билан, буйруқ (наряд)ларсиз ёки муддати ўтган буйруқ (наряд)лар бўйича сотилишига, юклаб жўнатилишига ва фойдаланилишига, буйруқ (наряд)лардаги кўрсаткичларга мувофиқ бўлмаган сифат билан бошқа жойга юклаб жўнатилишига йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу Низом талаблари бузилганлиги учун айбдор бўлган мансабдор шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда шахсан жавоб берадилар:
(43-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) дон маҳсулотлари корхонаси раҳбари — суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг тўлиқ ва сифатли сақланиши, тўғри ва ишончли ҳисобга олиниши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) моддий жавобгар шахслар — буғдой вазнининг тўғри аниқланиши, буғдойга доир барча операцияларнинг ўз вақтида амалга оширилиши ва тўғри расмийлаштирилиши, шунингдек буғдой ҳаракати тўғрисидаги ҳисоботларнинг ўз вақтида тақдим этилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) тарозибонлар — суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг тўғри тортиб кўрилиши ва тортиб кўрилган миқдорининг ҳужжатларда тўғри акс эттирилиши учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) корхонанинг бош бухгалтери ва унга бўйсунувчи, буғдойнинг миқдори ва сифати бўйича ҳисобини бевосита юритувчи ходимлар — буғдойни ҳисобга олиш, операцияларни расмийлаштириш ва нобуд бўлган буғдойни ҳисобдан чиқариш тартиби бузилганлиги учун;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
д) ишлаб чиқариш — техника лабораторияси бошлиғи ва лаборантлар — озиқ-овқат буғдойи сифатининг тўғри аниқланиши ҳамда дафтарлар ва ҳужжатларда сифат кўрсаткичларининг тўғри акс эттирилиши учун шахсан жавоб берадилар.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
44. Суғурта фондидаги озиқ-овқат буғдойининг миқдор ва сифат бўйича сақланиши таъминланмаган тақдирда айбдор шахслар етказилган зарарни қонунчиликда белгиланган тартибда ва миқдорда тўлайдилар.
(44-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 4 апрелдаги 153-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Озиқ-овқат буғдойининг суғурта фондини ғамлаш, сақлаш, янгилаш ва ундан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

Ишлаб чиқариш-техника комиссиясининг
‎ДАЛОЛАТНОМАСИ
‎200___ йил «___»____________

‎‎
‎Қаердан _______________________________

(корхонанинг номи)

‎‎Кимга _________________________________

(вазирлик, идора, ташкилот)

Т/р Дон маҳсулотларининг номи Миқдори Класси Ҳосил олинган йил Ифлослиги, % Намлиги, % Соф вазни, г/л Дон аралашмаси, %

‎‎
‎____________________________


‎________________‎‎

(корхона раҳбари)

(имзо, муҳр)

____________________________

________________‎‎

(бош бухгалтер)

(имзо)

____________________________

________________‎‎

(лаборатория мудири)

(имзо)

____________________________

________________‎‎

(элеватор мудири)

(имзо)

(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 14-15-сон, 100-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.02.2018 й., 09/18/107/0697-сон, 25.09.2018 й., 09/18/759/2026-сон, 14.05.2019 й., 09/19/397/3123-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.04.2022 й., 09/22/153/0266-сон)