Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2016 13.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1768
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлигининг, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг қарори, 13.02.2008 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 1768
Date of entry into force
23.02.2008
Ҳужжат кучини йўқотган 29.08.2016
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ ТАЪЛИМИ ВАЗИРЛИГИ
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚАРОРИ

МАКТАБГАЧА ТАРБИЯ БОЛАЛАР МУАССАСАЛАРИ ВА МАКТАБ-ИНТЕРНАТЛАРДАГИ БОЛАЛАР ТАЪМИНОТИГА ҲАҚ ТЎЛАШ ТАРТИБИ ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2008 йил 13 февралда 1768-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилди]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлигининг 2016 йил 25 июлдаги 8-мҳ ва 55-сонли «Мактабгача таълим муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига (рўйхат рақами 2821, 23.08.2016 й.) асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 12 декабрдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва давлат бюджети параметрлари тўғрисида»ги ПҚ-744-сон қарорининг 18-бандига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ва Молия вазирлиги қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилгандан ўн кундан сўнг кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқ таълими вазири Т. ЖЎРАЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,

2008 йил 21 январь,

2-сон

Молия вазири Р. АЗИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 21 январь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4-сон

Халқ таълими вазирлиги, Молия вазирлигининг 2008 йил 21 январдаги 2, 4-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
НИЗОМ

Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон Республикасининг 2008 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» 2007 йил 12 декабрдаги ПҚ-744-сон қарорининг 18-бандига мувофиқ давлат мактабгача таълим муассасалари (кейинги ўринларда мактабгача таълим муассасалари деб юритилади) ва мактаб-интернатларда (кейинги ўринларда интернатлар деб юритилади) болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартибини белгилайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. Умумий қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Мазкур Низом давлат бюджети маблағлари ҳисобига молиялаштириладиган мактабгача таълим муассасалари ва интернатларга татбиқ этилади, қуйидагилар бундан мустасно:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) футбол бўйича мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) турли касалликлар билан касалланган болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
в) кам таъминланган оилалардаги болалар учун мактаб-интернатлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
г) етим болалар ва ота-оналар қаровисиз қолган болалар учун мактаб-интернатлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Давлат бюджети маблағларидан молиялаштирилмайдиган мактабгача таълим муассасалари ва интернатлари таъминотига маблағлар миқдори ва пул тўлаш тартиби уларнинг муассислари томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мактабгача таълим муассасаларида болалар ва интернатларда тарбияланувчилар таъминоти учун тўланган тўловлар бюджетда назарда тутилган маблағлар билан бирга мақсадли равишда болалар (тарбияланувчилар)нинг озиқ-овқат таъминотини яхшилаш учун йўналтирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланадиган миқдорларда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Агар оилада икки ва ундан ортиқ болалар турли мактабгача таълим муассасаларига қатнаса, ушбу тоифа оилалар учун белгиланган тўлов миқдорларини қўллаш учун ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) тегишли равишда бир мактабгача таълим муассасасидан бошқасига болаларнинг бошқа мактабгача таълим муассасаларга қатнаши тўғрисида маълумотнома тақдим этиши лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мактабгача таълим муассасаларида ушбу Низомнинг иловасида кўрсатилган касалликлари бўлган ихтисослаштирилган мактабгача таълим муассасалари ва умумий типдаги мактабгача таълим муассасалари қошидаги гуруҳларда тарбияланувчи болалар таъминоти учун тўловлар олинмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) ва мактабгача таълим муассасалари ёки интернатлар маъмурияти ўртасида тузилган шартномага асосан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатлардаги болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ҳар ойда тўлови тўланаётган жорий ойнинг 10-санасидан кечикмасдан тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатлардаги болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар банк муассасаларига тўланади. Бунда тўлов тўланганлигини тасдиқловчи ҳужжат (квитанция) нусхаси мактабгача таълим муассасасига тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Агар тўлов нақд пулсиз шаклда амалга оширилган бўлса, мактабгача таълим муассасаси ёки интернатга тўлов топшириқномасининг нусхаси (тўлов тўланганлиги тўғрисидаги банк белгиси қўйилган ҳолда) тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлардан тушган тушумлар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига ва бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олингунча депозит ҳисоб рақамига эга бўлган мактабгача таълим муассасаси ёки интернат;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мактабгача таълим муассасаси юридик шахс мақомига эга бўлмаса, ҳудудий молия органининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими ёки ушбу муассаса балансида бўлган бошқа идораларнинг бюджет маблағлари бўйича талаб қилиб олгунча депозит ҳисоб рақамига ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. Ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланадиган ғазначилик хизматига ўтган ҳудудлар бўйича мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар Қорақалпоғистон Республикаси ва маҳаллий бюджетлар ҳисобида турадиган мактабгача таълим муассасалари ва интернатлар бўйича белгиланган тартибда ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ўтказилади ва алоҳида шахсий ҳисоб рақамларида ҳисобга олинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловлар ушбу Низомнинг 9-бандида кўрсатилган муддатдан кейин икки ҳафта мобайнида узрли сабабларсиз тўланмаган тақдирда ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) билан шартнома тўхтатилиши ёхуд болалар (тарбияланувчилар) мактабгача таълим муассасаси ёки интернатдан чиқарилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Кредитор қарздорлик пайдо бўлган санадан 90 календарь кун мобайнида мактабгача таълим муассасасидаги бола таъминоти учун мавжуд бўлган қарздорлик қопланганда, болани ушбу мактабгача таълим муассасасига тиклаш мажбурий тартибда амалга оширилади. Кўрсатилган муддат бузилган тақдирда мактабгача таълим муассасасига болани тиклаш янги қабул қилинган болалар учун белгиланган тартибда амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. Мактабгача таълим муассасаларида тўловлар ҳисоб-китоби ва уни тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Мактабгача таълим муассасасидаги бола таъминоти учун тўловларнинг бир кунлик қийматини аниқлаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар бир ойлик тўловларининг миқдори мактабгача таълим муассасасининг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Бола касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлган) туфайли, шунингдек ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг меҳнат таътили даврида боланинг мактабгача таълим муассасасига кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар, кейинги тўловларда ҳисобга олинади (фақат мактабгача таълим муассасасининг иш кунлари сони ҳисобга олинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Боланинг касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлгани) туфайли боланинг келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси ёки участка врачи томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17. Бола уйда қолган бошқа барча ҳолатларда мактабгача таълим муассасасида болалар таъминоти учун тўловлар умумий асосларда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
18. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризасига кўра тўловлар тўлиқ бўлмаган ой учун яъни, боланинг ушбу мактабгача таълим муассасасига қатнашни тўхтатадиган ва рўйхатдан чиқариладиган кунгача бўлган давр учун ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
19. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) мактабгача таълим муассасасига боланинг ушбу муассасага қатнаши тўхтатилиши тўғрисида камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Агар бу ҳақда мактабгача таълим муассасаси огоҳлантирилмаган бўлса, тўланган пулни қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда боланинг мактабгача таълим муассасаларида тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатга қолиши, ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўланмагунча мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20. Мактабгача таълим муассасаси бошқа иш режимига ўтган ҳолатларда, муассаса бошқа иш режимига ўтган кундан бошлаб тўловлар болаларнинг бўлиши тегишли узайтирилган, муддатли гуруҳлар учун белгиланган миқдорда тўланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. Интернатларда тўловлар ҳисоб-китоби ва уни тўлаш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
21. Интернатлардаги тарбияланувчилар таъминоти учун тўловларнинг бир кунлик қийматини аниқлаш учун қонун ҳужжатларига мувофиқ ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар) бир ойлик тўловларининг миқдори интернатнинг ойлик иш жадвали бўйича иш кунлари сонига бўлинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
22. Тарбияланувчининг касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлган) туфайли, шунингдек ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг меҳнат таътили даврида тарбияланувчининг интернатга кетма-кет уч кундан ортиқ келмаган давр учун тўланган тўловлар, кейинги тўловларда ҳисобга олинади (фақат интернатнинг иш кунлари сони ҳисобга олинади).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тарбияланувчининг касаллиги ёки унинг оила аъзолари касалланганлиги (карантин бўлган) туфайли тарбияланувчининг келмаганлиги тегишли даволаш муассасаси ёки участка врачи томонидан бериладиган маълумотнома билан тасдиқланиши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
23. Тарбияланувчи уйда қолишининг бошқа барча ҳолатларида интернатда тарбияланувчилар таъминоти учун тўловлар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ундирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
24. Ота-оналар (уларнинг ўрнини босувчи шахслар)нинг аризасига кўра тўловлар тўлиқ бўлмаган ой учун яъни, тарбияланувчининг ушбу интернатга қатнашни тўхтатадиган ва рўйхатдан чиқариладиган кунгача бўлган давр учун ундирилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
25. Ота-оналар интернатга тарбияланувчининг ушбу муассасага қатнаши тўхтатилиши тўғрисида камида бир ҳафта олдин ёзма равишда огоҳлантириши лозим. Агар бу ҳақда интернат огоҳлантирилмаган бўлса, тўланган пулни қайтариш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бунда тарбияланувчининг интернатда тўлов тўланган даврдан ортиқ муддатга қолиши, ушбу ой учун тўловнинг қолган қисми тўланмагунча мумкин эмас.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. Кам таъминланган оилалар болаларини тўловлардан озод қилиш тартиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
26. Мактабгача таълим муассасалари ва интернатларда болалар таъминоти учун тўловлардан кам таъминланган оилаларнинг болалари қонун ҳужжатларига мувофиқ ушбу муассасаларда (интернатларда)ги уларнинг умумий сонидан 15 фоизи доирасида озод қилинади. Бунда ота-оналари (биттаси ёки иккаласи) I ёки II гуруҳ ногиронлари бўлган кам таъминланган оилаларнинг болалари, биринчи навбатда тўловлардан озод қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
27. Болалар (тарбияланувчилар)ни тўловлардан озод қилиш учун фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари томонидан берилган оиланинг кам таъминланганлиги тўғрисидаги маълумотнома асос бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу ҳужжатлар мактабгача таълим муассасаси ва интернатга тегишли тартибда кўриб чиқиш учун тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
28. Тўловлардан озод қилинадиган кам таъминланган оилаларнинг болалари (тарбияланувчилар) рўйхати молиявий йил бошлангунга қадар (умумий режадаги болалар, тарбияланувчилар сонидан 15 фоиз доирасида) васийлик кенгаши мажлиси баёнига асосан мактабгача таълим муассасаси ёки интернат раҳбарининг буйруғи билан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
29. Рўйхатга кирмаган кам таъминланган оилаларнинг болалари қаторидан, рўйхат мактабгача таълим муассасасидан ёки интернатдан бутунлай чиқиб кетиши муносабати билан ўзгартирилган ҳолларда юқорида кўрсатилган рўйхат тўлдириб бориладиган захира шакллантирилади. Рўйхат оиланинг бир аъзосига бир ойда тўғри келадиган жами даромади энг паст даражада бўлган кам таъминланган оилаларнинг болаларини унга биринчи навбатда киритиш тамойилига риоя қилган ҳолда тўлдириб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. Бухгалтерия ҳисоби ва ҳисоботи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
30. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва маблағларни тушириш бўйича бухгалтерия ҳисоби:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлмаган мактабгача таълим муассасаларида — ҳудудий молия органининг халқ таълими муассасаларини молиялаштириш бўлими томонидан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юридик шахс мақомига эга бўлган мактабгача таълим муассасаларида — уларнинг бухгалтерияси томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
31. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун ота-оналар тўлови бўйича ҳисоб-китобларнинг таҳлилий ҳисоби 327-шакл бўйича мактабгача таълим муассасаларидаги болалар таъминоти учун ота-оналар билан ҳисоб-китоблар жадвали (ведомости)да юритилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
32. Банкка тўланган ёки топширилган суммалар 01 8 30 «Озиқ-овқат маҳсулотлари сотиб олиш харажатлари» типи, объекти ва объект ости бўйича ғазна харажатларини тиклаш учун 294-шакл дафтарига ёзиб борилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
33. Тўловларни ҳисоблаш 305-шакл бўйича болаларни давомат табелига асосан амалда қатнаган кунлари учун ҳар ойнинг охирги иш кунида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34. Бухгалтерия ҳисобида ота-оналар киритадиган тўловларини ҳисоблаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Д-т ‎ К-т‎
172 236‎

35. Ота-оналар томонидан тўланган маблағлар суммасига қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари берилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Д-т ‎ К-т‎
09 ёки 10 ҳисобварақлари тегишли ёрдамчи ҳисобварақлар 172‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
36. Йил охирида 236 ёрдамчи ҳисобварағи дебет қисмига бюджет бўйича (200 ёрдамчи ҳисобварағи) амалдаги харажатлар 236 ёрдамчи ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилган суммалар доирасида кўчириб ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
37. Ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларидан фойдаланган ҳолда ғазначилик хизматига ўтган минтақалар бўйича ота-оналар тўловларини ҳисоблаш қуйидаги бухгалтерия ўтказмалари орқали расмийлаштирилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Д-т ‎ К-т‎
172 236‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
38. Ота-оналардан келиб тушган суммалар уларни мактабгача таълим муассасаларининг (интернатларнинг) алоҳида шахсий ҳисоб рақамларида акс эттирган ҳолда ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамларига ёзилиб борилади, жумладан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
а) тўловларни шахсий ҳисоб рақамига ўтказиш йўли билан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Д-т ‎ К-т‎
104 172‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
б) кейинчалик мактабгача таълим муассасалари (интернатлар)нинг алоҳида шахсий ҳисоб рақамларига ўтказган ҳолда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Д-т ‎ К-т‎
120
‎104
172
‎120‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
39. Тушган маблағларни мактабгача таълим муассасалари (интернатлар) томонидан сарфлашда қуйидаги ўтказмалар қўлланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Д-т ‎ К-т‎
178
‎209
104
‎178‎
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
40. Йил охирида 236 ёрдамчи ҳисобварағи дебет қисмига бюджет бўйича (209 ёрдамчи ҳисобварағи) амалдаги харажатлар 236 ёрдамчи ҳисобварағига ҳисоблаб ёзилган суммалар доирасида кўчириб ёзилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. Якуний қоидалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
41. Болалар (тарбияланувчилар) таъминоти учун тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва ўз вақтида келиб тушиши, ҳисоб ва ҳисоботни юритиши, шунингдек, тушган маблағлардан мақсадли фойдаланиши устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Назорат-тафтиш бош бошқармаси ва унинг жойлардаги ҳудудий бошқармалари томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгар бўлади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
43. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Соғлиқни сақлаш вазири Ф. НАЗИРОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2008 йил 30 январь
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача тарбия болалар муассасалари ва мактаб-интернатлардаги болалар таъминотига ҳақ тўлаш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг таъминоти учун тўловлар ундирилмайдиган болалар касалликлари рўйхати
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қулоғи кар (жумладан заиф эшитадиган)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Кўзи ожиз (жумладан кўриш қобилияти паст)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Нутқнинг оғир бузилишлари (алалия, дизартрия, ринолалия, афазия, дудуқлик, нутқнинг I ва II даражали умумий ривожланмаганлиги)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Таянч-ҳаракат аппаратининг бузилиши (церебраль фалажлик, полиомиелит асоратлари, артрогиппоз, хондродистрофия, миопатия)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ақли заифлик, руҳий ривожланишининг сустлиги (ақлий қобилиятнинг бузилиши)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Сил касаллигининг илк кўриниши (бемор билан алоқада бўлиш ва тубвираж), шунингдек сил касаллиги ва гепатит касаллигидан кейинги тиклаш даври.
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2008 й., 6-7-сон, 34-модда)