Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 10.08.2007 йилдаги ПҚ-685-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 10.08.2007 йилдаги ПҚ-685-сон
Date of entry into force
10.08.2007
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 ЙИЛДА ҒЎЗАНИ ДЕФОЛИАЦИЯ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ғўзани дефолиация қилишни самарали ўтказиш, далаларни пахта ҳосилини эрта муддатларда йиғиштириб олишга ўз вақтида тайёрлаш ва пахта териш машиналаридан фойдаланиш даражасини ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан келишилган 2007 йилда ғўза дефолиация қилинадиган 1-иловага* мувофиқ майдонлар ва унинг мақбул муддатлари тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва туманлар ҳокимликлари ғўзанинг экилган муддатлари, етилиш, пахтанинг очилиш даври, нави ва жойлардаги об-ҳаво — иқлим шароитларини ҳисобга олган ҳолда, туманлар ва пахта етиштирувчи фермер хўжаликлари бўйича ғўзани 1-иловада белгиланган муддатларда дефолиация қилиш юзасидан аниқ чора-тадбирлар кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва туманлар ҳокимлари, Ўзбекистон Республикаси қишлоқ ва сув хўжалиги вазири зиммаларига ғўза белгиланган муддатларда сифатли дефолиация қилиниши ва дефолиантларни ишлатиш нормалари ва тавсияларига қатъий риоя этилиши учун шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси дефолиация ўтказилиши, энг аввало дефолиантларни солиш муддатлари ва белгиланган меъёрларига риоя этилиши устидан қатъий назорат ўрнатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш.М. Мирзиёев):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йилнинг 15 августигача дефолиацияга тайёргарлик кўриш ва ўтказишга оид жами ишлар комплексини олиб борувчи республика ишчи комиссиясини, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда худди шундай ишчи комиссияларини ташкил қилсин, уларнинг таркибига Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Республика ўсимликларни ҳимоя қилиш ва агрокимё маркази, «Ўзпахтасаноат» уюшмаси, Ўзбекистон «Сифат» маркази, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари мутахассислари киритилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишчи комиссиялар билан биргаликда дефолиация ишлари бўйича комплекс чора-тадбирлар ўтказилиши устидан қаттиқ ва доимий назоратни таъминласин ҳамда агротехника тадбирларини ўтказишнинг белгиланган муддатлари ва нормаларига риоя этишни таъминламаётган мансабдор шахсларга нисбатан қаттиқ шахсий жавобгарлик чораларини кўрсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, «Ўзкимёсаноат» ва «Ўзқишлоқхўжаликмаш-холдинг» компаниялари, «Ўзагромашсервис» уюшмаси, «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари жорий йилнинг 20 августигача:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фермер хўжаликлари бўйича дефолиация ўтказиш майдонларини аниқлаб, ҳар бир туман бўйича дефолиантлар билан таъминлаш, дефолиацияни мақбул муддатларда сифатли ўтказилишини ташкил этиш ва ўтказиш тадбирларини ишлаб чиқсинлар. Ғўза дефолиация қилинадиган майдонларни аниқлашда уруғлик экин майдонлари ҳисобга олинмасин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
дефолиацияни ерда бажариладиган усуллар билан ўтказиш учун техник воситалар ва аппаратлар тайёрланишини тугалласинлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
майдончаларни тайёрлашни тахт қилиб қўйсинлар ва уларда дефолиантлар эритмасини тайёрлаш учун зарур идишлар ва бошқа техник воситалар мавжуд бўлишини таъминласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. «Ўзбекистон ҳаво йўллари» миллий авиакомпанияси «Ўзкимёсаноат» АК буюртманомалари бўйича ғўза дефолиациясини ўтказиш учун самолётлар ажратсин ва уларнинг минтақаларга 2-иловага* мувофиқ 2007 йил 18 августгача етиб боришини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоятлар ҳокимликлари жорий йилнинг 18 августига қадар махсус аэродромлар тайёрланишини, шу жумладан учувчилар учун зарур маиший шарт-шароитлар яратилишини тугалласинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матндаберилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. «Ўзнефтмаҳсулот» компанияси ёнилғи-мойлаш материалларининг зарур захирасини яратсин ҳамда пуркагичлар ва самолётлар ишини таъминлаш учун ғўзани дефолиация қилиш даврида уларнинг белгиланган тартибда узлуксиз етказиб берилишини ташкил этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган қишлоқ хўжалиги маҳсулотларининг ҳисоб-китоб жамғармаси бир ҳафта муддатда, асосли буюртманомаларга биноан, тижорат банкларига фермер хўжаликлари учун ғўза дефолиациясини ўтказишга зарур кредит маблағларини, кейинчалик улардан дефолиантлар харид қилиш ҳамда «Қишлоқхўжаликкимё» ҳудудий акциядорлик жамиятлари ва «САР» авиакомпанияси хизматларига ҳақ тўлаш учун фойдаланиш мақсадида, белгиланган тартибда ажратиб берсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур Қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.М. Мирзиёев зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007 йил 10 август,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-685-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2007 й., 8-сон, 406-модда)