Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2003 31.07.1997 йилдаги 378-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 31.07.1997 йилдаги 378-сон
Date of entry into force
31.07.1997
Ҳужжат кучини йўқотган 04.11.2003
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА АВТОБУСЛАРДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШ ХАВФСИЗЛИГИНИ ТАЪМИНЛАШГА ДОИР ТАЛАБЛАРНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 ноябрдаги 482-сонли Ўзбекистон Республикасида автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларини ҳамда автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларни тасдиқлаш ҳақида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль транспортида йўловчилар ташишни ташкил этишни яхшилаш, уларнинг хавфсизлигини таъминлаш ва янгидан очилаётган ҳамда фойдаланилаётган автобус йўналишларида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир илова қилинаётган талаблар тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар, автотранспорт корхоналари, шунингдек янгидан очилаётган ва амалдаги йўналишларда автобусда йўловчилар ташишни ташкил этувчи шахслар кўрсатиб ўтилган талабларга риоя қилсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзавтойўл» давлат концерни, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари йўловчи ташиш автотранспорти мунтазам равишда ҳаракатланадиган ўзларига қарашли автомобиль йўллари ва кўчаларни зарур ҳолдаги тартибга келтириш бўйича кечиктириб бўлмайдиган чора-тадбирларни кўрсинлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги автотранспорт воситаларининг техник ҳолати, кўчалар ва автомобиль йўллари зарур даражада ободонлаштирилиши, автотранспорт воситалари ҳайдовчилари томонидан йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига ҳамда йўл ҳаракати қоидаларига қатъий риоя этилиши устидан назоратни кучайтирсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш вазирнинг ўринбосари К. Раҳимов котибиятига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ў. СУЛТОНОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1997 йил 31 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
378-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг
1997 йил 31 июлдаги 378-сон қарори билан
ТАСДИҚЛАНГАН
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТАЛАБЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Талаблар автобусларда йўловчилар ташиш ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш тартибини белгиловчи ҳужжат ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур Талаблар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янга автобус йўналишлари очиш ва ишлаб турганларидан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилувчи Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимликлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идоралар автотранспорт корхоналари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналар, шунингдек, ўз транспорти билан автобусларда йўловчилар ташийдиган ёки уларнинг тизимига* кирмайдиган корхоналар (ташкилотлар) билан йўловчилар ташиш юзасидан шартномалар тузувчи хусусий шахслар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Ўз тизимида шахсий таркибни ташиш тартибини белгиловчи норматив актлар ва ҳужжатларга амал қилувчи Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати, Ички ишлар вазирлигидан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг саёҳат-экскурсия ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темирйўл ўтиш жойлари, паромлар қурилиши, реконструкцияси, тузатилиши ва уларни сақлашни таъминловчи вазирликлар, идоралар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракатини тартибга солиш техник воситаларини ўрганувчи ва улардан фойдаланувчи йўл, коммунал, бошқа ташкилотлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт ва йўл ташкилотларини, давлат автомобиль назоратини об-ҳаво шароитларининг ноқулай ўзгариши тўғрисида хабардор қилувчи гидрометеорология ташкилотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги нормативлар ва қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга оширувчи, йўл ҳаракатини тартибга солиш ва ташкил этишга оид тадбирларни ўтказувчи давлат автомобиль назорати;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автотранспорт корхоналарида қатновдан олдин ва қатновдан кейин ҳайдовчиларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминловчи Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимининг ташкилотлари учун татбиқ этилади ва мажбурий кучга эгадир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлиги бевосита йўналишларда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларнинг ҳайдовчилари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автотранспорт корхоналари, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналар (ташкилотлар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
тасарруфида автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темирйўл ўтиш йўллари, паромлар, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситалари бўлган йўллардан фойдаланиш коммунал ташкилотлар, бошқа ташкилотлар (корхоналар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат атомобиль назорати (ДАН) бўлинмалари томонидан таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автотранспорт корхоналари, мулкчилик шаклларидан қатьи назар, бошқа корхоналар (ташкилотлар), шунингдек, хусусий шахсларнинг улар томонидан хавфсизликни таъминлашдаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларни тегишли малакага эга бўлган ҳайдовчилар билан бутлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўл ҳаракати хавфсизлиги қоидалари бўйича машғулотларни белгиланган муддатларда ўтказиш ва ҳайдовчиларнинг касб маҳоратини ошириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг ўз вақтида тиббий қайта текширишдан ва йўлга чиқишдан олдин мунтазам тиббий кўрикдан ўтиши устидан назоратни ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларнинг стажировкаси ўз вақтида ўтказилиши ва уларга йўл-йўриқ берилиши;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларни автобуc йўналишлари схемалари, шунингдек, йўналишдаги об-ҳаво шароитлари, йўл ҳолатининг ўзгариши ва йўл ҳаракатини ташкил этиш тўғрисидаги ахборот билан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчилар томонидан иш вақтининг йўл қўйиладиган муддатига риоя этилиши, шунингдек уларнинг дам олиши ва овқатланиши ташкил этилишини назорат қилиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларни техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўловчилар ташишни оқилона ташкил этиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хавфсизлик таъминланишини, ҳайдовчилар меҳнати ва дам олишини ҳисобга олган ҳолда йўловчилар оқимини, ҳаракат тезликларини нормалаш ва ҳаракат жадвалини тузиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуслардан фойдаланиш, ҳайдовчилар томонидан йўналиш бўйича ҳаракат жадвалига ва йўлларда ҳаракатланиш қоидаларига риоя этилишини назорат қилиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Йўллардан фойдаланиш, коммунал, темирйўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар (корхоналар)нинг автобусда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашдаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўз тасарруфларидаги автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темирйўл ўтиш жойлари, паромлар, йўл белгилари, ҳаракатни бошқаришнинг бошқа воситаларини ҳаракатнинг тўсиқсизлиги ва хавфсизлигини таъминловчи техник жиҳатдан соз ҳолатда сақлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўлларнинг хавфли участкаларини оператив аниқлаш, хавф манбаларини белгиланган муддатларда бартараф этиш ёки бунинг имкони бўлмаган тақдирда, автобус ҳаракатини тўхтатиш чораларини кўриш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темирйўл ўтиш жойлари, паромларни жиҳозлаш ва сақлашдаги автобус йўналишларини текширувчи комиссиялар томонидан аниқланган камчиликларни бартараф этиш бўйича тадбирларни ўз вақтида бажариш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Корхоналар (ташкилотлар), мансабдор шахслар, ҳайдовчилар ва ҳаракатнинг бошқа қатнашчилари томонидан:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл ҳаракати қатнашчиларининг хулқ-атвори ва ўзаро муносабатларини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобус ҳайдовчилари малакасини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларнинг техник ҳолатини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар, йўл иншоотлари ва темирйўл ўтиш жойларини сақлашни;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл белгиларини, йўл ҳаракатини тартибга солишнинг бошқа техник воситаларини ўрнатиш ва сақлаш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчаларда хавфли участкаларни оператив аниқлаш ва бартараф этиш тартибини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл-транспорт ҳодисалари сабабларини аниқлаш, уларни бартараф этиш чора-тадбирларини кўришни тартибга солувчи нормативлар ва қоидаларга риоя этилиши устидан назоратни амалга ошириш автобусда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича ДАН бўлинмаларининг асосий вазифаси ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобусда йўловчилар ташишни тартибга солувчи кўрсатиб ўтилган нормативлар ва қоидалар бажарилмаган тақдирда ДАН томонидан уларни бартараф этиш ҳамда зарурат бўлса автобус ҳаракатини тўхтатиш чора-тадбирлари кўрилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи ёки таъминловчи автотранспорт корхоналари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналар (ташкилотлар) раҳбарлари, шунингдек хусусий шахслар мазкур Талаблар бажарилмаганлиги учун амалдаги қонунчиликка мувофиқ шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
II. АВТОБУСДА ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШДА ҲАЙДОВЧИЛАРГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ҳайдовчиларга автобусларни бошқаришга рухсат бериш Ҳайдовчиларга транспорт воситаларини бошқаришга рухсат бериш, имтиҳонлар қабул қилиш ва фуқароларга ҳайдовчилик гувоҳномалари бериш тартиби тўғрисидаги Низомга мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро йўналишларга кейинги уч йилда автобус ҳайдовчиси бўлиб узлуксиз ишлаётган шахсларгина қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тоғ йўналишларига кейинги уч йилда ҳайдовчи бўлиб узлуксиз ишлаётган ҳамда автобус бошқариш ҳуқуқини берувчи белгига эга бўлган шахслар қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ҳайдовчилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишларда (мунтазам ташишларда) камида 20 соат олдиндан стажировкани мажбурий ўтаган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қатновдан олдинги тиббий назоратдан мунтазам ўтган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиллар ҳайдовчиларининг иш вақти ва дам олиш вақти тўғрисидаги Низом талаблари бажарилган;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчи аввал ишламаган йўналишга юборилганда қатнов олди йўл йўриғидан мажбурий тарзда ўтиши, ҳайдовчининг йўналиш схемаси ва ҳаракат жадвали билан таъминланган тақдирдагина автобусни бошқаришга қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Умумий фойдаланишдаги транспорт йўналишларида йўловчилар ташишни амалга ошириш учун идораларга қарашли автобуслар жалб этилганда мазкур банднинг 1, 3 ва 4-талаблари бажарилиши ушбу йўналишларга хизмат кўрсатувчи автокорхонага юклатилади. Тиббий назоратни амалга ошириш автобуслар тегишли бўлган автокорхонага юклатилади. Автокорхонада тиббий пунктлар мавжуд бўлмаган тақдирда автобуслар ҳайдовчиларини маршрутларда ишлашга қўйиш уларнинг аҳволи ҳаракат хавфсизлиги муҳандислари ёки муҳандис-техник ходимлар томонидан мажбурий баҳоланган тақдирдагина амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўз гувоҳномаларида «ВСДЕ» ёки «ВСД» рухсат берувчи белгиларга эга бўлган, бироқ илгари автобусларда ишламаган (махсус тайёргарлик автобуслари ҳайдовчиларидан ташқари) ҳайдовчилар 15 иш куни (112 соат) давомида ишлаб чиқариш стажировкасидан ўтгандан кейин автобусни бошқаришга қўйилиши мумкин, махсус тайёргарлик автобуслари ҳайдовчилари стажировкани 32 кун (224 соат) ўтайдилар. Ҳайдовчи бир русумли автобусдан бошқа русумли автобусга ўтказилганда ёки бир йилдан ортиқ ҳайдовчилик қилмаган ҳайдовчи камида 20 соат амалда ҳайдаш бўйича стажировка ўтайдилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автокорхона (ташувчи)нинг малака комиссияси томонидан автобуслар ҳайдовчиларининг касб-кор сифатлари уларнинг мазкур тоифадаги транспорт воситаларида бундан кейин ишлаши мумкинлиги тўғрисидаги масала ҳал этилган ҳолда беш йилда камида бир марта баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бир марталик буюртмалар бўйича саёҳат-экскурсия ташишлари, шунингдек болаларни ташиш автобусда камида уч йил узлуксиз иш стажига эга бўлган ҳайдовчилар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автокорхонада автобуслар ҳайдовчилари билан касб маҳоратини оширишга доир машғулотлар мунтазам ўтказилиши керак, у ўз ичига транспортни бошқариш бўйича амалий машғулотларни, йўл ҳаракати қоидаларини билишини текширишни, мураккаб йўл-транспорт вазиятларида автобусни хавфсиз бошқариш асосларини ўрганишни олади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
III. АВТОБУСЛАРНИНГ ТЕХНИК ҲОЛАТИ ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автобусларнинг техник ҳолати ва уларнинг жиҳозлари тегишли стандартлар талабларига, техник фойдаланиш қоидаларига, автомобиль транспорти ҳаракатдаги қисмига техник хизмат кўрсатиш ва уни тузатиш тўғрисидаги Низомга, тайёрловчи корхоналарнинг йўриқномаларга ва бошқа норматив-техник ҳужжатларга жавоб бериши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. I—III тоифадаги автомобиль йўлларида барча тур ва русумдаги автобуслар ишлашига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV-V тоифадаги автомобиль йўлларида юк нагрузкаси 6 тоннагача бўлган автобуслар ишлашига рухсат берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Тоғ ва уларга тенглаштирилган йўналишларда фойдаланадиган автобуслар олдинги туманга қарши чироқлар ва орқа чироқлар, шунингдек тегишлича маҳкамлаш нуқталарига эга бўлган барча йўловчилар ўринларидаги хавфсизлик тасмаларига, тайёрловчи заводнинг конструкцияcига мувофиқ ғилдиракнинг остига ташлаш учун камида 2 та таянчга эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саёҳат-экскурсияларга ажратилган автобусларнинг олд томонида «саёҳатчи» ёки «экскурсия» деган кўрсаткич, бир марталик буюртмалар бўйича махсус ташишлар учун эса «буюртма» деган кўрсаткич ўрнатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Болаларни ташийдиган барча автобусларда йўл ҳаракати қоидаларида назарда тутилган танитиш белгиси ўрнатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IV. ЙЎЛОВЧИЛАР ТАШИШНИ ТАШКИЛ ЭТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автобусда йўловчилар ташишни ташкил этувчи ва амалга оширувчи вазирликлар, идоралар, автотранспорт корхоналари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, бошқа корхоналар, шунингдек хусусий шахслар республика автомобиль транспорти уставларига, йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига, ҳудудидан йўналишлар ўтадиган йўл ҳаракати қоидаларига, автомобиль транспорти соҳасидаги фаолиятни лицензиялаш тўғрисидаги Низомга, автобусда йўловчилар ташишни ташкил этиш билан боғлиқ бўлган бошқа низомларга ва мазкур Низомга амал қилиши керак. Барча саёҳат-экскурсия транспорт ташишлар мажбурий тартибда саёҳат-экскурсия ташкилотлари орқали амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автобусда йўловчилар ташишни ташкил этиш ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш албатта ҳисобга олинган ҳолда автокорхоналарнинг фойдаланиш хизматлари томонидан амалга оширилади. Агар йўловчилар икки ёки бир неча йўналишлар бўйича ташилиши мумкин бўлса, энг қулай йўл шароитларига эга бўлган йўналиш танланади (қатновлар кам, яхши асфальтланган, ҳаракат қилинадиган ва йўл чеккаси кенгроқ, темир йўлларни камроқ кесиб ўтадиган ва ҳоказо).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Бирлашмалар, концернлар, уюшмалар, корхоналар (ташкилотлар) ҳайдовчилар томонидан ҳаракат жадвалига ва автобусларда ташиш нормаларига риоя этилишига алоҳида эътибор беришлари, қатновнинг белгиланган йўналишидан четга чиқишларига ва ҳаракат жадвалида назарда тутилмаган жойларда тўхташларга йўл қўймасликлари керак*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 3-банднинг талаблари якка тартибдаги транспорт воситаси эгалари бўлган ҳайдовчиларга ҳам тегишлидир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Шаҳар ва шаҳар атрофидаги йўналишларда йўловчилар ташишда автобусдаги йўловчилар сони автобусларнинг тўлиқ одам кетишидан ортиқ бўлмаслиги, шаҳарлараро, тоғ, саёҳат-экскурсия йўналишларида, бир марталик ташишларда (шу жумладан, болаларни ташишда) ўтириш учун белгиланган жойлар сонидан ортиқ бўлмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро йўналишларда йўловчиларнинг багажи (қўлда олиб юриладиган юкдан ташқари) багаж бўлмалари мавжуд бўлган тақдирда фақат уларга жойлаштирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳайдовчининг иш вақти 12 соатдан ортиқни ташкил этадиган автобусда йўловчилар ташишни ташкил этишда автомобилда ҳайдовчининг дам олиши учун жой жиҳозланиши ва қатновга икки ҳайдовчи юборилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Вазирликлар ва идоралар ҳаракатдаги составдан фойдаланиш шароитларидан келиб чиқиб, ўзларига тегишли автобусларнинг энг юқори ҳаракат тезлигини йўл ҳаракати қоидаларида белгиланган даражадан паст белгилашлари мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автобусларнинг барча турларида йўловчилар ташишда ҳаракат жадвали ушбу тезликлар йўл ҳаракати қоидалари, белгилар, шунингдек мазкур бўлимнинг 5-бандини ҳисобга олган ҳолда белгиланган белгиларга мувофиқ йўл қўйилган шартларда йўналишларнинг айрим босқичларида ҳаракат тезлигининг норматив қийматлари асосида автокорхонанинг фойдаланиш хизмати томонидан тузилиши керак*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Нормативлар деганда ташишларнинг хавфсизлиги, аниқлиги, мунтазамлиги ва тежамлилигини таъминловчи автобуслар ҳаракати тезлигининг ўртача қиймати тушунилади. Автобуслар ҳаракати тезликлари норматив қийматларини белгилаш ҳаракат тезлигини нормалашнинг тасдиқланган методикаси бўйича йўналишларни текшириш материаллари асосида йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар (ташкилотлар) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Автобусларнинг ҳайдовчилари бекатларни босиб ўтиш вақти, тушлик ва дам олиш вақти ва жойи, йўналиш схемаси кўрсатилган ҳаракат жадвалига эга бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро йўналишларда ҳаракат жадвалида қўшимча равишда тунаш жойи ва вақти, шунингдек, аҳоли яшайдиган пунктларни ва бошқа белгиларни босиб ўтиш вақти кўрсатилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Саёҳат-экскурсияларга олиб борувчи автобуслар ҳаракати жадвалида ҳар уч соатда ўн минутдан дам олиш, сўнгра эса ҳар икки соатдан кейин ўн минутдан дам олиш (дам олишни тушлик танаффус билан бирга қўшишга йўл қўйилади), ҳайдовчиларнинг дам олиш вақти ва жойи, автобусни техник кўздан кечириш (йўналишнинг охирги пунктида) мажбурий тартибда назарда тутилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Автобус ҳайдовчиси назорат пунктларида (автостанциялар, автовокзаллар, автокорхоналарда) агар улар ҳаракат жадвалида назарда тутилган ҳолларда, чипта-ҳисобга олиш варағида келиш ва жўнаб кетиш вақти тўғрисида белгини қайд этишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ҳаракат хавфсизлигига хавф туғдирувчи носозликлар пайдо бўлганда, шунингдек ҳайдовчи ўзини ёмон ҳис этганда автобус ҳаракати дарҳол тўхтатилиши керак. Бу ҳақда энг яқин автовокзал (автостанция) диспетчерига ёхуд автобус ёки ҳайдовчини алмаштириши, ташишни бажарилишни таъминлаш чораларини кўриши мажбурий бўлган автокорхонага хабар қилиниши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Шаҳар, шаҳар атрофида, шаҳарлараро ва халқаро алоқада автобуслар билан йўловчилар ташиш, шунингдек саёҳат-экскурсия, махсус ва бир марталик ташишлар фақат тасдиқланган йўналишлар бўйича амалга оширилиши керак. Ҳар бир йўналишга (бир марталик буюртма бўйича йўналишдан ташқари) йўналиш ҳужжатлари тузилади. Бундай ҳужжатлар мавжуд бўлмаганда автобус йўналишидан фойдаланиш тақиқланади. Саёҳат-экскурсия йўналиши ҳужжатлари манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда саёҳат-эксккурсия ташкилоти томонидан тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ҳар бир янгидан очиладиган йўналишга қуйидаги ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паспорт;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат автомобиль назорати билан келишилган йўналиш схемаси;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
масофани ўлчаш протоколи ва автобус ҳаракати вақти хронометражи;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналиш бўйича автобуслар ҳаракати жадвали;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кира ҳақи.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳар йўналишларига ҳужжатлар уч нусхада тузилади, улардан бири автокорхонада бўлади, иккинчиси шаҳар ҳокимлигига, учинчиси бирлашмага (концернга) берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вилоят ичида шаҳар атрофига ва шаҳарлараро йўналишларга ҳужжатлар беш нусхада тузилади, биттаси автокорхонада, иккинчиси автовокзалда (автовокзаллар бирлашмасида ва йўловчилар ташиш автостанцияларида), учинчиси бирлашмада (концернда) бўлади, тўртинчиси «Ўзавтотранс» корпорацияси Йўловчилар ташиш бош бошқармасига, бешинчиси вилоятлар ички ишлар бошқармалари Давлат автомобиль назорати бўлимларига юборилади. Агар шаҳарлараро автобус йўналишларига икки корхона хизмат кўрсатса, у ҳолда йўналиш ҳужжатлари олти нусхада тузилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарлараро, вилоятлараро йўналишларга ҳужжатлар саккиз нусхада тузилади, улардан биттаси автокорхонада қолади, бирлашмалар (концернлар)га биттадан, тегишли автовокзалларга иккитадан берилади, биттаси «Ўзавтотранс» корпорацияси йўловчилар ташиш Бош бошқармасига берилади, вилоятлар ички ишлар бошқармалари ДАН бўлимларига биттадан берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Халқаро йўналишлар ҳужжатлари нусхалари автокорхоналар, бирлашмалар (концернлар), автовокзалларга, ҳудудидан йўналиш ўтадиган вилоят ДАНларига биттадан, биттаси автомобилда йўловчилар ташиш тўғрисида ҳукуматлараро битим тузилган республика автотранспорт бошқармаси органларига, биттаси — «Ўзавтотранс» корпорацияси йўловчилар ташиш Бош бошқармасига, биттаси — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ДАН бошқармасига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Йўналиш ўзгарса ёки ҳаракат шартлари барқарор равишда ўзгарса йўналиш ҳужжатларига давлат автомобиль назорати билан олдиндан келишув бўйича тузатишлар киритилади. Йўналиш ҳужжатлари ҳар 5 йилда қайта тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Автобуслар иши устидан назоратни ташкил этиш, йўл-транспорт ҳодисаларидан жабрланганларга тиббий ёрдам кўрсатиш учун охирги ва оралиқ (чипталар касса орқали сотилган ҳолда) бекатлар имкони борича телефон, телеграф, телетайп ёки радио алоқа билан жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
V. САЁҲАТ-ЭКСКУРСИЯ, МАХСУС ТАШИШЛАР ВА БИР МАРТАЛИК БУЮРТМАЛАР БЎЙИЧА ТАШИШЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Саёҳат-экскурсия, махсус ёки бир марталик ташишлар учун ташкилотлар, корхоналар ва фуқароларга автобуслар ажратишга шартномаларни ва бир марталик буюртмаларни расмийлаштириш автомобиль транспортида йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига, бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ автотранспорт корхонаси (ташкилот) томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шартномалар ва буюртмалар буюртмачидан бориш жойи, бориш йўналиши, тўхташ жойи, ташилаётган йўловчилар сони, ташиш учун масъул шахс (гуруҳ раҳбари, экскурсовод) тўғрисидаги маълумотлар олингандан кейин расмийлаштирилади. Автобуснинг буюртмачида бўлиши муддати, ташиш учун масъул шахснинг фамилияси йўл варақасига киритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур корхона автобуслари ҳаракати йўналишларига мувофиқ келмайдиган саёҳат-экскурсия ёки махсус ташишлар юқори турувчи автотранспорт корхонасининг рухсати билан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бир марталик ташишларга буюртмалар автокорхонада мўлжалланаётган йўналишнинг йўл шароитлари ҳақида ахборот мавжуд бўлган ёки бундай ахборот буюртмачидан олингандан кейин қабул қилинади. Буюртмачи берилган маълумотларнинг ишончлилиги учун тўлиқ жавоб беради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Агар йўналишдаги йўл шароитлари йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминламаса, автобуслар ажратилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Аҳолини саёҳат-экскурсияларга транспортда олиб бориш, одатда «Ўзбектуризм» миллий корпорациясининг автокорхоналари ва ташкилотлари, шунингдек саёҳат-экскурсия фаолияти билан шуғулланиш учун лицензияга эга бўлган саёҳат-экскурсия ташкилотларининг буюртмалари бўйича умумий фойдаланишдаги автокорхоналар томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган, шунингдек махсус ва бир марталик йўловчилар ташиш идораларга қарашли транспорт билан йўналишлар бўйича ҳаракат хавфсизлигини таъминловчи йўл шароитлари тўғрисида ишончли маълумотлар бўлгандагина амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Икки ёки ундан ортиқ автобусларда йўловчилар ташилганда уларнинг ҳаракати колонна билан амалга оширилади. Автобус корхонаси (ташкилот) томонидан масъул шахс тайинланади. Масъул шахсга йўловчилар ва багаж ташиш қоидаларига, автобуслардан фойдаланиш қоидаларига, бошқа норматив ҳужжатларга, ҳаракат хавфсизлиги ва хавфсизлик техникаси талабларига риоя қилиниши устидан назорат қилиш юкланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Колонналарни давлат автомобиль назорати транспорт воситалари билан кузатаб бориш ҳақидаги қарор ички ишлар бошқармалари раҳбарлари, ҳаракат хавфсизлиги хизмати автомобиллари билан кузатиб бориш ҳақидаги қарор эса — тегишли автотранспорт корхоналари (ташкилотлари) раҳбарлари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Бир марталик буюртмалар бўйича саёҳат-экскурсияларга йўловчилар ташишда буюртманома берган ташкилотлар раҳбарлари:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— гуруҳ раҳбари танланиши, тайёрланиши ва унга ҳаракат хавфсизлиги ва хавфсизлик техника масалалари бўйича йўл-йўриқ берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— сайёҳлар, болалар гуруҳларига йўлда юриш пайтидаги хулқ-атвор қоидалари ва автобуслардан фойдаланиш тўғрисида йўл-йўриқ берилишини;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— гуруҳ раҳбарини йўловчиларнинг ташкилот томонидан тасдиқланган рўйхати, болалар олиб борилаётганлиги ҳақида давлат автомобиль назорати билдиришномасининг нусхаси билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— ҳайдовчиларни жой (гуруҳ хусусий секторга жойлаштирилганда алоҳида хона) овқат билан;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
— автобусларнинг сақланишини таъминловчи шароитларга эга бўлган автобус тўхташ жойлари билан таъминлашга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Кўрсатиб ўтилган шартлар бажарилмаса, ташишга рухсат берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Вилоят (республика) ташқарисига саёҳат-экскурсияларга мунтазам олиб борилган ҳолларда буюртмачи ташкилот (автобуснинг эгаси бўлган ташкилот) автобуснинг сақланишини, орқага қайтишга тайёр эканлигини, бошқа вилоятлар (республикалар) ҳудудида автобусга техник хизмат кўрсатиш имкониятини назарда тутиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Гуруҳларнинг раҳбарлари автобус ҳаракати, ўша чиқиш ва тушиш пайтида ҳамда бекатларда йўловчилар орасида, айниқса болалар орасида зарур тартибни таъминлашга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йўловчилар ташувчи автотранспорт корхонаси раҳбарлари (ташкилот-автобус эгаси):
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳайдовчиларга йўналиш хусусиятлари тўғрисида йўл-йўриқ беришга, ҳаракат хавфсизлигини таъминлашга, саёҳат-экскурсияга ташишга, шунингдек сайёҳлар ва экскурсиячиларга хизмат кўрсатиш қоидалари, болаларни ташишда — бундай ташишларни амалга ошириш қоидалари тўғрисида йўл-йўриқ беришга, бу ҳақда йўл варақаси ҳамда ҳайдовчилар таркибига йўл-йўриқ бериш журналида қайд этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуснинг корхонага қайтишининг назорат вақтини тайинлашга, назорат вақти тамом бўлгандан кейин икки соатдан сўнг автобус қаерда эканлигини аниқлаш чора-тадбирларини кўришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Саёҳат-экскурсияларга олиб борувчи ёки бир марталик буюртмалар бўйича ташишларни амалга оширувчи ҳайдовчилар, агар улар йўловчилар ташиш қоидаларига, йўл ҳаракати қоидаларига зид бўлмаса, йўналиш ўзгариши билан боғлиқ бўлмаса, ташиш учун масъулларнинг (гуруҳ раҳбарларининг) кўрсатмаларини бажаришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Саёҳат-экскурсияларга олиб бориш ва бир марталик буюртмалар бўйича ташиш сутканинг ёруғ вақтида ташкил этилади, сайёҳлар гуруҳларини тунги вақтда аэропортда, аҳоли пункти доирасида темирйўл вокзалларида кутиб олиш ва кузатиш билан боғлиқ ҳоллардан ташқари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Махсус ташишлар (вахта, меҳнаткашларни ишлаб чиқариш объектларига, қишлоқ хўжалиги ишларига олиб келиш)ни ташкил этишда ташувчи - автотранспорт ташкилоти:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишни танлашга (имкони борича қаттиқ қопламали йўлда), мазкур Талабларнинг VIII бўлими 1—6-бандларига мувофиқ ушбу йўналишдаги йўл шароитларини текширишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи билан биргаликда ташиш учун автобус моделини танлашга, йўналиш масофасини белгилашга ва ҳаракат тезлигини нормалаштиришга, ҳаракат хавфсизлиги, ҳайдовчиларнинг меҳнати ва дам олиши белгиланган режимни ҳисобга олган ҳолда автобуслар ҳаракати жадвалини тузиш ва тасдиқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур Талабларнинг IV бўлими 4-5-бандларини ҳисобга олган ҳолда ташиш учун зарур бўлган автобуслар сонини аниқлашга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буюртмачи билан биргаликда йўналиш ҳужжатларини тузишга, уларни давлат автомобиль назорати билан келишишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VI. БОЛАЛАРНИ ТАШИШ*
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 16 ёшгача бўлган болаларни ташиш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Болаларни ташишни ташкил этиш мазкур талабларнинг IV бўлими 1—11-бандларига, V бўлими 1—10-бандларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Болаларни автобусларда ташиш сутканинг ёруғ пайтида яқин масофани ёритадиган чироқлар ёқилган ҳолда амалга оширилиши керак. Ҳаракат тезлиги йўл, метеорология ва бошқа шароитларга кўра ҳайдовчи (кузатиб борилганда — унинг таъминланиши учун масъул бўлган шахс) томонидан танланади. Бунда барча ҳолларда ҳаракат тезлиги соатига 60 км дан ошмаслиги керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Саёҳат-экскурсияларга олиб бориш ва болаларни бир марталик ташишлар буюртмачида халқ таълими маҳаллий бўлимларининг ёзма рухсатномаси бўлган тақдирдагина ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ташишлар тўғрисида йўналишдаги ҳаракат устидан назоратни кучайтириш чора-тадбирларини кўриш ва колоннага махсус транспорт воситалари ҳамроҳлик қилиши тўғрисидаги масалани ҳал этиш учун (болаларни соғломлаштириш дам олиш зоналарига, туристик базаларга, маданий-оммавий тадбирларга ва ҳоказоларга оммавий равишда ташишда) давлат автомобиль назорати мажбурий тартибда хабардор қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ташишда рухсатнома ва давлат автомобиль назоратига билдиришнома нусхалари ташишда буюртмани расмийлаштиришда автотранспорт корхонаси (ташкилот)га тақдим этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Саёҳат-экскурсияларга олиб боришга ва болаларни ташишга бир марталик буюртмаларга шартномалар автотранспорт корхоналари (тапшкилотлар) томонидан гуруҳга ўқитувчилар ёки махсус тайинланган катта ёшдаги кишилар ҳамроҳлик қилиши шарти билан тузилади. Автобуслар колоннаси билан ташилаётган болаларга ҳамроҳлик қилиш учун тиббий ходимлар ажратиш тўғрисидаги масала жойларда соғлиқни сақлаш органлари томонидан қабул қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Мактаб ёшигача бўлган болаларни шаҳарлараро саёҳат-экскурсияларга олиб бориш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қишлоқ жойларда мунтазам равишда болаларни автобусларда ташишни ташкил этишда автокорхона:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобуслар ҳаракати йиғма жадвалларида болаларни бориш жойига ўз вақтида етказишни таъминловчи махсус қатновлар ажратишга, ушбу қатновлар кўп бўлишига йўл қўймасликка;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бундай ташишлар бажарилишини, автомобиль йўллари ҳолатини, болаларни тушириш ва чиқариш пунктларини мунтазам назорат қилишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишларда болаларни ташиётган автобусларнинг ўтиш вақти кўрсатилган махсус тўхташ белгилари ўрнатишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VII. АВТОБУС ЙЎНАЛИШЛАРИДАГИ АВТОМОБИЛЬ ЙЎЛЛАРИ, КЎЧАЛАР, СУНЪИЙ ИНШООТЛАР, ТЕМИР ЙЎЛДАН ЎТИШ ЖОЙЛАРИ, ПАРОМЛАР, БЕКАТЛАР ВА БОШҚА ИНШООТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром орқали ўтиш жойларининг техник ҳолати, уларнинг муҳандислик жиҳозланиши қурилиш нормалари ва қоидалари, автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидалари, бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат ҳавфсизлиги талабларини қондириши керак*.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Изоҳ: Норматив ҳужжатлар талабларига тўлиқ жавоб бермайдиган йўллар бўйича вақтинчалик маршрутларда автобуслар ҳаракатини ташкил этишга истисно тариқасида йўл қўйилади. Ушбу ҳолда тегишли автотранспорт, шунингдек йўл, коммунал ташкилотлари ва тасарруфида йўллар бўлган бошқа ташкилотлар томонидан автобуслар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чора-тадбирлари кўрилиши керак (хавфли участкалар йўналишлари аниқланиши ва схемага киритилиши; автобус тўхташ жойлари белгиланиши, ҳайдовчиларга йўл-йўриқ берилиши, ҳаракат ҳавфсизлигини таъминловчи тезлик белгиланиши; хавфли жойларда тўсиқлар, йўл белгилари ўрнатилиши ва бошқалар). Агар йўлларнинг норматив ҳужжатларга номувофиқлиги мавсумий тусда ва об-ҳаво-иқлим омилларининг таъсири билан боғлиқ бўлса, ундай ҳолда автобуслар ҳаракати истисно тариқасида йилнинг юриш учун қулай вақтида амал қилувчи йўналишларда ташкил этилиши мумкин. Бундай йўналишларни очиш тартиби мазкур Талабларнинг IХ бўлими 3-4-бандлари билан белгиланган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Йўл, коммунал ташкилотлари, бошқа ташкилотлар транспорт ҳаракатини қийинлаштирувчи автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар ва бошқаларни қуриш, реконструкция қилиш ва тузатиш бўйича режали тадбирларни ўтказишда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
бу ҳақда 10 кундан кечикмай тегишли давлат автомобиль назорати органларини хабардор қилишга, уларга тузатиш-қурилиш ишларини бажариш даврида айланиб ўтишнинг келишилган вариантларини тақдим этишга;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
айланиб ўтиш йўлини йўл ҳаракатини ташкил этишнинг зарур техник воситалари билан жиҳозлаб, уларни хавфсиз ҳаракат учун яроқли ҳолга келтиришга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Автобус йўналишлари ўтадиган автомобиль йўлларини ёпиш билан боғлиқ тузатиш ишлари ва ишларнинг бошқа турларини бажаришга рухсатномалар йўл-фойдаланиш ташкилотлари томонидан, кўчаларга эса — коммунал ташкилотлар, ҳокимликларнинг маъмурий инспекциялари томонидан берилади. Рухсатнома бундай ишларни бажариш жойи, вақти, ҳаракатни тартибга солишнинг вақтинчалик техник воситаларини жойлаштириш ваколати бўйича Ўзбекистон Рсспубликаси Ички ишлар вазирлиги вилоятлар ички ишлар бошқармалари давлат автомобиль назорати органлари билан келишилган схемаси мавжуд бўдган тақдирда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Автобуслар мунтазам ҳаракат қиладиган автомобиль йўллари, кўчаларни тузатиш ва сақлаш йўл, коммунал ташкилотлар ва ушбу йўллар тасарруфида бўлган бошқа ташкилотлар томонидан автомобиль йўлларини тузатиш ва сақлашнинг техник қоидаларига, йўллардан фойдаланиш қоидаларига, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идораларининг норматив ҳужжатларига, шунингдек ҳокимликлар томонидан белгиланган талабларга мувофиқ ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўллари, кўчаларни қишда сақлаш уларни қордан тозалаш талабларини тартибга солувчи ҳужжатлар, яхмалакка қарши кураш тартиби асосида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автомобиль йўлларининг қиш давридаги ҳолати ва қатновга яроқлилиги тўғрисида ушбу йўллар тасарруфида бўлган йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар йўл ҳаракати қатнашчиларини тегишли йўл белгилари ўрнатилганлиги ҳақида ўз вақтида хабардор қилишга мажбурдирлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Йўл ҳаракатини тартибга солишнинг техник воситаларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш йўллар тасарруфида бўлган тегишли йўл ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар, шунингдек ички ишлар органларининг ихтисослаштирилган монтаж-фойдаланиш бўлинмалари (шаҳар ва бошқа аҳоли пунктларида) томонидан амалга оширилади. Бошқа ҳолларда бундай иш ички ишлар органларининг кўрсатиб ўтилган бўлинмалари томонидан ушбу йўллар балансида бўлган ташкилотлар ва идораларнинг маблағлари ҳисобига амалга оширилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тартибга солишнинг техник воситаларини ўрнатиш ваколати бўйича давлат автомобиль назоратининг ёзма кўрсатмаси ёки рухсатномасига кўра давлат стандартлари талабларига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Автокорхоналар, вокзаллар ва автостанциялар, автобусларнинг ҳайдовчилари йўл, коммунал органлари ва бошқа органларга тасарруфида автомобиль йўллари, кўчалар, темир йўлдан ўтиш жойлари, паром билан ўтиш жойларининг ҳолатидаги, муҳандислик ускуналаридаги ҳаракат хавфсизлигига хавф солувчи камчиликлар тўғрисида тасарруфида улар бўлган органларга ҳамда давлат автомобиль назоратларига дарҳол маълум қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автокорхоналарда ҳайдовчиларнинг йўл шароитларини, йўналишдаги ҳаракатни ташкил этиш тизимини яхшилашга оид таклифларини рўйхатдан ўтказиш учун махсус журналлар юритилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
АВТОБУС БЕКАТЛАРИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Автобус бекатларининг жойлашиш ўрнини танлаш қурилиш нормалари ва қоидалари талабларидан келиб чиқиб автотранспорт корхоналари (ташкилотлари) томонидан амалга оширилади. Бунда йўловчиларга энг кўп қулайликни таъминлаш, автобус бекатлари кўриниб туриши зарурлиги ҳамда уларнинг ҳудудида транспорт воситалари ҳаракати ва пиёдалар хавфсизлиги шартларига риоя этилиши керак. Автобус бекатлари жойлашган жой йўл, коммунал ташкилотлар, шаҳар (туман) бош меъмори, давлат автомобиль назорати билан, темир йўлдан ўтиш жойлари ҳудудида эса темир йўл бўлинмалари билан келишилади ва ҳокимликлар томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Шаҳарларда автобус бекатларини ободонлаштириш коммунал ташкилотлар томонидан, автомобиль йўлларида йўл ташкилотлари томонидан норматив ҳужжатлар талабларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Коммунал ва йўл органлари қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ шаҳарларда ва аҳоли пунктларида сутканинг қоронғи вақтида автобус бекатлари ҳамда уларнинг атрофи ёритилишини ташкил этишни таъминлашлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Автобус бекатларини сақлаш ва тозалаш тартиби ҳокимликлар, шунингдек ушбу ишни амалга оширувчи корхона ва ташкилотлар томонидан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тўхташ павильонлари ва чиқиш майдонларини, ўтиш-тезлик полосаларини қордан тозалаш шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ТЕМИР ЙЎЛДАН КЕСИБ ЎТИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Автобус йўналишларини белгилашда йўлнинг темир йўлни кесиб ўтишини истисно этувчи ечимлар қидирилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бундай ечимга келиш имкони бўлмаган истисно ҳолларда шлагбаумли ва шлагбаумсиз амалдаги ўтиш жойларида автобус ҳаракатини (доимий ёки вақтинча) очишга ҳар бир алоҳида ҳолатда йўл бўлими бошлиғининг ёки ўтиш жойи бўйсунишида бўлган бошқа ташкилотнинг рухсати билан йўл қўйилади. Бунда шлагбаумсиз ўтиш жойлари ва автобус ҳаракатига улар автоматик светофор сигнализацияси билан жиҳозлангандан кейин рухсат берилади. Шлагбаумсиз, автоматик светофор сигнализацияси ўрнатилмаган ўтиш жойлари бўйича автобус йўналишларини жорий этиш тақиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари кесиб ўтиш жойларини қуриш ва уларга хизмат кўрсатиш йўриқномасига қатъий мувофиқ ҳолда сақланади ва жиҳозланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси темир йўллари умумий фойдаланишдаги автомобиль йўллари билан кесишган кесиб ўтиш йўллари умумий фойдаланиладиган кесиб ўтиш йўллари ҳисобланади ва компания маблағлари ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Идоравий кесиб ўтиш темир йўллари умумий фойдаланиладиган йўллар ёки алоҳида корхоналарнинг йўллари билан кесиб ўтиш йўллари кесиб ўтиш темир йўл йўллари қарашли бўлган ташкилотлар ҳисобига ёхуд улардан фойдаланувчи ташкилотлар ҳисобига сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. «Ўзбекистон темир йўллари» давлат-акциядорлик компанияси ва унинг бўлинмалари, тасарруфида темир йўллар бўлган вазирликлар ва идоралар автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи бошқа вазирликларни, шунингдек давлат автомобиль назоратини автобусда йўловчилар ташиш йўналишларида транспорт воситалари ўтиши қоидалари бузилаётган ёки қийинлашаётган темир йўлни кесиб ўтиш йўллари ёки йўлларни реконструкция ва тузатиш бўйича режали тадбирлар тўғрисида 5 кун олдин хабардор қилишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
14. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали ёки уларда транспорт воситалари ўтиши бузилганда ёки қийинлашганда тузатиш ишларини бажариш вақтида уларни айланиб ўтишдаги ҳаракат тартиби тузатишни амалга оширувчи ташкилотлар, давлат автомобиль назорати билан, ўтиш жойининг пиёдалар юрадиган қисмини тузатишда эса тегишли йўл ташкилотлари билан келишилади. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали автобуслар ҳаракати Йўл ҳаракати қоидалари талабларини қатъий бажарган ҳолда алоҳида эҳтиёткорлик билан амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
15. Темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ҳудудида тўхташ пунктлари энг яқин темир йўл рельсидан камида 100 м масофада жойлаштирилиши, уларнинг техник ечими эса автобус тўхтаган тақдирда транспортнинг асосий ҳаракат йўли бўйлаб тўсиқсиз ҳаракатини таъминлаши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
КЎПРИКЛАР, КЕСИШГАН ЙЎЛ УСТИДАН ЎТКАЗИЛГАН КЎНДАЛАНГ ЙЎЛЛАР, ЭСТАКАДАЛАР ВА БОШҚА СУНЪИЙ ИНШООТЛАР
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
16. Автобус йўналишларидаги кўприклар, кесишган йўл устидан ўтказилган кўндаланг йўллар, эстакадалар ва бошқа сунъий иншоотлар қурилиш нормалари ва қоидалари ҳамда бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
VIII. ЙЎЛЛАРНИ ТЕКШИРИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Янги очилган автобус йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини аниқлаш ҳокимликлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзавтойўл» концерни, «Ўзавтотранс» корпорацияси томонидан тасдиқланадиган манфаатдор ташкилотлар (транспорт, йўл, коммунал ва бошқа), шунингдек давлат автомобиль назорати вакилларидан иборат комиссия томонидан амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссиянинг тавсия этилаётган таркиби йўналишларнинг вазифасига боғлиқ равишда иловада келтирилган. Йўналишларни текшириш улар очилишидан олдин, кейинчалик эса 1 йилда камида бир марта ўтказилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Комиссия аъзолари ўз ваколатига кирувчи масалалар бўйича ишлаб турган ва янгидан очилаётган автобус йўналишларининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлигини баҳолаш учун шахсан жавоб берадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Йўналишларнинг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
транспорт ташкилоти ёки йўловчилар ташишни амалга оширувчи бошқа ташкилотлар томонидан тақдим этиладиган йўналиш тўғрисидаги ахборот;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўл, коммунал ташкилотлар ҳамда ихтиёрида йўллар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва бошқалар бўлган бошқа ташкилотлар томонидаи тақдим этиладиган йўналишдаги йўл шароитлари ҳақидаги маълумотлар (йўл четлари ўтиш жойлари параметрлари ва уларнинг ҳолати, йўл режаси ва профили элементлари, ҳаракат тиғизлиги ва таркиби, сунъий иншоотлар, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари, паром ва музликлар орқали ўтиш йўлларининг ҳолати, ҳаракатни ташкил этиш воситалари мавжудлиги ва бошқалар);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
давлат автомобиль назоратининг йўл-транспорт ҳодисалари кўп бўладиган жойлар, уларнинг сабаблари тўғрисидаги маълумотлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишда ишловчи ҳайдовчилардан сўраб-суриштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
йўналишни бевосита текшириш асосида баҳоланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тегишли ташкилот раҳбарлари кўрсатиб ўтилган ахборотни комиссияларга ўз вақтида тақдим этишга мажбурдир.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Текшириш давомида ҳаракат шароитларига кўра йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлаш бўйича норматив ҳужжатлар талабларини қониқтирмайдиган участкаларни аниқлашда ҳаракат учун хавф туғдирувчи аниқ йўл омиллари аниқланади; йўлнинг параметрлари, унинг техник тоифаси аниқланиши керак, йўналишнинг ва унинг айрим босқичларининг узунлиги ўлчанади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Текшириш натижалари далолатномада акс эттирилади. Далолатномада автобус йўналишининг ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги ёки мувофиқ эмаслиги тўғрисида комиссиянинг хулосаси берилади. Далолатнома шунингдек ҳаракат шароитларини яхшилашга ва йўналишда йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишга қаратилган кечиктириб бўлмайдиган ва истиқболдаги тадбирларни ўтказиш бўйича комиссиянииг хулосалари ҳам киритилади. Текшириш далолатномаси йўналиш ҳужжатлари билан биргаликда автокорхонанинг фойдаланиш бўлимида сақланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Текшириш далолатномалари йўналишни очиш ёки йўналишдан фойдаланишни давом эттириш масаласини ҳал этиш, йўловчилар ташишни такомиллаштириш ва уларнинг хавфсизлигини ошириш чора-тадбирларини кўриш, автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар ҳолатидаги асбоб-ускуналаридаги ва сақланишидаги камчиликларни бартараф этиш устидан назоратни ташкил этиш учун тегишли ҳокимликларга, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, «Ўзавтойўл» концерни бўлинмалари ва давлат автомобиль назоратларига берилада.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Далолатнома нусхалари камчиликларни бартараф этиш бўйича кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш ва ишларни режалаштиришда ҳисобга олиш учун йўл, коммунал ташкилотларга ҳамда ихтиёрида автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари бор бўлган бошқа ташкилотларга юборилади. Далолатномалар нусхалари шунингдек ҳаракатланадиган таркибнинг йўл шароитларига мувофиқлигини таъминлаш, ҳайдовчиларга йўл-йўриқ беришда фойдаланиш, автобуслар ҳаракати тизимини нормалаш учун автокорхонага ҳамда назорат учун давлат автомобиль назоратларига берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Зиммаларига далолатномада қайд этилган камчиликларни бартараф этиш юкланган ташкилотлар раҳбарлари йўналишни очиш ёки ундан фойдаланишни давом эттириш тўғрисида қарор қабул қилган органларга мўлжалланган ишларнинг бажарилиши тўғрисидаги ахборотни мунтазам тақдим этишлари керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
IX. УМУМИЙ ФОЙДАЛАНИШДАГИ АВТОБУС ЙЎНАЛИШЛАРИНИ ОЧИШ ВА ЁПИШ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Янги автобус йуналишлари очишни ташкил этиш ва ишлаб турганларидан фойдаланиш тегишли автотранспорт корхоналари (ташкилотлари) томонидан ҳудуди бўйлаб йўналишлар ўтадиган республикаларнинг автомобиль транспорти уставлари билан белгиланган тартибда, автомобиль транспортида йўловчилар ва юк ташиш қоидаларига мувофиқ амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобус йўналишини очиш (ёпиш) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимлик, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси давлат автомобиль назоратлари қарорлари ёки ушбу қоидаларнинг қўшма қарорлари асосида автотранснорт корхонаси (ташкилоти)нинг буйруғига мувофиқ амалга оширилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Автобус йўналишларини очишда автотранспорт корхоналари (ташкилотлари) томонидан уларнинг темир йўлни кесиб ўтиш йўллари орқали ўтишини истисно этувчи ечимлар қидирилиши керак. Бунинг имкони бўлмаган ҳолларда темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари орқали қатнов автобуслари (доимий ёки вақтанча) ҳаракатини очишга ҳар бир алоҳида ҳолатда йўналишни текширган комиссиянинг тақдимномасига кўра темир йўл бошлиғининг ёки кесиб ўтиш йўли қарашли бўлган ташкилот раҳбарининг рухсатномаси билан йўл қўйилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Вақтинчалик (мавсумий) автобус маршрутлари агар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
паст қопламали йўллар бўйлаб автобус ҳаракатини очиш талаб этилса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автобусларнинг оғирлик параметрлари ва ҳажмларининг автомобиль йўллари ҳақиқий тоифаларига мувофиқлигини таъминлаш имконияти бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
автомобиль йўллари, кўчалар участкалари бўйлаб, сунъий иншоот, темир йўлдан кесиб ўтиш йўллари ва паром орқали ўтиш бўйича уларнинг техник ҳолати, муҳандислик ускуналари, сақлаш даражаси норматив ҳужжатлар талабларидан четга чиқилганда автобус ҳаракатини очиш зарур бўлганда ҳокимликларнинг ёзма рухсатномасига кўра ва давлат автомобиль назоратлари билан келишув бўйича автотранспорт корхонаси (ташкилоти) томонидан ташкил этилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Вақтинчалик (мавсумий) автобус йўналишини очишга рухсатнома уни текширган комиссиянинг хулосаси асосида берилади. Бунда ушбу йўналишнинг амал қилиш муддати (даври), шунингдек автобуслар ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш мақсадида тегишли автокорхоналар ва ихтиёрида автомобиль йўллари, кўчалар, сунъий иншоотлар ва бошқалар бўлган йўл, коммунал ташкилотлар ва бошқа ташкилотлар томонидан амалга оширилиши зарур бўлган чора-тадбирлар комплекси аниқ кўрсатилиши керак.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Автобус йўналишлари ҳаракат хавфсизлиги талабларига мувофиқ бўлмаган тақдирда комиссиянинг тақдимномаси ёки давлат автомобиль назоратининг кўрсатмаси асосида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси томонидан автобус ҳаракатини тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиниши мумкин. Ушбу қарор уч кун муддатда кўриб чиқилиши керак ва қабул қилингандан кейин кучга киради. Ҳокимлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси қабул қилинган қарорни автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автотранспорт ташкилотларига етказади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Кечиктириб бўлмайдиган ҳолларда (табиий ҳодисалар сабабли йўллар, йўл иншоотлари бузилиши, йўл ёки метеорология шароитларининг ҳаракат хавфсизлиги таъминланмайдиган даражагача ёмонлашиши, иссиқлик, газ, электр коммуникацияларида ва бошқа коммуникациялардан авариялар) йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхона (ташкилот), йўл, коммунал ташкилотлар, давлат автомобиль назоратлари, шунингдек ҳокимликлар, Корақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши автобус ҳаракатини дарҳол тўхтатиш, бу ҳақда тегишли йўл, автотранспорт, коммунал ташкилотларга, давлат автомобиль назоратларига бир вақтнинг ўзида хабар берган ҳолда, ҳуқуқига эгадирлар. Автобуслар ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тартиби тегишли ҳужжатлар билан белгиланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ: Ноқулай йўл ва метеорология шароитлари мавжуд бўлган айрим ҳолларда автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар (ташкилотлар) раҳбарлари томонидан автобуслар ҳаракатига ҳаракатнинг эркин режимида (жадвалдан ташқари) пасайтирилган тезликларда юришига йўл қўйилиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Мазкур Талабларнинг IX бўлими 6-бандида кўрсатилган сабабларга кўра автобуслар ҳаракатини бир суткадан ортиқ муддатга ёпиш ёки йўналишни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни автобусда йўловчилар ташишни амалга оширувчи автотранспорт корхонаси (ташкилот) ҳокимлик, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, «Ўзавтотранс» корпорацияси, «Тошшаҳарйўловчитранс» уюшмаси ва давлат автомобиль назоратининг ҳудудий бўлинмалари эътиборига етказада.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Йўл, коммунал ташкилотлар, автокорхоналар, давлат автомобиль назоратлари, гидрометеорология хизматларидан ҳаракат учун хавфли бўлган табиий офатлар тўғрисидаги огоҳлантириш олинганлиги тўғрисида дарҳол бир-бирларига хабар қиладилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Довуллар тўғрисида огоҳлантириш олингач, автотранспорт корхонаси (автовокзаллар бирлашмаси. автостанциялар, автовокзаллар) автобусларда йўловчилар ташишни амалга оширувчи барча автокорхоналарни табиий офат ҳудудига ҳаракатнинг вақтинча тўхтатилганлиги тўғрисида хабардор қилиш учун уни юқори турувчи ташкилотга бериши шарт.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Янги автобус йўналишларини очиш, ишлаб турганларини ёпиш, уларни ўзгартириш, автобуслар ҳаракатини вақтинча тўхтатиш тўғрисида автотранспорт корхоналари (ташкилотлари) аҳолини, манфаатдор корхоналар (ташкилотлар)ни хабардор қилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасида Автобусларда йўловчилар ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир талабларга
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссиянинг тавсия этиладиган
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таркиби
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Шаҳар ҳокимлигининг қарори билан тасдиқланадиган шаҳар, шаҳар атрофига қатновчи автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия автотранспорт корхонаси, йўл, коммунал ташкилотлар, темир йўл ёки тасарруфида темир йўлни кесиб ўтиш йўллари бўлган бошқа ташкилотлар, шунингдек ички ишлар шаҳар бўлимлари, давлат автомобиль назорати раҳбарларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ёки вилоятлар ҳокимликларининг қарори билан тасдиқланадиган вилоят ичида, шунингдек Қорақалпоғистон Республикаси шаҳарлари ўртасида шаҳарлараро автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссиялар вилоят автотранспорт бирлашмалари, концернлар, йўл ва коммунал ташкилотлар, темир йўл ёки тасарруфида темир йўлни кесиб ўтиш йўллари бўлган бошқа ташкилотларнинг, шунингдек ички ишлар вилоят бўлимлари давлат автомобиль назорати раҳбарларининг ўринбосарларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. «Ўзавтотранс» корпорацияси ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси томонидан «Ўзавтойўл» концерни, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги ва «Ўзбекистон темир йўллари» компанияси билан келишув бўйича тасдиқланадиган вилоятлараро, шаҳарлараро, республикалараро ва туристик автобусларни текшириш бўйича комиссиялар ушбу вазирликлар ва идораларнинг: Йўловчилар ташиш бош бошқармаси, транспорт бўлими, Давлат йўл назорати, Давлат автомобиль назорати бошқармаси, йўл хизмати вакилларидан иборат таркибда ташкил этилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. «Ўзавтотранс» корпорацияси томонидан тасдиқланадиган давлатлараро автобус йўналишларини текшириш бўйича комиссия ва «Ўзбектуризм» миллий компанияси бошқа давлатларнинг автомобиль транспортини бошқариш органлари ҳамда манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан келишув бўйича тасдиқлайдиган давлатлараро туристик маршрутларни текшириш бўйича комиссиялар 3-бандида кўрсатилган таркибда ташкил этилади.