16.11.2005 йилдаги ПФ-3680-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармони, 16.11.2005 йилдаги ПФ-3680-сон
Date of entry into force
16.11.2005
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Фармони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЎЗБЕКИСТОН МУСТАҚИЛ БОСМА ОММАВИЙ АХБОРОТ ВОСИТАЛАРИ ВА АХБОРОТ АГЕНТЛИКЛАРИНИ ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РИВОЖЛАНТИРИШ ЖАМОАТ ФОНДИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Эркин ва мустақил оммавий ахборот воситаларини ривожлантириш Ўзбекистонда демократик ҳуқуқий давлат ва очиқ фуқаролик жамиятини қуриш йўлидаги энг муҳим вазифа ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мустақиллик йилларида мамлакатимизда оммавий ахборот воситалари фаолиятини демократлаштириш ва эркинлаштириш, уларнинг демократик, ижтимоий-сиёсий ва ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш жараёнидаги кенг иштирокини таъминлаш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот соҳасини жадал ва изчил ривожлантириш учун зарур қонунчилик, меъёрий-ҳуқуқий база яратилди. Замонавий талаб ва стандартлар эътиборга олинган ҳолда, «Оммавий ахборот воситалари тўғрисида», «Журналистлик фаолиятини ҳимоя қилиш тўғрисида», «Реклама тўғрисида», «Ахборот эркинлиги принциплари ва кафолатлари тўғрисида», «Ахборотлаштириш тўғрисида» ва бошқа қатор қонунчилик ҳужжатлари қабул қилинди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат томонидан ахборот соҳасида олиб борилаётган сиёсат Ўзбекистон Республикаси Конституциясида белгиланган сўз эркинлиги ва фуқароларнинг ахборот олиш ҳуқуқи принципларининг изчил ва тўлиқ бажарилишини таъминлашга қаратилган. Мамлакатда цензурага йўл қўймаслик, оммавий ахборот воситалари фаолиятини фақат суд орқали тўхтатиш мумкинлигини кўзда тутувчи талаблар қонуний мустаҳкамланган, оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш тартиби соддалаштирилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот соҳасида жамоат, нодавлат институтлари ва тузилмаларини шакллантириш ва ривожлантириш учун зарур ташкилий-ҳуқуқий ҳамда техник шароитлар яратилган. Республикада Журналистлар ижодий уюшмаси, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси, Электрон оммавий ахборот воситаларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ва бошқа қатор жамоат бирлашмалари фаолият кўрсатмоқда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ахборот соҳасидаги туб ўзгаришлар мамлакатимизда босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришга ижобий таъсир кўрсатмоқда. Кейинги 10 йилда уларнинг сони икки баравар ошди. Бугун мамлакатимизда 683 газета, 198 журнал, 55 нашриёт, 4 ахборот агентлиги фаолият кўрсатмокда.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ушбу соҳада бозор муносабатлари ва соғлом рақобат муҳитини изчил ривожлантириш, матбуот ва ахборот эркинлигининг муҳим кафолати ҳамда босма нашрлар ва ахборот агентликлари мустақил ривожланишининг зарур шарти сифатида уларнинг иқтисодий мустақиллигини таъминлаш босма оммавий ахборот воситалари соҳасида демократик ўзгаришларни янада чуқурлаштиришнинг муҳим йўналиши ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатимиз босма оммавий ахборот воситаларини ривожлантиришнинг устувор йўналиши уларнинг моддий-техника базасини юксак замонавий талабларга жавоб берадиган даражада модернизация қилиш ва мустаҳкамлаш ҳамда юқори малакали журналистлар ва техник ходимларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш бўлмоғи лозим.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда мустақил, ўзини ўзи таъминлайдиган, замонавий демократик талаб ва стандартларга жавоб берадиган босма оммавий ахборот воситаларини шакллантириш, уларнинг моддий-техника базаси ва кадрлар салоҳиятини мустаҳкамлаш жараёнини қўллаб-қувватлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси, Журналистлар ижодий уюшмаси, бошқа жамоат ташкилотлари, шунингдек, қатор ахборот агентликлари, босма нашрларнинг Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондини (бундан кейин Фонд деб юритилади) ташкил этиш тўғрисидаги таклифи маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Қуйидагилар Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг асосий вазифалари этиб белгилангани маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг жамиятни демократлаштириш ва янгилаш, мамлакатни модернизация ва ислоҳ этиш жараёнларини кенг ёритишга, кучли фуқаролик жамиятини барпо этиш, инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш, жамоатчилик фикрини умумлаштириш ва ифода этиш, фуқароларнинг ҳуқуқий ва сиёсий маданияти, уларнинг ижтимоий ва сиёсий фаоллигини оширишда оммавий ахборот воситаларининг роли ва аҳамиятини кучайтиришга қаратилган фаолиятини рағбатлантириш ва қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босма нашрлар ва ахборот агентликлари материалларининг профессионал, ғоявий ва бадиий даражасини оширишга йўналтирилган лойиҳа ва дастурлар, бошқа ижодий медиа лойиҳаларни молиялаштириш, уларнинг миллий анъаналар, Ўзбекистон аҳолисининг менталитети, ижтимоий ривожланишнинг кўп асрлик тажрибаси, шунингдек, дунё цивилизациясининг замонавий ютуқларини эътиборга олган ҳолда фуқаролар, айниқса ёшлар онгига, уларни маънавий-ахлоқий жиҳатдан етук, билимли ва маърифатли қилиб тарбиялаш жараёнига ижобий таъсирини кучайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг эркинлиги ва иқтисодий мустақиллигини мустаҳкамлашга, ахборот хизмати кўрсатиш соҳасида бозор муносабатларини ривожлантиришга йўналтирилган истиқболли лойиҳалар ва дастурларни қўллаб-қувватлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
замонавий талаб ва стандартларни ҳисобга олган ҳолда ҳаққоний ва турли хилдаги ахборот материалларини шакллантириш, сақлаш, тез ва кенг тарқатишни таъминловчи мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг моддий-техника базасини ривожлантириш, модернизациялаш ва мустаҳкамлаш борасидаги лойиҳаларни молиялаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларининг журналист ва техник ходимларини тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, уларнинг малакаси ва ижодий фаоллигини оширишга қаратилган чора-тадбирларни, шу жумладан чет элларда ўқув амалиётларини ташкил этишни молиялаштириш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фондининг маблағларини шакллантириш манбалари ҳисобланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
таъсисчиларнинг пул бадаллари ва Фонд фаолиятидан тушган даромадлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар ва молиявий институтларнинг грантлари ҳамда беғараз ёрдамлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахслари — резидентлари ва норезидентларининг ихтиёрий ҳомийлик бадаллари, қонунчиликда тақиқланмаган бошқа маблағлар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Оммавий ахборот воситаларини рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш учун олинадиган йиғимлардан республика бюджетига ўтказиладиган маблағлар Фонд ҳисобига йўналтирилиши ва унинг низомида кўрсатилган вазифаларни бажариш учун сарфланиши белгилаб қўйилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Иловада* кўрсатилган давлат ва жамоат ташкилотларининг Фонд фаолиятини молиявий ва ташкилий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш тўғрисидаги ташаббуси маъқуллансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар маълумот учун қабул қилинсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳаларни молиялаштириш учун саралаб олиш Фонд томонидан қонунчилик ҳамда мазкур Фармон талабларига мувофиқ ўтказиладиган танловлар асосида, шунингдек, Фонднинг низомида кўрсатилган вазифалардан келиб чиққан ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини ривожлантиришга қаратилган лойиҳаларни молиялаштириш учун тақдим этиладиган буюртма ва таклифларни кўриб чиқиш жараёнида муҳокамаларнинг ва Фонд томонидан қабул қилинадиган қарорларининг очиқ ва ошкоралиги таъминланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Мустақил босма оммавий ахборот воситалари ва ахборот агентликларини қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Тошкент шаҳар, Алишер Навоий кўчаси, 30-уйда жойлаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (Б. Алимов) Фондни жойлаштиришда, унинг фаолиятини ташкил этиш ва самарали ишлаши учун зарур шарт-шароитларни таъминлаган ҳолда ёрдам кўрсатсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги (Б. Мустафоев) манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур Фармондан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу Фармоннинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари А. Арипов ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси Х. Султонов зиммасига юклатилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2005 йил 16 ноябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПФ–3680-сон
(Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2005 й., 11-сон, 393-модда; Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 27-сон, 246-модда; 2009 й., 22-сон, 257-модда)