24.12.2004 йилдаги 606-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 24.12.2004 йилдаги 606-сон
Date of entry into force
24.12.2004
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори

ТОШКЕНТ ШАҲАР ҲОКИМЛИГИ ҲУЗУРИДА МУСТАҚИЛЛИК МАЙДОНИНИ КЎКАЛАМЗОРЛАШТИРИШ, ОБОДОНЛАШТИРИШ ВА САҚЛАШ ДЕПАРТАМЕНТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Пойтахтнинг бош майдони мақомини ҳисобга олиб, Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонини намунали сақлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузурида Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти ташкил этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мустақиллик майдони ҳудудини ободонлаштириш, майдондаги кўкаламзорлаштириш, ирригация объектларини, суғориш агрегатларини ва қаттиқ қопламни мукаммал, жорий таъмирлаш, сақлаш ва улардан фойдаланиш департаментнинг асосий вазифалари этиб белгилансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Департаментнинг бошқарув ходимларининг чекланган сони 9 нафар бўлган тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
янгидан ташкил этилаётган Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаментининг фойдаланиш ва сақлаш харажатларини 2005 йилда молиялаштиришни ажратилган маблағлар доирасида, Ободонлаштириш бош бошқармаси харажатларини қисқартириш ҳисобига амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2-иловага мувофиқ махсус автотранспорт ва кичик механизация воситаларини харид қилишни давлат тасарруфидан чиқариш ва давлат мулкини хусусийлаштиришдан олинадиган ҳокимлик тасарруфида қоладиган маблағлар ҳисобига амалга оширсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ўн кун муддатда Тошкент шаҳридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти тўғрисидаги Низомни белгиланган тартибда тасдиқласин, Департаментга хизмат кўрсатиладиган ҳудудни биркитсин ва маъмурият ва гараж хўжалиги учун бино ажратсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 2005-2006 йилларда Тошкент шаҳар ҳокимлиги ҳузуридаги Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти 2-иловада назарда тутилган четдан келтириладиган махсус автотранспорт ва кичик механизация воситалари учун божхона тўловлари (божхонада расмийлаштириш йиғимларидан ташқари) тўлашдан озод қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Давлат солиқ қўмитаси божхона тўловларини тўлаш бўйича имтиёз татбиқ этиладиган четдан келтирилган мол-мулкдан мақсадли фойдаланилиши устидан назоратни таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Божхона тўловларини тўлашдан озод қилинган мол-мулкдан белгиланган мақсадда фойдаланмаслик ёки уларни бегоналаштириш ҳоллари аниқланган тақдирда айбдор шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги 2006 йилдан бошлаб бюджет параметрларини шакллантиришда Департаментнинг ободонлаштириш объектларини сақлаш ва улардан фойдаланишга харажатларни назарда тутсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг Раиси И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2004 йил 24 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
606-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
24 декабрдаги 606-сон қарорига
1-ИЛОВА

Мустақиллик майдонини кўкаламзорлаштириш, ободонлаштириш ва сақлаш департаменти
ТУЗИЛМАСИ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ишлаб чиқариш (ишчи) ходимлари сони бажариладиган ишлар ҳажмидан келиб чиққан ҳолда белгиланади,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
шу жумладан бошқарув ходимлари — 9 киши.
(1-илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 4 ноябрдаги 695-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.11.2025 й., 09/25/695/1019-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил
24 декабрдаги 606-сон қарорига
2-ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Харид қилинадиган махсус автотранспорт ва кичик
механизация воситалари сони
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element

‎‏Т/р

‎‏Моддалар сони

2005 йил‎

2006 йил‎

Жами‎

сони‎

сони‎

сони‎

1.‎ Тиркамали минитрактор ‎ 1‎ 1‎
2.‎ Сув сепиш машинаси ‎ 1‎ 1‎
3.‎ Супуриш-тозалаш машинаси ‎ 1‎ 1‎
4.‎ Қор юклагич ‎ 1‎ 1‎
5.‎ Самосвал ‎ 1‎ 1‎
6.‎ Бортли машина ‎ 1‎ 1‎
7.‎ Автовишка ‎ 1‎ 1‎
8.‎ Йўлак тозалаш машинаси ‎ 1‎ 1‎
9.‎ Автобус ‎ 1‎ 1‎
10.‎ «Дамас» енгил машинаси ‎ 1‎ 1‎
11.‎ Ассенизация машинаси (АНМ) ‎ 1‎ 1‎
12.‎ Майса ўриш мосламаси ‎ 6‎ 7‎ 13‎
13.‎ Бензин асосида ишлайдиган арра ‎ 2‎ 2‎
14.‎ Бензин асосида ишлайдиган қайчи ‎ 2‎ 2‎
15.‎ Триммер ‎ 2‎ 2‎
16.‎ Шохқирққич ‎ 2‎ 2‎
17.‎ Бутақирққич ‎ 4‎ 4‎
18.‎ Моторли арра ‎ 2‎ 2‎
19.‎ Пуркагич ‎ 2‎ 2‎

‎ЖАМИ‎

‎25‎

‎15‎

‎40‎