21.12.2006 йилдаги 263-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарори, 21.12.2006 йилдаги 263-сон
Date of entry into force
21.12.2006
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
МАДРИД БИТИМИГА ДОИР БАЁННОМАГА (МАДРИД, 1989 ЙИЛ 27 ИЮНЬ) МУВОФИҚ БЕЛГИЛАРНИ ХАЛҚАРО РЎЙХАТДАН ЎТКАЗИШДА УНДИРИЛАДИГАН ЯККА ТАРТИБДАГИ БОЖЛАРНИНГ СТАВКАЛАРИНИ БЕЛГИЛАШ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзбекистон Республикасининг Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь)» қўшилиши ҳақида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказиш тўғрисидаги Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасига тушадиган якка тартибдаги бож маблағлари қуйидаги тартибда тақсимланади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
78 фоизи — Илм-фанни молиялаштириш ва инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобварағига;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетининг тегишли ҳисобварағига ўтказилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
20 фоизи — Адлия вазирлигининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашда ҳамда саноат объектларини ва интеллектуал мулкнинг бошқа турларини ҳуқуқий муҳофаза қилиш соҳасида халқаро ташкилотларда қатнашганлик учун аъзолик бадалларини тўлашда улардан фойдаланиш учун (камида 50 фоизи), шунингдек ходимларни моддий рағбатлантириш учун Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Интеллектуал мулкни ривожлантириш жамғармасида қолдирилади.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 13 июлдаги 385-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири Ш. МИРЗИЁЕВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 21 декабрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
263-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлар Маҳкамасининг 2006 йил 21 декабрдаги 263-сон қарорига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мадрид битимига доир Баённомага (Мадрид, 1989 йил 27 июнь) мувофиқ белгиларни халқаро рўйхатдан ўтказишда ундириладиган якка тартибдаги божлар ставкалари
Олдинги таҳрирга қаранг.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Бож коди‎ Божнинг номи‎ Ставкалар (АҚШ доллари) ‎
1.‎ Белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилишни ёйиш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун: ‎
1.1.‎ белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун ‎ 320
1.2.‎ бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун:‎ 130
2.‎ Жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилиши натижасида пайдо бўладиган муҳофаза қилиш ёйилиши тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун, шунингдек ҳудудий кенгайтириш тўғрисидаги аризада Ўзбекистон Республикаси кўрсатилганлиги учун: ‎
2.1.‎ белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун‎ 480
2.2.‎ бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун‎ 80
3.‎ Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган белгининг халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун:‎
3.1.‎ белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун‎ 160
3.2.‎ бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун‎ 107
4.‎ Кўрсатиб ўтилган Баённомага мувофиқ рўйхатдан ўтказилган жамоа белгиси халқаро рўйхатдан ўтказилганлиги узайтирилганлиги учун:‎
4.1.‎ белгиларни рўйхатдан ўтказиш мақсадлари учун товарлар ва хизматлар халқаро таснифининг бир класси учун‎ 320
4.2.‎ бир классдан ортиқ бўлган товарлар ва хизматларнинг ҳар бир қўшимча класси учун‎ 53
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Изоҳ.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Якка тартибдаги божлар тўлов кунидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг курси бўйича миллий валюта «сўм»да ундирилади.
(илова Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 31 августдаги 535-сонли қарори таҳририда — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон — 2025 йил 1 январдан кучга киради)
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 51-52-сон, 515-модда; 2011 й., 36-сон, 367-модда; 2016 й., 17-сон, 176-модда; 2017 й., 21-сон, 395-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 12.10.2017 й., 09/17/810/0095; 15.02.2018 й., 09/18/109/0699-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.07.2022 й., 09/22/385/0643-сон; 04.09.2024 й., 09/24/535/0679-сон)