Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025 27.09.2006 йилдаги ПҚ-475-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 27.09.2006 йилдаги ПҚ-475-сон
Date of entry into force
27.09.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 26.11.2025
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҚИММАТЛИ ҚОҒОЗЛАР БОЗОРИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШ
ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2025 йил 25 ноябрдаги ПФ-231-сонли «Қонунчиликдаги ҳуқуқий бўшлиқларни бартараф этиш ва тартибга солиш юкини камайтириш тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қимматли қоғозлар бозорини янада ривожлантириш, унинг ошкоралиги ва барқарор фаолиятини таъминлаш, замонавий ахборот-коммуникация технологияларини татбиқ этиш, хўжалик юритувчи субъектлар томонидан инвестициялар жалб этилишини фаоллаштириш, акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарувни такомиллаштириш ҳамда акциядорларнинг ҳуқуқлари ҳимоя қилинишини таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги акциядорлик компаниялари ҳамда фонд тузилмалари билан биргаликда ишлаб чиққан 2006-2007 йилларда қимматли қоғозлар бозорини ривожлантириш дастури иловага* мувофиқ маъқуллансин, унда қуйидаги чора-тадбирлар назарда тутилади:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова рус тилидаги матнда берилган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
корхоналарни тўлиқ давлат тасарруфидан чиқариш ва янги акциядорлик жамиятлари тузиш ҳисобига қимматли қоғозлар бирламчи бозорини янада ривожлантириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар иккиламчи бозори миқёсларини жадал ривожлантириш ва кенгайтириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
фонд бозорининг замонавий инфратузилмасини шакллантириш ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларида корпоратив бошқарув тизимини такомиллаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қимматли қоғозлар бозори учун кадрлар тайёрлаш ва малакасини оширишни ташкил қилишни яхшилаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ижро этувчи вазирликлар ва идоралар билан биргаликда Дастурдаги чора-тадбирлар белгиланган муддатларда сўзсиз бажарилишини таъминласин.
Олдинги таҳрирга қаранг.
(2-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 18 мартдаги ПФ-5968-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
облигациялар чиқариш тўғрисида қарор қабул қилинган кунга аудитор ташкилотининг хулосаси билан тасдиқланган ўз шахсий капитали миқдори доирасида;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кейинги уч йил ичида рентабеллик, тўлов қобилияти, молиявий барқарорлик ва ликвидлик жиҳатидан ижобий кўрсаткичларга эга бўлган, аудитор ташкилотининг хулосалари билан тасдиқланган, шунингдек мустақил рейтинг баҳосини олган ОАЖлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
эмитентлар томонидан инвесторларга тегишли маблағларни тўлаш бўйича тўлов агентлари вазифасини бажарувчи тижорат банкларининг иштирокида амалга оширилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятининг ҳар йилги бизнес-режаси келгуси молия йилининг 1 декабридан кечиктирмай кузатувчи кенгаш мажлисида маъқулланиши лозим;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
акциядорлик жамиятларининг кузатувчи кенгашлари қонунда белгиланган корпоратив бошқарув нормаларига риоя этиш бўйича акциядорларнинг умумий йиғилишларида ҳар йили ҳисобот берадилар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
активларининг баланс қиймати 1 млрд сўмдан кўп бўлган корхоналарда, активларининг баланс қиймати базавий ҳисоблаш миқдорининг юз минг каррасидан кўпроқ бўлган акциядорлик жамиятларида эса ички аудит хизматлари ташкил этилади, мазкур хизматлар кузатув кенгашлари томонидан тайинланади ва уларга ҳисобот беради;
(3-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 13 декабрдаги ПФ-5894-сонли Фармони таҳририда — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(3-банднинг бешинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 10 январдаги ПФ-5620-сонли Фармонига асосан чиқарилган — Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 8 апрелдаги ПФ-101-сонли Фармонига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(5-банд Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 июндаги ПФ-5755-сонли Фармонига асосан 2019 йил 1 октябрдан ўз кучини йўқотади)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги ва Марказий банки билан биргаликда 2007 йилнинг 1 январигача Ўзбекистон Республикасининг «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонуни лойиҳасини ишлаб чиқсин ҳамда Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қимматли қоғозлар бозори бўйича амалдаги қонун ҳужжатларининг қоидаларини халқаро стандартларга мувофиқ унификациялаш ва такомиллаштириш назарда тутилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, бошқа манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
қонун ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вазирликлар ва идораларнинг норматив ҳужжатлари мазкур қарорга мувофиқлаштирилишини таъминласин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 27 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-475-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 39-сон, 387-модда, 51-52-сон, 507-модда; 2009 й., 41-сон, 441-модда; 2013 й., 36-сон, 477-модда; 2015 й., 51-сон, 633-модда; Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 11.01.2019 й., 06/19/5620/2501-сон; 14.12.2019 й., 06/19/5894/4161-сон; 19.03.2020 й., 06/20/5968/0331-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 09.04.2022 й., 06/22/101/0288-сон)