Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 25.07.2006 йилдаги ПҚ-425-сон
Date of entry into force
25.07.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 28.09.2020
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 ЙИЛГАЧА ҚУРИЛГАН КЎП ХОНАДОНЛИ ТУРАР ЖОЙ БИНОЛАРИНИНГ УМУМФОЙДАЛАНАДИГАН ЖОЙЛАРИ ВА МУҲАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ КАПИТАЛ ТАЪМИРЛАНИШИНИ ЯКУНЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сонли «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Аҳолига коммунал хизмат кўрсатиш тизимини ислоҳ қилиш Дастурини босқичма-босқич амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг самарали фаолият юритиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, мулкдорларга тегишли турар жой фондини сақлашда уларнинг ролини ошириш, 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникациялари капитал таъмирланишини ўз вақтида якунлашни таъминлаш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан ишлаб чиқилган, 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникацияларини 2007—2010 йилларда капитал таъмирлаш Жадвали иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* Илова берилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, уй-жой фондини сақлаш мониторингини ўтказувчи комиссиялар раҳбарлари ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг раислари зиммасига мазкур Жадвалнинг ижроси бўйича шахсий жавобгарлик юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Белгилансинки:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоят ҳокимликлари ҳузуридаги ягона буюртмачи хизматлари, Тошкент шаҳрида эса Тошкент шаҳар ҳудудий коммунал-эксплуатация бирлашмалари турар жой биноларини капитал таъмирлаш ишлари бўйича бош буюртмачи, хусусий уй-жой мулкдорларининг ширкатлари эса буюртмачи ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг 30 фоизи миқдоридаги маблағлар депозит ҳисобварақларда жамланишини таъминлаш ва капитал таъмирлаш якунлангандан сўнг биноларни фойдаланиш учун қабул қилиб олиш ишларини ташкил этишга жавобгардирлар;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларини капитал таъмирлаш фақат танлов (тендер) савдолари асосида шартнома тузиш орқали, танлов комиссиялари таркибига хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ва фуқароларнинг маҳаллий ўзини-ўзи бошқариш органлари вакилларини албатта киритган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари турар жой биноларини фойдаланиш учун қабул қилиб олгандан сўнг уни сақлашни таъминлаш, профилактика ва таъмирлаш ишларини олиб бориш, уйлар атрофини яхши сақлаш ва аҳолига коммунал хизмат кўрсатишни ташкил этадилар.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, уй-жой фондини сақлаш мониторингини ўтказувчи комиссиялар хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари иштирокида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларини пухта инвентаризация қилиш бўйича хулосалар асосида ҳар йили уйларнинг нуқсонлари кўрсатилган далолатномалар тузсин ҳамда уларнинг шаҳар ва туманлар бўйича 2007—2010 йилларда капитал таъмирлашнинг аниқ манзилли дастурларини белгиланган тартибда тасдиқласин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ҳар йили тасдиқланадиган манзиллар рўйхатига 1991 йилгача қурилган турар жой биноларини капитал таъмирлаш умумий смета қийматининг ширкатнинг депозит ҳисобварақларида жамланган 30 фоизи миқдорида, жумладан ҳомийлар маблағлари ҳисобига, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари томонидан молиялаштирилиши шарти билан киритсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
кўп хонадонли уй-жой фондида тасдиқланган лойиҳа ҳужжатларини, жумладан ресурс сметасини (уйларни капитал таъмирлаш бўйича ишларнинг баҳоланган рўйхатини) ҳисобга олган ҳолда олиб борилаётган таъмирлаш-қайта тиклаш ишлари устидан назоратни амалга оширсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, иловага мувофиқ, 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларини капитал таъмирлашда бажарилаётган ишлар сифати, қурилиш меъёрлари ва қоидаларига риоя этилишини қаттиқ назоратга олсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2007—2010 йилларда тегишли йилга Давлат бюджети параметрларини шакллантиришда 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларини капитал таъмирлашни молиялаштириш учун таъмирлаш умумий смета қийматининг 70 фоизи миқдорида маблағ ажратишни назарда тутсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
мазкур маблағлар турар жой биноларининг муҳандислик коммуникациялари ва томини капитал таъмирлашга қатъий йўналтирилганлигини назарда тутган ҳолда, ажратиладиган бюджет маблағларидан мақсадли фойдаланилишини назорат қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 2007 йилнинг 1 январидан 2014 йилнинг 1 январигача бўлган муддатда барча турдаги солиқлар, йиғимлар ва бюджетга, давлат мақсадли фондлари ҳамда Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига, ягона ижтимоий тўловдан ташқари, мажбурий ажратмалар тўлашдан:
(6-банднинг биринчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2012 йил 25 январдаги ПФ-4416-сонли Фармони таҳририда — ЎР ҚҲТ, 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)
Олдинги таҳрирга қаранг.
(6-банднинг иккинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2010 йил 24 декабрдаги ПҚ-1449-сонли қарорига асосан чиқарилган — ЎР ҚҲТ, 2010 й., 52-сон, 513-модда)
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг ихтисослаштирилган бошқарувчилари — хизмат кўрсатиш ташкилотлари уй-жой фондига хизмат қилиш ва таъмирлаш бўйича хизмат кўрсатганда озод этилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзкоммунхизмат» агентлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1991 йилгача қурилган кўп хонадонли турар жой биноларининг умумфойдаланадиган жойлари ва муҳандислик коммуникацияларини 2007—2010 йилларда капитал таъмирлаш Жадвалининг бажарилиши тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳар ойда таҳлилий ахборот бериб борсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 25 июль,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-425-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 30-сон, 291-модда; 2010 й., 52-сон, 513-модда; 2011 й., 9-сон, 84-модда; 2012 й., 3-4-сон, 26-модда)