Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2017 13.06.2006 йилдаги ПҚ-377-сон
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарори, 13.06.2006 йилдаги ПҚ-377-сон
Date of entry into force
13.06.2006
Ҳужжат кучини йўқотган 27.03.2017
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Қарори

Ўзбекистон электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институтини ташкил қилиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 14 мартдаги ПҚ-2831-сонли «Иқтисодиётнинг базавий тармоқларида лойиҳа ишлари самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Мамлакатда амалга оширилаётган таркибий ўзгаришларни илмий-техникавий жиҳатдан ва лойиҳалар билан таъминлашни мувофиқлаштиришни кучайтириш, республика иқтисодиётини барқарор ва мутаносиб ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган саноатнинг базавий тармоқлари корхоналарини қуриш, реконструкция қилиш ва модернизациялаш бўйича йирик инвестиция лойиҳаларини юқори даражада тайёрлаш ва уни сифатли амалга ошириш мақсадида:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги зиммасига Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шунингдек жалб этиладиган хорижий инвестициялар ҳисобига молиялаштириладиган иқтисодиётнинг базавий тармоқлари саноат объектларини қуриш, модернизациялаш ва реконструкция қилишнинг техник-иқтисодий асослари ҳамда лойиҳа-смета ҳужжатларини тайёрлаш ишларини мувофиқлаштириш вазифаси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳузурида Ўзбекистон электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат давлат лойиҳа институти — «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» ташкил қилинсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти зиммасига иқтисодиётнинг базавий тармоқларидаги стратегик муҳим инвестиция лойиҳалари бўйича лойиҳалаш ишларини ўтказишда бош пудратчи функцияси юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Қуйидагилар «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти фаолиятининг асосий вазифалари ва йўналишлари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
саноатнинг базавий тармоқларини таркибий ўзгартириш, электр энергетика, нефть ва газни қайта ишлаш, кимё ва оғир саноат йирик объектларини модернизациялаш ва техник реконструкция қилиш концепциясини ишлаб чиқиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳаларининг техник иқтисодий асосларини аниқ ишлаб чиқиш учун субпудратчилар сифатида мамлакатимиз ва хорижий ихтисослаштирилган лойиҳа институтларини, шунингдек етакчи мутахассисларни танлов (тендер) асосида жалб этиш, уларнинг ишини мувофиқлаштириш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари, шунингдек, жалб этилган хорижий инвестициялар ҳисобидан амалга ошириладиган иқтисодиёт базавий тармоқларининг стратегик муҳим корхоналарини қуриш ва модернизациялаш бўйича тақдим этилган инвестиция лойиҳалари ва техник-иқтисодий асосланишини экспертизадан ўтказиш ҳамда уларни танлаб олишда қатнашиш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишдан бошлаб то уларни амалга оширгунга қадар мониторинг қилиш ва техник жиҳатдан таъминлаш.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлигига ҳисобот берадиган мустақил ташкилот ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
лойиҳани ишлаб чиқиш учун ҳам, уни тўла ниҳоясига етказгунгача техник таъминотнинг ташкил этилиши учун ҳам масъул бўлган лойиҳа бош муҳандислари (ЛБМ) томонидан раҳбарлик қилинадиган тармоқ бюролари «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг асосий таркибий бўлинмалари ҳисобланади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ЛБМлар бюросини юқори малакали мутахассис кадрлар билан таъминлаш институтнинг истиқболдаги ихтисослашувини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ишлаб чиқилган инвестиция лойиҳалари «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгашининг ижобий хулосасидан кейингина белгиланган тартибда вакил қилинган органларга экспертизадан ўтказиш учун киритилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти Илмий-техника кенгаши аъзоларининг таркиби Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, «Давархитектқурилиш» қўмитаси, Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси, «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти, шунингдек, бошқа лойиҳа институтларининг етакчи мутахассисларидан тузилади ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ҳайъати томонидан тасдиқланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. Қуйидагилар:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ходимлар умумий чекланган сони 153 нафар, шу жумладан, ишлаб чиқариш-бошқарув ходимлари сони 115 нафардан иборат бўлган «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти тузилмаси 1-иловага* мувофиқ;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 1-илова рус тилидаги матнда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Лойиҳа бош муҳандиси бюросининг намунавий тузилмаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
* 2-илова рус тилидаги матнда берилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Белгилансинки, «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директори лавозимига кўра Ўзбекистон Республикаси иқтисодиёт вазирининг ўринбосари ҳисобланади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти директорига иқтисодиёт вазири билан келишилган ҳолда, тасдиқланган лавозимлар сони доирасида, институт таркибига зарур ҳолларда ўзгартишлар киритиш ва ходимлар сонини унинг таркибий бўлинмалари ўртасида қайта тақсимлаш ҳуқуқи берилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Институт ходимлари таркибини шакллантириш аниқ лойиҳа топшириқлари олинишига қараб амалга оширилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. Қуйидагилар «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтини молиялаштириш манбалари этиб белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
инвестиция лойиҳалари буюртмачиларининг шартнома асосида ТИАни ишлаб чиқишга ажратилган маблағлари, лойиҳа-қидирув ва лойиҳа ишларини бажариш, лойиҳалар амалга оширилишини техник жиҳатдан таъминлаш;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институтининг қонун ҳужжатларига мувофиқ ҳолда шахсий фаолияти натижасида олинган даромадлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларининг грантлари;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
етишмаётган қисмида — давлат бюджети маблағлари.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти 2010 йилнинг 1 январигача барча солиқ турларидан, йиғимлар, божлар ва давлат мақсадли жамғармаларига мажбурий ажратмалардан озод қилинсин, божхона расмийлаштируви учун йиғимлар ва ягона ижтимоий тўлов бундан мустасно.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. Қуйидагилар белгилансин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти ходимларига Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ходимлари учун белгиланган меҳнатга ҳақ тўлаш, мукофотлаш, моддий ёрдам ва тиббий хизмат кўрсатиш шартлари тадбиқ этилади;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти ходимларига институт директорининг буйруғи билан устав фаолиятидан олинган даромадлар ҳамда ажратилган мақсадли бюджет маблағлари доирасида иш ҳақига ойлик устама ҳақ белгиланиши мумкин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси бир ҳафта муддатда «Ўзоғирнефтгазкимёлойиҳа» институти фаолиятини ташкил этиш юзасидан қарор қабул қилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. Мазкур қарорнинг ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикасининг Президенти И. КАРИМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2006 йил 13 июнь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ПҚ-377-сон
(Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2006 й., 24-сон, 218-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2009 й., 7-сон, 257-модда)