28.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3457-2
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг буйруғи, 28.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3457-2
Date of entry into force
29.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Транспорт вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи

Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 28 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3457-2]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 5 августдаги 433-сон «Темир йўл орқали ички қатновларда юк ташиш буюртманомаларини расмийлаштириш бўйича давлат хизматини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2023 йил 5 августдаги 22-сон буйруғи (рўйхат рақами 3457, 2023 йил 21 сентябрь) (Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 23.09.2023 й., 10/23/3457/0724-сон) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларига иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир И. МАХКАМОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 28 сентябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11-сон

Ўзбекистон Республикаси транспорт вазирининг 2026 йил 28 сентябрдаги 11-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси темир йўл транспортида юк ташиш қоидаларига киритилаётган ўзгартиришлар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. 6-банд ва 242-банднинг биринчи хатбошисидаги «буюртмалари» деган сўз «буюртманомалари» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. 2-бобнинг номидаги «буюртмаларни қабул қилиш» деган сўзлар «буюртманомаларни расмийлаштириш» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. 7-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«Темир йўл орқали ички қатновларда юк ташиш бўйича буюртманомалар юк жўнатувчилар томонидан мазкур Қоидаларнинг 3 ва 4-иловаларига мувофиқ юк ташишга буюртманома ҳамда декадалик буюртманома шаклида расмийлаштирилади. Бунда юк жўнатувчилар буюртманомаларни расмийлаштириш учун Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (бундан буён матнда ЯИДХП деб юритилади) орқали электрон шаклда мурожаат қилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
биринчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«8. Юк жўнатувчилар темир йўл орқали ички қатновларда юк ташиш амалга оширилиши мўлжалланаётган ой (бундан буён матнда прогноз ойи деб юритилади) бошланишидан камида 14 кун олдин буюртманомаларни расмийлаштиради.»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «Буюртмалар» деган сўз «Буюртманомалар» деган сўз билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «Буюртманинг» деган сўз «Буюртманоманинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
5. 9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«9. Давлат хизматлари марказига юк жўнатувчи ўзи келиб мурожаат қилганда сўровнома Давлат хизматлари маркази ходими томонидан юк жўнатувчи номидан, ЯИДХП орқали электрон шаклда мурожаат қилинганда эса юк жўнатувчи томонидан мустақил равишда тўлдирилади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Сўровнома тўлдирилганидан сўнг юк жўнатувчи маълумотлар тўғрилигини текширади ва уни электрон рақамли имзо, Мобил-ИД ёки идентификация қилиш воситалари орқали тасдиқлайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк жўнатувчи ЯИДХП орқали мурожаат қилганда сўровномани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага вакилнинг ваколатини тасдиқловчи ишончнома илова қилинади.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк жўнатувчи вагон оператори билан тузилган амалдаги шартнома нусхасини электрон шаклда илова қилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
6. 10-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«10. Темир йўл транспорти (ташувчи) сўровнома келиб тушган кундан бошлаб етти иш куни ичида, камчиликларни бартараф этиш учун берилган муддатни ҳисобга олмаган ҳолда, уни кўриб чиқади ҳамда буюртманомани ҚР-код (матрик штрихли код) билан расмийлаштиради ва уни ўз электрон рақамли имзоси билан тасдиқлаб, Давлат хизматлари марказига (ўзи келиб мурожаат этганда) ёки юк жўнатувчига ЯИДХП орқали (электрон тарзда мурожаат этганда) юборади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
7. 11-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«11. Темир йўл транспорти (ташувчи) юк ташиш учун буюртманомаларни қуйидаги ҳолларда рад этиш ҳуқуқига эга:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Темир йўл уставига мувофиқ муайян йўналишларда юк ортишга таъқиқ жорий этилган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вагоннинг мансублиги нотўғри кўрсатилган бўлса (хусусий ёки ижарага олинган ёки темир йўл инвентар вагони);
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
вагон оператори («Темирйўлкарго» АЖ, «Ўзтемирйўлконтейнер» АЖ, «Йўлрефтранс» АЖ ва бошқалар) билан шартнома тузилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юкни ташиш қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ тақиқланган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ностандарт, катта ўлчамли ёки оғир вазнли юкларни жойлаштириш ва маҳкамлаш схемаси ваколатли орган билан келишилмаган бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
юк ташиш буюртманомасида кўзда тутилган юк ҳажми ёки бошқа кўрсаткичлар темир йўл участкасининг ўтказувчанлик қобилияти ёки темир йўл станцияларининг юкларга ишлов бериш қувватидан ортиқ бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
ташишни амалга ошириш учун зарур бўлган ҳаракатдаги темир йўл таркиби ёки контейнерлар мавжуд бўлмаса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
темир йўл транспорти хизматлари учун юк жўнатувчининг қарздорлиги мавжуд бўлса;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
техник имкониятлар мавжуд бўлмаса (юк қабул қилувчи шохобча йўлларининг бандлиги).
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асосларга, шу жумладан, мақсадга мувофиқ эмаслиги сабабларига кўра рад этишга йўл қўйилмайди.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Юк ташиш учун буюртманома рад этилган тақдирда, темир йўл транспорти (ташувчи) шу вақтнинг ўзида рад этиш сабабларини кўрсатган ҳолда буюртманомани расмийлаштиришни рад этиш тўғрисидаги қарорни юк жўнатувчига электрон шаклда юборади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
8. 12-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«12. Сўровномада ёки унга илова қилинган ҳужжатларда камчиликлар аниқланганда, темир йўл транспорти (ташувчи) юк жўнатувчига уларни беш иш куни ичида бартараф этиш зарурлиги тўғрисида хабар беради. Камчиликлар белгиланган муддатда бартараф этилмаганда, давлат хизматини кўрсатиш рад этилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9. 13-банддаги «буюртмалари» деган сўз «буюртманомалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
10. 20-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«20. Юкларни прогноздан ортиқ ортиш (бўш хусусий (шахсий), ижарадаги вагонлар ва контейнерларни жўнатиш) учун юк жўнатувчи ортиш кунидан камида беш кун олдин мазкур Қоидаларнинг 7-бандига асосан қўшимча буюртманомани расмийлаштиради.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
11. 21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«21. Режадан ортиқ юк ортиш имкони бўлмаган тақдирда, буюртманомани расмийлаштиришни рад этиш ушбу Қоидаларнинг 11-бандига асосан амалга оширилади.».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12. 30-банднинг иккинчи хатбошиси ва 32-банддаги «буюртмада» деган сўз «буюртманомада» деган сўз билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
13. 44-банднинг 1-кичик бандидаги «буюртмасининг» деган сўз «буюртманомасининг» деган сўз билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.10.2026 й., 10/26/3457-2/1080-сон)