20.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3959
ONLINE TRANSLATE
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг буйруғи, 20.10.2026 йилда рўйхатдан ўтган, рўйхат рақами 3959
Date of entry into force
22.10.2026
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
буйруғи
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 20 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3959]
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 19 майдаги ПФ-5997-сон «Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармони ҳамда 2018 йил 13 апрелдаги ПҚ-3666-сон «Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 27 декабрдаги 897-сон «Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашда «Ижтимоий карта» тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ буюраман:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Вазирлик ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазир А. ТАШКУЛОВ
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Тошкент ш.,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2026 йил 20 октябрь,
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
34-мҳ-сон
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 2026 йил 20 октябрдаги 34-мҳ-сон буйруғига
ИЛОВА
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Вазирликлар ва идоралар томонидан қабул қилинган айрим идоравий норматив-ҳуқуқий ҳужжатларга киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
1. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозори фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш маркази бош директорининг 2009 йил 4 мартдаги 2009-18-сон буйруғи (рўйхат рақами 1919, 2009 йил 9 март) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2009 й., 10-11-сон, 126-модда) билан тасдиқланган Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимларнинг ҳисоб регистри тўғрисидаги низомда:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
9-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бегоналаштирувчи ва олувчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш, қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти ёхуд мазкур ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли бўйича амалга оширилади;»;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
17-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
«бегоналаштирувчининг, олувчининг, гаровга қўювчининг ёки уларнинг ваколатли вакили (вакиллари) шахсининг тўғрилигига ишонч ҳосил қилиши. Қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган, ёхуд қимматли қоғозлар билан биржадан ташқари битимлар томони ҳисобланган юридик шахснинг ваколат берилган вакили бўлган жисмоний шахсни тасдиқлаш, қуйидаги ҳужжатлардан бири бўйича амалга оширилади: паспорти ёки унинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли, ҳарбий гувоҳномаси ёки Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирлиги томонидан берилган шахсий гувоҳномаси, фуқаролиги бўлмаган шахсларга ички ишлар органлари томонидан истиқомат учун берилган гувоҳномаси. Вояга етмаган шахсини тасдиқлаш унинг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномаси ва унинг ота-онаси ёки васийлари паспорти ёхуд мазкур ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли бўйича амалга оширилади;».
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Бош прокуратура ҳузуридаги Солиқ, валютага оид жиноятларга ва жиноий даромадларни легаллаштиришга қарши курашиш департаментининг 2011 йил 25 августдаги 56, 28-сон қарори (рўйхат рақами 2265, 2011 йил 22 сентябрь) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2011 й., 38-сон, 394-модда) билан тасдиқланган Лизинг хизматлари кўрсатувчи ташкилотларда жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларининг 15-банди иккинчи хатбошиси «(паспорт, идентификация ИД-картаси ёки унга тенглаштирилган ҳужжат)» деган сўзлардан кейин «ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
3. Ўзбекистон Республикасининг Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг 2014 йил 31 декабрдаги 01/27-26/30-сон қарори (рўйхат рақами 2652, 2015 йил 3 февраль) (Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2015 й., 5-сон, 60-модда) билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси Риэлторлик хизматларининг миллий стандарти (3-сон РХМС) «Кўчмас мулк объектларининг ва уларга бўлган ҳуқуқларнинг савдосини ташкил этиш»да:
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
12-банднинг иккинчи ва учинчи хатбошиларидаги «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси» деган сўзлар «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
иккинчи хатбошидаги «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси» деган сўзлар «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан алмаштирилсин;
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
учинчи хатбошидаги «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат нусхаси» деган сўзлар «унинг шахсини тасдиқловчи ҳужжати нусхаси ёхуд мазкур ҳужжатнинг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
Suggestion to the documentListen to audioGet a link from a document element
4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг 2018 йил 14 ноябрдаги 145, 45-сон қарори (рўйхат рақами 3101, 2018 йил 15 декабрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 17.12.2018 й., 10/18/3101/2331-сон) билан тасдиқланган Аудиторлик ташкилотлари учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига 2-илованинг 7-банди «паспорт, ИД-карта ёки унга тенглаштирилган ҳужжатлар» деган сўзлардан кейин «ёки мазкур ҳужжатлардан бирининг Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали ва (ёки) «Ижтимоий карта» мобил иловаси орқали бериладиган электрон шакли» деган сўзлар билан тўлдирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 22.10.2026 й., 10/26/3959/1066-сон)