Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитасининг
Қарори
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритиш ҳақида
[Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги томонидан 2026 йил 14 октябрда рўйхатдан ўтказилди, рўйхат рақами 3185-3]
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 12 майдаги ПФ-84-сон «Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги, фитосанитария ва ветеринария соҳаларида ягона давлат бошқаруви ва назорат тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Ўсимликлар карантини давлат инспекцияси бошлиғининг 2019 йил 30 августдаги 5-сон буйруғи (рўйхат рақами 3185, 2019 йил 23 сентябрь) (Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 23.09.2019 й., 10/19/3185/3786-сон) билан тасдиқланган Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга иловага мувофиқ ўзгартиришлар киритилсин.
2. Мазкур буйруқ расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.
Раис А. УРУНОВ
Тошкент ш.,
2026 йил 3 октябрь,
1-сон
Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси раисининг 2026 йил 3 октябрдаги 1-сон қарорига
ИЛОВА
ИЛОВА
Карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартиби тўғрисидаги низомга киритилаётган ўзгартиришлар
1. Муқаддима қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«Мазкур Низом карантин остидаги маҳсулотлар учун рухсат этиш хусусиятига эга ҳужжатларни беришда ушбу маҳсулотлар фитосанитария ҳолатини ўрганиш мақсадида мутахассисларни хорижий мамлакатларга юбориш заруратини аниқлаш мезонлари ва юбориш тартибини белгилайди.».
2. 1-бандда:
тўртинчи хатбоши қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«мутахассис — Ўзбекистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси (бундан буён матнда Қўмита деб юритилади) ўсимликлар карантини бўйича мутахассислари ёки у томонидан жалб этилган мазкур соҳа экспертлари;»;
бешинчи хатбошидаги «Агентликка» деган сўз «Қўмитага» деган сўз билан алмаштирилсин.
3. 4-банд, 9-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 10-банд, 11-банднинг биринчи хатбошиси, 12-банд, 14-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошилари, 15-банднинг биринчи хатбошиси ҳамда 17-банднинг биринчи хатбошисидаги «Агентлик» деган сўз «Қўмита» деган сўз билан алмаштирилсин.
4. 6-банднинг биринчи хатбошиси ва 16-банддаги «Агентликка» деган сўз «Қўмитага» деган сўз билан алмаштирилсин.
5. 13-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
«13. Хорижий мамлакат ҳудудидаги карантин остидаги маҳсулотнинг фитосанитар ҳолатини ўрганиш билан боғлиқ барча харажатлар Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 июндаги 303-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари ва ташкилотлари ходимларини, шунингдек, Ўзбекистон Республикаси делегацияларини чет давлатларга хизмат сафарига юбориш ҳамда хизмат сафари харажатларини молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низомга мувофиқ томонларнинг ўзаро келишувига (шартномага) асосан мурожаатчи ва/ёки хорижий мамлакатнинг ваколатли органи томонидан амалга оширилади.».
6. 18-банддаги «Агентликнинг» деган сўз «Қўмитанинг» деган сўз билан алмаштирилсин.
7. 20-банддаги «Агентлик» ва «Агентликнинг» деган сўзлар тегишли равишда «Қўмита» ва «Қўмитанинг» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
8. 21-банддаги «Қорақалпоғистон Республикаси Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ҳамда вилоятлар ва Тошкент шаҳар Ўсимликлар карантини ва ҳимояси бошқармалари» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармалари» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
9. 22-банднинг биринчи ва иккинчи хатбошиларидаги «ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигини» деган сўзлар «Қорақалпоғистон Республикаси Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги бош бошқармаларини» деган сўзлар билан алмаштирилсин.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 15.10.2026 й., 10/26/3185-3/1038-сон)