1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
[ТСЗ:
1.Иқтисодиёт / Саноат]
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
қарори
Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида кичик саноат зонасини ташкил этиш тўғрисида
Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрининг ишлаб чиқариш ва ресурс салоҳиятидан комплекс ва самарали фойдаланиш, ҳудудда тадбиркорлик учун қулай шарт-шароитлар яратиш, замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил этишга инвестицияларни фаол жалб қилиш, янги рақобатдош ишлаб чиқаришлар ва кичик корхоналарни ривожлантиришни янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
[ОКОЗ:
1.03.00.00.00 Фуқаролик қонунчилиги / 03.08.00.00 Мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқлар / 03.08.05.00 Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш (шунингдек, 08.01.06.00га қаранг) / 03.08.05.03 Давлат мулки объектларини сотиш]
1. Жиззах вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Жиззах вилояти Зомин тумани Даштобод шаҳрининг умумий майдонида кичик саноат зонасини ташкил этиш таклифига розилик берилсин.
2. Жиззах вилояти ҳокимлиги Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, хўжалик бошқаруви органлари билан биргаликда:
бир ой муддатда Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳри ҳудудида жойлашган давлат мулки объектларини тўлиқ хатловдан ўтказсин ҳамда хатлов натижаларига кўра кичик саноат зонасида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун мос бўлган объектларни белгиланган тартибда Жиззах вилояти Зомин тумани ҳокимлигига берилишини таъминласин;
Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳри ҳудудида жойлашган бўш турган давлат мулки объектлари ва илгари хусусийлаштирилган ишлаб чиқариш майдонларини доимий хатловдан ўтказиб борсин ҳамда хатлов натижаларига кўра янги ишлаб чиқариш қувватларини жойлаштириш учун мос бўлган объектлар рўйхатини белгиланган тартибда Жиззах вилоятининг эркин иқтисодий зоналар ва кичик саноат зоналари маъмурий кенгашига (кейинги ўринларда Маъмурий кенгаш деб аталади) киритиб борсин.
3. Белгилансинки:
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
кичик саноат зонаси ҳудудида жойлашган давлат кўчмас мулкидан фойдаланганлик учун ижара тўлови истисно тариқасида «ноль» ставка миқдорида белгиланади;
кичик саноат зонаси ҳудудидаги давлат кўчмас мулклари тадбиркорлик субъектларига 10 йил муддатга ижарага берилади ҳамда лойиҳаларни амалга ошириш бўйича бизнес режа кўрсаткичлари тўлиқ бажарилганда ва белгиланган иш ўринлари яратилиб, сақланган тақдирда кейинчалик ўрнатилган тартибда мулк ҳуқуқи расмийлаштириб берилади.
(4-банд Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан ўз кучини йўқотган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
5. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Жиззах вилояти ҳокимлиги, лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари томонидан ишлаб чиқилган Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида 2018-2019 йилларда амалга ошириладиган инвестиция лойиҳаларининг манзилли рўйхати (кейинги ўринларда манзилли рўйхат деб аталади) иловага мувофиқ маълумот учун қабул қилинсин.
6. Маъмурий кенгаш:
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
кичик саноат зонаси ҳудудида амалга оширилиши назарда тутилган лойиҳалар манзилли рўйхатига зарур ҳолларда ўзгартириш ва қўшимчалар киритсин;
манзилли рўйхат доирасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг тармоқ жадвалларини лойиҳа ташаббускорлари ва тижорат банклари томонидан бир ой муддатда ишлаб чиқилишини ва белгиланган тартибда тасдиқланишини таъминласин;
(6-банднинг тўртинчи хатбошиси Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 29 декабрдаги 786-сонли қарорига асосан чиқарилган — Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)
аҳоли ва тадбиркорлик субъектлари ўртасида ушбу қарорда назарда тутилган асосий чора-тадбирларнинг моҳияти ва аҳамияти, шунингдек бериладиган солиқ имтиёзлари ва преференциялар тўғрисида кенг тушунтириш ишларини ташкил этсин.
[ОКОЗ:
1.07.00.00.00 Молия ва кредит тўғрисидаги қонунчилик. Банк фаолияти / 07.28.00.00 Инвестициялар ва хориждан маблағ жалб қилиш (шунингдек, 07.05.04.00, 09.12.03.00, 10.01.05.00ларга қаранг) / 07.28.06.00 Инвестиция дастурлари ва лойиҳалар / 07.28.06.02 Инвестиция лойиҳалари]
7. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги Молия вазирлиги, Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ билан биргаликда 2018 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурини шакллантиришда Маъмурий кенгаш томонидан тасдиқланган инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш тармоқ жадвалларига узвий боғлаган ҳолда кичик саноат зонасининг йўл-транспорт, ишлаб чиқариш ва муҳандислик-коммуникация инфратузилмаларини ривожлантириш учун капитал қўйилмалар лимитларини ҳамда марказлашган инвестицияларни назарда тутсин.
[ОКОЗ:
1.09.00.00.00 Тадбиркорлик ва хўжалик фаолияти / 09.10.00.00 Саноат / 09.10.07.00 Кичик саноат зоналари]
8. Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, «Ўзбекэнерго» АЖ, «Ўзтрансгаз» АЖ ва Жиззах вилоят ҳокимлигига кичик саноат зонасида жойлаштирилган тадбиркорлик субъектларини уларнинг ишлаб чиқариш эҳтиёжларига мувофиқ белгиланган тартибда электр энергияси, табиий газ ва бошқа турдаги коммунал хизматлар билан узлуксиз таъминлаш учун шахсий масъулият юклансин.
9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳридаги тадбиркорлик субъектларига банк-молия хизматларини кенгайтириш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг мини банкини очиш ҳамда тижорат банкларига манзилли рўйхатга киритилган лойиҳалар бўйича кредит шартномаларининг ўз вақтида расмийлаштирилиши ва молиялаштириш бошланишини таъминлаш тавсия этилсин.
10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Ж.А. Қўчқоров, Жиззах вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Э.А. Салиев ва Зомин тумани ҳокими С.М. Умрзоқов зиммасига юклансин.
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Тошкент ш.,
2017 йил 8 ноябрь,
897-сон
Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 8 ноябрдаги 897-сон қарорига ИЛОВА
Жиззах вилояти Зомин туманининг Даштобод шаҳрида 2018-2019 йиллар давомида саноат ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш соҳасида амалга ошириладиган лойиҳаларнинг
МАНЗИЛЛИ РЎЙХАТИ
Т/р
Лойиҳа ташаббускори
Лойиҳа номи
Лойиҳа қиймати (млн. сўм)
Шундан:
Банк номи
Ишга тушиш муддати
Иш ўрни
ўз маблағи
банк кредити
хорижий инвестиция (минг долл.)
Жами
716 473
71 922
157 590
60 492
1 841
1.
«Кипарис» ФХ
Қурилиш материаллари (кафель, шлакоблок) ишлаб чиқаришни ташкил этиш
688
192
496
Миллий банк
2018 йил 2-чорак
14
2.
«Зомин агро фреш» МЧЖ
Логистика марказини ташкил этиш
80 000
12 000
68 000
Миллий банк
2018 йил 3-чорак
100
3.
«Зафар универсал сервис» ХК
Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш
496
88
408
Халқ банки
2018 йил 4-чорак
8
4.
«Даштобод мебель» ХК
Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
482
80
402
Қишлоқ қурилиш банк
2019 йил 2-чорак
10
5.
«Ёғоч робит бизнес» МЧЖ
Сутни қайта ишлашни ташкил этиш
280
80
200
Қишлоқ қурилиш банк
2019 йил 3-чорак
5
6.
«Зомин полимер» ХК
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
344
200
144
Ипотека банк
2018 йил 4-чорак
10
7.
«Барҳаёт Равшан» ХК
Қурилиш материаллари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
1 384
400
984
Асака банк
2018 йил 4-чорак
15
8.
«Исломжон Анорбой» ХК
Алюмин профилдан эшик ва ромлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш
200
32
168
Асака банк
2018 йил 2-чорак
3
9.
«Рустам Субонов» ХК
Қандолат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
100
30
70
Асака банк
2018 йил 1-чорак
3
10.
«Эркин голд стар» ХК
Пишиқ ғишт ишлаб чиқаришни ташкил этиш
296
96
200
Турон банк
2018 йил 2-чорак
12
11.
«Чўққили тоғ жилоси» ХК
Асалари уялари ва рамкаларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш
148
49
99
Турон банк
2018 йил 2-чорак
7
12.
«Зомин текс экспорт» МЧЖ (1-босқич)
Калава ип ишлаб чиқаришни ташкил этиш
139 748
17 360
Миллий банк
2018 йил 2-чорак
150
13.
«Зомин текс экспорт» МЧЖ (2-босқич)
Трикотаж мато ишлаб чиқариш, бўяш ва тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
255 035
24 000
28 700
Миллий банк
2019 йил 1-чорак
350
14.
«Зомин текс экспорт» МЧЖ
Болалар гигиеник тагликларини ишлаб чиқаришни ташкил этиш
1 124
416
88
Миллий банк
2019 йил 2-чорак
30
15.
«Зомин текс экспорт» МЧЖ
Пойабзал маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
1 326
416
113
Миллий банк
2019 йил 4-чорак
100
16.
«Зомин текс экспорт» МЧЖ
Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш
458
208
31
Миллий банк
2019 йил 3-чорак
24
17.
«Зомин текс экспорт» МЧЖ
Микрофибра ишлаб чиқаришни ташкил этиш
24 150
3 000
Миллий банк
2019 йил 4-чорак
50
18.
«Гўзал Зомин Автомобилчи» МЧЖ
Полиэтилен маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш
600
200
400
Ҳамкорбанк
2018 йил 2-чорак
8
19.
«Dal Teknik Makina» МЧЖҚК
Брусчатка маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
16 100
2 000
ЎТ-Банк
2018 йил 4-чорак
12
20.
«Dal Teknik Makina» МЧЖҚК
Бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
8 050
1 000
ЎТ-Банк
2018 йил 4-чорак
15
21.
«Dal Teknik Makina» МЧЖҚК
Газобетон маҳсулоти ишлаб чиқаришни ташкил этиш
66 010
8 200
ЎТ-Банк
2019 йил 4-чорак
40
22.
«Zomin Milk Food» МЧЖ
Қуруқ сут, музлатилган йогурт, музқаймоқ ишлаб чиқаришни ташкил қилиш
35 000
9 000
26 000
Азия Алянс банк
2018 йил 4-чорак
100
23.
«Zamon-Baxor» ХК
Мебель маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш
250
100
150
Микрокредит банк
2018 йил 1-чорак
5
24.
«Temur-Dovud» ХК
Шлакоблок ишлаб чиқаришни ташкил этиш
220
120
100
Микрокредит банк
2018 йил 3-чорак
10
25.
«Зомин Текстил» МЧЖ
Ип калава ишлаб чиқаришни ташкил қилиш
53 984
18 115
35 869
Миллий банк
2018 йил 2-чорак
250
26.
«Зомин Текстил» МЧЖ
Трикотаж мато тўқишни ташкил қилиш
24 000
4 800
19 200
Миллий банк
2018 йил 4-чорак
150
27.
«Зомин Текстил» МЧЖ
Тайёр трикотаж маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил қилиш
4 000
800
3 200
Миллий банк
2019 йил 1-чорак
350
28.
«Сирдарё барака улгуржи савдо» МЧЖ
Музлатгич сиғимини ташкил этиш
2 000
500
1 500
Тижорат банки
2018 йил 4-чорак
10
(Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базаси, 09.11.2017 й., 09/17/897/0233-сон; Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 29.12.2021 й., 09/21/786/1216-сон)