LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Mаҳкамасининг 2001 йил 13 февралдаги 75-сон «Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарорига мувофиқ ўз кучини йўқотган.
Бозор иқтисодиётига ўтиш шароитларида аҳолини ижтимоий таъминлаш давлат тизимини янада такомиллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги марказий аппаратининг тузилмаси 1-иловага* мувофиқ ҳамда унинг ходимларининг чегараланган сонни тегишли меҳнатга ҳақ тўлаш фонди билан биргаликда 60 нафар этиб (хизмат кўрсатувчи ходимлардан ташқари) тасдиқлансин.
* 1-илова рус тилидаги матнда берилган.
Ижтимоий таъминот вазирлигига вазирнинг икки нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига, 7 кишидан иборат ҳайъатга (унинг шахсий таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади) эга бўлишга рухсат берилсин.
2. Қуйидагилар Ижтимоий таъминот вазирлигининг асосий вазифалари ва фаолияти йўналишлари этиб белгилансин:
ижтимоий таъминот ва Меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий ёрдам бериш соҳасида давлат сиёсатини шакллантириш ва ўтказиш;
вазирликлар, идоралар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, ҳокимликлар, корхоналар ва ташкилотларга пенсия ишини ривожлантириш ва меҳнатга лаёқатсиз аҳолига ижтимоий хизмат кўрсатиш масалалари бўйича ташкилий-услубий раҳбарлик қилиш ҳамда улар фаолиятини мувофиқлаштириш;
шаклланаётган яъни иқтисодий муносабатлар ва мулкчиликнинг турли хил шакллари шароитида кекса ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларни ижтимоий ҳимоя қилиш соҳасида мақсадли дастурларни ишлаб чиқиш ва рўёбга чиқариш;
пенсиялар ва нафақалар тўлашга сарфланадиган ижтимоий суғурта маблағларидан самарали фойдаланиш ишларини мувофиқлаштириш, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган имтиёзларни бериш;
халқаро алоқаларни амалга ошириш, аҳолини ижтимоий таъминлаш ишига оид чет эл тажрибасини ўрганиш ва ундан фойдаланиш.
3. Ижтимоий таъминот органлари фаолиятида бир-бирини такрорлашга барҳам бериш ва қуйи бўлинмаларни бошқариш тузилмасини такомиллаштириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:
Қорақалпоғистон Республикасида — пенсиялар ва нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича республика марказини, «Ғамхўрлик» республика марказини;
вилоятларда ва Тошкент шаҳрида — пенсиялар ва нафақаларни ҳисоблаш ва тўлаш бўйича вилоят (шаҳар) марказларини, «Ғaмхўрлик» вилоят (шаҳар) марказларини;
Ижтимоий таъминот ҳудудий бошқармалари ва ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимларининг намунавий тузилмаси ва ходимлари сони 2, 3, 4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.
*2—4 иловалар рус тилидаги матнда берилган
Ижтимоий таъминот вазирлиги бутун тизими бошқарув органлари ходимларининг чегараланган сони 9515 нафардан иборат этиб тасдиқлансин. Шу йилнинг июль-август ойларида республика ижтимоий таъминот органлари ходимларини аттестациядан ўтказиш зарур деб ҳисоблансин, бунда юқори малакали мутахассисларни танлашга, ўз номига иснод келтирган ходимларни вазифасидан озод қилишга алоҳида эътибор берилсин.
ижтимоий таъминот ҳудудий органлари, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ҳамда тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига, вилоятлар, шаҳарлар, туманлар ҳокимларига бўйсунадилар;
вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси раҳбарларини тайинлаш вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимларининг тақдимномалари бўйича Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги томонидан амалга оширилади. Ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлимлари раҳбарларини тайинлаш туманлар (шаҳарлар) ҳокимларининг тақдимномалари бўйича вилоятлар ва Тошкент шаҳар ижтимоий таъминот бошқармаси томонидан амалга оширилади.
бир ой муддатда ногиронлар ва ногирон болалар учун интернет уйларнинг ҳуқуқий ва функционал мақомини, тиббий ва хизмат кўрсатувчи ходимларнинг штатлар сонини, Меҳнатга ҳақ тўлаш фондини қайта кўриб чиқсин, уларни ҳақиқий моддий ва меҳнат харажатларига мувофиқлаштирсин;
20 кун муддатда Ижтимоий таъминот вазирлиги тўғрисидаги низом лойиҳасини, ижтимоий таъминот ҳудудий бошқармалари ва ижтимоий таъминот туман (шаҳар) бўлими тўғpиcидaги намунавий низомларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлигига ойлик «Саховат» журналини таъсис этиш ва нашр қилиш ҳуқуқи берилган.
5. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қизил Ярим ой жамияти, меҳр-мурувват ва саломатлик жамиятлари, бошқа жамоат ташкилотлари ҳамда корхоналар, Давлат хўжаликлари, жамоа хўжаликлари Меҳнат жамоалари билан биргаликда 1993 йилда ва ундан кейинги йилларда кексалар ва ногиронлар учун интернат уйларга, ногирон болалар, ёлғиз кексалар ва Меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга уйда тиббий, маиший, савдо ва маданий хизмат кўрсатишни тубдан яхшилаш бўйича ташкилий чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсинлар ва амалга оширсинлар.
6. Меҳнат вазирлиги Ижтимоий таъминот вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Касаба уюшмалари Федерацияси Кенгаши билан биргаликда 10 кун муддатда республикада болали оилаларга бериладиган ижтимоий нафақаларни ўрганиб чиқсин ҳамда уларни тартибга солиш тўғрисидаги таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
7. Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1967 йил 18 октябрдаги 2098-сон фармойиши, Ўзбекистон ССР Министрлар Совети ва Ўзбекистон Касаба уюшмалари республика кенгашининг 1987 йил 31 мартдаги 35–сон қарори Ўзбекистон ССР Министрлар Советининг 1989 йил 3 ноябрдаги 361-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари ўртоқ М. Қ. Қорабоев зиммасига юклатилсин.