LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 22 февралдаги 87-сонли «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг ўз аҳамиятини йўқотган айрим қарорларини ўз кучини йўқотган деб ҳисоблаш тўғрисида (Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўз аҳамиятини йўқотган қонунчилик ҳужжатларини қайта кўриб чиқиш тизимини жорий этиш орқали мамлакатда ишбилармонлик муҳитини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 27 сентябрдаги ПФ-6075-сон Фармони)»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Металлургия саноати корхоналарини ривожлантириш Концепциясига мувофиқ ҳамда Ингичка кон бошқармаси ва Қўйтош вольфрам кони ишлаб чиқариш қувватларидан янада тўлароқ фойдаланиш, вольфрам концентратини барқарор ишлаб чиқаришни таъминлаш, шунингдек, Ингичка (Самарқанд вилояти) ва Қўйтош (Жиззах вилояти) шаҳарчаларининг ижтимоий-ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
1. «Ўздавметаллконцерн» манфаатдор ташкилотлар билан биргаликда 1993—1997 йилларда 422 млн сўм миқдоридаги кредит ресурслари ҳамда 3083 млн сўм миқдоридаги марказлаштирилган манбалар ҳисобига Ингичка кон бошқармаси вa Қўйтош вольфрам кони объектлари қурилишини иловага* мувофиқ белгиланган муддатларда таъминласин.
Марказий банкка 1993 йилда «Ўзсаноатқурилишбанк»ка йилига 5 фоизли тўлов билан, Ингичка кон бошқармаси ва Қўйтош вольфрам конига шахталар қуриш учун зарур бўлган 422 млн сўм миқдорида кредит ресурслари бериш тавсия этилсин.
Ингичка кон бошқармасига ва Қўйтош вольфрам конига айни бир вақтда, иловага мувофиқ, объектларни лойиҳалашга ва қуришга ҳамда қурилиш-монтаж ишлари учун ҳақ тўлашни ҳақиқатда бажарилган иш ҳажмлари бўйича амалга оширишга рухсат этилсин.
2. «Ўзистиқболстать» давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳар йили капитал қурилиш режаларидан иловада кўрсатилган объектларни марказлаштирилган манбалар ҳисобига қуришни назарда тутсинлар.
3. Ингичка кон бошқармасининг ва Қўйтош вольфрам конининг молия-иқтисодий аҳволини яхшилаш ҳамда Ингичка ва Қўйтош шаҳарчалари ижтимоий соҳа объектларининг бир маромда ишлашини таъминлаш мақсадида:
1993—1997 йилларда кўрсатиб ўтилган корхоналарга амортизация ажратмаларининг бутун суммасини қолдиришга ҳамда уларни ресурс тўловларини тўлашдан ва бюджетдан ташқари «Минерал хом ашё базасини қайта тиклаш» жaмғapмacигa ажратмалардан озод қилишга рухсат этилсин;
1993 йилда Ингичка кон бошқармасига ва Қўйтош конига, уларнинг иш фаолиятини таъминлаш учун, тақдим этилган ҳисоб-китобларга мувофиқ республика бюджетидан 500 млн. сўм миқдорида бир йўла молиявий ёрдам пули ажратилсин.
4. Ўзбекистон Республикаси Давлат табиатни муҳофаза қилиш қўмитаси иловага мувофиқ объектлар қурилиши лойиҳаларини тезкорлик билан ва ўз вақтида экспертизадан ўтказишни таъминласин.
5. «Ўзшартномасавдо» давлат уюшмаси қурилиш даври учун 1993—1997 йилларда Ингичка кон бошқармасига ва Қўйтош вольфрам конига моддий ресурсларнинг квоталанадиган турларини ажратишни назарда тутсин, шунингдек, уларни, етказиб берувчи заводлар шартлари бўйича, тўғридан-тўғри шартномаларга биноан етказиб беришга кўмаклашсин.
6. Самарқанд ва Жиззах вилоятларининг ҳокимликлари Ингичка кон бошқармаси ҳамда Қўйтош вольфрам кони билан биргаликда, маҳаллий хом ашёдан фойдаланган ҳолда, халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқарадиган кичик корхоналар шохобчаларини ташкил этсинлар.