11.11.2026 йилдаги 618-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларини янада ривожлантириш бўйича кенг кўламли чора-тадбирлар тўғрисида» 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармони ижросини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 2 июндаги ПФ-103-сон Фармонига мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг продюсерлик фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида Маданият вазирлиги ҳузурида юридик шахс мақомисиз «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) ташкил этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 000 нафар уй-жойга муҳтож маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига бирламчи бозордан квартира сотиб олиш учун имтиёзли ипотека кредитларини ажратиш йўлга қўйилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тартиби жорий этилгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг 30 фоиз қисмини қоплаб бериш тизими жорий қилингани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ижодий бирлашмаларнинг тавсияси асосида қуйидаги харажатларни Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш йўлга қўйилгани:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 1 000 нафаргача Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш бўйича имтиёзга эга бўлмаган, бироқ ўз фаолиятида яхши натижаларга эришган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига юқори технологик операцияларни ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 2 000 нафаргача маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига суғурта мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ортиқ бўлмаган ихтиёрий тиббий суғурта бадаллари учун харажатларнинг 50 фоизини қоплаб бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар йили 100 нафаргача соҳада камида 10 йил ишлаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларини Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси санаторийларида бепул даволаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) концерт-томоша ва театр фаолиятини рағбатлантириш бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Нукус шаҳри ва вилоятлар марказлари бундан мустасно) концерт-томоша тадбири ташкил этилган ва бир тадбир доирасида 1 000 тадан ортиқ чипта сотилган тақдирда, концерт-томоша ташкилотчиларига сотилган чипталар қийматининг 20 фоизига тенг бўлган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат ва нодавлат театрларига ўзи фаолият юритаётган жойда саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча 10 минг сўм, бошқа ҳудудга чиққан ҳолда намойиш этилган тақдирда, 20 минг сўм миқдорида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия бериш белгилангани маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси кенгаши таркиби 2-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 3-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 4-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 5-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерт-томоша ташкилотчиларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низом 6-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низом 7-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом 8-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом 9-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Маданият вазирлиги бир ой муддатда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда ижодий бирлашма ва уюшмаларнинг тавсиялари асосида ўз фаолиятида яхши натижаларга эришган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари орасидан 1 000 нафар шахсни танлаб олиш тартиби ва мезонларини ҳамда уларга Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан даволаниш учун QR-кодли йўлланмалар бериш, тиббий ёрдам кўрсатиш ва харажатларни қоплаш тартибини тасдиқласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда «madaniyatgrant.uz» ягона электрон платформасида Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни қабул қилиш, танлов асосида саралаш, уларнинг ижроси ва молиявий кўрсаткичларини мониторинг қилиб бориш имконини берувчи модулни ишга туширсин. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
танлов натижалари ва ажратилган маблағлар тўғрисидаги ҳисоботлар ушбу платформада жамоатчилик учун эълон қилиб борилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«madaniyatgrant.uz» ягона электрон платформасини ишлаб чиқиш ҳамда ушбу платформани кейинчалик қўллаб-қувватлаш билан боғлиқ харажатлар Маданият вазирлигига Давлат бюджетидан ажратилган маблағлар доирасида ва ушбу вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобидан қопланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Рақамли технологиялар вазирлиги, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси, Маданий мерос агентлиги, Бадиий академия, Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси ҳамда Ўзбекистон композиторлари ва бастакорлари уюшмаси билан биргаликда «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими доирасида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг ягона реестрини ишга туширсин ҳамда унинг «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига интеграция қилинишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ихтиёрий тиббий суғурта хизматларини тақдим этувчи суғурта компаниялари ҳамда Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларнинг ахборот тизимларини Маданият вазирлигининг «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими билан интеграция қилиш орқали ўзаро ахборот алмашинувини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тегишли ахборот тизимлари мавжуд бўлмаган суғурта компаниялари ва санаторийлар учун Маданият вазирлигининг ягона электрон ахборот тизимида алоҳида фойдаланувчи кабинетларини очган ҳолда, уларнинг масъул ходимларига ушбу шахсий кабинетлардан фойдаланиш имкониятларини яратсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Рақамли технологиялар вазирлиги, Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги икки ой муддатда ўз ахборот тизимларида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали «Лицензия» ахборот тизимлари мажмуасига, «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимига ҳамда «diplom.edu.uz» электрон платформасига интеграция қилган ҳолда қўшимча модуль яратилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу қарорга 3-иловада назарда тутилган талабгорга субсидия ажратиш мезонларини баҳолашда тегишли вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимида мавжуд интеграциялашган маълумот алмашинувидан фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ушбу қарорга 3-иловада назарда тутилган харажатларни 2026 йилда Ўзбекистон Республикасининг 2026 йил учун Давлат бюджети тўғрисидаги Қонунида аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштириш учун назарда тутилган харажатлар ҳамда ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг мақсадли кўрсаткичлари доирасида кўзда тутилган маблағлар ҳисобидан қоплаб берсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йилдан бошлаб ҳар йили Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисидаги Қонуни ҳамда ипотека кредитларини қайта молиялаштиришнинг мақсадли кўрсаткичларини шакллантиришда ушбу харажатларни инобатга олсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси ҳамда бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда билет операцияларининг ягона электрон тизими (БОЯЭТ)нинг Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими билан интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳри ҳокимликлари ҳар йили ипотека асосида бериладиган бирламчи уй-жойларнинг рўйхатини шакллантириб, уларни Маданият вазирлиги билан биргаликда маданият, санъат ва адабиёт вакиллари эътиборига етказиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Маданият вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда ўзлари қабул қилган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни икки ой муддатда ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда маданият вазири О.А. Назарбеков зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 11 ноябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
618-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
1-ИЛОВА

«Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1-боб. Умумий қоидалар

1. Ушбу Низом истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг продюсерлик фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларни молиялаштириш мақсадида «Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси (кейинги ўринларда — Жамғарма) маблағларини шакллантириш ва улардан фойдаланиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Жамғарма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги (кейинги ўринларда — Маданият вазирлиги) ҳузурида бюджетдан ташқари юридик шахс мақомига эга бўлмаган ҳолда ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Жамғарма ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва қонунларига, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг қарорларига, Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари, қарорлари ва фармойишларига, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига, шунингдек, ушбу Низомга ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларига амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар — маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг продюсерлик фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган бизнес лойиҳалар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳа ташаббускори — ушбу Низомга мувофиқ театр, цирк, кинематография, аудиовизуал асарлар ҳамда телевизион ва бошқа медиаконтентни яратиш, концерт-томоша, адабиёт, кутубхона, маданий мерос, тасвирий ва амалий санъат, музей, мода ва дизайн, рақамли маданият ва санъат, композитор ва бастакорлик йўналишларида фаолият олиб борадиган жисмоний ва юридик шахслар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Жамғарма маблағларини шакллантириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Жамғарма маблағлари қуйидаги манбалар ҳисобидан шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат бюджети ҳисобидан ҳар йили камида 200 млрд сўм миқдорида ажратиладиган маблағлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
жисмоний ва юридик шахсларнинг, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси норезидентларининг ҳомийлик хайриялари ҳамда меценатлик кўмаклари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳамкорликда амалга ошириладиган қўшма ижодий лойиҳалардан тушадиган тушумлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини депозитларга жойлаштиришдан олинадиган фоиз тарзидаги даромадлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
халқаро молия институтлари ва донор ташкилотларнинг грантлари ва бошқа мақсадли маблағлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Жамғармага тушадиган маблағлар Маданият вазирлигининг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасида очилган миллий валюта ва чет эл валютасидаги шахсий ғазна ҳисобварақларида жамланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Жамғарма маблағларидан маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги истеъдодларни аниқлаш ва ривожлантириш, уларнинг продюсерлик фаолиятини қўллаб-қувватлайдиган бизнес лойиҳаларни молиялаштириш учун қуйидаги мақсадларда фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида тижоратлаштириш имкониятига эга бўлган бизнес ташаббусларини молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий уюшмалар, хусусий сектор, инвесторлар ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорликда маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша фаолияти, театр, мусиқа, кинематография ва болалар учун замонавий контент ишлаб чиқариш каби турли йўналишлардаги ижодий лойиҳаларни амалга ошириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар натижасида яратилган маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги ижодий маҳсулотларни жаҳон бозорига олиб чиқиш, миллий бренд даражасига кўтариш ва тарғиб қилиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ва маданий аҳамиятга молик истиқболли лойиҳалар учун грантлар ажратиш. Бунда мазкур лойиҳаларга Жамғармага умумий ажратилган йиллик маблағлардан 5 фоизидан кўп бўлмаган миқдорида маблағ ажратишга рухсат берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида стартап лойиҳаларни молиялаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
театр, чолғу, хор ва рақс йўналишида республика даражасидаги танловда ғолиб деб топилган умумий ўрта таълим ташкилотларига ўз ижодини тарғиб қилиш, саҳна декорациялари ва либослари, мусиқа асбоблари сотиб олиш учун 500 млн сўмдан грант бериш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни баҳолаш учун маҳаллий ва хорижий мустақил эксперт ҳамда мутахассисларни жалб қилиш. Бунда уларга тўланадиган ҳақ Жамғармага умумий ажратилган йиллик маблағларнинг 5 фоизидан ошмаган миқдорда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳалар натижасида етказилган зарар ёки қайтарилмаган маблағларни ундириш учун даъво-талабнома ва суд харажатларини амалга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур бандда назарда тутилган мақсадлардан бошқа харажатларнинг Жамғарма ҳисобидан молиялаштирилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу Низомда белгиланган лойиҳалар учун лойиҳанинг умумий қийматидан қатъи назар, бир йилда битта лойиҳа учун 20 миллиард сўм миқдоригача маблағ ажратилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан шартномавий мажбуриятлар тўлиқ бажарилган ҳамда белгиланган натижаларга эришилганда, уларнинг янги лойиҳаларига Жамғарма маблағлари ҳисобидан кейинги календарь йилида молиялаштирилишда устуворлик берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Битта йўналишдаги лойиҳанинг мазмун моҳияти ва қийматидан келиб чиқиб, амалга ошириш муддати икки йиллик ва ундан ортиқ йилларга шартнома тузилиши мумкин. Бунда шартнома муддати, маблағ миқдори ва бошқа мажбуриятлари лойиҳа ташаббускорлари ўртасида мазкур Низом талабларига асосан келишув асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Жамғарма кенгаши фаолиятини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Жамғарма кенгаши (кейинги ўринларда — Кенгаш) таркиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Кенгаш лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва молиялаштириш учун хулосалар берадиган маданият, санъат, адабиёт ва креатив иқтисодиёт соҳаларидаги давлат органлари ва ташкилотлари раҳбарлари ҳамда соҳа мутахассислари ва мустақил экспертлардан иборат жамоатчилик асосида фаолият юритувчи коллегиал орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Кенгаш:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг кейинги йил учун даромадлар ва харажатлар сметасини, шу жумладан, соҳалар кесимида Жамғарма маблағларининг тақсимланишини ҳар йили йил якунигача тасдиқлайди, зарур ҳолларда унга ўзгартиришлар киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу Низомда белгиланган тартибда лойиҳалар учун маблағлар ажратиш тўғрисида қарор қабул қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарманинг йил якуни бўйича даромадлар ва харажатлар тўғрисидаги ҳисоботларини кўриб чиқади ва тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг концепцияси, паспорти ва ҳужжатлар намуналарини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги йўналишлар кесимида лойиҳаларни танлаб олиш мезонларини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳаларни молиялаштириш бўйича тавсиявий шартнома намунасини тасдиқлайди, бунда Маданият вазирлиги ва лойиҳа ташаббускори ўртасида ижодий, ташкилий, молиявий ва бошқа муносабатлар, лойиҳанинг мақсадли кўрсаткичлари ҳамда баҳолаш мезонлари, лойиҳа ташаббускорини юқори натижаларга эришишга рағбатлантириш чоралари, шунингдек, тарафларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари ўзаро келишув асосида белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Жамғарма маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Кенгаш йиғилишлари, заруратга кўра, лекин ҳар чоракда камида бир марта ўтказилади. Кенгаш йиғилишлари шахсан иштирок этиш, видеоконференцалоқа ёки сўров шаклида ўтказилади. Кенгаш котиби, қоида тариқасида, Кенгаш йиғилишидан камида бир кун олдин Кенгаш йиғилишининг кун тартиби ва барча тегишли материалларни Кенгаш аъзоларига электрон ёки қоғоз шаклда етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Кенгаш йиғилиши унда Кенгаш аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашганда ваколатли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Йиғилишни ўтказиш учун кворум ёки раис бўлмаганда, Кенгаш йиғилишини ўтказишнинг янги санаси эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кенгаш қарорлари Кенгаш йиғилиши баённомаси билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Кенгаш йиғилиши баённомаси Кенгаш котиби томонидан тузилади, уни йиғилишда қатнашган Кенгаш аъзолари имзолайди ҳамда Кенгаш раиси томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Кенгаш қарорлари йиғилишда қатнашаётган Кенгаш аъзоларининг кўпчилик овози билан қабул қилинади. Овозлар тенг бўлган ҳолларда, Кенгаш раиси овози ҳал қилувчи ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Кенгаш аъзолари овоз бериш жараёнида бетараф қолишга ҳақли эмас.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Кенгаш йиғилиши баённомасидан норози бўлган Кенгаш аъзосининг ёзма фикри Кенгаш баённомасига илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Кенгаш йиғилиши баённомалари Кенгаш котиби томонидан рўйхатга олинади ва сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Маданият вазирлиги Кенгашнинг ишчи органи (кейинги ўринларда — Ишчи орган) ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Кенгаш томонидан Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни саралаш, баҳолаш ва мониторинг қилиш жараёнларига маҳаллий ва хорижий мустақил экспертлар жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Кенгаш баҳолаш натижаларига кўра маблағларнинг кейинги босқичини (траншини) ажратиш, молиялаштириш ҳажмини қисқартириш, лойиҳа параметрларини қайта кўриб чиқиш ёки молиялаштиришни тўхтатиш тўғрисида қарор қабул қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Кенгашнинг қарорлари, маблағларнинг сарфланиши тўғрисидаги ҳисоботлар йил якуни билан кейинги молия йилининг биринчи ойида Маданият вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда madaniyatgrant.uz махсус электрон платформаси (кейинги ўринларда — махсус электрон платформа)да эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳалар уч босқичда махсус электрон платформада саралаб олинади ва Кенгаш томонидан овоз бериш орқали танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда махсус электрон платформа жорий этилгунга қадар танлаб олиш жараёнлари Кенгаш томонидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Лойиҳаларни молиялаштириш учун саралаш, баҳолаш ва танлаш жараёнларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Жамғарма маблағлари ҳисобидан молиялаштириладиган лойиҳаларни саралаш ва баҳолаш жараёни очиқлик ва шаффофлик тамойиллари асосида қуйидагиларни назарда тутувчи уч босқичда амалга оширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқич — Ишчи орган томонидан сунъий интеллект технологияларидан фойдаланган ҳолда лойиҳаларни махсус электрон платформа орқали таҳлил қилиш, техник жиҳатдан саралаш ва дастлабки экспертизадан ўтказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқич — лойиҳаларни мустақил экспертлар томонидан баҳолаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
учинчи босқич — Кенгаш томонидан лойиҳаларни молиялаштиришга тавсия этиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Биринчи босқичда лойиҳа ташаббускорлари махсус электрон платформа (махсус электрон платформа жорий этилгунга қадар ҳужжатларни Ишчи органга тақдим этади) орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳанинг концепцияси ва паспорти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани амалга оширишнинг батафсил бизнес режаси ва молиявий-иқтисодий асоси (харажатлар сметаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳадан кутилаётган натижалар (ижтимоий, маданий аҳамияти ёки монетизация режаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда беш иш кунида сунъий интеллект ёрдамида лойиҳалар махсус электрон платформа орқали таҳлил қилинади ва техник жиҳатдан сараланиб, дастлабки экспертизадан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тақдим этилган ҳужжатлар биринчи босқич талабларига мос келганда иккинчи босқичга ўтказилади ёки мос келмаган тақдирда, Ишчи орган томонидан қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳужжатларда камчиликлар аниқланган тақдирда, лойиҳа ташаббускорига уларни беш иш куни ичида бартараф этиш учун электрон платформа орқали хабарнома юборилади. Лойиҳа ташаббускорлари томонидан мазкур муҳлат давомида кўрсатилган камчиликлар бартараф этилиб, электрон платформа орқали қайта киритилмаган лойиҳалар кейинги босқичга ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Иккинчи босқичда лойиҳалар Ишчи орган томонидан мустақил экспертлар (шу жумладан, соҳанинг етук мутахассислари ва (ёки) хорижий экспертлар)га тақдим этилган кундан бошлаб, улар йигирма иш куни ичида мустақил экспертлар томонидан баҳоланади ҳамда кўриб чиқиб, молиялаштиришга тавсия этиш ёки рад этиш бўйича қарор қабул қилиш учун Кенгашга тегишли хулосалар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Мустақил экспертларнинг хулосалари асосида Кенгаш лойиҳаларни кўриб чиқади ҳамда ўн иш куни ичида овоз бериш орқали қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани тўлиқ ёки қисман молиялаштиришни маъқуллаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани қайта ишлаш ва такомиллаштириш учун ташаббускорга қайтариш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
лойиҳани молиялаштиришни рад этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Ишчи орган молиялаштириш маъқулланган ва рад этилган лойиҳалар рўйхатини Кенгаш қарори қабул қилингандан сўнг уч иш куни ичида Маданият вазирлигининг расмий веб-сайти ҳамда махсус электрон платформада эълон қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Молиялаштириш маъқулланган лойиҳа ташаббускорлари билан ўн иш куни ичида Маданият вазирлиги ўртасида лойиҳани молиялаштириш, маблағлардан фойдаланиш шартлари, томонларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгиланган шартнома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Кенгаш қарорига асосан молиялаштириш маъқулланган лойиҳа ташаббускорларига етти иш куни ичида шартномада белгиланган қийматда Жамғарма маблағлари ҳисобидан Маданият вазирлиги томонидан маблағлар ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Лойиҳани амалга оширишда шартномада тушадиган даромадларнинг Жамғармага қайтариладиган аниқ фоизи (улуши) ҳамда муддатлари белгиланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Кенгаш аъзолари, Ишчи орган ходимлари ва жалб этилган экспертлар лойиҳаларни саралаш ва баҳолаш жараёнида манфаатлар тўқнашувига йўл қўймасликлари шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Лойиҳа ташаббускори билан аффилланган (яқин қариндош, улушдор ёки ходим сифатида) шахслар ушбу лойиҳани баҳолашда иштирок этмайдилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Жамғарма маблағларидан фойдаланиш бўйича ҳисобдорлик ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Жамғарма маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланилишини назорат қилиш белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Лойиҳа ташаббускорлари Жамғармадан олинган маблағларнинг сарфланиши ва эришилган кўрсаткичлар натижалари (аудитория қамрови, монетизация ҳажми ва бошқалар) тўғрисида Ишчи органга ҳар чоракда ҳисобот берадилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Жамғарманинг ҳисобот йилида фойдаланилмаган маблағлари олиб қўйилмайди ва кейинчалик ушбу Низомда назарда тутилган тартибда фойдаланиш учун миллий валюта ва чет эл валютасида жамғариб бориладиган ғазначилик шахсий ғазна ҳисобварақларида қолади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Қолдиқ сумманинг миқдоридан қатъи назар, ҳар йили Давлат бюджетидан ажратилиши белгиланган маблағнинг миқдори камайтирилмасдан Жамғармага ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Маблағлардан мақсадсиз фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, ажратилган маблағлар қонунчилик ҳужжатларида ва шартномада белгиланган тартибда Жамғармага муддатидан олдин қайтариб олинади ҳамда ушбу Низомда белгиланган бошқа мақсадлар учун сарфланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
2-ИЛОВА

«Ижодга инвестиция» давлат мақсадли жамғармаси кенгаши
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ТАРКИБИ

1.

О.А. Назарбеков

—

маданият вазири, Кенгаш раиси

2.

А.А. Маннопов

—

Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раисининг биринчи ўринбосари, Кенгаш раиси ўринбосари

3.

Ж.О. Ахмедов

—

маданият вазирининг биринчи ўринбосари — Кинематография агентлиги директори

4.

О.Р. Фозилкаримов

—

иқтисодиёт ва молия вазири ўринбосари

5.

Э.И. Нажимов

—

Маданий мерос агентлиги директорининг биринчи ўринбосари

6.

А.В. Нуридинов

—

Ўзбекистон Бадиий академияси раиси

7.

С.С. Саидов

—

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раиси

8.

Р. Абдуллаев

—

Ўзбекистон Композиторлари ва бастакорлари уюшмаси раиси

9.

Лавозими бўйича

—

Креатив индустрия парки дирекцияси директори

10.

Лавозими бўйича

—

Маданият вазири маслаҳатчиси — Молия-иқтисодиёт департаменти бошлиғи, Кенгаш котиби*

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

Кенгаш аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, унинг таркибига ушбу лавозимларга янги тайинланган ёки зиммасига тегишли функцияларни бажариш юкланган шахслар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Кенгаш котиби овоз бериш ваколатига эга бўлмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
3-ИЛОВА

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомнинг мақсади уй-жойга муҳтож маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларини уй-жой билан таъминлаш, уларнинг ижтимоий-иқтисодий фаоллигини рағбатлантириш ҳамда давлат томонидан кўрсатиладиган қўллаб-қувватлаш чораларининг шаффофлиги ва манзиллилигини таъминлашдан иборат.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишда бошланғич бадал ва фоиз харажатларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия олиш мақсадида ариза билан мурожаат қилувчи маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки ижодий фаолият билан шуғулланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич бадал — ипотека кредити асосида сотиб олинаётган уй-жой қийматининг қарз олувчи томонидан ўз маблағлари ҳисобидан тўланадиган ҳамда ипотека кредити билан қопланмайдиган қисми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошланғич бадал учун субсидия — ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олишда бошланғич бадалнинг белгиланган қисмини қоплаш мақсадида Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган ва қарз олувчининг номига очилган банк ҳисобварағига ўтказиладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
девелопер — қуриш учун маблағларни жалб этувчи қурувчиларнинг электрон рўйхатига киритилган, кўп квартирали уйларни қуришга мўлжалланган ва қурилиш ишларини амалга оширишга бирламчи рухсат берувчи ҳужжатларга эга бўлган юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредитининг энг кўп миқдори — бир қарз олувчига бирламчи уй-жой бозоридан квартира сотиб олиш учун ажратиладиган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредити суммасининг энг юқори миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мезонлар — ариза берувчининг ушбу Низомда белгиланган талабларга мувофиқлигини баҳолаш учун қўлланадиган ҳамда мазкур Низомга 1-иловада келтирилган ижтимоий-касбий кўрсаткичлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уй-жой — пудрат ташкилотлари томонидан ўз маблағлари, банк кредити ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан янги қурилган (бузиб қайта қурилган), кўп қаватли уйдан фойдаланиш учун рухсатнома олиш асосида мулк ҳуқуқи юзага келган, шунингдек, қарздорлик эвазига банк балансига қабул қилинган тўрт ва ундан юқори қаватли, бирламчи уй-жой бозорига мансуб квартиралар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фоиз учун субсидия — ажратилган ипотека кредити бўйича қарз олувчига ҳисобланган фоиз тўловларининг 10 фоизлик пунктдан ошган қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан қарз олувчининг иштирок этувчи тижорат банкида очилган тегишли ҳисобварағига биринчи 5 йил давомида ўтказиладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хабарнома — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизими (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) томонидан Давлат бюджетидан субсидия ажратиш ёки уни ажратишни рад этиш тўғрисида QR код қўйилган ҳамда ариза берувчига туман (шаҳар) Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ва Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали юбориладиган хабарнома;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шартнома — фуқаро ва қурилиш (пудрат) ёки девелопер (уй-жойни қурадиган юридик шахс) ташкилотлари ўртасида икки томонлама тўғридан-тўғри тузиладиган, уй-жой объектини сотиб олиш шартлари, нархи, тўлов тартиби ҳамда муддатлари белгиланадиган асосий ҳуқуқий ҳужжат. Бунда инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномаларда қурилиш ишларини якунлаш ва фойдаланишга топшириш муддати аниқ кўрсатилган бўлиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарз олувчи — ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиладиган маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида меҳнат фаолиятини амалга ошираётган ёки ижодий фаолият билан шуғулланаётган Ўзбекистон Республикаси фуқароси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ушбу Низомга мувофиқ субсидиялар Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириладиган ипотека кредитлари доирасида бирламчи уй-жой бозоридан квартираларни сотиб олиш учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Субсидия ариза берувчининг асосий иш жойидаги ҳудуд доирасида қурилган квартиралар учун йўналтирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш ва тўлаш ушбу Низомга 2-иловада келтирилган схемага мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчининг тақдим этган аризаси асосида унинг мезонларга мослиги Дастурий таъминот тизимида Маданият вазирлиги, Адлия вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги, Солиқ қўмитаси ҳамда иштирок этувчи тижорат банкларининг электрон маълумотлар базалари билан интеграциялашган ҳолда автоматик тарзда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия учун ариза бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ҳудудларда қурилган бирламчи уй-жой бозоридаги квартираларни ипотека кредити асосида сотиб олиш учун субсидия олувчи талабгорлар қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида танлаб олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи субсидия олиш учун исталган Марказга ўзи келиб мурожаат этади ёки ЯИДХПда давлат хизматидан электрон тарзда фойдаланиш учун рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзи келиб мурожаат этганда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ намуна асосида давлат хизматидан фойдаланиш учун анкета-аризани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан анкета-аризада қайд этилган маълумотлардан ташқари бошқа ҳужжатларни талаб қилиш қатъиян тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва ЯИДХП орқали кўрсатиладиган хизматлар, тегишли ташкилотларга сўров юбориш орқали маълумотларга аниқлик киритиш бепул амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Марказ ёки ЯИДХП орқали анкета-аризада шаклланадиган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун ариза берувчи ёки тегишлилиги бўйича масъул ташкилотлар жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи масъул ташкилотлар маълумотларининг тўғри шаклланиши ҳамда ушбу ташкилот ходимларининг ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Баҳолаш ва танлаб олиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Марказ ва ЯИДХП орқали ариза топширишнинг босқичлари тўлиқ якунлангандан сўнг масъул ташкилотлар анкета-аризада кўрсатилган маълумотларни ушбу Низомга 1-иловада келтирилган мезонлар асосида баҳолаш учун автоматик тарзда, шу куннинг ўзида Дастурий таъминот тизимига, ушбу тизим орқали эса масъул ташкилотларнинг ахборот тизимларига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза баҳолаш жараёнига ўтказилишидан олдин Дастурий таъминот тизимида «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали қуйидагилар автоматик равишда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Солиқ қўмитаси маълумотлар базаси орқали ариза берувчининг асосий иш жойи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Адлия вазирлигининг «ФҲДЁнинг ягона электрон архиви» ахборот тизими орқали ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғи ўртасида расмий никоҳ мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Ариза берувчининг мезонларга мослиги ёки мос эмаслиги тўғрисидаги маълумотлар масъул ташкилотларнинг ахборот тизимлари орқали автоматик равишда текширилади ва икки иш куни ичида Дастурий таъминот тизимига юборилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Солиқ қўмитаси — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги даромадларини ушбу Низомга 1-иловада белгиланган мезонларга мувофиқ ёки мувофиқ эмаслигини.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўнгги бир йилдаги ўртача ойлик даромадлар миқдорини аниқлашда камида уч ойлик даромадларининг ўртача кўрсаткичлари инобатга олинади. Ушбу ҳолатда сўнгги уч ойнинг камида бир ойида даромадга эга бўлиши талаб этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) Урбанизация ва уй-жой бозорини барқарор ривожлантириш миллий қўмитаси ҳузуридаги Кадастр агентлиги — ариза берувчи, шу жумладан, унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида сўнгги 2 йилда мулк ҳуқуқи билан турар жой мавжуд бўлмагани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги — ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият бўйича камида 3 йил иш стажига эга ёки эга эмаслигини, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётганини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) Маданият вазирлиги — ариза берувчининг «ERP маданият» ягона бошқарув тизими орқали маданият, санъат ва адабиёт соҳаларининг ягона реестрида мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) Адлия вазирлиги — ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритиши учун сўнгги 3 йилда лицензияга эга бўлгани, шу жумладан, амалдаги лицензияси мавжудлигини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) Таълим ва илм-фан вазирлиги — тегишлилиги бўйича ариза берувчининг олий ва ўрта махсус маълумотга эга эканини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ж) иштирок этувчи тижорат банклари — ариза берувчининг кредит тарихи банк ички талабларига мувофиқлигини текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчининг маълумотлари мезонлар бўйича фақат анкета-аризада кўрсатилган ҳолатлар бўйича кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчининг анкета-аризада кўрсатган маълумотлари бир вақтнинг ўзида ушбу Низомга 1-иловада белгиланган мезонларнинг барчасига мувофиқ бўлган тақдирда, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ субсидия ажратиш тўғрисида электрон QR код қўйилган хабарнома ёки мезонларнинг бири ва бир нечтасига номувофиқ бўлса, автоматик тарзда ушбу Низомга 4а-иловада келтирилган намунавий шаклга мувофиқ субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги электрон QR код қўйилган хабарнома бир иш куни ичида Марказ ёки ариза берувчининг ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хабарномани тақдим этиш билан боғлиқ давлат хизматларини кўрсатишнинг натижасини олиб кетишга масъул шахс кўрсатилган ҳолларда, бошқа шахсга тақдим этишда ариза берувчининг тегишли ишончномаси талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ариза берувчи баҳолаш натижалари бўйича мезонларга мос келган тақдирда ҳамда кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички талабларига мувофиқ бўлганда, у талабгор сифатида тан олиниб, субсидия олишга ҳақли деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома олган талабгорнинг бошқа исталган иштирок этувчи тижорат банкидан ипотека кредити олиш ҳуқуқи сақлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ариза берувчини мезонлар бўйича баҳолашнинг адолатли ва ҳаққонийлиги учун тегишлилиги бўйича ахборот тизимларига масъул бўлган ташкилотнинг раҳбари ва ходимлари шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Қуйидаги ҳолларда ариза берувчига субсидия ажратиш Дастурий таъминот тизими орқали автоматик тарзда рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) тақдим этилган аризада кўрсатилган маълумотлар камида битта мезонга мос келмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) тақдим этилган маълумотлар нотўғри ёки сохта бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) бошқа уй-жой субсидия дастурлари доирасида ариза берувчининг ва (ёки) унинг турмуш ўртоғининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидиядан фойдалангани аниқланганда (аввал олинган субсидияли ипотека кредитини сўндирган ва уй-жой бошқа шахсга бегоналаштириб юборилган тақдирда ҳам);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномаси амалда бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия олиш учун топширилган аризаси кўриб чиқиш жараёнида бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) ариза берувчининг кредит тарихи дастурда иштирок этувчи тижорат банкларининг ички талабларига мувофиқ бўлмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) жорий йилда ажратиладиган субсидия сони тугаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
е) ариза берувчининг 2024 йил 1 майдан кейин давлат дастурлари доирасида ажратиладиган ипотека кредитларидан фойдалангани аниқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда кўрсатилмаган бошқа асослар бўйича субсидия ажратиш рад этилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ҳар йили ипотека дастури доирасида маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ажратилиши назарда тутилган субсидия миқдорига мутаносиб равишда субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномалар тақдим этилган тақдирда, Дастурий таъминот тизимида аризалар қабул қилиниши автоматик тарзда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низомга мувофиқ ажратиладиган субсидия бир оилага (эри ёки хотинига) фақат бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор фойдаланмаган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ўз хоҳишига кўра Марказ ёки ЯИДХП орқали электрон ариза билан мурожаат қилган ҳолда рад этиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани бекор қилиш ҳақидаги аризаси келиб тушган кундан бошлаб уч иш куни ичида Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Субсидия ажратишни рад этиш тўғрисидаги хабарномани олган ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ипотека кредити ажратиш ва субсидияни ҳисоблаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани олган талабгор бирламчи бозордан квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер (уй-жойни қурадиган юридик шахс) билан шартнома тузади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда субсидия хабарномасини олгунга қадар тузилган шартнома, инвестиция шартномаси, улуш киритиш асосида тузилган шартномалар ҳам инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сотиб олинадиган квартира учун ажратиладиган ипотека кредити миқдори тижорат банклари томонидан талабгор ва биргаликда қарз олувчи (кафил) сифатида келтирилган фуқаро(лар)нинг биргаликдаги тўлов қобилиятидан келиб чиқиб, ушбу Низомга 5-иловада белгиланган бошланғич бадал суммасини чегирган ҳолда аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ажратиладиган ипотека кредити миқдори жорий йил учун белгиланган ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошиб кетмаслиги шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ажратилган ипотека кредити ва ушбу Низомга 5-иловада белгиланган бошланғич бадал суммаси сотиб олинаётган квартира қийматини қоплашга етмаган тақдирда, қолган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан бошланғич бадал миқдорини ошириш орқали қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор хабарномани амал қилиш муддатининг охирги кунигача исталган иштирок этувчи тижорат банкига:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер (уй-жойни қурадиган юридик шахс) билан тузилган шартномани ҳамда фуқаро ўзига тегишли бўлган бадал маблағларини банкдаги ҳисобварағига жойлаштиргани ёхуд қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелоперга (уй-жойни қурадиган юридик шахс) тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ипотека кредити бўйича биргаликда қарз олувчи (кафил) сифатида келтирилган фуқаро(лар)нинг тегишли маълумотларини тақдим қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Иштирок этувчи тижорат банки тегишли ҳужжатлар тўлиқ тақдим қилингандан сўнг субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформасидан рўйхатдан ўтказади ҳамда беш иш куни ичида талабгорга кредит бериш масаласини ўрганиб чиқиб, аризани қаноатлантириш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза қаноатлантирилган тақдирда, нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредитини ажратиш тўғрисида талабгорга кафолат хатини тақдим этади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорга ипотека кредити ажратиш рад этилган тақдирда, тижорат банки томонидан Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформасида рўйхатдан ўтказилган субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарнома рўйхатдан чиқарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Қарз олувчи қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер (уй-жойни қурадиган юридик шахс) билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини кафолат хатида кўрсатилган муддатда тижорат банкига етказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Бошланғич бадал суммаси ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан келиб чиқиб аниқланадиган уй-жой қийматининг ушбу Низомга 5-иловада белгиланган шартларда камида 15 фоизи миқдорида аниқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Аниқланган бошланғич бадал миқдорининг 50 фоизи Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бошланғич бадал миқдори ушбу Низомнинг 28-бандига мувофиқ аниқланадиган бошланғич бадал суммасидан ошиб кетган тақдирда, қолган қисми қарз олувчининг ўз маблағлари ҳисобидан қопланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг 50 фоиз қисмини қоплаш учун тўланадиган субсидия суммаси қуйидаги формула орқали аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бунда:

Sm — субсидия миқдори;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ks — шартномада кўрсатилган ипотека кредити суммаси (амалдаги ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ортиқ бўлмаган кредит суммаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Bb — ушбу Низомга 5-иловада белгиланган бошланғич бадал миқдори.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Иштирок этувчи тижорат банки тақдим этилган ипотека кредити суммаси ва бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия миқдори тўғри ҳисобланишига жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Субсидия тўлаш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Сотиб олинадиган квартира бўйича қарз олувчи томонидан тўланиши лозим бўлган бошланғич бадал тўлиқ шакллантирилгандан сўнг иштирок этувчи тижорат банки қарз олувчи билан бир иш куни ичида ипотека кредитини расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Сотиб олинган квартирага бўлган мулк ҳуқуқи қарз олувчи номига давлат рўйхатидан ўтказилиб, кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилганидан сўнг иштирок этувчи тижорат банки бир иш куни ичида Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда, субсидияни тўлашга буюртманомани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тўлов платформаси орқали иштирок этувчи тижорат банки томонидан киритилган буюртманомалар Ўзбекистон Республикасининг республика бюджети маблағлари ҳисобидан тўлаб берилиши бўйича Давлат молиясини бошқаришнинг ахборот тизимида автоматик тарзда тўлов топшириқномаси шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги беш иш куни ичида ипотека кредити бўйича бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини иштирок этувчи тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун ажратилган субсидия қарз олувчининг тижорат банкида очилган ҳисобварағига ўтказилади ҳамда фақат бошланғич бадални шакллантириш мақсадида фойдаланилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур маблағ ипотека кредити билан бир вақтда қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелоперга (уй-жойни қурадиган юридик шахс) ўтказилади. Субсидиядан бошқа мақсадларда фойдаланиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия ўтказилган кундан бошлаб ўттиз кун ичида фойдаланилмаган тақдирда, банк субсидияни Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтаради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда банк томонидан ушбу банднинг биринчи хатбошисида назарда тутилган муддат ўтгандан сўнг уч иш куни ичида ўтказиб берилган субсидия Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига қайтарилмаган тақдирда, ҳар бир кечиктирилган кун учун ушбу қайтарилмаган субсидиянинг 0,033 фоизи миқдорида пеня ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ипотека кредити бўйича ҳисобланган фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия (фоиз учун субсидия) ипотека кредити ҳақиқатда ажратилган санадан бошлаб ҳисобланади ҳамда тижорат банкининг тўлов платформаси орқали тақдим этилган буюртманомасига асосан ҳар бир қарз олувчи номига банкда очилган ҳисобвараққа ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан йигирма бешинчи санасига қадар ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидия ортиқча тўланган тақдирда, ортиқча тўланган сумма кейинги ойда тўланадиган субсидия миқдорини ҳисоблашда банк томонидан инобатга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда кейинги ойларда субсидия тўловларини амалга ошириш имконияти мавжуд бўлмаса, ортиқча тўланган субсидия банк ҳисобидан Давлат бюджетига қайтарилади (тикланади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Тўлов платформаси орқали қарз олувчига ипотека кредитлари бўйича бошланғич бадал ва фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун Давлат бюджетидан тўлаб берилган субсидиялар тўғрисидаги маълумотлар Солиқ қўмитасининг сўровига асосан онлайн тарзда узатиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Банк ички сиёсатида белгиланган муддатларда ипотека кредитлари бўйича тўловларни сурункали равишда тўламаслик оқибатида бекор қилинган ипотека кредити шартномалари бўйича ундириладиган маблағлар (шу жумладан, гаровдаги уй-жойнинг сотилиши) ҳисобидан қарз олувчига бошланғич бадал учун ажратилган субсидия ипотека кредити бўйича гаровга қўйилган уй-жойнинг сотилган қийматидан белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикасининг республика бюджетига ушбу банклар томонидан тўлиқ миқдорда қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Банк қарз олувчи томонидан ипотека кредити бўйича асосий қарздорлик тўлиқ қопланганда ёки фоиз учун субсидия бўйича охирги тўлов амалга оширилганидан сўнг бир иш кунида Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформасига ушбу қарз олувчилар рўйхатини электрон тарзда киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Давлат бюджетидан субсидия ажратилиши, ҳисобланиши ва тўланиши юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда назорат амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

Уй-жой сотиб олиш учун ипотека кредити бўйича субсидия ажратиладиган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларини баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МЕЗОНЛАРИ

Т/р

Мезонлар

Масъул орган

I. Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг биргаликдаги ўртача ойлик даромади

(меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори — МҲТЭКМ асосида)

1.

Ҳудудларда (Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятлар) МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 8 бараварига тенг ва кам бўлган

Солиқ қўмитаси

2.

Тошкент шаҳрида МҲТЭКМнинг 2,7 бараварига тенг ва кўп бўлган, 9,2 бараварига тенг ва кам бўлган

II. Ҳозирги турар жой мақоми*

3.

Ариза берувчи ва унинг турмуш ўртоғининг номида республиканинг барча ҳудудлари миқёсида мулк ҳуқуқи билан сўнгги 2 йилда турар жой мавжуд эмаслиги

Кадастр агентлиги

III. Ариза берувчига қўйиладиган малака талаблари**

4.

Ариза берувчининг камида 3 йил иш стажига эга ёки эга эмаслигини, шу жумладан, ариза топширган вақтда фаолият юритаётгани

Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги

5.

Ариза берувчининг «ERP маданият» ягона бошқарув тизими орқали маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг ягона реестрида мавжудлигини

Маданият вазирлиги

6.

Зарур ҳолларда, ариза берувчининг маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритиши учун сўнги 3 йилда лицензияга эга бўлгани, шу жумладан, амалдаги лицензияси мавжудлиги

Адлия вазирлиги

7.

Ариза берувчининг олий ва ўрта махсус маълумотга эга эканлиги

Таълим ва илм-фан вазирлиги

IV. Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички талабларига мувофиқлиги***

8.

Ариза берувчининг кредит тарихи иштирок этувчи тижорат банкларининг ички талабларига мувофиқлиги

Иштирок этувчи тижорат банклари

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Тўлиқ ўз мулкида уй-жойга эга бўлган оилалар (эр ёки хотин)га субсидия ажратилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ушбу бўлимнинг 4, 5 ва 6-бандларининг камида биттасига мувофиқ бўлиши етарли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
*** Ариза берувчининг кредит тарихи камида битта иштирок этувчи тижорат банкининг ички тартибига мувофиқ бўлиши етарли ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Уй-жой сотиб олиш учун маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари)

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон анкета-аризани тўлдиради.

Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган муддат давомида (ҳафтанинг душанба — жума кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача)

2-босқич

Марказ ва ЯИДХП

1. Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилади.

2. Аризаларнинг қайд қилиниши навбатлигига кўра уларни мезонлар бўйича кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.idm.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) юборади ва тизим орқали масъул ташкилотларга электрон шаклда тақдим этилади.

Ариза келиб тушган куннинг ўзида

3-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. Адлия вазирлиги, Маданият вазирлиги, Таълим ва илм-фан вазирлиги, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Солиқ қўмитаси, Кадастр агентлиги, иштирок этувчи тижорат банклари (кейинги ўринларда — Масъул ташкилотлар)нинг электрон маълумотлар базасидан келиб тушган маълумотлар асосида аризани автоматлаштирилган тарзда баҳолайди.

2 иш куни ичида

2. Баҳолаш натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани автоматик тарзда шакллантиради ҳамда тегишли Марказга ва ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

1 иш куни ичида

4-босқич

Талабгор

(Субсидия хабарномасини олган шахс)

1. Ўзининг даромади ва имкониятларидан келиб чиқиб, мўлжаллаётган квартирани ипотека кредити орқали сотиб олиш бўйича қурилиш (пудрат) ёки девелопер ташкилоти билан шартнома тузади.

2. Ипотека кредитини белгиланган тартибда расмийлаштириш учун талабгор исталган иштирок этувчи тижорат банкига субсидия ажратиш тўғрисидаги хабарномани ва квартирани ипотека шартлари асосида сотиб олиш бўйича тегишли ҳужжатларни тақдим қилади.

Хабарнома амал қилиш муддатининг охирги кунигача

5-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Талабгорнинг субсидия хабарномасини Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформасидан рўйхатдан ўтказади.

2. Талабгорнинг ҳужжатларини ўрганиб чиқади.

3. Ипотека кредити ажратиш бўйича ижобий қарор қабул қилинган тақдирда, қарз олувчига нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатини тақдим этади.

5 иш куни ичида

6-босқич

Субсидия ажратиладиган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари

(Қарз олувчи)

Қурилиш (пудрат) ташкилоти ёки девелопер билан нотариал тасдиқланган уй-жойнинг олди-сотди шартномасини ҳамда кўчмас мулкка бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи кадастр ҳужжатларини тижорат банкига етказади.

Ипотека кредити ажратиш тўғрисидаги кафолат хатида кўрсатилган муддат доирасида

7-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

1. Қарз олувчи билан ипотека кредитини ажратиш тўғрисида шартномани имзолайди ҳамда ипотека кредитини расмийлаштиради.

2. Қарз олувчи томонидан тўланиши керак бўлган бошланғич бадал суммаси иштирок этувчи тижорат банкида шакллантирилганидан сўнг Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформаси орқали бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун кадастр ҳужжатларини илова қилган ҳолда субсидия тўлаб бериш буюртманомасини юборади.

1 иш куни ичида

8-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иштирок этувчи тижорат банки буюртманомасига асосан бошланғич бадалнинг бир қисмини қоплаш учун субсидия суммасини иштирок этувчи тижорат банки томонидан кўрсатилган ҳисобвараққа ўтказиб беради.

5 иш куни ичида

9-босқич

Иштирок этувчи тижорат банки

Ажратилган ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни тўлаб бериш бўйича Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформаси орқали буюртманома юборади.

Ипотека кредити тақдим этилгандан сўнг биринчи тўлов кунига қадар

10-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

Иштирок этувчи тижорат банки буюртманомасига асосан ипотека кредити бўйича фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш учун субсидияни Дастурий таъминот тизимининг тўлов платформаси орқали тўлаб беради.

Ҳар ойнинг бешинчи иш кунидан 25-кунига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Уй-жой сотиб олиш учун маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш бўйича

АНКЕТА-АРИЗА

Ариза рақами _____________

Қабул қилиш санаси ________

Қабул қилган шахс ________

Сиз билан боғланиш учун маълумотлар:

эл. почта _________

тел: ______

1. ____________________________

___________________

__________________________

(Фамилияси)

(Исми)

(Отасининг исми)

2. Манзил:_____________________

___________________

__________________________

(аҳоли пункти)

(туман, шаҳар)

(вилоят)

3. Туғилган санаси ___ / _____ / ______

4. Жинси _____ аёл ______ эркак

5. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШШИР): ______________________

6. Оилавий аҳволингиз:

оилали / ёлғиз_____

7. Турмуш ўртоғининг паспорт бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами:

__________________

(ЖШШИР)

8. Сиз қуйидаги касбий малака мақомларидан қайси бирига эгасиз? Фақат биттасини белгиланг:

____ маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида расмий фаолият юритувчи шахс.

____ соҳага доир академиялар, бирлашмалар, уюшмалар ва муассасалар аъзоси.

____ маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида лицензия асосида фаолият юритувчи шахс.

Мен уй-жой сотиб олиш, уй-жой учун субсидия олишдан манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман ҳамда кредит ахбороти тўғрисидаги ва бошқа тегишли маълумотларнинг ошкор этилишига розилигимни билдираман.

____________

__________

____________

_________

имзо

йил

ой

кун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА

Уй-жой сотиб олиш учун маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига

ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тўғрисида

0000000-сон

ХАБАРНОМА

Ариза рақами _____________

Берилган санаси 20____ йил «____» __________

Амал қилиш муддати 20____ йил «____» __________

Фуқаро _______________________________________________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил ___ _________даги ____-сон қарори билан тасдиқланган Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонларга мувофиқлиги сабабли талабгор деб топилди.

Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ипотека кредити асосида бирламчи уй-жой бозорида қуриб битказилган квартира сотиб олишда қуйидаги тартибда субсидия тўлаб берилади:

1. Бошланғич бадалнинг 50 (эллик) фоизи ҳамда кредит муддатининг дастлабки 5 йили мобайнида фоиз тўловларининг 10 фоизлик пунктдан юқори қисмига субсидия ажратилади.

2. Фоиз тўловларининг бир қисмини қоплаш билан боғлиқ харажатлар учун субсидия ипотека кредитининг энг кўп миқдоридан ошмаган ипотека кредитлари бўйича тўлаб берилади.

Паспорт маълумотлари: серияси _______ рақами _______________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _______________________

Ипотека кредити уй-жой сотиб олишда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан ажратиладиган субсидия миқдори ушбу Низомда белгиланган умумий тартибга мувофиқ ҳисобланади ва тўланади.

Изоҳ. Мазкур хабарнома фуқарога ипотека кредити ажратилишини кафолатламайди. Ипотека кредитини ажратиш иштирок этувчи тижорат банклари томонидан белгиланган тартибда кўриб чиқилади.

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)

QR код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
4а-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Уй-жой сотиб олиш учун маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига

ипотека кредити бўйича субсидия ажратишни рад этиш тўғрисида

0000000-сон

ХАБАРНОМА

Ариза рақами __________

Берилган санаси 20____ йил «____» ___________

Амал қилиш муддати 20____ йил «____» ___________

Фуқаро ____________________________________________________________________________

(Ф.И.О.)

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил ____ ____________ ____-сон қарори билан тасдиқланган Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити бўйича субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомнинг _________________ сабабли рад этишга асосли деб топилди.

(Низомнинг қайси бандига асосан рад этилиши кўрсатилиши керак)

Паспорт маълумотлари: серияси _________ рақами_________________

Жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами (ЖШШИР) _____________________________

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри)

QR код

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ипотека кредити асосида уй-жой сотиб олиш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари ипотека кредити асосида квартира сотиб олишлари учун шакллантириши лозим бўлган бошланғич бадал
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРИ

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги иш стажи

Бошланғич бадал миқдори*

(квартиранинг шартнома қийматига нисбатан)

1.

3 йилдан 5 йилгача

15 фоиз

2.

5 йилдан 15 йилгача

25 фоиз

3.

15 йилдан 25 йилгача

30 фоиз

4.

25 йил ва ундан ортиқ бўлганда

35 фоиз

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
* Бошланғич бадал учун субсидия миқдори қайта молиялаштириладиган ипотека кредитининг энг кўп миқдорига мувофиқ ҳисобланган уй-жойнинг ҳисоб-китоб қийматидан келиб чиқиб қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган (ижод қилаётган) ўзига ёки яқин қариндошларига (қонуний вакилларига) тегишли бўлмаган уйда ижара ҳуқуқи асосида яшайдиган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг (кейинги ўринларда — соҳа вакили) ойлик ижара тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан қоплаб бериш бўйича давлат хизматини (кейинги ўринларда — давлат хизмати) кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур Низом талаблари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
нодавлат маданият ва санъат ташкилотларида ишлаётган ходимларга;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи томонидан хизмат уй-жойи ёки ётоқхона билан таъминланган соҳа вакилларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир ҳудуддан (тумандан / шаҳардан) бошқа ҳудудга (туманга / шаҳарга) келиб ишлаганда ҳудудлар орасида масофа 70 км дан ошмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:

ариза берувчи — маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритаётган давлат ташкилотлари (муассасалари)да асосий иш жойи сифатида ишлаётган ходим, шунингдек, Ёзувчилар уюшмаси, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ҳамда соҳага оид бошқа ижодий бирлашма ва уюшмаларнинг аъзоси бўлган, бошқа ҳудуддан келиб ишлаётган (ижод қилаётган) ҳамда ўзи фаолият юритаётган (ижод қилаётган) ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган соҳа вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ваколатли орган — ариза берувчи фаолият юритаётган маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги давлат ташкилоти (муассасаси), шунингдек, у аъзо бўлган тегишли ижодий бирлашма ва уюшма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижара ҳуқуқи асосида яшаётган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича Комиссия (кейинги ўринларда — Ижара комиссияси) — давлат ташкилоти (муассасаса)ларида фаолият юритаётган ёки Ёзувчилар уюшмаси, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ҳамда соҳага оид бошқа ижодий бирлашма ва уюшмаларнинг аъзоси бўлган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг сўровномаларини кўриб чиқиш, ўрганиш ва ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича қарор қабул қилишга масъул бўлган, ваколатли орган раҳбари томонидан тасдиқланадиган, жамоатчилик асосида доимий фаолият олиб борадиган тузилма.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ариза берувчининг ойлик ижара тўловининг бир қисми қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан ҳисобга қўйилган кўчмас мулк ижара шартномаси асосида қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рўйхатга олинган доимий ҳудуд (туман, шаҳар миқёсида) яшаш жойи доирасида ариза берувчиларга ойлик ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг суммасидан қатъи назар, Тошкент шаҳрида — базавий ҳисоблаш миқдорининг олти баравари, Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда — базавий ҳисоблаш миқдорининг тўрт баравари миқдорида тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тўлаб бериладиган ижара тўлови миқдори ижара шартномасида кўрсатилган ижара тўловининг 100 фоизидан ошиб кетмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун мурожаат этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланиш учун исталган Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризалар ҳар ойнинг 7-санасига қадар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи шахсан ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Марказ ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон тарзда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи сўровноманинг кўриб чиқиш ҳолатини ЯИДХП орқали кузатиб бориши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизмати бепул кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Давлат хизмати ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ шаклдаги схема асосида кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. ЯИДХП ва ваколатли орган ўртасидаги электрон давлат хизматини кўрсатиш доирасида ахборот алмашинуви «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчининг мурожаатига оид қуйидаги маълумотлар «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграция платформаси орқали автоматик тарзда аниқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсга доир маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг электрон ахборот тизими орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
яшаш жойи ёки турган жойи бўйича яшаш манзили — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг «Манзил» автоматлаштирилган ахборот тизими орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
асосий иш жойи ва меҳнат шартномаси бўйича маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигининг «Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий бирлашма ва уюшмаларга аъзолик тўғрисидаги маълумотлар — тегишли ижодий бирлашма ва уюшмаларнинг ахборот тизимлари (электрон маълумотлар базаси) орқали;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кўчмас мулк ижараси шартномаси тўғрисидаги маълумотлар — Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитасининг «Солиқ тўловчилар томонидан кўчмас мулкни ижарага бериш ёки бепул фойдаланиш шартномаларини солиқ органларида рўйхатдан ўтказиш» ахборот тизими (кейинги ўринларда — ijara.soliq.uz) орқали.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчидан ушбу бандда кўрсатилмаган маълумот ва ҳужжатларни талаб қилиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Сўровномадаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига ариза берувчи шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Сўровнома Марказ ходими томонидан ваколатли органга кўриб чиқиш учун юборилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ҳақидаги сўровномани кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчининг сўровномаси ҳар ойнинг 7-санасидан 13-санасига қадар кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Сўровномани кўриб чиқиш натижаси бўйича баённома шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома белгиланган мезонлар бўйича автоматик тарзда текширилади, шунингдек, ариза берувчининг маълумотлари Ижара комиссиясига тақдим этиш учун ҳар томонлама ўрганилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома Ижара комиссияси масъул котиби томонидан комиссия аъзоларига кўриб чиқиш ва тасдиқлаш учун юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома ваколатли орган раҳбари томонидан электрон рақамли имзо билан тасдиқланади ва буйруқ шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Буйруқ ариза берувчига ижара тўловларининг бир қисмини қоплаб бериш учун ваколатли органнинг бухгалтериясига тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Сўровномада нотўғри маълумотлар кўрсатилиши давлат хизматини кўрсатишни рад этиш учун асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматини кўрсатишни бошқа асослар бўйича рад этиш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишда уни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Ариза берувчи давлат хизматидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг мурожаати кўрмасдан қолдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Ижара тўловининг бир қисми ижара шартномасининг амал қилиш муддати давомида (бироқ бир молиявий йилдан ошмаган давр учун) қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун маблағ ажратиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ижобий хулоса олган ариза берувчи томонидан ҳар ойнинг 7-санасига қадар ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ шаклдаги ариза ваколатли органга тақдим этилганидан сўнг жорий ой учун ижара тўловининг бир қисми қоплаб берилади, бунда Марказга келиш ёки ЯИДХП орқали қайтадан сўровнома юбориш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур банднинг биринчи хатбошисида кўрсатилган муддат ўтгандан кейин тақдим этилган ариза жорий ой учун кўриб чиқилмайди ва тўловлар кейинги ойдан бошлаб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ва ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Ижара комиссияси фаолиятини ташкил этиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Ижара комиссияси ишининг ташкилий шакли йиғилиш ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси йиғилишлари Ижара комиссияси аъзоларининг камида учдан икки қисми қатнашган тақдирда ўтказилади. Бунда ваколатли орган раҳбари ёки унинг ўринбосари, кадрлар бўлими, бухгалтерия (ёки ушбу вазифаларни бажариш юклатилган ходимлар) бир вақтнинг ўзида Ижара комиссияси йиғилишида иштирок этиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган раҳбари Ижара комиссияси раиси ҳисобланади, шунингдек, комиссия таркибини шакллантиради ва тасдиқлайди, зарур ҳолларда ўзгартиришлар киритади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ижара комиссияси йиғилишларида иштирок этаётган аъзоларнинг учдан икки қисми ёқлаб овоз берган Ижара комиссияси қарорлари қабул қилинган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Ижара комиссиясининг барча йиғилишлари ва қабул қилинган қарорлар баённома билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ижара комиссияси унинг ваколатларига тегишли масалаларни Ижара комиссияси раиси бошчилигида ўтказиладиган йиғилишларда кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Ижара комиссияси раиси:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссиясининг умумий фаолиятига раҳбарлик қилади, унинг иш режаси бажарилиши юзасидан доимий назоратни амалга оширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссиясининг йиғилишларини чақиради ва уларда раислик қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси ваколатига тегишли бўлган масалаларни унинг йиғилишида кўриб чиқиш учун киритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси қарорларини тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Ижара комиссияси котиби:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси раисининг топшириқларига асосан Ижара комиссияси аъзоларини Ижара комиссияси йиғилиши ўтказиладиган жойи, вақти ва санаси тўғрисида хабардор қилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси иш режаларини тайёрлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси баённомаларини юритади ва тасдиқланган баённомаларни Ижара комиссияси аъзоларига юборади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси далолатномалари ва хулосаларини манзилларга етказади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси иш юритувини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ижара комиссияси ҳужжатлари ваколатли органнинг архивида белгиланган муддатгача сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Зарурат бўлганда, тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларга аниқлик киритиш мақсадида ариза берувчи суҳбат учун Ижара комиссияси йиғилишига чақиртирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Ижара комиссияси аризаларни навбат асосида уларнинг қайд этилиши кетма-кетлигига мувофиқ кўриб чиқади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси йиғилишлари, уларнинг ошкоралиги ва холислигини таъминлаш мақсадида узлуксиз видеотасвирга (овозли) туширилади ҳамда ваколатли органнинг архивида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Ижара комиссияси тақдим этилган ҳужжатлар ва маълумотлар асосида ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссияси томонидан аризалар қонунийлик, шаффофлик, адолат ва ҳаққонийлик тамойиллари асосида кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара комиссиясининг ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки уни рад этиш тўғрисидаги қарорлари асосида ваколатли органда тегишли реестр юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Кўриб чиқиш якунлари бўйича Ижара комиссияси йиғилишининг баённомаси асосида бир иш куни муддатда ваколатли орган раҳбарининг тегишли буйруғи расмийлаштирилиб, аризалари қаноатлантирилган ариза берувчилар тўғрисидаги тегишли маълумотлар ва уларнинг рўйхати тўловларни амалга ошириш учун давлат органлари ва ташкилотлари, шу жумладан, давлат муассасаларида — бухгалтерияга тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Ижара комиссияси томонидан доимий равишда ижара шартномасини қалбакилаштирган ва нотўғри маълумотлар тақдим этган соҳа вакиллари рўйхати шакллантирилиб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу рўйхатга кирган соҳа вакилларига Ижара комиссияси қарори асосида ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Қуйидаги ҳолатларда ариза берувчига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш рад этилиши мумкин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи ушбу Низомнинг 31-бандида кўрсатилган соҳа вакиллари рўйхатида мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг ижара шартномасида кўрсатилган манзилда яшамаганда, ижарада яшаётган манзил ота-онаси (қонуний вакиллари)га тегишли бўлганда, ижара шартномаси тегишли тартибда расмийлаштирилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг мазкур муассасада асосий иш жойи сифатида ишламаётгани ёки тегишли ижодий бирлашма ва уюшмага аъзолиги тасдиқланмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тақдим этилган ҳужжатларда нотўғри ёки сохта маълумотлар мавжуд бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза ва тегишли ҳужжатлар қабул қилишнинг охирги санаси тугагандан кейин тақдим этилганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни рад этиш тўғрисидаги қарорда кўрсатилган камчиликларни тўғрилаш имконияти бўлган тақдирда, ариза берувчи ушбу Низомда белгиланган тартибда такроран мурожаат қилишга ҳақли.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб беришни молиялаштириш ва тўлаб бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган соҳа вакилларининг жами сонини кўрсатган ҳолда прогноз ҳисоб-китобларни белгиланган тартибда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги давлат ташкилотлари (муассасалари) тегишлилиги бўйича юқори турувчи биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчиларига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ёзувчилар уюшмаси, Композиторлар ва бастакорлар уюшмаси ҳамда соҳага оид бошқа ижодий бирлашма (уюшма)лар Маданият вазирлигига тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Биринчи даражали бюджет маблағларини тақсимловчилар ўз навбатида ваколатли орган томонидан тақдим этилган ҳисоб-китобларни жамлаб, Давлат бюджетидан тегишли маблағларни ажратиш учун Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигига белгиланган тартибда тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Ваколатли орган раҳбарининг тегишли буйруғига мувофиқ ташкилот бухгалтерияси томонидан ижара ҳақининг бир қисмини қоплаш учун бериладиган маблағлар ариза берувчининг банк пластик картасига пул ўтказиш орқали ариза келиб тушган ойнинг 25-санасига қадар ҳамда кейинги ойлар учун тўловлар ҳар ойнинг 15-санасига қадар тўлаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Ваколатли орган ариза берувчини давлат хизматини кўрсатиш натижаси ҳақида жорий ойнинг 7-санасига қадар тақдим этилган аризалар бўйича ушбу ойнинг 15-санасига қадар, 7-санасидан кейин тақдим этилган аризалар бўйича кейинги ойнинг 15-санасига қадар хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган соҳа вакилига ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш учун ваколатли органга бюджетдан ажратилган маблағларнинг тегишли молия йили якунига қадар ўзлаштирилмай қолган қисми белгиланган тартибда Давлат бюджетига қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ваколатли орган ўз фаолиятини амалга ошириш натижасида олинган ариза берувчи тўғрисидаги маълумотларнинг махфийлигини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ариза берувчи давлат органлари ва бошқа ташкилотлар ходимларининг ноқонуний хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) юзасидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ариза берувчи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинганда, тегишли ижодий бирлашма ва уюшма аъзолигидан чиқарилганда (бекор қилинганда), унга ижара ҳақини қоплаш учун бериладиган маблағларни тўлаш меҳнат шартномаси бекор қилинган ойдан кейинги ойдан тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижодий бирлашма ва уюшмаларга аъзо бўлган ариза берувчи сўнгги олти ой давомида ҳеч қандай ижодий фаолият кўрсатмаганда (янги асарлар яратмаган, кўргазма, концерт ёки спектаклларда иштирок этмаганда) ижодий бирлашма ва уюшма раҳбариятининг тақдимномасига асосан тўлов тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ариза берувчи ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларда кўрсатилган маълумотларни, шунингдек, тақдим этилган ижара шартномаси бекор қилинганда ёки яшаш манзили ўзгарганда уч иш куни ичида ваколатли органга хабар бериши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Тўловларнинг тўғри ҳисобланиши ва тўланишини доимий назорат қилиш ваколатли орган раҳбари, кадрлар бўйича мутахассис, бош бухгалтер ва (ёки) аудит бўлими зиммасига юкланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ойлик ижара тўлови бир қисмини қоплаб бериш бўйича ажратилган маблағлар ортиқча тўланганда, ваколатли органнинг масъул шахслари ҳамда бухгалтерияси томонидан мазкур маблағларни қайтариш чоралари кўрилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича

СЎРОВНОМА

I. Ариза берувчининг шахсий маълумотлари

1.1. Фамилияси, исми ва отасининг исми

1.2. Туғилган санаси

1.3. Паспорт ёки идентификацияловчи ID-картаси маълумотлари (серияси ва рақами, ЖШШИР маълумотлари)

1.4. Фуқаролиги

1.5. Доимий яшаш манзили

1.6. Телефон рақами

1.7. Электрон почта манзили (мавжуд бўлса)

1.8. Жинси

1.9. Ижтимоий ҳолати

II. Ариза берувчининг фаолият маълумотлари

2.1. Фаолият юритаётган ташкилот (муассаса) ёки тегишли ижодий уюшма номи

2.2. Лавозими (ижодий уюшма аъзоси бўлса — мақоми)

2.3. Ишга қабул қилинган (ёки уюшмага аъзо бўлган) санаси

2.4. Меҳнат шартномаси (ёки уюшмага аъзолик гувоҳномаси) рақами

III. Ариза маълумотлари

3.1. Ижара шартномаси ID рақами

3.2. Ижарага олинган уй-жой ҳудуди ва манзили

3.3. Уй-жойнинг ижара суммаси

3.4. Ижара шартномасининг амал қилиш муддати

3.5. Ижара берувчининг фамилияси, исми ва отасининг исми

3.6. Банк пластик картаси маълумотлари (МФО, банк пластик картаси тури, ҳисобварағи)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижара ҳуқуқи асосида яшаётган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари)

1. Ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш бўйича Давлат хизматлари маркази (кейинги ўринларда — Марказ) ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали мурожаат қилади.

2. Белгиланган шаклдаги сўровномани тўлдиради.

Ҳар ойнинг 7-санасига қадар

2-босқич

Ижара комиссияси

1. Ариза берувчининг маълумотини ўрганади ва баённома шакллантиради.

2. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш ёки уни рад этиш тўғрисида қарор қабул қилади.

3. Баённома асосида буйруқ шакллантиради ва ваколатли орган раҳбарига киритади.

Ҳар ойнинг 7-санасидан 13-санасига қадар

3-босқич

Ваколатли орган

(Маданият, санъат ва адабиёт соҳаларидаги давлат ташкилоти (муассасаси), ижодий бирлашма ва уюшма)

1. Ижара тўловининг бир қисмини қоплаб бериш тўғрисида буйруқ қабул қилади.

2. Буйруқни тўловни амалга ошириш учун бухгалтерияга тақдим этади.

Ҳар ойнинг 14-санасига қадар

4-босқич

Ваколатли орган

Ариза берувчини давлат хизматини кўрсатиш натижаси ҳақида хабардор қилади.

Ҳар ойнинг 15-санасига қадар

5-босқич

Ваколатли орган бухгалтерияси

Буйруқ асосида ариза берувчининг ижара тўловларини белгиланган тартибда ойма-ой тўлаб боради.

Ҳар ойнинг 15-санасига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Ваколатли орган томонидан аризалар бир ойда бир марта кўриб чиқилади, бунда ҳар ойнинг 7-санасига қадар тақдим этилган аризалар жорий ойда, ундан кейин тақдим этилган аризалар эса белгиланган тартибда кейинги ойда кўриб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бир ҳудуддан бошқа ҳудудга келиб ишлаётган ва ушбу ҳудудда ўз уй-жойига эга бўлмаган маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларига уй-жой ижараси тўловининг бир қисмини қоплаш бериш бўйича

АРИЗА

1. Соҳа вакили Ф.И.О.: _______________________________________________________________

2. Соҳа вакили манзили: ______________________________________________________________

3. Туғилган санаси: __________________________________________________________________

4. Жинси: __________________________________________________________________________

5. ЖШШИР: ________________________________________________________________________

6. Фаолият юритаётган ташкилот (муассаса) ёки тегишли ижодий бирлашма ва уюшма номи: ___

_________________________________________________________________________________________

7. Лавозими (ижодий бирлашмага ёки уюшмага аъзоси бўлса — мақоми): ____________________

_________________________________________________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

8. Фаолият юритаётган ташкилот (муассаса)га ишга қабул қилинган (ижодий бирлашмага ёки уюшмага аъзо бўлган) санаси: _______________________________________________________________

9. Меҳнат шартномаси (ижодий бирлашмага ёки уюшмага аъзолик гувоҳномаси) рақами: ______

_________________________________________________________________________________________

10. Ижарага олинган уй-жой ҳудуди ва манзили: _________________________________________

_________________________________________________________________________________________

11. Уй-жойнинг ижара суммаси: _______________________________________________________

Мен давлат томонидан ойлик ижара тўловининг бир қисмини қоплаб берилишидан манфаатдорлигимни билдираман.

12. Паспортим ва ижтимоий ҳолатимни тасдиқловчи ҳужжатлар нусхаларини илова қилмоқдаман. Ушбу ариза ва унга илова қилинаётган ҳужжатларда кўрсатилган барча маълумотларнинг ҳақиқийлигини тасдиқлайман.

Қабул қилинган сана

Қабул қилган шахс

(QR код)

Ариза ҳолати:

Ахборот тизими номи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбоблари (кейинги ўринларда — миллий чолғулар)ни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
кешбек — Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғуларни сотиб олиш харажатларининг 30 фоиз қисми Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қайтариладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
платформа — «Soliq» мобил иловасидаги миллий чолғулар сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплашни назарда тутувчи электрон тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотувчи субъект — белгиланган тартибда миллий чолғуларни ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — миллий чолғуларни сотиб олгани муносабати билан харажатларни қоплаш учун мурожаат қилган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
QR кодли чек — сотилган миллий чолғулар учун ҳисоб-китобларни амалга оширишдаги фискал белгили чек.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Кешбек шартлари ва миқдорлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Талабгорга кешбекни молиялаштириш учун маблағлар Давлат бюджетидан ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги кешбек учун Давлат бюджетидан ажратилган маблағларни Солиқ қўмитасининг талабномасига асосан махсус очилган ҳисобварағига ҳар ойда ўтказиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси талабгорга кешбекни платформа орқали ушбу Низомнинг 5 ва 6-бандлари талаблари асосида ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Кешбек ҳар бир талабгор томонидан миллий чолғуларни сотиб олгандан сўнг қуйидагилар тўлиқ тасдиқланган тақдирда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий чолғуларни ишлаб чиқариш ва (ёки) сотиш фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахслар ва (ёки) якка тартибдаги тадбиркорлар ҳамда ҳунармандлардан сотиб олингани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харидни тасдиқловчи, таркибида тегишли МХИК коди ва QR код мавжуд бўлган электрон фискал чекнинг мавжудлиги.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорлар томонидан миллий чолғуларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаш учун тақдим этиладиган электрон фискал чекларда ушбу МХИК кодларининг тўғри акс эттирилиши кешбек маблағларини ҳисоблаш учун асос бўлади. Чекда МХИК коди мавжуд бўлмаганда ёки нотўғри кўрсатилганда харажатлар қопланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Кешбек ҳар бир талабгорга қуйидаги миқдорларда тўланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мизробли чолғулар нархининг 30 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараваридан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чертма-торли чолғулар нархининг 30 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 2,5 бараваридан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
камонли-торли чолғулар нархининг 30 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 2 бараваридан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урма-торли чолғулар нархининг 30 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1,5 бараваридан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
дамли (пуфлама) чолғулар нархининг 30 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан ошмаган миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
урма-зарбли чолғулар нархининг 30 фоизи, лекин базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 бараваридан ошмаган миқдорда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Миллий чолғулар сотиб олиш харажатларининг бир қисми талабгорларга бир йилда битта мусиқа чолғусини сотиб олгани учун қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Кейинги миллий чолғуларни рўйхатга олиш учун охирги ҳисобга олинган чекдан бир йил ўтган бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Маданият вазирлиги томонидан миллий чолғулар (мизробли чолғулар, чертма-торли чолғулар, камонли-торли чолғулар, урма-торли чолғулар, дамли (пуфлама) чолғулар, урма-зарбли чолғулар) рўйхати шакллантирилиб, Солиқ қўмитасига белгиланган тартибда МХИК кодини яратиш учун тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Платформадан фойдаланиш ва кешбек қайтариш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгорга кешбек ушбу Низомга иловада келтирилган схемага мувофиқ қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгорлар миллий чолғулар сотиб олишдан олдин харажатларнинг бир қисмини қоплаш учун платформа мобил иловасини интернет дўконидан мобил алоқа воситасига юклаб олади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Платформани мобиль алоқа воситасига юклаб олгандан сўнг, платформада «Чолғу учун кэшбек» тугмасини босиш орқали иловага кирилади ҳамда миллий чолғу сотиб олгани тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Талабгорлар миллий чолғу сотиб олингандан сўнг ўн кун муддатда платформада:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Чолғу учун кэшбек» тугмасини босиш орқали иловага кирилади, миллий чолғунинг қайси бирини сотиб олганини белгилайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
миллий чолғуни ўрганиш бўйича ижтимоий офертани тасдиқлайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотиб олинган миллий чолғуга тўлов учун берилган QR-кодли чекларни рўйхатдан ўтказади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Платформада рўйхатдан ўтказилган QR кодли чеклар бир вақтда Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Чакана савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасида назорат-касса техникасидан фойдаланишни такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2021 йил 4 октябрдаги ПҚ-5252-сон қарорига мувофиқ 1 фоиз миқдорида кешбек ҳисобланишига ҳамда ушбу Низомнинг 5-бандига мувофиқ кешбекка асос ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Платформада рўйхатдан ўтказилган QR кодли чеклар автоматик тарзда ҳисобланади. Шунингдек, талабгор махсус тугмани босиш орқали рўйхатдан ўтказишни тугатиш имкониятига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси QR кодли чек рўйхатдан ўтказилиши билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Кешбек шартлари тўғри бажарилгани натижаси бўйича йиғилган маблағ платформа орқали QR-кодли чек рўйхатдан ўтказилиши билан кейинги ойнинг 25-санасига қадар талабгорларнинг банк пластик карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида қайтарилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Ўзбекистон Республикаси Солиқ қўмитаси оператори ҳисобига тизимнинг узлуксиз ишлашини таъминлаш, банк комиссияси харажатларини қоплаш ва доимий равишда техник қўллаб-қувватлаш функцияларини бажарганлик учун ҳисобланган миллий чолғулар сотиб олиш харажатларини қайтариш суммасининг 1 фоизига тенг миқдорда комиссия ушлаб қолинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги тегишли ахборот тизимлари орқали миллий чолғулар сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш талаблари бажарилишини доимий мониторинг қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Белгиланган тартибни бузган (бузишда гумон қилинган) талабгорларнинг платформадан фойдаланишига чеклов (вақтинча чеклов) ўрнатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар

19. Ушбу Низомни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси фуқароларига миллий чолғу асбобларини сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

«Soliq» мобил иловасини (платформани) интернет дўконидан мобил телефонига юклаб олади.

Сотиб олишдан олдин

2-босқич

Талабгор

Иловадаги «Чолғу учун кэшбек» тугмасини босиш орқали тизимга кирилади, миллий чолғунинг қайси бирини сотиб олганини белгилайди.

Сотиб олгандан сўнг

3-босқич

Талабгор

Сотиб олинган миллий чолғуга тўлов учун берилган QR кодли чекларни платформада рўйхатдан ўтказади.

QR кодли чекларни платформада рўйхатдан ўтказиши билан платформада рўйхатга олинган QR кодли чеклар автоматик тарзда ҳисобланади.

Сотиб олингандан сўнг 10 кун муддатда

4-босқич

Солиқ қўмитаси

Рўйхатдан ўтказилган чекларни текшириб, улардаги суммалар ҳисоб-китобини амалга оширади.

Рўйхатдан ўтказилгандан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

5-босқич

Солиқ қўмитаси

Миллий чолғуларни сотиб олиш харажатларининг бир қисмини қоплаб бериш шартлари тўғри бажарилгани натижаси бўйича йиғилган маблағни платформа орқали ушбу Низомнинг 6-банди талаблари асосида талабгорнинг шахсий банк карталарига Ўзбекистон Республикаси миллий валютасида ўтказиб беради.

Рўйхатдан ўтказилгандан кейинги ойнинг 25-санасига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
6-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерт-томоша ташкилотчиларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоятларда (Нукус шаҳри ва вилоятларнинг маъмурий марказларидан ташқари) концерт-томоша тадбирларини ташкил этган ва бир тадбир доирасида 1 000 тадан ортиқ билет сотган концерт-томоша ташкилотчиларига сотилган билетлар қийматининг 20 фоизига тенг бўлган миқдорда Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан субсидия ажратиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — концерт-томоша ташкилотчиси ёки унинг номидан мурожаат қилиш ҳуқуқига эга бўлган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билет — электрон билет платформаси ёки кассадан сотиб олинган, томошабиннинг концерт-томоша тадбирига кириш ҳуқуқини тасдиқловчи белгиланган намунадаги ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билет операцияларининг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — БОЯЭТ) — билет операцияларига, шунингдек, шундай операциялар билан боғлиқ бўлган ёки бошқача тарзда уларга кирадиган маълумотларга ишлов беришни таъминлайдиган дастурий-аппарат мажмуаси;

концерт-томоша тадбири — яккахонлик, якканавозлик ёки жамоа бўлиб кўпчилик томонидан ижро этиладиган, шунингдек, саҳналаштирувчилар томонидан танланган мавзуни ёритадиган, тингловчи ва томошабинлар учун тарбиявий аҳамиятга эга тадбир;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
концерт-томоша ташкилотчиси — концерт-томоша тадбирини ташкил қилиш ва ўтказиш мажбуриятини ўз зиммасига олган давлат муассасаси, юридик шахс ва 18 ёшга тўлган жисмоний шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — концерт-томоша тадбирларини ташкил этган ва бир тадбир доирасида 1 000 тадан ортиқ билет сотган концерт-томоша ташкилотчиларига сотилган билетлар қийматининг 20 фоизига тенг бўлган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
электрон билет платформаси — билетлар сотувини реал вақт режимида назорат қилиш, концерт-томоша тадбирига келган томошабинлар ташрифини QR код белгиси ёки турникетлар орқали қайд этиб бориш имконини берувчи махсус тизим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«subsidiya.imv.uz» дастурий таъминот тизими (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, уларни реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда баҳолаш ва маблағларни ажратиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи махсус электрон платформаси.

3. Субсидия ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ БОЯЭТ тизими орқали 1 000 тадан ортиқ билет сотилган концерт-томоша тадбири учун ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда бир ном остида ва бир ҳудудда ўтказилган икки ва ундан ортиқ концерт-томоша тадбирлари билетлари қўшиб ҳисобланмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия олиш учун мурожаат қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ариза берувчи субсидия олиш учун концерт-томоша тадбири якунлангандан сўнг 30 кун муддат ичида Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.

Бунда мурожаат иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни мурожаат келиб тушган ҳамда Дастурий таъминот тизими томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ анкета-аризани электрон шаклда мустақил тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Анкета-аризага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон рақамли имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, анкета-аризани электрон рақамли имзо (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг анкета-аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, концерт-томоша ташкилотчиси томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада Дастурий таъминот тизимига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса анкета-ариза автоматик тарзда Дастурий таъминот тизимига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Анкета-ариза келиб тушган вақтдан бошлаб, унда кўрсатилган маълумотлар Дастурий таъминот тизими томонидан икки иш куни ичида ўрганиб чиқилади ва натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган хабарнома автоматик тарзда шакллантирилади ҳамда Марказга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Субсидия бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва анкета-ариза шаклланиши жараёнида Ички ишлар вазирлиги ва БОЯЭТ тизими (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) ўзларининг электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали Дастурий таъминот тизимида автоматик равишда иштирок этувчи ташкилотлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Масъул ташкилотларнинг электрон маълумотлар базасидаги анкета-аризада кўрсатилган концерт-томоша тадбирига тегишли қуйидаги маълумотлар автоматик равишда Дастурий таъминот тизимида шакллантирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
license.gov.uz ахборот тизими орқали — ўтказилган концерт-томоша тадбирини ташкил этиш учун тегишли рухсатнома мавжудлиги ва ушбу тегишли рухсатномада кўрсатиб ўтилган маълумотларнинг ариза берувчининг анкета-аризасидаги маълумотларга мос келиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
БОЯЭТ тизими — ўтказилган концерт-томоша тадбирларида сотилган билетларнинг сони, қиймати ҳамда тегишли рухсатномада кўрсатиб ўтилган муддат ва вақтга мос келиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Субсидия ажратиш учун асос бўлган ҳолатлар тасдиқлангандан сўнг Дастурий таъминот тизимида субсидия миқдори (сотилган билетлар қийматининг 20 фоизи) автоматик равишда ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ажратиладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг беш иш куни ичида Дастурий таъминот тизими орқали ариза берувчининг анкета-аризасида кўрсатилган ҳисобварағига автоматик равишда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда субсидия ажратиш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан ёлғон маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганда;

концерт-томоша тадбирларига билетлар БОЯЭТ тизими орқали сотилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи субсидия ажратиш рад этилганидан норози бўлган тақдирда, белгиланган тартибда юқори турувчи ташкилотга ёки судга шикоят қилиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ушбу Низом талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерт-томоша ташкилотчиларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга

Концерт-томоша ташкилотчиларига субсидия ажратиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Концерт-томоша ташкилотчиси)

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) шахсан келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон анкета-аризани тўлдиради.

Концерт-томоша тадбири якунлангандан сўнг 30 кун муддат ичида

2-босқич

Марказ ва ЯИДХП

Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилади ва кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.imv.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) юборади.

Ариза келиб тушган куннинг ўзида

3-босқич

Дастурий таъминот тизими

1. license.gov.uz ахборот тизими ҳамда билет операцияларининг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — БОЯЭТ) базаларидан келиб тушган маълумотлар асосида анкета-аризани автоматлаштирилган тарзда баҳолайди.

2. Баҳолаш натижалари юзасидан субсидия ажратиш ёки ажратишни рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган хабарномани автоматик тарзда шакллантиради ҳамда Марказга ёки ЯИДХПга электрон тарзда юборади.

2 иш куни ичида

4-босқич

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги

1. Масъул ташкилотлар томонидан субсидия ажратиш учун асос бўлган ҳолатлар тасдиқлангандан сўнг Дастурий таъминот тизимида субсидия миқдори автоматик тарзда ҳисобланади.

2. Ажратиладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг Дастурий таъминот тизими орқали ариза берувчининг анкета-аризасида кўрсатилган ҳисобварағига автоматик тарзда ўтказилади.

5 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Концерт-томоша ташкилотчиларига субсидия ажратиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Концерт-томоша ташкилотчиларига субсидия ажратиш бўйича

АНКЕТА-АРИЗА

1. ____________________________________________________________________________________________________________________________________________

(Концерт-томоша ташкилотчисининг номи)

2. Концерт-томоша ташкилотчисининг юридик (яшаш) манзили:

____________

______________

__________________________

(вилоят, шаҳар)

(туман, шаҳар)

(кўча, уй ва хонадон рақами)

3. Солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР): __________________

Концерт-томоша ташкилотчисининг банк реквизитлари ва ҳисобварағи:

_________________________________________________________________________________________

4. Тадбир ўтказилган жой: __________________________________________________________________

5. Тадбир номи: ___________________________________________________________________________

6. Тадбирнинг бошланиш ва тугаш вақти: _____________________________________________________

_________________________________________________________________________________________

7. Умумий сотилган чипталар сони: __________________________________________________________

Боғланиш учун:

эл. почта ______________ уй тел: _____________ иш тел: ______________ мобил тел:_______________

Ариза-анкетани тўлдирган шахснинг Ф.И.О ва имзоси

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
7-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — субсидия олиш ҳуқуқига эга бўлган, Ўзбекистон Республикасида давлат рўйхатидан ўтган, тугатиш ёки банкротлик ҳолатида бўлмаган ҳамда театр фаолияти билан шуғулланувчи юридик шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа ҳудудга чиққан ҳолда спектакль намойиш этиш — давлат ва нодавлат театрлари ижодий жамоасининг ўзи фаолият юритаётган жойдан ташқарида спектакль намойиш этиш учун республика ҳудудларига чиқишлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
билет операцияларининг ягона электрон тизими (кейинги ўринларда — БОЯЭТ) — билет операцияларига, шунингдек, шундай операциялар билан боғлиқ бўлган ёки бошқача тарзда уларга кирадиган маълумотларга ишлов беришни таъминлайдиган дастурий-аппарат мажмуаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спектакль — жонли ижрода оммага намойиш этиш, ўтказиш шароитларидан келиб чиққан ҳолда, стационар, кўчма ва гастроль спектакли кўринишидаги саҳна асари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
субсидия — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан давлат ва хусусий театрларга ўзи фаолият юритаётган жойда ёки бошқа ҳудудга чиққан ҳолда спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага қўшимча тўлов;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўзи фаолият юритаётган жой — ариза берувчининг таъсис ва давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги ҳужжатларида кўрсатилган доимий жойлашув манзилидаги бино ёки саҳнанинг ҳудуди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«subsidiya.imv.uz» дастурий таъминот тизими (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) — Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг аризаларни қабул қилиш, кўриб чиқиш, уларни реал вақт режимида автоматлаштирилган тарзда баҳолаш ва маблағларни ажратиш жараёнларини мувофиқлаштирувчи махсус электрон платформаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Субсидия қуйидаги миқдорларда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан ўзи фаолият юритаётган жойда саҳналаштирилган спектакль намойиши учун сотилган ҳар бир чиптага — 10 минг сўм;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан саҳналаштирилган спектакль бошқа ҳудудга чиққан ҳолда намойиш этилган тақдирда, сотилган ҳар бир чиптага — 20 минг сўм.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Субсидия ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Субсидия бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ариза берувчи субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига шахсан келиб мурожаат этади ёки давлат хизматидан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мурожаат ЯИДХП орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мурожаат иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунларида юборилганда, календарь бўйича навбатдаги иш куни мурожаат Дастурий таъминот тизимига келиб тушган ҳамда масъул ташкилотлар томонидан қабул қилинган кун деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда эса ариза берувчи мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ анкета-аризани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи томонидан анкета-ариза тўлдирилади, бунда тасдиқловчи ҳужжатларни (далолатнома PDF, PNG ёки JPEG форматида уларнинг асл нусхаларидан олинган ҳолда) илова қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Анкета-аризага зарур маълумотлар киритилгандан сўнг ариза берувчи маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва имзоларни идентификация қилишнинг замонавий воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ариза берувчи ЯИДХП орқали мурожаат этган тақдирда, анкета-аризани электрон рақамли имзо билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ариза берувчи Давлат хизматлари марказига мурожаат этганда, унинг анкета-аризаси Давлат хизматлари маркази ходими томонидан тўлдирилиб, ариза берувчи томонидан тасдиқлангандан сўнг ўн дақиқада Дастурий таъминот тизимига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда эса анкета-ариза автоматик тарзда Дастурий таъминот тизимига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ариза берувчи тақдим этилган ҳужжатлар ва уларда кўрсатилган маълумотларнинг ишончлилиги ҳамда ҳаққонийлиги учун шахсан жавобгар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Субсидия олиш учун тақдим этилган маълумотларни кўриб чиқиш ва анкета-ариза шаклланиши жараёнида Ички ишлар вазирлиги ва БОЯЭТ тизими (кейинги ўринларда — масъул ташкилотлар) ўзларининг электрон маълумотлар базаси билан интеграциялашган тизим орқали Дастурий таъминот тизимида автоматик равишда иштирок этувчи ташкилотлар ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Анкета-ариза келиб тушган вақтдан бошлаб, унда кўрсатилган маълумотлар ва илова қилинган ҳужжатлар Дастурий таъминот тизими томонидан ўн иш куни ичида ўрганиб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Ариза берувчи томонидан ҳужжатлар тўлиқ тақдим этилмаганда, анкета-аризадаги маълумотлар нотўғри кўрсатилганда ёки тўлиқ кўрсатилмаганда, Дастурий таъминот тизими ариза берувчига камчиликларни тўлиқ кўрсатган ҳолда, хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш учун камида беш иш кунидан иборат муддат беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Камчиликларни бартараф этиш зарурлиги тўғрисидаги хабарнома Дастурий таъминот тизими томонидан ЯИДХП орқали шу куннинг ўзида электрон шаклда ариза берувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Қуйидаги ҳолларда субсидия бериш рад этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан ёлғон маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
сотилган чипталарнинг сони элликтадан кам бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
намойиш этилган спектаклга чипталар БОЯЭТ тизими орқали сотилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
спектакль учун сотилган чиптанинг энг кам нархи базавий ҳисоблаш миқдорининг 5 фоизидан кам бўлганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи томонидан ушбу Низомнинг 12-банди биринчи хатбошисида белгиланган муддат ичида анкета-ариза ва унга илова қилинадиган ҳужжатлардаги хато ва камчиликлар бартараф этилмаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Анкета-аризани кўриб чиқиш муддати хатоларни бартараф этиш ва етишмаётган ҳужжатларни тақдим этиш вақтида тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Ариза берувчи томонидан барча маълумотлар Дастурий таъминот тизимига тўлиқ киритилиб, анкета-ариза шакллантирилгандан сўнг бериладиган субсидия миқдори автоматик равишда ҳисоблаб чиқилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Бериладиган субсидия миқдори шакллангандан сўнг беш иш куни ичида субсидия Маданият вазирлиги томонидан ариза берувчининг анкета-аризада кўрсатилган ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Субсидия бериш билан боғлиқ низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Мазкур Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Давлат ва нодавлат театрлари)

Субсидия олиш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) шахсан келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) орқали электрон анкета-аризани тўлдиради.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Марказ ва ЯИДХП

Анкета-ариза ва унга илова қилинган ҳужжатларни қабул қилади ва кўриб чиқиш учун Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг «subsidiya.imv.uz» дастурий таъминот тизимига (кейинги ўринларда — Дастурий таъминот тизими) юборади.

Ариза келиб тушган куннинг ўзида

3-босқич

Дастурий таъминот тизими

Субсидия бериш тўғрисидаги анкета-ариза ва унга илова қилинган маълумотларни ўрганиб чиқади.

10 иш куни ичида

4-босқич

Дастурий таъминот тизими

Субсидияни бериш ёки уни рад этиш тўғрисида маълумотларни автоматик равишда шакллантиради ва ариза берувчини хабардор қилади.

Автоматик равишда

5-босқич

Маданият вазирлиги

Ариза берувчи ҳисобварағига субсидияни анкета-аризада кўрсатилган банк ҳисобварағига автоматик равишда ўтказади.

5 иш куни ичида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Давлат ва нодавлат театрларига саҳналаштирилган спектакль учун сотилган ҳар бир чиптага субсидия бериш бўйича

АНКЕТА-АРИЗА

1. Ариза берувчи тўғрисида маълумотлар:

Ариза берувчи номи: __________________________________________

СТИР: ____________________

Юридик манзили: __________________________________________

Телефон рақами: ____________________

Электрон почта: ____________________

Банк реквизитлари: ____________________

Мобил телефон рақами: ____________________

2. Спектакллар тўғрисида маълумот:

Спектакль номи

Намойиш санаси ва вақти

Намойиш жойи

Сотилган чипталар сони

Чипталар нархи

3. Илова қилинаётган ҳужжатлар (далолатнома PDF, PNG ва JPEG форматида уларнинг асл нусхаларидан олинган ҳолда).

4. Тақдим этилган маълумотларнинг тўғрилиги ва ҳаққонийлигини тасдиқлайман.

Раҳбар: ______________________________

электрон рақамли имзо (ЭРИ): ______________ __________ 20___ йил

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
8-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг (кейинги ўринларда — соҳа вакиллари) ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини қоплаб беришни сўраб мурожаат қилган соҳа вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий бирлашма (уюшма) — маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритаётган, соҳа вакиллари аъзо бўлган жамоат ташкилоти;

харажатларни қоплаш — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан соҳа вакиллари учун тўланган ихтиёрий тиббий суғурта бадалининг 50 фоизи миқдорида тўлаб бериладиган маблағ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суғурта олувчи — ижодий бирлашма (уюшма) томонидан берилган тавсиянома асосида харажатларни Давлат бюджетидан қоплаш ҳуқуқига эга бўлган соҳа вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона реестр — соҳа вакилларининг ягона электрон рўйхати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатлари ушбу Низомга 1-иловага мувофиқ схема асосида қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Ихтиёрий тиббий суғурта бадалининг умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошган тақдирда, суғурта мукофоти базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача бўлган миқдорда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Бир календарь йилида Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан 2 минг нафаргача соҳа вакили молиялаштирилади. Белгиланган йиллик квота тўлгач, янги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматик тарзда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Аризаларни кўриб чиқиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Ариза берувчи харажатларни қоплаш учун исталган Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) шахсан келиб мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу Низомга 2-иловага асосан анкета-ариза тўлдирилади.

7. Ариза қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга мурожаат қилинганда, Марказ ходими ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ариза-анкетани электрон шаклда тўлдиради;

ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи ариза-анкетани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.

Бунда ариза берувчи ариза-анкетани электрон шаклда тўлдирганда, тегишли ижодий бирлашмадан (уюшмадан) олган харажатларни қоплаб бериш тўғрисида QR код қўйилган ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги тавсияномани юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизимида қуйидаги маълумотлар автоматик равишда текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг ягона реестрда мавжудлиги;

тегишли ижодий бирлашманинг (уюшманинг) тавсияномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксизлигидан қатъи назар, соҳада камида 1 йил фаолият юритгани ёки ижодий бирлашмага (уюшмага) аъзо бўлгани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги беш иш куни ичида маълумотларни кўриб чиқади ва харажатларни қоплаб беришни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида QR-код қўйилган, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги хабарномани автоматик равишда Марказга ва ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда харажатларни қоплаб бериш хабарномаси ижобий қабул қилинган тақдирда, кейинги босқичга ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Шартномани тузиш ва харажатларни қоплаб беришни молиялаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Суғурта олувчи харажатларни қоплаб бериш хабарномасини олган кундан сўнг, бир ой муддат ичида ихтиёрий тиббий суғурта хизматларини кўрсатувчи ва белгиланган тартибда суғурта фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги билан ҳамкорлик келишуви имзолаган суғурта компаниясини мустақил равишда танлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Танланган суғурта компанияси мавжуд ихтиёрий тиббий суғурта пакетлари, уларнинг шартлари, суғурта ҳимояси ҳажми, суғурта мукофоти (бадали) миқдори ва шартнома лойиҳаси тўғрисидаги маълумотларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Суғурта олувчи танлаб олинган ихтиёрий тиббий суғурта пакети учун суғурта мукофоти (бадали) умумий нархининг 50 фоизи миқдоридаги шахсий бадалини суғурта компаниясининг ҳисобварағига мустақил равишда тўлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Суғурта олувчи томонидан 50 фоизлик тўлов амалга оширилганидан сўнг суғурта компанияси уч иш куни ичида унга ихтиёрий тиббий суғурта полисини Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими билан интеграция қилинган Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли ахборот тизими орқали тақдим этади ҳамда Марказга ва ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Суғурта компанияси ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар тақдим этилган суғурта полисларининг 50 фоизини қоплаб бериш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигига мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказ ва ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ариза рақами;

берилган ихтиёрий тиббий суғурта полиси;

шахсий бадал тўланганини тасдиқловчи маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими орқали мурожаатларни кўриб чиқади ҳамда ҳар ой якуни бўйича шакллантирилган маълумотлар асосида кейинги ойнинг 15-санасига қадар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан суғурта компаниясининг ҳисобварағига суғурта олувчи учун қопланиши лозим бўлган маблағларни ўтказиб боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қопланадиган сумма танланган ихтиёрий тиббий суғурта пакети бўйича суғурта мукофотининг суғурта олувчи томонидан тўланган шахсий бадалига тенг бўлган, бироқ чекланган миқдордан ошмаган қисми ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари)

Ариза берувчи ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларнинг 50 фоизини Давлат бюджетидан қоплаб бериш учун Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Марказ,

ЯИДХП

1. Марказ ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ариза-анкетани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза-анкета Марказ орқали тўлдирилгандан кейин ўн дақиқада

2. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи ариза-анкетани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.

Ариза-анкета ЯИДХП орқали тўлдирилганда автоматик тарзда

3-босқич

Маданият вазирлигининг «ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими

Қуйидагиларни кўриб чиқади:

ариза берувчининг ягона реестрда мавжудлиги;

тегишли ижодий бирлашманинг (уюшманинг) тавсияномаси мавжудлиги;

узлуксизлигидан қатъи назар, соҳада камида 1 йил фаолият юритгани ёки ижодий бирлашмага (уюшмага) аъзо бўлганлиги.

Автоматик тарзда

4-босқич

Маданият вазирлиги

Харажатларни қоплаб бериш ёки рад этиш тўғрисида хабарномани Марказга ва ЯИДХП орқали электрон тарзда суғурта олувчига юборади.

5 иш куни ичида

5-босқич

Суғурта олувчи

(харажатларнинг бир қисмини қоплаб бериш бўйича тавсиянома олган ариза берувчи)

Харажатларни қоплаб беришни маъқуллаш ёки рад этиш тўғрисида хабарнома билан ихтиёрий тиббий суғурта пакетини тақдим этувчи суғурта компаниясига мурожаат қилади.

1 ой ичида

6-босқич

Суғурта компанияси

Хабарномага асосан келишувга кўра ихтиёрий тиббий суғурта пакетлари (суғурта мукофоти суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмайдиган) тўғрисида маълумотларни суғурта олувчига тақдим этади.

Белгиланган муддатларда

7-босқич

Суғурта олувчи

Танлаб олинган ихтиёрий тиббий суғурта пакети учун суғурта мукофоти (бадал) харажатининг 50 фоиз бадал тўловини амалга оширади.

Белгиланган муддатларда

8-босқич

Суғурта компанияси

1. Суғурта олувчи томонидан 50 фоизлик тўлов амалга оширилганидан сўнг суғурта компанияси ихтиёрий тиббий суғурта полисини Марказга ва ЯИДХП орқали ариза берувчига юборади.

3 иш куни ичида

2. Тақдим этилган ихтиёрий тиббий суғурта полисларининг 50 фоизини қоплаб бериш учун қуйидагиларни илова қилган ҳолда Маданият вазирлигига мурожаат қилади:

Марказ ва ЯИДХП орқали рўйхатдан ўтган ариза рақами;

берилган ихтиёрий тиббий суғурта полиси;

шахсий бадал тўланганлигини тасдиқловчи маълумотлар.

ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 5-санасига қадар

9-босқич

Маданият вазирлиги

Маълумотларни кўриб чиқади ҳамда тегишли суғурта компанияларига белгиланган тартибда тўловларни амалга оширади.

Ҳар ой якуни бўйича, кейинги ойнинг 15-санасига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш бўйича

АНКЕТА-АРИЗА

Ариза рақами _____________

Қабул қилиш санаси ________

Қабул қилган шахс ________

1. ___________________________

(Фамилияси)

______________________

(Исми)

___________________________

(Отасининг исми)

2. Манзил: ___________________

(аҳоли пункти)

______________________

(туман, шаҳар)

__________________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси ___ /_____ / ______

4. Жинси ____ аёл _____ эркак

5. Оилавий аҳволингиз:

оилали / ёлғиз _____

6. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШШИР): __________________

7. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар:

эл. почта _________

мобил тел: ______

Мен ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Давлат бюджетидан қопланиши бўйича манфаатдорлигимни билдираман ва юқорида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман.

____________

______

________

_________

имзо

йил

ой

кун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Ижодий бирлашма (уюшма)

ТАВСИЯНОМАСИ

№ Т-____/_____ (Тизим томонидан автоматик бериладиган тартиб рақами)

Берилган ҳудуд (шаҳар/туман): ________________________

Шакллантирилган сана: 20___ йил «___» ___________

Мазкур тавсиянома Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, Маданият вазирлиги билан интеграция қилинган электрон ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади ҳамда суғурта олувчига ихтиёрий тиббий суғурта бўйича суғурта мукофоти (бадали)нинг 50 фоизини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан қоплаб бериш учун асос ҳисобланади:

1. Суғурта олувчининг Ф.И.О.: ______________________________

2. ЖШШИР: ______________________________________________

3. Тегишлилиги (ижодий бирлашма ва уюшма/реестр): _________

4. Ариза рақами ва келиб тушган санаси: № ______, 20__ йил. «___» ______

5. Харажатларни қоплаб беришнинг энг юқори молиявий лимити: Суғурта мукофоти умумий суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 100 бараваридан ошмаган ҳолда, унинг 50 фоизи миқдорида (яъни энг кўпи билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 50 бараваригача) Давлат бюджетидан тўланади.

6. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати: 1 (бир) ой.

Изоҳ. Мазкур тавсиянома суғурта олувчига 1 ой муддат ичида ихтиёрий тиббий суғурта компанияси билан шартнома тузиш ва ўз улуши сифатида суғурта мукофотининг 50 фоизини мустақил тўлаш ҳуқуқини беради. Суғурта компанияси ушбу ҳужжат асосида полис расмийлаштирилгандан сўнг 3 иш кунида маълумотларни тизимга киритиши шарт.

(QR код)

Ижодий бирлашма ва уюшма масъул раҳбари:

____________________ (Ф.И.О.)

Ахборот тизими номи

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Давлат бюджети ҳисобидан ажратиш маъқулланганлиги ёки рад этилганлиги тўғрисида

ХАБАРНОМА

№ Р-_____/____________

Ҳудуд (шаҳар/туман): ________________________

Харажатларни қоплаб бериш маъқулланган (рад этилган) сана:

20___ йил “___” ___________

Маданият вазирлигининг ягона бошқарув тизими орқали келиб тушган ариза Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари учун ихтиёрий тиббий суғурта бадали харажатларининг бир қисмини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан қоплаб бериш тартиби тўғрисидаги низом (кейинги ўринларда – Низом)да белгиланган мезонлар ва чекловлар асосида автоматик равишда кўриб чиқилди ва қуйидаги суғурта олувчига харажатларни қоплаб бериш маъқулланганлиги ёки рад этилганлиги маълум қилинади:

1. Суғурта олувчининг Ф.И.О.: ________________________________________

2. ЖШШИР: ________________________________________________________

3. Ариза рақами ва келиб тушган санаси: № __ , 20__ йил. “__” _____________

4. Харажатларни қоплаб беришни маъқуллаш ёки рад этишнинг асосий сабаби (Тизим томонидан белгиланади):

Низомнинг 6-бандига мувофиқ, жорий календарь йили учун ажратилган ҳар йили 2 минг нафарлик квота чеклов лимити тўлгани сабабли (Ушбу ариза қабул қилиниши тизим томонидан автоматик равишда тўхтатилган ва инсон омилисиз рад этилган);

суғурта олувчи маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг ягона реестрида мавжуд эмаслиги;

соҳада камида 1 йил давомида фаолият юритганлик ёки ижодий бирлашмага (уюшмага) аъзолик мезони бажарилмагани.

Изоҳ. Низом талабларига мувофиқ, квота тўлиши сабабли аризаси рад этилган соҳа вакиллари кейинги календарь йилида (кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб) янги квота доирасида қайта ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

(QR код)

Маданият вазирлиги масъул ходими:

Ахборот тизими номи

__________________ (Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 11 ноябрдаги 618-сон қарорига
9-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг (кейинги ўринларда — соҳа вакиллари) Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда (кейинги ўринларда — санаторийлар) Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бепул даволанишини ташкил этиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволаниши билан боғлиқ харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджетидан Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерациясига ажратилган маблағлар ҳисобидан белгиланган тартибда қоплаб берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчи — санаторийларда даволаниш учун йўлланма олишни сўраб мурожаат қилган соҳа вакиллари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижодий бирлашма (уюшма) — маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида фаолият юритаётган, соҳа вакиллари аъзо бўлган жамоат ташкилоти;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
харажатларни қоплаш — Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан соҳа вакилларининг Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийларда бепул даволаниш билан боғлиқ харажатларини қоплаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
йўлланма олувчи — ижодий бирлашма (уюшма) томонидан тавсиянома асосида санаторийларда даволаниш учун йўлланма оладиган соҳа вакили;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ягона реестр — соҳа вакилларининг ягона электрон рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ERP madaniyat» ягона бошқарув тизими (кейинги ўринларда — Ягона бошқарув тизими) — Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлигининг махсус электрон платформаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Соҳа вакиллари санаторийларда ушбу Низомга 1-иловадаги схемага мувофиқ бепул даволанади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Санаторийларга йўлланма олишнинг асосий шартлари ва квотаси
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу талаблари маданият, санъат ва адабиёт соҳаларида камида 10 йил меҳнат стажига эга бўлган, ягона реестр рўйхатида турган ҳамда тегишли ижодий бирлашмага (уюшмага) аъзо бўлган соҳа вакилларига нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соҳа вакилларини санаторийларда даволаш тадбирлари тегишли ижодий бирлашманинг (уюшманинг) тавсияномаси асосида ҳар йили Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 100 нафаргача йўлланма олувчи учун бепул йўлланмалар ажратиш орқали молиялаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Белгиланган йиллик квота тўлгач, янги аризаларни қабул қилиш ва кўриб чиқиш автоматик тарзда тўхтатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Мурожаат қилиш ва аризаларни қабул қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ариза берувчи санаторийларда бепул даволаниш учун исталган Давлат хизматлари марказига (кейинги ўринларда — Марказ) шахсан келиб мурожаат этади ёки хизматдан электрон шаклда фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу Низомга 2-иловага асосан анкета-ариза тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Анкета-ариза қуйидаги тартибда расмийлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Марказга мурожаат қилинганда, Марказ ходими ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ариза-анкетани электрон шаклда тўлдиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи ариза-анкетани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Ягона бошқарув тизимида қуйидаги маълумотлар автоматик равишда текширилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ариза берувчининг ягона реестрда мавжудлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узлуксизлигидан қатъи назар, соҳада камида 10 йил фаолият юритгани ҳамда ижодий бирлашмага (уюшмага) аъзо бўлгани.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ариза берувчи 9-банддаги талабларга мос бўлганда, унинг маълумотлари тегишли ижодий бирлашмага (уюшмага) тавсиянома олиш учун электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Ижодий бирлашма (уюшма) томонидан тавсиянома бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Ижодий бирлашма (уюшма) ариза берувчининг маълумотларини кўриб чиқади ва харажатларни қоплаш орқали QR код қўйилган, ушбу Низомга 3-иловада келтирилган шаклдаги тавсиянома беради ёки харажатларни қоплашни рад этиш тўғрисида QR код қўйилган, ушбу Низомга 4-иловада келтирилган шаклдаги хабарномани юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тавсиянома қуйидаги мезонларга асосан берилади:

ижодий фаоллиги (янги саҳна, санъат ва адабиёт асарлари яратгани, соҳадаги танлов ва фестиваллар ғолиби ёки ҳакамлар аъзоси бўлгани);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Устоз-шогирд» фаолияти (ёш шогирдлар тайёрлагани, соҳа ривожига ҳисса қўшганлиги, маданий-маърифий тадбирларда иштирок этгани);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома).

12. Ижодий бирлашманинг (уюшманинг) тавсияномаси ёки хабарномаси автоматик равишда Марказга ва ЯИДХП орқали ариза берувчига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Санаторийларда даволанган соҳа вакилларига ижодий бирлашманинг (уюшманинг) навбатдаги тавсияномаси 5 йилда бир марта берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Санаторийларга йўлланма бериш ва молиялаштириш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Марказ ва ЯИДХП тавсияномани беш иш куни ичида йўлланма олувчига ва тегишли санаторийларга юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Санаторий йўлланма олувчининг тавсияномасини кўриб чиқиб, ушбу Низомга 5-иловада келтирилган шаклда санаторийга келиш муддати кўрсатилган хабарномани беш иш куни ичида йўлланма олувчига юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Йўлланма олувчи хабарномада кўрсатилган муддатда тегишли санаторийга даволанишга боради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Санаторий йўлланмаси муддати ўзгартирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Йўлланма олувчига «стандарт» типидаги хоналардан жой берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўлланма олувчи санаторийдаги мавжуд қўшимча пулли хизматлардан белгиланган тўловларни ўз ҳисобидан амалга оширган ҳолда фойдаланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Санаторийга келган йўлланма олувчида фуқаролик паспорти ёки идентификацияловчи ID-карта, соғлиқни сақлаш муассасаси томонидан берилган санаторий-курорт картаси (тиббий хулоса), тавсиянома ва хабарнома бўлиши керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Санаторий ходимлари томонидан санаторий йўлланмаси тавсиянома берилган шахсга тўлдирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Йўлланманинг бошқа шахсга берилишига йўл қўйилмайди. Битта йўлланма билан фақат бир киши қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Йўлланма олувчи санаторийда даволаниб бўлганидан сўнг, санаторий ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасигача йўлланма олувчининг тавсияномаси ва йўлланма нусхасини Ягона бошқарув тизимига «PDF» шаклида юклайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Санаторий томонидан электрон тарзда юборилган хабарномага ҳамда шартномага мувофиқ Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси санаторий хизматлари учун белгиланган тартибда зарур маблағларни тўлаб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда жавоб беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга

Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Чора-тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Ариза берувчи

(Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакиллари)

Ариза берувчи санаторийларида даволаниш учун Давлат хизматлари марказига (Марказ) мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП)да рўйхатдан ўтади.

Ариза берувчининг хоҳишига кўра

2-босқич

Марказ,

ЯИДХП

1. Марказ ариза берувчининг шахсини тасдиқловчи ҳужжати асосида ариза-анкетани электрон шаклда тўлдиради.

Ариза-анкета Марказ орқали тўлдирилгандан кейин ўн дақиқада

2. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда, ариза берувчи ариза-анкетани мустақил равишда электрон шаклда тўлдиради.

Ариза-анкета ЯИДХП орқали тўлдирилганда автоматик тарзда

3-босқич

Маданият вазирлиги

1. Ариза берувчининг ягона реестрда мавжудлигини аниқлайди.

2. Узлуксизлигидан қатъи назар, соҳада камида 10 йил фаолият юритгани ёки ижодий бирлашма (уюшма)га аъзо бўлганини аниқлайди.

Автоматик тарзда

4-босқич

Маданият вазирлиги

Ариза берувчи талабларга мос бўлганда унинг маълумотларини ижодий бирлашмага (уюшмага) юборади.

Автоматик тарзда

5-босқич

Ижодий бирлашма

(уюшма)

Тавсиянома беради ёки уни рад этиш тўғрисида хабарномани Ягона бошқарув тизимига юборади.

Бунда тавсиянома қуйидаги мезонларга асосан берилади:

ижодий фаоллиги (янги саҳна, санъат ва адабиёт асарлари яратганлиги, соҳадаги танлов ва фестиваллар ғолиби ёки ҳакамлар аъзоси бўлганлиги);

«Устоз-шогирд» фаолияти (ёш шогирдлар тайёрлаганлиги, соҳа ривожига ҳисса қўшганлиги, маданий-маърифий тадбирларда иштирок этганлиги);

тиббий маълумотнома (даволовчи шифокор томонидан бериладиган санаторий-соғломлаштириш тавсия этиладиган маълумотнома).

2 иш куни ичида

6-босқич

Ягона бошқарув тизими

Тавсиянома ва хабарномани Марказга ва ЯИДХП орқали ариза берувчига электрон тарзда юборади.

Автоматик тарзда

7-босқич

Марказ

Тавсияномани санаторийда даволаниш учун йўлланма оладиган ариза берувчига (кейинги ўринларда — талабгор) ва тегишли санаторийларга юборади.

Автоматик тарзда

8-босқич

Санаторий

Йўлланма олувчи тавсияномасига асосан санаторийда бепул даволаниш учун йўлланма тақдим этади.

5 иш куни ичида

9-босқич

Йўлланма олувчи

Йўлланмада кўрсатилган муддатларда санаторийга даволаниш учун боради.

Белгиланган муддатларда

10-босқич

Санаторий

Йўлланма олувчи санаторийда даволанганидан сўнг унинг тавсияномаси, йўлланмаси ва санаторийда даволангани тўғрисидаги тасдиқловчи ҳужжатларни Ягона бошқарув тизимига юклайди.

Белгиланган муддатларда

11-босқич

Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси

Маълумотларни кўриб чиқади ҳамда тегишли санаторийларга маблағ ажратиб боради.

Ҳар ой якуни билан кейинги ойнинг 15-санасига қадар

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

АНКЕТА-АРИЗА

Мен __________________________________________ санаторийсига 20 ____ йил _______ ойига даволанишим учун йўлланма ажратилишидан манфаатдорлигимни билдираман ва қуйида кўрсатилган маълумотларнинг ҳаққонийлигини тасдиқлайман.

Ариза рақами _____________

Қабул қилиш санаси ________

Қабул қилган шахс ________

1. ___________________________

(Фамилияси)

______________________

(Исми)

___________________________

(Отасининг исми)

2. Манзил: ___________________

(аҳоли пункти)

______________________

(туман, шаҳар)

___________________________

(вилоят)

3. Туғилган санаси ___ /_____ / ______

4. Жинси ____ аёл _____ эркак

5. Оилавий аҳволингиз:

оилали / ёлғиз_____

6. Паспорт ёки ID карта бўйича жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақамингиз (ЖШШИР):____________

7. Сиз билан боғланиш учун маълумотлар:

эл. почта _________

уй тел: _________

иш тел: _________

мобиль тел: ______

____________

________

_________

_________

имзо

йил

ой

кун

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Ижодий бирлашма (уюшма)

ТАВСИЯНОМАСИ

№ Т-__/____ (Тизим томонидан автоматик бериладиган тартиб рақами)

Берилган ҳудуд (шаҳар/туман): _______________________________

Шакллантирилган сана: 20___ йил «___» ____________

Мазкур тавсиянома Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низом талабларига мувофиқ, Маданият вазирлигининг ягона бошқарув тизими орқали автоматик равишда шакллантирилган бўлиб, қуйидаги ________________________ соҳа _____________________ вакилига ___________________________________________________ санаторийсида 20 ____ йил _______ ойида санаторийларда бепул даволанишга йўлланма олиш учун асос ҳисобланади:

1. Йўлланма олувчининг Ф.И.О.: _______________________________

2. ЖШШИР: _________________________________________________

3. Тегишлилиги (ижодий бирлашма ва уюшма /реестр): _____________

4. Ариза рақами ва келиб тушган санаси: № ___, 20__ йил. «__» _____

5. Ҳужжатнинг амал қилиш муддати: Берилган санадан бошлаб 1 (бир) ой.

Изоҳ. Мазкур тавсиянома йўлланма олувчига 1 ой муддат ичида Ўзбекистон касаба уюшмалари Федерацияси тизимидаги санаторийда бепул даволаниш ҳуқуқини беради.

(QR код)

Ижодий бирлашма ва уюшма масъул раҳбари:

Ахборот тизими номи

____________________ (Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Тавсиянома ажратишни рад этиш тўғрисида

ХАБАРНОМА

№ Р-_____/____________

Ҳудуд (шаҳар/туман): ________________________

Рад этилган сана: 20___ йил «___» ___________

Маданият вазирлигининг ягона бошқарув тизими орқали келиб тушган ариза Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомда белгиланган мезонлар ва чекловлар асосида автоматик равишда кўриб чиқилди ва қуйидаги йўлланма олувчига тавсиянома бериш рад этилгани маълум қилинади:

1. Йўлланма олувчининг Ф.И.О.: _______________________________

2. ЖШШИР: _________________________________________________

3. Ариза рақами ва келиб тушган санаси: № ___ , 20__ йил. «___» ____

4. Рад этишнинг асосий сабаби (Тизим томонидан белгиланади):

Низомнинг 6-бандига мувофиқ, жорий календарь йили учун ажратилган ҳар йили 100 нафаргача соҳа вакиллари учун квота чеклов лимити тўлгани сабабли (Ушбу ариза қабул қилиниши тизим томонидан автоматик равишда тўхтатилган ва инсон омилисиз рад этилган);

йўлланма олувчи маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг ягона реестрида мавжуд эмаслиги;

соҳада камида 10 йил давомида фаолият юритганлик ёки ижодий бирлашмага (уюшмага) аъзолик мезони бажарилмагани.

Изоҳ. Низом талабларига мувофиқ, квота тўлиши сабабли аризаси рад этилган соҳа вакиллари кейинги календарь йилида (кейинги йилнинг 1 январидан бошлаб) янги квота доирасида қайта ариза билан мурожаат қилиш ҳуқуқига эгадирлар.

(QR код)

Ижодий бирлашма ва уюшма масъул раҳбари:

Ахборот тизими номи

____________________ (Ф.И.О.)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Маданият, санъат ва адабиёт соҳалари вакилларининг санаторийларда даволанишларини Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети ҳисобидан ташкил этиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Маданият, санъат ва адабиёт соҳаси вакилларининг саломатлигини касаба уюшмалари санаторийларида мустаҳкамлаш тўғрисида

ХАБАРНОМА

Ариза рақами ___________

Берилган санаси 20___ йил «___» _________

Амал қилиш муддати 20___ йил «___» _________

Ҳурматли (Ф.И.О.) ____________________________________________________ Сизга берилган
анкета-аризангизга биноан санаторий-курорт соғломлаштириш учун _____________________________

_________________________________________________________________________________________

(санаторий номи)

санаторийсига 20___ йил «____»___________да келишингиз кераклигини маълум қиламиз.

Хабарнома берилган ҳудуд (Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар
ва Тошкент шаҳри).

(QR код)

«_______________» санаторийси МЧЖ директори:

Ахборот тизими номи

____________________ (Ф.И.О.)

(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 12.11.2026 й., 09/26/618/1122-сон)