19.10.2026 йилдаги 577-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат ҳали кучга кирган эмас
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш орқали уларга касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини бериш тизимини жорий этиш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўзбекистон — 2030» стратегиясини «Атроф-муҳитни асраш ва «яшил иқтисодиёт» йилида амалга оширишга оид давлат дастури тўғрисида» 2025 йил 30 январдаги ПФ-16-сон ҳамда «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тизимини жорий қилиш тўғрисида» 2026 йил 10 сентябрдаги ПФ-192-сон фармонлари ижросини таъминлаш, шунингдек, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказишнинг ҳуқуқий ва ташкилий асосларини шакллантириш, малака талабларига мос келмайдиган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг касбий фаолиятини олдини олиш, соғлиқни сақлаш соҳасида кадрлар салоҳиятига оид ҳаққоний тиббий-статистика маълумотлари юритилишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Баҳолаш маркази) тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш, мустақил баҳолаш бўйича махсус имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида ва мазкур қарор билан тасдиқланган Низомда белгиланган ҳолларда бекор қилиш, шунингдек, Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Соғлиқни сақлаш вазирлиги Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда уч ой муддатда Баҳолаш марказининг «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифаси бериш бўйича аттестациядан ўтказиш ва уларга сертификат бериш» ахборот тизими ўрнига қўшимча хизматларни қамраб олган, илғор рақамли технологиялар жорий этилган ҳамда замонавий талабларга жавоб берадиган Тиббий малака ва давлат рўйхатидан ўтказиш платформасини (кейинги ўринларда — Тиббий малака платформаси) ишлаб чиқсин ва амалиётга жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармацевтика ходимларига малака тоифасини бериш бўйича амалдаги ахборот тизимидаги барча маълумотлар белгиланган тартибда Тиббий малака платформасига кўчириб ўтказилсин ҳамда мавжуд тизим амалиётдан чиқарилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий малака платформасида ягона электрон маълумотлар базасини шакллантириш ва юритиш, малака тоифасини бериш, давлат рўйхатидан ўтказиш, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш, мустақил баҳолаш бўйича махсус имтиҳонларни ҳамда диагностик тест синовларини ташкил этиш ва ўтказиш, резидентурага (клиник ординатурага) қабул қилиш, хорижий давлатларда таълим олишга рухсат бериш, малака ошириш ва қайта тайёрлаш жараёнлари тўлиқ қамраб олинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий малака платформасида Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри шакллантирилиши ва юритилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий малака платформасида ҳужжат қабул қилиш, талабгор шахсини идентификация қилиш, махсус имтиҳонларни ўтказиш, сертификат бериш, статистика маълумотларини автоматик шакллантириш ҳамда барча маълумотларни ягона дашборд орқали кўриш имкониятлари яратилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий малака платформаси «Электрон ҳукумат» тизимининг идоралараро интеграциялашув платформасига улансин ҳамда манфаатдор вазирлик ва идораларнинг ахборот тизимлари билан интеграция қилинсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа махсус ваколатли давлат органлари тиббий таъминотининг тегишли таркибий бўлинмаларида хизматда бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан алоҳида модулда ўтказилиши таъминлансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Тиббий малака платформасининг буюртмачиси, Баҳолаш маркази эса унинг мулкдори, ваколатли оператори ҳамда функционал администратори этиб белгилансин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий малака платформасини яратиш, жорий этиш, техник қўллаб-қувватлаш ва функционал ривожлантириш билан боғлиқ харажатлар Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Баҳолаш марказининг бюджетдан ташқари маблағлари, халқаро молия институтлари ва хорижий ташкилотларнинг грантлари ҳамда қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Баҳолаш марказига фаолиятини самарали ташкил этиш доирасида ихтиёрий асосда тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг билимларини синаш бўйича диагностик тест синовларини ўтказиш, ўқув-симуляцион базада малака ошириш юзасидан қўшимча пулли хизматлар кўрсатиш ҳуқуқи берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда Баҳолаш маркази қўшимча пулли хизматларни ташкил этиш тартиби ва нархини Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишган ҳолда белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 2-иловага мувофиқ айрим қарорларига қуйидагиларни назарда тутувчи ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий ва фармацевтик фаолиятни амалга оширувчи юридик шахслар штатида давлат рўйхатидан ўтказилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг мавжудлигига доир талабнинг киритилиши;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизмати Тиббий малака платформаси орқали ҳам кўрсатилиши.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Соғлиқни сақлаш вазирлиги ушбу қарорнинг мазмун-моҳиятини оммавий ахборот воситалари, ижтимоий тармоқлар ва расмий веб-сайтларда кенг ёритиш ва тушунтириш ишларини амалга оширсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Мазкур қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан уч ой ўтгач кучга киради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ушбу қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров ҳамда соғлиқни сақлаш вазири Э.Э. Адилов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 19 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
577-сон
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 577-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ушбу Низом тиббиёт ва фармацевтика соҳасида олий ёки касбий таълим олганлик тўғрисидаги дипломга (таълим тўғрисидаги ҳужжатга) эга бўлган шахсларни ҳамда амалдаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш, олий таълим ташкилотлари талабалари ва битирувчиларини мустақил баҳолаш бўйича махсус имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш, давлат рўйхатидан ўтганликни тўхтатиб туриш, тиклаш ва бекор қилиш, шунингдек, Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестрини юритиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш ташкилий-ҳуқуқий шакли ва идоравий бўйсунувидан қатъи назар, тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган ташкилотларда, шу жумладан, уларнинг таркибий бўлинмалари, бўлимлари, қисмлари ва пунктларида меҳнат шартномаси, фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартнома асосида ёки махсус (ҳарбий) унвонда хизматни ўташ тартибида тиббий ёки фармацевтика касбий фаолияти билан шуғулланувчи Ўзбекистон Республикаси фуқаролари, чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларга (кейинги ўринларда — тиббиёт ва фармацевтика ходимлари) нисбатан татбиқ этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ёки вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар Ўзбекистон Республикаси ҳудудида давлат рўйхатидан ўтган тегишли мутахассислик бўйича тиббиёт ёки фармацевтика касбий фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббий маълумотга эга бўлмаган шахслар Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг тегишли хулосаси мавжуд бўлган тақдирда, давлат рўйхатидан ўтказилганидан сўнг халқ табобатининг хулосада кўрсатилган йўналиш бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари мазкур Низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Ушбу Низомда қуйидаги асосий тушунчалардан фойдаланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус имтиҳон — тиббиёт олий таълим ташкилотларининг бакалавриат босқичи талабалари ва битирувчиларининг билим ва касбий кўникмаларини мустақил баҳолаш, шунингдек, давлат рўйхатидан ёки қайта давлат рўйхатидан ўтиш учун мурожаат қилган талабгорларнинг назарий билими, клиник фикрлаши, касбий ва амалий кўникмаларини баҳолашга қаратилган имтиҳон;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказиш — тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида олий ёки касбий таълим олганлик тўғрисидаги дипломга (таълим тўғрисидаги ҳужжатга) ёхуд тиббий маълумотга эга бўлмаган, бироқ халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини амалга ошириш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тегишли ҳуқуқни берувчи ҳужжатга эга шахсларга муайян мутахассислик бўйича касбий фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқини беришга қаратилган мажбурий ҳуқуқий тартиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қайта давлат рўйхатидан ўтказиш — аввал давлат рўйхатидан ўтказилган тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг узлуксиз касбий ривожланиш бўйича белгиланган талабларни бажаргани ҳамда мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда касбий кўникмаларининг белгиланган талабларга мувофиқлигини тасдиқлаш асосида унинг тегишли мутахассислик бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини навбатдаги муддатга узайтиришга қаратилган ҳуқуқий тартиб;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш — мазкур Низомда белгиланган ҳолларда тиббиёт ёки фармацевтика ходимига муайян муддат давомида тегишли мутахассислик бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи вақтинча ҳуқуқий мақом;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ёки вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш ёки мустақил баҳолаш махсус имтиҳонларидан ўтиш учун мурожаат қилган шахс;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда — гувоҳнома) — тиббиёт ва фармацевтика ходимининг тегишли мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ёки қайта давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи, мазкур Низомга 4-иловага мувофиқ берилган расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
вақтинча давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисида гувоҳнома (кейинги ўринларда — вақтинча гувоҳнома) — тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг тегишли мутахассислик бўйича вақтинча давлат рўйхатидан ўтганлигини тасдиқловчи, мазкур Низомга 5-иловага мувофиқ берилган расмий ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри (кейинги ўринларда — Реестр) — тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш, уларнинг рўйхатдан ўтганлик мақоми ҳамда касбий фаолият юритишини мониторинг қилиш, шунингдек, давлат органлари, юридик ва жисмоний шахсларга қонунчилик ҳужжатларида белгиланган доирада тегишли маълумотлардан фойдаланиш имконини берувчи ягона электрон маълумотлар базаси.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Давлат рўйхатидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланадиган тиббиёт ва фармацевтика фаолияти амалга ошириладиган тиббиёт ва фармацевтика ихтисосликлар турлари номенклатурасига киритилган мутахассисликлар бўйича ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Махсус имтиҳон асосида ёки махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган мутахассисликлар рўйхати тиббиёт ва фармацевтика ходимлари касбий фаолиятининг бемор ҳаёти ва соғлиғига таъсири ҳамда у билан боғлиқ хавф даражасидан келиб чиққан ҳолда, Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Узлуксиз касбий тиббиёт таълими кредитларини тўплаш талаби қайта давлат рўйхатидан ўтказишда, шунингдек, махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиш назарда тутилган ҳолларда қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур талаб олий ёки касбий таълим ташкилотини тамомлаганидан сўнг уч йил ичида биринчи марта давлат рўйхатидан ўтиш учун мурожаат қилган шахсларга нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари давлат рўйхатидан мазкур Низомга 1-иловада белгиланган схемага мувофиқ Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази (кейинги ўринларда — Баҳолаш маркази) томонидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Баҳолаш маркази тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш, мустақил баҳолаш бўйича махсус имтиҳонларни ташкил этиш ва ўтказиш, гувоҳномаларнинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ҳамда қонунчилик ҳужжатларида ва мазкур Низомда белгиланган ҳолларда бекор қилиш, шунингдек, Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестрини юритиш бўйича ваколатли орган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳонлар Баҳолаш маркази томонидан унинг ўзида ва ҳудудий бўлинма (филиал)ларида, шунингдек, махсус имтиҳонларни ўтказиш учун белгиланган талабларга жавоб берадиган бошқа жойларда ташкил этилади ва ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича қарорлар Баҳолаш маркази томонидан қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Давлат рўйхатидан ўтказишнинг умумий шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгор бир нечта мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтиш ҳуқуқига эга. Бунда давлат рўйхатидан ҳар бир мутахассислик бўйича алоҳида мурожаат асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. 2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқи фақат муайян мутахассислик бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган шахсларга беш йил муддатга берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рўйхатидан ўтмаган шахснинг тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтика касбий фаолияти билан шуғулланиши тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида олий ёки касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга шахс, шунингдек, тиббиёт ёки фармацевтика ходими тегишли мутахассислик бўйича белгиланган махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган тақдирда, у ҳақидаги маълумот Реестрга киритилган кундан эътиборан беш йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланган рўйхатга асосан махсус имтиҳон талаб этилмайдиган мутахассисликлар бўйича узлуксиз касбий тиббиёт таълими кредитларини белгиланган тартибда тўплаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари мурожаати асосида махсус имтиҳонсиз беш йил муддатга ушбу Низомда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади ва гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Давлат рўйхатидан ўтказилаётган, мутахассислиги бўйича камида 20 йил иш стажи ва илмий даражага эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус ёки ҳарбий унвонга эга бўлган тиббиёт ва фармацевтика ходимининг тегишли мутахассислик бўйича иш стажи ушбу мутахассисликда хизмат ўтаган даври асосида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва касбий таълим ташкилотларининг клиник кафедраларида фаолият юритган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тегишли мутахассислик бўйича иш стажи кафедранинг фаолият йўналиши давлат рўйхатидан ўтказилаётган мутахассисликка мувофиқ бўлган тақдирда, таълим ташкилоти томонидан берилган ва QR-код орқали тасдиқланадиган маълумотнома асосида ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу бандда назарда тутилган махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби давлат рўйхатидан ўтказиш учун мурожаат қилинган санага қадар тегишли мутахассислик бўйича охирги уч йил ёки ундан ортиқ вақт давомида узлуксиз касбий фаолиятни амалга оширмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига нисбатан татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Давлат рўйхатидан ўтгандан сўнг ўз мутахассислиги бўйича уч йил ёки ундан ортиқ узлуксиз ишламаган тиббиёт ва фармацевтика ходимининг касбий фаолият билан шуғулланишига ихтисослашув курсини муваффақиятли тамомлаган ҳамда ўз мутахассислиги бўйича қайта давлат рўйхатидан ўтказилгандан сўнг рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда мазкур мутахассислик бўйича:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
аввал давлат рўйхатидан ўтмаган, давлат рўйхатидан ўтганлик муддати тугаган талабгор ихтисослашув курсини тамомлагандан сўнг тегишли махсус имтиҳонни топширади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтган муддати тугамаган талабгор ихтисослашув курсини муваффақиятли тамомлагандан сўнг махсус имтиҳонсиз касбий фаолиятини давом эттиради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ихтисослашув курсларининг тури, давомийлиги ва якунлаш мезонлари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Гувоҳномаси ва вақтинча гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган тиббиёт ва фармацевтика ходими билан меҳнат муносабатларини давом эттириш ёки бекор қилиш Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 168-моддаси асосида ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Гувоҳномаси ва вақтинча гувоҳномасининг амал қилиш муддати тугаган ёки бекор қилинган шахс ўз ҳисобидан чекланмаган маротаба давлат рўйхатидан ўтиш имтиҳонларини топшириши мумкин, ушбу имтиҳондан ўтган кунидан бошлаб, давлат рўйхатидан ўтган ҳисобланади ва касбий фаолият билан шуғулланишига рухсат этилади, суд ва бошқа ваколатли органлар томонидан тиббиёт ва фармацевтика билан боғлиқ касбий фаолият юритиш ҳуқуқидан маҳрум этилган шахслар бундан мустасно.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. 2030 йилга қадар ўтиш даврида ихтиёрий давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. 2027 йил 1 июлдан бошлаб 2030 йил 1 январга қадар тиббиёт ва фармацевтика ходимлари мутахассислиги бўйича ихтиёрий тартибда махсус имтиҳон натижаларига кўра ёки малака тоифаларини бериш жараёнида автоматик равишда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Ихтиёрий давлат рўйхатидан талабгорнинг Баҳолаш марказига мурожаати асосида ўтказилади. Махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходими муайян мутахассислик бўйича беш йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга гувоҳнома ҳамда автоматик равишда навбатдаги малака тоифаси берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор малака тоифасини бериш ҳақида Баҳолаш марказига мурожаати асосида малака тоифаларини бериш жараёнида махсус имтиҳонсиз малака тоифаси берилгани тўғрисидаги сертификатнинг амал қилиш муддатига, яъни беш йилга автоматик равишда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор ҳар бир муайян мутахассислик бўйича мурожаати асосида алоҳида давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Мурожаат қилиш ва ҳужжатларни кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Тиббий малака платформасида рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда аризалар иш вақтидан кейин ёки дам олиш ва байрам кунлари тушганда, навбатдаги иш куни аризаларнинг ваколатли органга тушган ва ваколатли орган томонидан қабул қилинган кун ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Талабгор ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс ўзи келиб мурожаат этган тақдирда, Давлат хизматлари маркази ходими ариза берувчи номидан, ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали мурожаат этганда эса, мустақил равишда ушбу Низомга 2-иловага мувофиқ электрон шаклдаги сўровномани тўлдиради. Учинчи шахслар манфаати учун ҳаракат қилаётганда, сўровномага нотариал тасдиқланган ишончнома илова қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Сўровномага қуйидаги ҳужжатлар илова қилинади (тиббиёт олий таълим ташкилотлари талабалари бундан мустасно):
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислик бўйича малака оширгани тўғрисидаги ҳужжатнинг электрон нусхаси ёки тегишли ахборот тизимларидан электрон ҳамкорлик йўли билан;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
илмий семинарлар, съездлар, конференцияларда қатнашгани ҳамда хорижий давлатларда малака оширганини тасдиқловчи ҳужжатларнинг (диплом, гувоҳнома, сертификат ва бошқалар) нусхаси (мавжуд бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг сўровномасида унинг электрон манзили кўрсатилиши мумкин. Сўровномада талабгор электрон манзилининг ҳамда SMS-хабарлар олиш учун мобил телефон рақамининг кўрсатилгани унинг сўровнома бўйича қабул қилинган қарор ҳақида ахборот тизими орқали хабарнома олишга розилигини англатади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг иш стажини, олий ва касбий таълим ташкилотларида ўқиганлигини тасдиқловчи архив маълумотномалари тиббий ёки фармацевтик маълумоти (олий, касбий, интернатура, клиник ординатура, резидентура, магистратура, илмий даража, қайта тайёрлаш) тўғрисидаги диплом (ҳужжат) ва/ёки хорижий таълим ташкилотида олинган олий маълумот тўғрисидаги диплом ёхуд олий маълумот тўғрисидаги ҳужжат (Ўзбекистон Республикасида тан олингани тўғрисидаги) маълумотлари, шунингдек, ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотлари электрон ҳамкорлик йўли билан «Электрон ҳукумат»нинг идоралараро интеграциялашув платформаси орқали олинади («Ягона миллий меҳнат тизими» идоралараро дастурий-аппарат комплекси орқали ходимнинг меҳнат фаолияти тўғрисидаги маълумотларини олиш имконияти мавжуд бўлмаган ҳолларда, талабгордан мазкур маълумотларни сўрашга йўл қўйилади).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Олий ва касбий таълим ташкилотларининг клиник кафедраларида фаолият юритган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг тегишли мутахассислик бўйича иш стажи кафедра номи ушбу мутахассислик номига мувофиқ бўлган тақдирда, таълим ташкилоти томонидан QR-код билан тасдиқланган маълумотноманинг электрон нусхаси (зарурат бўлганда).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзи томонидан тақдим этилган ҳужжатлардаги маълумотларнинг ҳаққонийлигига талабгор масъул ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Сўровнома тўлдирилганидан сўнг талабгор маълумотларнинг тўғрилигини текширади ва уни имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали мурожаат этган тақдирда, сўровномани ЭРИ билан тасдиқлаш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгор Давлат хизматлари марказига келиб мурожаат этганда, унинг сўровномаси марказ ходими томонидан тўлдирилиб, талабгор томонидан тасдиқлангандан сўнг мазкур Низомнинг 22-бандига мувофиқ ҳужжатлар илова қилинган ҳолда, ўн дақиқада ваколатли органга электрон шаклда юборилади. ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали мурожаат қилинганда эса, сўровнома автоматик тарзда ваколатли органга юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Ваколатли орган сўровнома келиб тушган кундан бошлаб 5 иш куни ичида уни ўрганиб чиқади ва талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Махсус имтиҳонда қўйилган талабгорга махсус имтиҳонни ўтказиш санаси, вақти ва жойи каби маълумотлар махсус имтиҳон ўтказиладиган санадан камида уч кун олдин ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали талабгорнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва талабгор SMS-хабарнома ва (ёки) электрон почта орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Талабгорга давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилган тақдирда, ваколатли орган томонидан ушбу Низомга мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришнома рад этиш сабаблари ва талабгор ушбу сабабларни бартараф этиб, такроран кўриб чиқиш учун ҳужжатларни тақдим этиши мумкин бўлган муддат (20 иш кун ичида) кўрсатилган ҳолда, Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали унинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорга рад этиш сабаблари бартараф этилиши учун тақдим этилган муддат давомида қайта тақдим этилган ҳужжатлар кўриб чиқилгани учун тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тугагандан сўнг унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди ҳамда сўровнома умумий асосларда янгидан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Қуйидагилар талабгорнинг махсус имтиҳонга қўйилмаслиги учун асос ҳисобланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Тиббий-санитария соҳасида кадрларни тайёрлаш ва узлуксиз касбий ривожлантиришнинг мутлақо янги тизимини жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2020 йил 7 апрелдаги ПҚ-4666-сон қарорига 4-иловага мувофиқ малака оширгани тўғрисидаги ҳужжат тақдим этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда белгиланган талаблар бажарилмаганда, бунда Ваколатли орган айнан қайси банд талаблари бажарилмаганлигини кўрсатиши шарт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу Низомнинг 27-бандига мувофиқ рад этиш тўғрисидаги билдиришномада кўрсатилган муддат тугаганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Заруратга кўра маълумотларни умумлаштириш, ахборот тизимларида профилактика ва техник ишларни амалга ошириш ҳамда уларнинг барқарор ишлашини таъминлаш мақсадида ҳар йили январь ва август ойларида талабгорлардан ҳужжатларни қабул қилиш ваколатли орган томонидан ўн беш иш кунидан ошмаган муддатга вақтинча тўхтатилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳужжатларни қабул қилиш вақтинча тўхтатиладиган ва қайта бошланадиган саналар тўғрисидаги маълумот ваколатли органнинг расмий веб-сайтида ҳужжатларни қабул қилиш тўхтатиладиган санадан камида уч кун олдин эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Давлат хизматлари учун тўловлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Талабгорларни мустақил баҳолаш махсус имтиҳонларидан, давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилгани учун ушбу Низомга 3-иловага мувофиқ миқдорларда тўлов ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали мурожаат этилганда, белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий реестрнинг «камбағал оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига, шунингдек, I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга мазкур банднинг биринчи хатбошисида белгиланган тўловнинг 50 фоизи миқдорида, Ижтимоий реестрнинг «давлат таъминотидаги оила» тоифасига киритилган оилаларнинг аъзоларига 75 фоизи миқдорида чегирма қўлланади. Бунда чегирма Ижтимоий реестрнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«давлат таъминотидаги оила» ёки «камбағал оила» тоифасидан «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига ўтказилган оилаларга, уларнинг илгари белгиланган тоифасига мувофиқ миқдорда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
оғир ҳаётий вазиятга тушган оила сифатида «камбағаллик чегарасидаги оила» тоифасига киритилган оилаларга «камбағал оила» тоифасидаги оила учун белгиланган миқдорда қўлланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат хизматлари кўрсатилгани учун тўловлар Ягона биллинг тизими орқали тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Тўловлар суммаси қуйидаги тартибда тақсимланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) Давлат хизматлари марказларига ўзи келиб мурожаат этганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) ЯИДХП орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг Давлат хизматларини ривожлантириш жамғармасига ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11,75 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига (шу жумладан, 0,5 фоизи йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) Тиббий малака платформаси орқали мурожаат этилганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ягона биллинг тизими орқали давлат хизматларини кўрсатганлик учун Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда уларни кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида бош тортиш ҳуқуқига эга. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишдан бош тортганда, унинг сўровномаси кўриб чиқилмасдан қолдирилади ва тўланган тўлов суммаси қайтарилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Чет эллик мутахассисларни давлат рўйхатидан ўтказиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Ўзбекистон Республикасига 2027 йил 1 январдан бошлаб олти ойдан кам муддатга тажриба алмашиш, янги ташхис қўйиш ва даволаш усулларини жорий этиш ёки ўргатиш мақсадида таклиф этилган, ўз давлатида тиббиёт ёки фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги ҳужжатга (лицензия, регистрация, сертификация ва бошқаларга) эга чет эллик мутахассислар тан олиш тартибида улар билан тузилган шартнома ёки таклифнома муддатига, бироқ олти ойдан ортиқ бўлмаган муддатга вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Чет эллик мутахассисни таклиф этган ташкилот ушбу мутахассис Ўзбекистон Республикасида тиббиёт фаолиятини бошлашидан камида бир ой аввал Баҳолаш марказига Тиббий малака платформаси орқали қуйидаги ҳужжатларни тақдим этади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эллик мутахассис ва уни таклиф этган ташкилот ўртасида тузилган шартнома (нусхаси ва нотариал тасдиқланган таржимаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис шахсини тасдиқловчи ҳужжат (нусхаси ва нотариал тасдиқланган таржимаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассислик бўйича таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари (нусхаси ва нотариал тасдиқланган таржимаси);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
охирги уч йилда узлуксиз касбий фаолият билан шуғулланганини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ўз юртида тиббиёт ёки фармацевтика фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи амалдаги ҳужжат (нусхаси ва нотариал тасдиқланган таржимаси).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Тан олиш тартибида давлат рўйхатидан ўтказиладиган чет эл фуқароси мутахассислиги бўйича камида беш йил иш стажига, охирги уч йилда узлуксиз касбий фаолият билан шуғулланган бўлиши ҳамда Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бўлган вақтда амал қилувчи тиббий фаолиятини амалга оширишга рухсат берувчи (лицензия ёки бошқа) ҳужжатга эга бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Таклиф этилган мутахассиснинг ўз юртида касбий фаолиятга рухсат берувчи тизим бўлмаганда ва (ёки) олти ойдан ортиқ касбий фаолият билан шуғулланиш режалаштирилганда, у Ўзбекистон Республикасидаги амалдаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича белгиланган тартибда беш йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида тиббиёт ва фармацевтика фаолияти билан доимий шуғулланиш ёки ишга ёлланиш мақсадида келган чет эллик фуқаролар ушбу Низомда белгиланган умумий тартибда давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномани расмийлаштириш ва бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Махсус имтиҳон натижалари имтиҳон якунлари бўйича махсус имтиҳон ўтказилган куни, техник ёки ташкилий сабабларга кўра бунинг имкони бўлмаган тақдирда эса, кейинги иш кунидан кечиктирмай баённома расмийлаштирилади, баённома махсус имтиҳонни ўтказишга масъул шахс(лар) томонидан имзоланади ва Тиббий малака платформасига киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгорларни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруқ махсус имтиҳон натижалари ҳақидаги баённома ва (ёки) ушбу Низомда назарда тутилган бошқа асослар ҳамда маълумотлар асосида ваколатли орган томонидан қабул қилинади. Махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган талабгорлар бўйича буйруқ давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ шаклланганидан сўнг қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Ваколатли органнинг талабгорни давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ёки вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруғи тегишли гувоҳномани расмийлаштириш учун ҳуқуқий асос ҳисобланади. Буйруққа давлат рўйхатидан ўтказиладиган шахслар рўйхати илова қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
42. Махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган талабгор бўйича баённомани расмийлаштириш, давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисидаги буйруқни қабул қилиш, Реестрга маълумот киритиш ва гувоҳномани расмийлаштиришнинг умумий муддати махсус имтиҳон якунланган кундан бошлаб ўн иш кунидан ошмаслиги керак.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиладиган талабгорлар учун мазкур муддат зарур ҳужжатлар ва маълумотлар тўлиқ шаклланган кундан бошлаб ҳисобланади. Талабгорнинг айби билан ҳужжатлар ёки маълумотлардаги камчиликларни бартараф этиш учун сарфланган вақт мазкур муддатга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
43. Ваколатли органнинг тегишли буйруғи қабул қилинганидан сўнг талабгор тўғрисидаги маълумотлар икки иш кунидан кечиктирмай Реестрга киритилади. Шахс Реестрга тегишли ёзув киритилган санадан эътиборан давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ёки вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
44. Реестрга тегишли ёзув киритилиши билан гувоҳнома Тиббий малака платформаси орқали автоматик равишда электрон шаклда расмийлаштирилади ва талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
45. Гувоҳномада шахснинг фамилияси, исми ва отасининг исми, гувоҳноманинг уникал рақами, давлат рўйхатидан ўтказиш тури, мутахассислик (касб) номи, давлат рўйхатидан ўтказилган сана, амал қилиш муддати, мавжуд бўлганда касбий фаолиятга оид шартлар ва чекловлар, ваколатли органнинг номи ҳамда гувоҳноманинг ҳақиқийлигини Реестр орқали текшириш имконини берувчи ўзига хос QR-код кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
46. Ҳар бир гувоҳнома учун уникал QR-код Тиббий малака платформаси томонидан автоматик равишда шакллантирилади ва гувоҳноманинг Реестрдаги тегишли электрон ёзувига боғланади. Гувоҳномада QR-код остида «Гувоҳноманинг ҳақиқийлиги QR-код орқали Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестридан текширилади» деган ёзув жойлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
47. QR-код сканер қилинганда фойдаланувчи Реестрнинг гувоҳномани текшириш учун мўлжалланган электрон саҳифасига йўналтирилади. Унда гувоҳнома эгасининг фамилияси, исми ва отасининг исми, гувоҳнома рақами, мутахассислиги, давлат рўйхатидан ўтказиш тури ва санаси, амал қилиш муддати, жорий мақоми, шунингдек, мавжуд бўлганда касбий фаолиятга оид шартлар ва чекловлар акс эттирилади. QR-код орқали очиқ тақдим этиладиган маълумотлар шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига мувофиқ бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48. Гувоҳноманинг жорий мақоми Реестр маълумотлари асосида «амалда», «вақтинча», «амал қилиши тўхтатилган», «амал қилиш муддати тугаган» ёки «бекор қилинган» ҳолатларидан бири сифатида аниқланади. Гувоҳноманинг мақоми ёки ундаги маълумотлар ўзгарганда, QR-код орқали тақдим этиладиган маълумотлар Реестрдаги ўзгаришларга мувофиқ автоматик равишда янгиланади. Гувоҳномадаги маълумотлар билан Реестрдаги амалдаги маълумотлар ўртасида тафовут мавжуд бўлган тақдирда, Реестрдаги маълумотлар устувор ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
49. Гувоҳнома электрон шаклда расмийлаштирилади. Талабгор уни Тиббий малака платформасидаги шахсий кабинети орқали юклаб олиши ва қоғозга чоп этиши мумкин. Электрон гувоҳнома мавжудлиги сабабли унинг қоғоз шаклидаги асл нусхаси ёки дубликати берилмайди. Гувоҳномада техник хато аниқланганда ёки шахснинг фамилияси, исми ёхуд отасининг исми ўзгарганда, Реестрга тегишли ўзгартириш киритилади ва гувоҳнома электрон шаклда қайта расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
50. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳнома Реестрга тегишли ёзув киритилган санадан бошлаб амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қайта давлат рўйхатидан амалдаги гувоҳнома муддати тугамасидан олдин ўтказилганда, янги гувоҳноманинг амал қилиш муддати аввалги гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугайдиган санадан кейинги кундан бошлаб ҳисобланади. Вақтинча гувоҳнома ушбу Низомда белгиланган муддат, шартлар ва чекловлар доирасида амал қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Қайта давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Қайта давлат рўйхатидан ўтказиш шартлари
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51. Давлат рўйхатидан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари гувоҳноманинг амал қилиш муддати тугаганидан кейин касбий фаолиятни давом эттириш учун ҳар беш йилда қайта давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
52. Белгиланган тартибда узлуксиз касбий тиббиёт таълими кредитларини тўплаган ва муқаддам давлат рўйхатидан, мутахассислиги бўйича махсус имтиҳондан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходими навбатдаги беш йил муддатга қайта давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари белгиланган тартибда узлуксиз касбий тиббиёт таълими кредитларини тўплагандан сўнг ушбу Низом талаблари асосида уларнинг мурожаатига кўра беш йил муддатга қайта давлат рўйхатидан ўтказилади ва унга гувоҳнома берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
53. Давлат рўйхатидан ўтказилган ходимлар охирги 5 йилда белгиланган кредитлари етарли бўлганда, қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали ёхуд Тиббий малака платформаси орқали рўйхатдан ўтиш учун мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
54. Тиббиёт ва фармацевтика ходимига амалдаги давлат рўйхатидан ўтказилган муддати тугашидан камида олти ой олдин қайта давлат рўйхатидан ўтиш тўғрисида мурожаат қилиш ҳуқуқи берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ушбу талабгорга амалдаги давлат рўйхатидан ўтказилган муддати тугагандан кейин давлат рўйхатидан ўтмаган мутахассислиги бўйича тиббиёт ва фармацевтика фаолиятини амалга ошириш тақиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
55. Қайта давлат рўйхатидан ўтказишда талабгорнинг узлуксиз касбий ривожланиш кредитлари, касбий фаолият тўғрисидаги маълумотлари ва махсус имтиҳон натижалари Реестр ҳамда интеграция қилинган ахборот тизимлари орқали текширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
56. Қайта давлат рўйхатидан муваффақиятли ўтган ходимга навбатдаги беш йил муддатга гувоҳнома берилади ва Реестрда унинг мақоми янгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
57. Махсус имтиҳон асосида давлат рўйхатидан ўтказилиши лозим бўлган амалдаги тиббиёт ва фармацевтика ходими махсус имтиҳондан муваффақиятли ўта олмаган тақдирда, бир йил давомида махсус имтиҳондан қайта ўтиш шарти билан вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилади, унга вақтинча гувоҳнома берилади ва шу даврда касбий фаолиятини давом эттиришига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
58. Вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш фақат амалда касбий фаолият юритаётган ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш махсус имтиҳонидан ўта олмаган ходимларга нисбатан қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларга нисбатан қўлланилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
59. Вақтинча гувоҳнома бир йил муддатга берилади. Ушбу муддат давомида ходим махсус имтиҳонни қайта топшириши ва давлат рўйхатидан ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
60. Вақтинча давлат рўйхатидан ўтган шахсга давлат рўйхатидан ўтганлик учун назарда тутилган устама ва бошқа рағбатлантириш чоралари татбиқ этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
61. Вақтинча гувоҳнома амал қилиш муддати давомида ходимнинг касбий фаолияти иш берувчи томонидан кучайтирилган тартибда мониторинг қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
62. Вақтинча гувоҳнома муддати тугагунга қадар махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтмаган шахснинг тегишли мутахассислик бўйича касбий фаолият юритишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
63. Гувоҳномаси бекор қилинган тиббиёт ёки фармацевтика ходими қайта давлат рўйхатидан ўтиш учун махсус имтиҳондан муваффақиятли ўта олмаса, у вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Мустақил баҳолаш махсус имтиҳонларини ташкил этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-§. Олий таълим ташкилотлари талабалари ва битирувчиларини мустақил баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
64. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичига қабул қилинган талабалар учун уч босқичли мустақил баҳолаш махсус имтиҳонлари ушбу Низом талаблари асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
65. Биринчи босқичда — махсус имтиҳон фундаментал фанлар бўйича иккинчи ёки учинчи курс якунидан бошлаб ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
66. Иккинчи босқичда — махсус имтиҳон клиник фанлар бўйича битирувчи курс талабалари ҳамда олий таълим ташкилотининг бакалавр босқичини тамомлаган шахслар учун ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу босқич махсус имтиҳонларига фақат биринчи босқичдан муваффақиятли ўтган талаба ва битирувчилар киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
67. Биринчи ва иккинчи босқич махсус имтиҳонларида таълим йўналишлари кесимидаги фанлар рўйхати, саволларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳалари бўйича тақсимоти ва имтиҳонларни ташкил этиш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган хорижий талабалар учун биринчи ва иккинчи босқич махсус имтиҳонлари ихтиёрий ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
68. Биринчи ва иккинчи босқич мустақил баҳолаш махсус имтиҳонлари Баҳолаш маркази томонидан олий таълим ташкилоти билан тузилган шартнома асосида ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда олий таълим ташкилотлари:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабалар ва битирувчи курс талабларининг Тиббий малака платформасида рўйхатдан ўтишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш маркази билан тузилган шартномада биринчи ва иккинчи босқич махсус имтиҳонларида қатнашувчи талабалар сони, талабаларнинг ўз вақтида имтиҳонларда қатнашишини, олий таълим ташкилотидаги имтиҳон хоналарининг белгиланган талаблар асосида жиҳозланишини ва имтиҳон жараёнида Баҳолаш маркази бошқарувига берилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
69. Учинчи босқичда биринчи ва иккинчи босқич махсус имтиҳонларидан муваффақиятли ўтган ҳамда тор соҳа йўналишида тегишли ҳужжатга эга бўлган шахс мутахассислиги бўйича махсус имтиҳон натижалари асосида беш йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
70. Иккинчи ва (ёки) учинчи босқич махсус имтиҳонидан муваффақиятли ўтган ва тиббиёт ёки фармацевтика соҳасида тегишли таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга бўлган шахс тегишли мутахассислиги беш йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
71. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрларни тайёрловчи давлат ва нодавлат олий таълим ташкилотлари бакалавриат босқичига қабул қилинган тиббиёт ва фармацевтика олий таълим ташкилотлари битирувчиларига иккинчи босқич махсус имтиҳонидан муваффақиятли ўтмасдан резидентура ёки магистратура йўналишларида ўқишни давом эттиришга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
72. Иккинчи босқич махсус имтиҳонлари натижалари асосида давлат рўйхатидан ўтказилганларга гувоҳнома асосида тегишинча бирламчи тиббий-санитария ёрдами ва (ёки) йўналиши бўйича тегишли муассасаларда касбий фаолият билан шуғулланишга рухсат берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
73. Махсус имтиҳонлар Баҳолаш маркази томонидан ташкил этилади ва ушбу махсус имтиҳонларнинг барча босқичлари учун тўловлар мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ миқдорда имтиҳон топширувчи талабгорлар томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-§. Касбий таълим ташкилотлари битирувчиларини мустақил баҳолаш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
74. 2027/2028 ўқув йилидан бошлаб ўқишга қабул қилинган тиббиёт ва фармацевтика соҳасида кадрлар тайёрловчи давлат ва нодавлат касбий таълим ташкилотлари битирувчиларининг (кейинги ўринларда — касбий таълим битирувчилари) билимларини бир босқичли мустақил баҳолаш махсус имтиҳони асосида давлат рўйхатидан ўтказиш тизими жорий этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
75. Касбий таълим битирувчилари учун давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича махсус имтиҳон ушбу Низом талаблари асосида бир босқичда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
76. Касбий таълим битирувчиси бир босқичли махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган тақдирда, тегишли йўналиш бўйича беш йил муддатга давлат рўйхатидан ўтказилади ва касбий фаолият юритишига рухсат этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
77. Касбий таълим битирувчиларига махсус имтиҳон учун таълим йўналишлар кесимидаги фанлар рўйхати, саволларнинг тиббиёт ва фармацевтика соҳалари бўйича тақсимоти ва имтиҳонларни ташкил этиш тартиби Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
78. Бир босқичли мустақил баҳолаш махсус имтиҳони Баҳолаш маркази томонидан ташкил этилади ва ушбу махсус имтиҳон учун тўлов мазкур Низомга 3-иловага мувофиқ миқдорда имтиҳон топширувчи талабгорлар томонидан тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-§. Махсус имтиҳонларни ўтказишнинг умумий тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
79. Ваколатли орган томонидан талабгорни махсус имтиҳондан ўтказиш жадвали тасдиқланади ҳамда расмий веб-сайтида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
80. Талабгорлар учун махсус имтиҳонлар Баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинма(филиал)ларидаги ёки таълим ташкилотларидаги махсус имтиҳон ўтказишга мослаштирилган ҳамда махсус камералар ўрнатилган хоналарда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳоннинг натижалари шу вақтнинг ўзида эълон қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳонлар якунида уларни ўтказишга масъул шахс томонидан баённома тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённомада қуйидаги маълумотлар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус имтиҳон ўтказилган жой ва сана;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус имтиҳонда ҳозир бўлган ва келмаган талабгорлар рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳар бир талабгорнинг фамилияси, исми ва отасининг исми, мутахассислиги ва бошқа маълумотлар, шунингдек, махсус имтиҳон натижасида олинган баллар кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баённома махсус имтиҳонни ўтказишга масъул шахс томонидан имзоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳонни топшириш жараёнида талабгорга қуйидагилар тақиқланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қонунчилик ҳужжатлари ва йўриқнома материаллар, ахборотномалар ва махсус адабиётлардан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мобил телефон ва бошқа алоқа воситаларидан фойдаланиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа талабгорлар билан суҳбатлашиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус имтиҳон хонасидан ташқарига чиқиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ушбу талабларни бузган талабгорлар махсус имтиҳон ўтказилаётган хонадан чиқариб юборилади ва махсус имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли органнинг кузатувчи сифатида иштирок этадиган ходимларидан бошқа бегона шахсларга Ваколатли органнинг рухсатисиз махсус имтиҳонда иштирок этишга рухсат берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
81. Махсус имтиҳонни топширишда талабгор шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг асл нусхаси (фуқаролик паспорти, идентификацияловчи ID-картаси, фуқаронинг хорижга чиқиш биометрик паспорти ёки ҳайдовчилик гувоҳномаси) тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсни тасдиқловчи ҳужжатга эга бўлмаган ёки махсус имтиҳонга кечиккан талабгорлар махсус имтиҳонга қатнашмаган ҳисобланади ва навбатдаги махсус имтиҳондан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади, бу ҳақида талабгор Давлат хизматлари маркази (ўзи келиб мурожаат қилган тақдирда) ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали (электрон тарзда мурожаат этган тақдирда) уч иш кунидан кечиктирмай хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
82. Агар талабгор тегишли тарзда хабардор қилинганидан кейин иккинчи марта махсус имтиҳонни топшириш учун келмаса, талабгорга давлат хизматини кўрсатиш рад қилинган ҳисобланади. Бунда давлат хизматидан фойдаланиш учун тўланган тўлов суммаси қайтариб берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатлар мазкур Низомда белгиланган умумий тартибда янгидан ариза бериш орқали қайта топширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
83. Махсус имтиҳоннинг очиқ ва ошкора ўтказилишини таъминлаш учун махсус имтиҳон жараёни аудио ва видеоёзувларда қайд этиб борилади ва видеотасвир ваколатли органда камида уч ой сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳон жараёнини аудио ва видеоёзувга қайд этиш ҳамда зарур ҳолларда Баҳолаш марказининг расмий веб-сайти орқали реал вақт режимида трансляция қилиш учун тегишли техник имкониятлар яратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон хоналари компьютерлар, овоз ёзиш имкониятига эга видеокамералар, Интернет жаҳон ахборот тармоғига уланиш воситалари, узлуксиз электр таъминоти воситалари ҳамда бошқа зарур техник жиҳозлар билан таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Хоналар мобил алоқа сигналларини тўсувчи тизимлар билан жиҳозланиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳонларни ташкил этиш, ахборот тизимларини яратиш, жорий этиш, ривожлантириш ва техник қўллаб-қувватлаш учун малакали мутахассислар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
84. Махсус имтиҳон тест саволлари, вазиятли масалалар ва амалий топшириқлар қонунчилик ҳужжатларига киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар, тиббиёт ва фармацевтика соҳасидаги замонавий илмий ютуқлар, касбий стандартлар, клиник протоколлар ҳамда амалдаги диагностика ва даволаш стандартларини ҳисобга олган ҳолда мунтазам равишда янгилаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-§. Тиббиёт олий таълим ташкилотлари талабалари учун мустақил баҳолаш махсус имтиҳони
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
85. Тиббиёт олий таълим ташкилотлари талабалари учун махсус имтиҳон компьютер воситасида ўтказиладиган тест синови 4 та бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлим учун 50 дақиқадан вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир бўлимда 50 тадан савол бўлади. Ҳар бир савол 4 та жавоб вариантидан иборат бўлади ва бир балли тизимда баҳоланади. Максимал балл 200 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовларида максимал баллнинг 70 фоизидан (140 балл) кам тўплаган талабгор махсус имтиҳондан ўтмаган ҳисобланади ва кейинги босқичга киритилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-§. Давлат рўйхатидан ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича махсус имтиҳонлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
86. Давлат рўйхатидан ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича махсус имтиҳон қуйидаги баҳолаш шаклларида ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) компьютер воситасида тест топшириқларини бажариш шаклида (кейинги ўринларда — тест синови);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) компьютер воситасида клиник вазиятга асосланган тест топшириқларини бажариш шаклида (кейинги ўринларда — вазиятли масала);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) симуляция қилинган шароитда амалий кўникмаларни бажариш шаклида (кейинги ўринларда — амалий кўникма).
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорнинг таълим даражаси, таълим йўналиши ва мутахассислиги хусусиятидан келиб чиққан ҳолда, махсус имтиҳон юқорида кўрсатилган баҳолаш шаклларининг биттаси, иккитаси ёки барчасини қўллаш орқали ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Икки ёки учта баҳолаш шакли белгиланган тақдирда, талабгор уларни мазкур бандда белгиланган кетма-кетликда топширади ва ҳар бир кейинги баҳолаш шаклига аввалги баҳолаш шаклидан муваффақиятли ўтганидан сўнг қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисликлар кесимида махсус имтиҳонда қўлланадиган баҳолаш шакллари Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мутахассисликлар кесимида махсус имтиҳоннинг мазмуний йўналишлари, баҳоланадиган касбий кўникмалар тақсимоти, вазиятли масалалар ва амалий кўникмаларни баҳолаш станциялари сони, шунингдек, имтиҳоннинг мазмуни, тузилиши ҳамда бошқа баҳолаш параметрларини белгиловчи имтиҳон спецификацияси Баҳолаш маркази томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
87. Тест синови иккита бўлимдан иборат бўлиб, ҳар бир бўлимни бажариш учун 50 дақиқа вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир бўлим 50 та тест топшириғидан иборат бўлади. Ҳар бир тест топшириғи учун тўртта жавоб варианти берилади ва тўғри жавоб бир балл билан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синовида тўплаш мумкин бўлган максимал балл 100 баллни ташкил этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бўлимлар ўртасида ўн дақиқагача танаффус берилиши мумкин. Бунда тугалланган бўлимга қайта киришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тест синови натижаси ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади ҳамда талабгорнинг тўплаган балли ва тўғри жавоблар улуши фоизда акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
88. Вазиятли масалалар талабгорнинг клиник фикрлаши, ташхис қўйиши, зарур текширув усулларини танлаши, даволаш тактикасини белгилаши, бемор хавфсизлигини таъминлаши, клиник қарор қабул қилиши ҳамда мутахассисликка хос бошқа касбий кўникмаларини баҳолашга қаратилган бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазиятли масалалар сони мутахассислик хусусияти ва баҳоланадиган кўникмалардан келиб чиққан ҳолда иккитадан бештагача этиб белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир вазиятли масала ўн иккитагача тест топшириғидан иборат бўлади. Ҳар бир тест топшириғи учун тўртта жавоб варианти берилади ва улардан биттаси тўғри жавоб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир вазиятли масалани бажариш учун 30 дақиқагача вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
89. Амалий кўникмалар симуляция қилинган шароитда объектив тузилган клиник имтиҳон (OSCE) усулида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий кўникмалар тренажёрлар, манекенлар, симуляторлар ва (ёки) стандартлаштирилган беморлардан фойдаланган ҳолда амалий топшириқларни бажариш орқали баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир станция учун, қоида тариқасида, камида ўн дақиқа вақт ажратилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий кўникмалар тасдиқланган чек-листлар ва баҳолаш мезонлари асосида баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий кўникмалар бўйича якуний натижа талабгорнинг барча мажбурий станцияларда тўплаган баллари асосида ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
90. Амалий кўникмаларни баҳолаш учун Баҳолаш маркази ва унинг ҳудудий бўлинмаларида станциялар ташкил этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Станциялар симуляция хоналари, тренажёрлар, манекенлар, симуляторлар, тиббий асбоб-ускуналар, сарфлаш материаллари ҳамда бошқа зарур воситалар билан жиҳозланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳар бир мутахассислик бўйича станция паспорти Баҳолаш маркази томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Станция паспортида қуйидагилар кўрсатилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
станциянинг номи ва баҳоланадиган касбий кўникма;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
станциянинг мақсади ва амалий топшириқ мазмуни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш мезонлари ва чек-листи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқни бажариш алгоритми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
топшириқни бажариш учун ажратиладиган вақт;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
зарур жиҳозлар ва сарфлаш материаллари рўйхати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стандартлаштирилган бемор учун сценарий, агар қўлланилса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон топшириғининг махфий мазмунини ошкор этмайдиган станцияга оид умумий маълумотлар Баҳолаш марказининг расмий веб-сайтида эълон қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
91. Амалий кўникмалар эксперт (мутахассис)лар томонидан баҳоланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар таркиби ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар тегишли мутахассислик бўйича белгиланган малака ва касбий тажриба талабларига жавоб бериши ҳамда баҳолаш усуллари бўйича тегишли тайёргарликдан ўтган бўлиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертлар фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги шартномалар асосида жалб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Экспертларнинг мутахассислиги ва сони талабгорларнинг мутахассислиги ва сони, станциялар сони ҳамда имтиҳон юкламасидан келиб чиққан ҳолда белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Амалий кўникмалар бўйича белгиланган минимал ўтиш мезонига эриша олмаган талабгор мазкур Низомда белгиланган тартибда ушбу баҳолаш шаклини қайта топшириш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
92. Тест синови топшириқлари ва вазиятли масалалар ҳар бир талабгор учун Баҳолаш марказининг ҳимояланган саволлар ва топшириқлар банкидан ахборот тизими орқали автоматик равишда шакллантирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Имтиҳон топшириқларини шакллантиришда тегишли мутахассислик бўйича тасдиқланган имтиҳон спецификацияси, касбий кўникмалар тақсимоти, топшириқларнинг мураккаблик даражаси ҳамда бошқа психометрик кўрсаткичлар ҳисобга олинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
93. Давлат рўйхатидан ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича махсус имтиҳоннинг ҳар бир баҳолаш шакли учун қуйидаги минимал ўтиш мезонлари белгиланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармацевтика соҳасида олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга талабгорлар учун — тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 70 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ва фармацевтика соҳасида касбий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга талабгорлар учун — тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 60 фоизи;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббий маълумотга эга бўлмаган, бироқ халқ табобатининг тегишли йўналишида тиббий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи ҳужжатга эга талабгорлар учун — тўплаш мумкин бўлган максимал баллнинг камида 60 фоизи.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор махсус имтиҳонда унга белгиланган барча баҳолаш шакллари бўйича минимал ўтиш мезонига эришган тақдирда, махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтган деб ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
94. Талабгор махсус имтиҳоннинг кейинги баҳолаш шаклидан ўта олмаган тақдирда, натижа эълон қилинган кундан эътиборан икки ой ичида аввал муваффақиятли топширган баҳолаш шаклини қайта топширмасдан, ўта олмаган баҳолаш шаклини икки мартагача қайта топшириш ҳуқуқига эга. Бунда янги ариза топшириш талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Белгиланган икки ойлик муддат ичида ёки берилган қайта топшириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда, ижобий натижага эриша олмаган талабгор махсус имтиҳонни мазкур Низомда белгиланган умумий тартибда қайта топширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
95. Мазкур Низомда назарда тутилган қайта топшириш имкониятларидан фойдаланган ҳолда, махсус имтиҳондан муваффақиятли ўта олмаган талабгор белгиланган умумий тартибда қайта ариза бериб, махсус имтиҳонни қайта топшириш ҳуқуқига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
96. Фавқулодда вазият, атрофдагилар учун хавфли касаллик тарқалиши таҳдиди, карантин ёки махсус имтиҳонни белгиланган тартибда ўтказиш имконини бермайдиган бошқа фавқулодда ҳолатлар юзага келганда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан тест синови ва (ёки) вазиятли масалалар масофавий технологиялардан фойдаланган ҳолда ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор шахсини ишончли идентификация қилиш, масофавий прокторингни амалга ошириш, ахборот хавфсизлигини, имтиҳон топшириқларининг махфийлигини ҳамда имтиҳон натижаларининг ишончлилигини таъминлашга доир қўшимча талаблар Баҳолаш маркази томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Фавқулодда вазият туфайли қайта давлат рўйхатидан белгиланган муддатларда ўтказиш имкони бўлмаган тақдирда, Соғлиқни сақлаш вазирлигининг буйруғига асосан давлат рўйхатидан ўтганликнинг амал қилиш муддати фавқулодда вазият даврига вақтинча узайтирилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
97. Саломатлик ҳолатига кўра махсус имтиҳонда белгиланган вақт давомида узлуксиз иштирок этишига қарши тиббий кўрсатмаси мавжуд бўлган талабгорга тест синови ва (ёки) вазиятли масалаларни икки кун давомида топширишга рухсат берилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунинг учун талабгор ариза топшириш вақтида саломатлик ҳолати ва тегишли тиббий кўрсатмани тасдиқловчи тиббий ҳужжатларни тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳон икки кун давомида ўтказилганда, талабгорнинг аввалги кунда тугалланган баҳолаш шакли ёки унинг тугалланган қисмига қайта киришига ҳамда берилган жавобларни ўзгартиришига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-§. Махсус имтиҳон натижалари устидан апелляция бериш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
98. Махсус имтиҳоннинг тегишли баҳолаш шакли бўйича белгиланган минимал ўтиш мезонига эриша олмаган ёки махсус имтиҳондан муваффақиятли ўтмаган талабгор имтиҳон натижаси эълон қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида апелляция комиссиясига ёзма равишда ёки Тиббий малака платформаси орқали электрон шаклда апелляция бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
99. Апелляция комиссияси камида уч нафар аъзодан иборат таркибда ваколатли орган томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси апелляцияни кўриб чиқишда талабгорни, шунингдек, заруратга кўра тегишли мутахассислик бўйича экспертларни жалб қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция берилишига сабаб бўлган баҳолашда бевосита иштирок этган экспертнинг апелляцияни кўриб чиқишда иштирок этишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
100. Апелляция комиссияси апелляция келиб тушган кундан эътиборан ўн иш куни ичида уни кўриб чиқади ва қабул қилинган қарор тўғрисида талабгорга ёзма ёки электрон шаклда хабар беради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляцияни кўриб чиқиш натижалари бўйича апелляция комиссияси қуйидаги қарорлардан бирини қабул қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус имтиҳоннинг тегишли баҳолаш шакли бўйича натижани ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
баҳолаш натижасини аниқлашда хатоликка йўл қўйилгани тасдиқланган тақдирда, апелляцияни қаноатлантириш ва тегишли баҳолаш шакли бўйича натижани қайта ҳисоблаш тўғрисида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
имтиҳон топшириғи, баҳолаш мезонлари, чек-лист, ахборот тизими ёки махсус имтиҳонни ўтказиш жараёнидаги талабгорнинг натижасига таъсир кўрсатган хатолик ёхуд техник носозлик тасдиқланган тақдирда, апелляцияни қаноатлантириш ва талабгорга тегишли баҳолаш шаклини қўшимча тўлов ундирмасдан қайта топшириш имконини бериш тўғрисида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
101. Белгиланган муддат ўтгандан кейин берилган ёки мазкур Низомда белгиланган апелляция бериш талабларига жавоб бермайдиган апелляция кўриб чиқилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Махсус имтиҳоннинг тегишли баҳолаш шакли бўйича натижани ўзгаришсиз қолдириш ва апелляцияни қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор апелляцияда келтирилган важлар ўз тасдиғини топмаган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
102. Апелляция комиссияси томонидан талабгорга махсус имтиҳоннинг тегишли баҳолаш шаклини қайта топшириш имконини бериш тўғрисида қарор қабул қилинган тақдирда, ушбу баҳолаш шакли мазкур Низомда белгиланган тартибда қайта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тегишли баҳолаш шаклини қайта топшириш учун талабгордан қўшимча тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
103. Бир махсус имтиҳоннинг айни бир баҳолаш шакли натижаси юзасидан такроран апелляция беришга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция натижалари бўйича қабул қилинган ваколатли органнинг қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Давлат рўйхатидан ўтганликни бекор қилиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
104. Давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳноманинг амал қилиши Реестрда шахснинг тегишли мутахассислик бўйича мақомини ўзгартириш орқали бекор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг амал қилиши қуйидаги ҳолларда бекор қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ёки фармацевтика ходими гувоҳномани бекор қилиш тўғрисида ариза билан мурожаат қилганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказиш учун тақдим этилган ҳужжатларнинг сохталиги ёки маълумотларнинг ҳаққоний эмаслиги аниқланган ва бу ваколатли органнинг қарори ёки суднинг қонуний кучга кирган ҳужжати билан тасдиқланган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йил кетма-кет узлуксиз касбий ривожланиш бўйича қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий талаблар бажарилмаган ҳамда аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун берилган уч ойлик муддатда ушбу талаблар бажарилмаган тақдирда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки қарорига мувофиқ шахс тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан муддатсиз маҳрум қилинганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахс вафот этганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки қарорига мувофиқ шахс тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан муайян муддатга маҳрум қилинган тақдирда, унинг давлат рўйхатидан ўтганлик мақоми ушбу муддатга тўхтатиб турилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш берувчи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини чеклаш ёки бекор қилиш учун асос бўлиши мумкин бўлган ҳолатлар тўғрисида маълумот тақдим этилганда, ваколатли орган ушбу маълумотларни қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда кўриб чиқади ва тегишли қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
105. Тиббиёт ёки фармацевтика ходими касбий фаолиятни амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий талабларни бузганлиги аниқланган тақдирда, Баҳолаш маркази унга аниқланган қоидабузарликларни бартараф этиш тўғрисида ёзма огоҳлантириш беради ва уларни бартараф этиш учун ўттиз кунгача муддат белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
106. Белгиланган муддатда қоидабузарликлар бартараф этилмаган ёки ёзма огоҳлантириш берилган кундан эътиборан бир йил давомида касбий фаолиятни амалга оширишга доир мажбурий талаблар такроран бузилган тақдирда, Баҳолаш маркази гувоҳноманинг амал қилишини уч ойгача муддатга тўхтатиб туриш тўғрисида қарор қабул қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган даврда шахс тегишли мутахассислик бўйича тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланишга ҳақли эмас. Бунда Реестрда шахснинг тегишли мутахассислик бўйича мақоми шунга мувофиқ ўзгартирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
107. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туришга сабаб бўлган ҳолатлар бартараф этилган тақдирда, Баҳолаш маркази гувоҳноманинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилади ва Реестрда шахснинг тегишли мутахассислик бўйича мақомини ўзгартиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
108. Баҳолаш маркази қуйидаги ҳолларда гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга мурожаат қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳнома қалбаки ҳужжатлар ёки била туриб ҳаққоний бўлмаган маълумотлар тақдим этиш орқали олингани аниқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳноманинг амал қилиши тўхтатиб турилган муддатда уни тўхтатиб туришга сабаб бўлган қоидабузарликлар бартараф этилмаганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳноманинг амал қилиши тикланган кундан эътиборан бир йил давомида шахс касбий фаолиятни амалга оширишга доир қонунчилик ҳужжатларида белгиланган мажбурий талабларни такроран бузгани белгиланган тартибда тасдиқланганда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг касбий фаолиятида йўл қўйган қоидабузарлиги беморнинг ўлимига ёки унинг соғлиғига оғир зарар етказилишига сабаб бўлганлиги ваколатли органларнинг тегишли ҳужжатлари билан тасдиқланганда.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
109. Суднинг қонуний кучга кирган ҳукми ёки қарори билан шахс тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган тақдирда, Баҳолаш марказининг гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида судга алоҳида мурожаат қилиши талаб этилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда шахс тиббий ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқидан муддатсиз маҳрум қилинган бўлса, гувоҳноманинг амал қилиши бекор қилинади, муайян муддатга маҳрум қилинган бўлса, гувоҳноманинг амал қилиши ушбу муддатга тўхтатиб турилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
110. Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги маълумот Баҳолаш маркази томонидан Реестрга киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ёки бекор қилиш тўғрисида қабул қилинган қарор ҳақида шахсга қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида Тиббий малака платформаси орқали электрон шаклда хабар берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Баҳолаш марказининг гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш ёки тиклаш тўғрисидаги қарори, шунингдек, гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш билан боғлиқ ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда шикоят қилиниши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
111. Гувоҳноманинг амал қилишини бекор қилиш тўғрисида қарор қабул қилинган кундан эътиборан уч иш куни ичида Баҳолаш маркази тиббиёт ёки фармацевтика ходимини, унинг иш берувчисини ҳамда манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларини Тиббий малака платформаси, идоралараро электрон ахборот алмашинуви тизими ва (ёки) бошқа электрон алоқа воситалари орқали хабардор қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг амал қилиши бекор қилингани тўғрисидаги маълумот Реестрга қарор қабул қилинган кундан кечиктирмай киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
112. 2030 йил 1 январдан бошлаб тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг давлат рўйхатидан ўтганлик тўғрисидаги гувоҳномаси бекор қилинган тақдирда, Баҳолаш маркази бу ҳақида ходим меҳнат фаолиятини амалга ошираётган муассаса ва (ёки) ташкилотга электрон шаклда хабарнома юборади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Гувоҳноманинг бекор қилиниши ходимнинг ушбу гувоҳномада кўрсатилган мутахассислик бўйича касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи тугатилишига ва иш берувчи томонидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тегишли чоралар кўрилишига асос бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
113. Гувоҳномасининг амал қилиши бекор қилинган тиббиёт ёки фармацевтика ходими, унинг касбий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини чекловчи ҳолатлар бартараф этилганидан сўнг, мазкур Низомда белгиланган умумий тартибда давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида қайта мурожаат қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгор давлат рўйхатидан ўтказиш учун мазкур Низомда белгиланган барча талабларга жавоб бериши ҳамда махсус имтиҳон назарда тутилган ҳолларда ундан муваффақиятли ўтиши шарт.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
114. Гувоҳномасининг амал қилиши бекор қилинган шахс давлат рўйхатидан ўтказиш учун белгиланган махсус имтиҳондан муваффақиятли ўта олмаган тақдирда, уни вақтинча давлат рўйхатидан ўтказишга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7-боб. Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестрини юритиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
115. Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестри (кейинги ўринларда — Реестр) Тиббий малака платформасида электрон шаклда Баҳолаш маркази томонидан юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр манфаатдор давлат органлари ва ташкилотларининг ахборот тизимлари, шу жумладан, «hrm.argos.uz», Ягона миллий меҳнат тизими, таълим соҳасидаги ҳамда бошқа давлат ахборот тизимлари билан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда идоралараро электрон ҳамкорлик асосида интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
116. Баҳолаш маркази Реестрдаги маълумотларнинг тўлиқлиги ва ишончлилигини, уларнинг бутлиги ва сақланишини, шунингдек, ахборот хавфсизлиги ҳамда шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш бўйича қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
117. Реестрга давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказилган шахслар тўғрисида, шу жумладан, қуйидаги маълумотлар киритилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шахсни идентификация қилиш учун зарур маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим ва касбий малакаси тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказилган мутахассислиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
давлат рўйхатидан ўтказиш тури ва мақоми;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳноманинг рақами, берилган санаси ва амал қилиш муддати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
гувоҳноманинг амал қилишини тўхтатиб туриш, тиклаш ёки бекор қилиш тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
касбий фаолиятни амалга оширишга доир белгиланган чекловлар, агар мавжуд бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мазкур Низомда назарда тутилган бошқа маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
118. Реестрга маълумотларни киритиш, ўзгартириш, тўхтатиб туриш, тиклаш ёки бекор қилиш билан боғлиқ ҳар бир ҳаракат ахборот тизимида автоматик равишда қайд этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ҳаракат амалга оширилган сана ва вақт, ҳаракат тури ҳамда уни амалга оширган ваколатли шахс тўғрисидаги маълумотлар ахборот тизимида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
119. Иш берувчи тиббиёт ёки фармацевтика ходимини тегишли мутахассислик бўйича ишга қабул қилишда, шунингдек, унинг касбий фаолиятини давом эттириши даврида ходимнинг давлат рўйхатидан ўтганлик мақоми, гувоҳномасининг амал қилиш муддати ва касбий фаолиятига доир мавжуд чекловларни Реестр орқали текширади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Давлат рўйхатидан ўтганлик мақоми мавжуд бўлмаган, гувоҳномасининг амал қилиши тўхтатиб турилган ёки бекор қилинган шахснинг тегишли мутахассислик бўйича касбий фаолият билан шуғулланишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
120. Реестрдаги маълумотлар давлат органлари ва ташкилотларига идоралараро электрон ҳамкорлик орқали, юридик ва жисмоний шахсларга эса шахсга доир маълумотларни ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик ҳужжатлари талабларига риоя этган ҳолда Реестрнинг очиқ қисми ёки электрон сўров орқали тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
121. Реестрнинг очиқ қисмида шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми, мутахассислиги, давлат рўйхатидан ўтганлик мақоми, гувоҳнома рақами, унинг амал қилиш муддати ҳамда касбий фаолиятни амалга оширишга доир чекловлар мавжудлиги тўғрисидаги маълумотлар акс эттирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Шахсга доир бошқа маълумотлардан фойдаланиш ва уларни тақдим этиш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
122. Реестрдаги нотўғри ёки тўлиқ бўлмаган маълумотлар шахснинг мурожаати, ваколатли давлат органи ёки ташкилотининг тасдиқланган маълумоти ёхуд идоралараро электрон ҳамкорлик орқали олинган ишончли маълумотлар асосида Баҳолаш маркази томонидан тузатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр маълумотларига киритилган ўзгартиришлар тарихи ахборот тизимида сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Реестр маълумотларининг архив ва захира нусхалари белгиланган тартибда шакллантирилади ҳамда ахборот хавфсизлиги талабларига мувофиқ сақланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
123. Ўзбекистон Республикасининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ва бошқа махсус ваколатли давлат органларининг тиббий таъминот бўлинмаларида хизмат қилаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари давлат рўйхатидан Тиббий малака платформасининг алоҳида ҳимояланган модули орқали ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мазкур модулдаги маълумотлардан фойдаланиш, уларни бошқа ахборот тизимларига узатиш ва Реестрнинг очиқ қисмида акс эттириш қонунчилик ҳужжатларида белгиланган ахборот хавфсизлиги, давлат сирлари ва қонун билан қўриқланадиган бошқа сирларни муҳофаза қилиш талабларини ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
124. Ушбу Низомда тартибга солинмаган масалалар Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан тартибга солинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
125. Ушбу Низом талаблари бузилишида айбдор шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларни мустақил баҳолаш махсус имтиҳонларидан, давлат рўйхатидан ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Босқичлар

Субъектлар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

Талабгор

Мустақил баҳолаш махсус имтиҳонларидан, давлат рўйхатидан ва қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига мурожаат этади ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёхуд Тиббий малака платформаси орқали мурожаат қилади.

Навбатдаги мажбурий махсус имтиҳон муддати келганда ёки ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари

2-босқич

1. Талабгор

2. Давлат хизматлари маркази

3. ЯИДХП

4. Тиббий малака платформаси

Талабгор ёки унинг номидан ариза бериш ҳуқуқига эга бўлган шахс Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали сўровномани тўлдиради ва белгиланган тўловни тўлайди ҳамда сўровномани ваколатли органга юборади.

1. Сўровнома тўлдирилгандан кейин ўн дақиқада

(давлат хизматлари маркази орқали)

2. Автоматик тарзда

(ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали)

3-босқич

Ваколатли орган

(Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малакасини баҳолаш маркази)

Сўровномани ўрганиб чиқади ва талабгорни махсус имтиҳонга қўйиш ёки қўймаслик тўғрисида қарор қабул қилади. Бунда ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганда, сўровномани қабул қилмасдан Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали талабгорга асослантирилган хабарнома юборади.

Беш иш куни ичида

4-босқич

Ваколатли орган

Махсус имтиҳонда қўйилган талабгорга махсус имтиҳонни ўтказиш санаси, вақти ва жойи каби маълумотлар ваколатли орган томонидан Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали талабгорнинг шахсий кабинетига электрон шаклда юборилади ва талабгор SMS-хабарнома ва (ёки) электрон почта орқали хабардор қилинади.

Махсус имтиҳон ўтказиладиган санадан камида уч кун олдин

5-босқич

Ваколатли орган

Талабгорни махсус имтиҳондан ўтказади.

Тасдиқланган жадвал асосида

6-босқич

Ваколатли орган

Махсус имтиҳон якунлари бўйича гувоҳнома расмийлаштиради ва тасдиқлайди ҳамда Давлат хизматлари марказига ёки ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали талабгорга юборади.

Махсус имтиҳон ўтгандан кейин ўн иш куни ичида

7-босқич

Ваколатли орган

Махсус имтиҳонга қатнашмаган талабгор навбатдаги махсус имтиҳондан ўтадиган талабгорлар рўйхатига киритилади ва бу ҳақида Давлат хизматлари марказига ёки талабгорга ЯИДХП ёхуд Тиббий малака платформаси орқали хабардор қилинади.

Уч иш куни ичида

8-босқич

Давлат хизматлари маркази

1. Гувоҳнома олингандан сўнг уни талабгорнинг электрон манзилига юборади ва талабгорни бу ҳақда ахборот-коммуникация тизими орқали хабардор қилади.

1. Ўн дақиқада

2. Талабгор ўзи келиб мурожаат қилганда, гувоҳномани электрон ёки қоғоз шаклида унга тақдим этади.

2. Талабгорнинг сўровига кўра

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Талабгорларни давлат рўйхатидан ёки қайта давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш учун

СЎРОВНОМА

I. Талабгор тўғрисида маълумот

1.

Ф.И.О.:

2.

Яшаш манзили:

3.

Телефон рақами:

4.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

II. Малакасига оид маълумотлар

1.

Иш жойи (мавжуд бўлса):

2.

Лавозими (мавжуд бўлса):

3.

Умумий иш стажи (мавжуд бўлса):

4.

Давлат рўйхатидан ёки қайта давлат рўйхатидан ўтадиган мутахассислиги бўйича иш стажи ва мутахассислик номи (тиббиёт олий таълим ташкилотлари талабаларидан талаб этилмайди):

III. Кейинги 5 йил давомида малака оширгани

1.

Малака ошириш мавзуси

2.

Тўпланган кредитлари ҳажми

3.

Малака оширганлиги тўғрисидаги сертификатлар рақами ва санаси

Сўровнома тўлдирилган сана ва рақам

_________________________

_________________________

(сана)

(рақам)

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгорларни мустақил баҳолаш бўйича махсус имтиҳонлардан, давлат рўйхатидан, қайта давлат рўйхатидан ва вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш бўйича давлат хизматлари кўрсатилгани учун ундириладиган тўловлар миқдори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

Т/р

Талабгорлар

Ундириладиган тўловлар миқдори

(базавий ҳисоблаш миқдорининг)

Давлат рўйхатидан ўтказиш ва мустақил баҳолаш махсус имтиҳони

1.

Тиббиёт олий таълим ташкилотлари иккинчи ёки учинчи курс талабаларини мустақил баҳолаш махсус имтиҳони учун

Ярим баравари миқдорида

2.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида касбий таълим олганлик тўғрисидаги ёки тиббий маълумотга эга бўлмаган халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда, тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг халқ табобатининг тегишли йўналишлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш учун ҳужжатга эга талабгорлар учун

Бир баравари миқдорида

3.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга махсус имтиҳоннинг фақат тест синови шаклини топширадиган талабгорлар учун

Бир баравари миқдорида

4.

Тиббиёт ва фармацевтика соҳасида олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга махсус имтиҳоннинг тест синови, вазиятли масала ва амалий кўникма шаклини топширадиган талабгорлар учун

Икки баравари миқдорида

Махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиш

5.

Мазкур Низомда назарда тутилган ҳолларда, махсус имтиҳонсиз давлат рўйхатидан ўтказиш учун

Ярим баравари миқдорида

6.

Мазкур Низомда белгиланган ҳолларда, тиббиёт ва фармацевтика ходимларини вақтинча давлат рўйхатидан ўтказиш учун

Ярим баравари миқдорида

Қайта давлат рўйхатидан ўтказиш махсус имтиҳони

7.

Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга фақат тест синови шаклини топширадиган талабгорлар учун

Бир баравари миқдорида

8.

Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган, тиббиёт ва фармацевтика соҳасида олий таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатга эга махсус имтиҳоннинг тест синови, вазиятли масала ва амалий кўникма шаклини топширадиган талабгорлар учун

Икки баравари миқдорида

9.

Аввал давлат рўйхатидан ўтказилган, тиббиёт соҳасида касбий таълим олганлик тўғрисидаги ёки тиббий маълумотга эга бўлмаган халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда, тиббий хизмат кўрсатиш фаолиятини лицензиялаш бўйича махсус комиссиянинг халқ табобатининг тегишли йўналишлари бўйича тиббий фаолият билан шуғулланиш учун ҳужжатга эга талабгорлар учун

Бир баравари миқдорида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
4-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Тиббиёт ва фармацевтика ходимининг давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Электрон ҳужжатнинг

идентификация рақами

Ушбу гувоҳнома

______________________________________________________________________________га

(Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

________________________________________________________________________________

(диплом ёки гувоҳномага мувофиқ олган мутахассислиги)

_________________________________________________________________________ бўйича

(олган ихтисослиги)

давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига рўйхатга олингани тўғрисида ёзув киритилгани тасдиқланади.

Рўйхатга олинган сана:

Рўйхат қайдининг амал қилиш муддати тугайдиган сана:

________________

________________

(кун, ой, йил)

(кун, ой, йил)

ID-рақам (тиббиёт / фармацевтика ходимининг ЖШШИРи):

_________________________

Гувоҳномани берган ташкилот:

__________________________________________________________________________________________

(Давлат рўйхатидан ўтказган органнинг тўлиқ номи)

QR-код ўрни

Гувоҳноманинг ҳақиқийлиги QR-код орқали Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестридан текширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини давлат рўйхатидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга
5-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш

НАМУНА

Тиббиёт ва фармацевтика ходимининг вақтинча давлат рўйхатидан ўтгани тўғрисида

ГУВОҲНОМА

Электрон ҳужжатнинг

идентификация рақами

Ушбу гувоҳнома

____________________________________________________________________________га

(Ўзбекистон Республикаси тиббиёт ёки фармацевтика ходимининг фамилияси, исми, отасининг исми)

______________________________________________________________________________

(диплом ёки гувоҳномага мувофиқ олган мутахассислиги)

_______________________________________________________________________ бўйича

(олган ихтисослиги)

давлат рўйхатидан ўтказиш тизимига вақтинча рўйхатга олингани тўғрисида ёзув киритилгани тасдиқланади.

Рўйхатга олинган сана:

Рўйхат қайдининг амал қилиш муддати тугайдиган сана:

________________

________________

(кун, ой, йил)

(кун, ой, йил)

ID-рақам (тиббиёт / фармацевтика ходимининг ЖШШИРи):

_________________________

Гувоҳномани берган ташкилот:

_________________________________________________________________________

(Давлат рўйхатидан ўтказган органнинг тўлиқ номи)

QR-код ўрни

Гувоҳноманинг ҳақиқийлиги QR-код орқали Тиббиёт ва фармацевтика мутахассисларининг ягона электрон реестридан текширилади.

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 19 октябрдаги 577-сонли қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 21 февралдаги 80-сон қарори билан тасдиқланган Махсус электрон тизим орқали айрим фаолият турларини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги ягона низомда *:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 27-илованинг 9-банди учинчи устунининг «а» кичик банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«а) ходимларнинг қуйидаги талабларга мувофиқ бўлиши:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
стационар турдаги нодавлат тиббиёт ташкилотида операция бўлими ташкил этилган тақдирда, ихтисослиги бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган операция қилувчи хирург ҳамда анестезиолог-реаниматолог, хирургия ихтисослиги бўйича давлат рўйхатидан ўтказилган ассистент врач, давлат рўйхатидан ўтказилган анестезиология-реаниматология ҳамда операция хонаси ҳамшираси;*
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бош врачда — олий тиббий маълумот ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги, бошқа врач-мутахассисларда (олий тиббий таълим маълумотига эга бўлмаган, халқ табобати усулларидан фойдаланган ҳолда тиббий фаолият билан шуғулланувчи шахслардан ташқари) тегишли тиббий мутахассислик бўйича олий маълумот ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий мутахассис жалб этилган тақдирда, операция қилувчи врачда камида етти йиллик иш стажи ёки етакчи тиббий муассасалар ёки клиникаларнинг операция қилувчи врачининг зарур касбий кўникмаларга эга эканлигини тасдиқловчи тавсияномаси;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
туғруқни қабул қилиш ташкил этилганда давлат рўйхатидан ўтказилган акушер-гинеколог, анестезиолог-реаниматолог, неонатолог ва клиник лаборант врачлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
мутахассис-врачларда белгиланган тартибда олинган малака ошириш бўйича амалдаги сертификат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда хорижий мамлакатларда олинган маълумот тўғрисидаги ҳужжатларнинг нострификацияси (эквивалентлигини белгилаш) ҳақидаги гувоҳноманинг давлат намунаси (агар нострификация қилиш талаб этилса);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
хорижий таълим муассасасини тамомлаган мутахассисни ишга жалб қилишда мутахассислиги бўйича давлат рўйхатидан ўтказилганлигини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ходимида — стерилизация ускунасида ишлаш бўйича ўқувдан ўтганлигини тасдиқловчи ҳужжат (агар стерилизация бўлими мавжуд бўлса)»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 28-илованинг 9-банди учинчи устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«е» кичик банд «штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган» сўзларидан кейин «ва давлат рўйхатидан ўтказилган,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«ж» кичик банддаги «штатида тегишли ихтисосликка эга бўлган» сўзлари «штатида фармацевтик маълумотга эга бўлган ва давлат рўйхатидан ўтказилган» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«з» кичик банд «штатида олий фармацевтик маълумотга эга бўлган» сўзларидан кейин «ва давлат рўйхатидан ўтказилган,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 29-илованинг 9-банди учинчи устунида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«г» кичик банд «олий тиббий маълумотга эга бўлган» сўзларидан кейин «ва давлат рўйхатидан ўтказилган,» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«д» кичик банд «ихтисослиги бўйича ўрта махсус касбий маълумотга эга бўлган» сўзларидан кейин «ва давлат рўйхатидан ўтказилган» сўзлари билан тўлдирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Тиббиёт ва фармацевтика ходимларини аттестациядан ўтказиш ва уларга малака тоифалари бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентини тасдиқлаш тўғрисида» 2023 йил 18 сентябрдаги 477-сон қарорида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 2-банд «(кейинги ўринларда — ЯИДХП)» сўзларидан кейин «ёки Тиббий малака платформаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«4. Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ҳар беш йилда бир марта малака тоифасини бериш бўйича навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Илгари аттестациядан ўтмаган ёки биринчи бор ишга кираётган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари мутахассислиги бўйича малака тоифасини бериш мақсадида мажбурий аттестациядан ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимлари ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари малака тоифасини бериш бўйича аттестациядан ўтказилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестациядан, шунингдек, навбатдан ташқари аттестациядан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари навбатдаги мажбурий аттестацияга беш йилдан сўнг жалб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга ўз муддатида жалб этилиши учун тиббиёт ва фармацевтика ходимлари фаолият кўрсатаётган ташкилот раҳбари шахсан жавобгар ҳисобланади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«5. Қуйидагилар навбатдаги малака тоифасини бериш бўйича мажбурий аттестацияга жалб этилмайди:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладор аёллар, улар ҳомиладор бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ҳомиладорлик ва туғиш ҳамда болани парвариш қилиш таътилларида бўлган аёллар, улар таътилда бўлган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин бир йил давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тиббиёт ёки фармацевтика фаолияти билан шуғулланаётган уч ёшгача болалари бор аёллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
узоқ вақт (уч ойдан ортиқ вақт мобайнида) даволанаётган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари, улар даволанаётган даврда ҳамда ишга чиққанидан кейин олти ой давомида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
чет эл давлатларига ўқишга, қайта тайёрлаш ва малака ошириш курсларига юборилган (расмий ҳужжатлар билан асосланиши лозим) тиббиёт ва фармацевтика ходимлари»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«6. Ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, малака тоифасини оширган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига оширилган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда навбатдан ташқари аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг малака тоифаси туширилмайди ҳамда уларга навбатдан ташқари аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«9. Учинчи малака тоифаси — керакли назарий билимга эга бўлган, лекин иккинчи малака тоифасини олиш учун зарур иш стажига эга бўлмаган қуйидаги тиббиёт ва фармацевтика ходимларига берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи марта ишга кираётган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг олий ва ўрта махсус, профессионал ва (ёки) хорижий таълим ташкилотларида — олган тиббий ёки фармацевтик мутахассислиги бўйича;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
магистратура, интернатура, клиник ординатурани тамомлаган ёки қайта тайёрлашдан ўтган тиббиёт ва фармацевтика ходимларига — эгаллаган тор мутахассислиги бўйича.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Учинчи малака тоифаси тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг давлат ва нодавлат тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларига ишга кириши учун ва ушбу ташкилотлар фаолиятини лицензиялашга шароит яратиш мақсадида берилади. Давлат тиббиёт ва фармацевтика ташкилотларининг учинчи малака тоифасига эга тиббиёт ва фармацевтика ходимлари учун малака тоифасига эга бўлмаган тиббиёт ва фармацевтика ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари қўлланилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10-банддаги «уч йил» сўзлари «бир йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11-банддаги «беш йил» сўзлари «уч йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12-банддаги «етти йил» сўзлари «беш йил» сўзлари билан алмаштирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«15. Зарур иш стажига эга бўлган тиббиёт ёки фармацевтика ходимларига муддатидан олдин навбатдаги малака тоифаси берилиши мумкин.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«18. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланиш учун Давлат хизматлари марказига ўзи келиб мурожаат этади ёки Ўзбекистон Республикаси Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) ёки Тиббий малака платформасида рўйхатдан ўтади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аризалар ЯИДХП ҳамда Тиббий малака платформаси орқали дам олиш ва байрам кунларидан қатъи назар, ҳар куни 24 соат давомида юборилиши мумкин»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19, 20, 25, 28, 35 ва 62-бандлар «ЯИДХП» сўзидан кейин «ёки Тиббий малака платформаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«21. Давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун қуйидаги миқдорларда тўлов ундирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
шифокор ва фармацевтлардан — базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдорида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимларидан — базавий ҳисоблаш миқдорининг бир баравари миқдорида»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«22. Давлат хизматлари кўрсатилиши учун ЯИДХП ва Тиббий малака платформаси орқали мурожаат этилганда, белгиланган тўлов суммасининг 90 фоизи ундирилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23-банд қуйидаги мазмундаги «в» кичик банд билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«в) Тиббий малака платформаси орқали мурожаат қилинганда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
0,5 фоизи — Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги ҳузуридаги «Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази» давлат муассасасининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига йиғим тўланганлиги Ягона биллинг тизими орқали тасдиқланганлиги учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қолган маблағлар — ваколатли органнинг Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Ғазначилик хизмати қўмитасидаги махсус ҳисобварағига ўтказилади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29-банднинг тўртинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур Регламентнинг 9 — 13, 15, 19, 21 ва 29-бандларида кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32-банднинг иккинчи хатбошиси «мавжуд малака тоифасидан бир поғона туширилади» сўзларидан кейин «, яъни мавжуд малака тоифасини такроран олиш учун мурожаат қилади» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33-банд қуйидаги мазмундаги тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Бунда «Олий ҳамширалик иши» мутахассислигига эга бўлган ҳамширалар, ўрта тиббиёт ва ўрта фармацевтика ходимлари фақат онлайн компьютер-тест синовидан ўтказилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
48-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«48. Аттестациянинг иккинчи босқичида олинган умумий баллар йиғиндиси ҳар бир талабгор бўйича аттестация комиссияси томонидан қуйидагича қарор қабул қилиниши учун асос бўлади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори (50) баллнинг 60 фоизи ёки 30 балл ва ундан юқориси учун — талабгорлик қилаётган малака тоифасига лойиқ деб топиш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 50 фоизи (25 балл)дан 60 фоизи (30 балл)гача — талабгорлик қилаётган малака тоифасидан бир поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 45 фоизи (22,5 балл)дан 50 фоизи (25 балл)гача — талабгорлик қилаётган малака тоифасидан икки поғона паст малака тоифаси бериш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизи (20 балл)дан 45 фоизи (22,5 балл)гача — талабгорлик қилаётган малака тоифасидан уч поғона паст малака тоифасини бериш ҳақида;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тўпланиши мумкин бўлган энг юқори баллнинг 40 фоизи (20 балл)дан кам балл учун ёки мазкур банднинг учинчи, тўртинчи, бешинчи хатбошиларига мувофиқ тегишли паст поғонадаги малака тоифаси мавжуд бўлмаган ҳолларда — малака тоифаси беришга нолойиқ деб топиш ҳақида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Аттестациянинг иккинчи босқичида тўпланган умумий баллар йиғиндиси максимал 50 баллнинг 60 фоизидан кам бўлгани учун талабгор умумий асосларда аттестациядан ўтиш учун ҳужжатларини топшириши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда малака тоифаси беришга нолойиқ деб топилган ёки малака тоифаси туширилган талабгор кейинги аттестацияда қатнашиб, аттестациядан ўта олмаган ёхуд малака тоифаси пасайтирилган тиббиёт ва фармацевтика ходимларининг амалда бўлган малака тоифаси туширилмайди ҳамда уларга аттестацияда қатнашишдан олдин амалда бўлган малака тоифаси бўйича ҳақ тўланади.»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
51-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«51. Аттестация тугагандан бошлаб ўн иш куни ичида аттестация якунлари бўйича ваколатли органнинг тегишли буйруғи қабул қилинади ва мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ шаклда QR-код (матрик штрихли код) қўйилган сертификатни расмийлаштиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган сертификатни Давлат хизматлари маркази ёки ЯИДХП ёки Тиббий малака платформаси орқали талабгорга юборади, ушбу сертификат Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудларида юридик кучга эга бўлади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-илованинг 1-босқичи «Чора-тадбирлар» устуни, 2-босқичи «Масъуллар», «Муддатлар» ҳамда «Чора-тадбирлар» устунлари, 3-босқичи «Чора-тадбирлар» устуни, 6 ва 7-босқичларининг «Чора-тадбирлар» устунлари «ЯИДХП» сўзидан кейин «ёхуд Тиббий малака платформаси» сўзлари билан тўлдирилсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-илова шаклидан «my.gov.uz» сўзлари чиқариб ташлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. 2-илованинг 1-банди 2030 йил 1 январдан кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 21.10.2026 й., 09/26/577/1054-сон)