12.10.2026 йилдаги ПҚ-368-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президентининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Транспорт-логистика тизимини ривожлантиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Мамлакатимизнинг транспорт-логистика тизимини янада ривожлантириш, транзит юк ташувлари ҳажмини ошириш, транспорт-логистика корхоналари фаолиятини қўллаб-қувватлаш ва уларнинг рақобатбардошлигини ошириш, транспорт-логистика марказлари, омборлар ва терминаллар фаолиятини замонавий ахборот технологиялари асосида ривожлантириш, соҳада шаффофлик ва самарадорликни таъминлаш мақсадида қарор қиламан:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
I. Мақсадлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Қуйидагилар 2026 — 2030 йилларда транспорт-логистика тизимини ривожлантиришнинг асосий мақсадли кўрсаткичлари этиб белгилансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани, Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл ва Оҳангарон туманларини транспорт-логистика соҳасига ихтисослаштириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш (Terminal Operating System) ва омборни бошқариш тизимларини (Warehouse Management System) жорий этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) транспорт-логистика марказлари тармоғини янада ривожлантирган ҳолда уларнинг юкларга ишлов бериш йиллик қувватини камида 40 млн тоннага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) транспорт ва логистика хизматлари экспортини 3,5 млрд АҚШ долларига ҳамда республика ҳудуди орқали транзит юкларини ташиш ҳажмини 18,5 млн тоннага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) транспорт-логистика марказларини зарур инфратузилма билан таъминлаш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ж) республикадаги барча талабларга жавоб берувчи халқаро қуруқлик портлари сонини ҳозирги 24 тадан 30 тага етказиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(з) Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктларининг юк транспорт воситаларини ўтказиш қобилиятини ҳамда транспорт-логистика марказларида контейнерларга ишлов бериш қувватини икки баробарга ошириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
II. Республикада янги транспорт-логистика марказларини ташкил қилиш ҳамда қуруқлик портлари сонини ошириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ҳамда Божхона қўмитасининг 2030 йил якунига қадар қуйидаги лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Андижон вилоятининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Хонобод шаҳрида 100 гектар ва келгусида босқичма-босқич 300 гектаргача ер майдонида хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида транспорт-логистика марказини (қуруқлик порти), «Хонобод» чегара божхона постига яқин ҳудудда Божхона қўмитаси томонидан 5 гектардан кам бўлмаган ер майдонида автотураргоҳ ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан 30 гектар ер майдонида халқаро чегара ўтказиш станциясини барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Хўжаобод туманидаги «Дўстлик» чегара божхона постига олиб борувчи автомобиль йўли бўйида автотураргоҳ барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Тошкент вилоятининг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Оҳангарон туманида «Тошкент вилояти махсус иқтисодий зона дирекцияси» ДМга ажратилган ер майдонининг 50 гектаргача бўлган қисмида хорижий ва маҳаллий инвесторлар иштирокида «А» тоифадаги транспорт-логистика марказини (қуруқлик порти) барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) Янгийўл туманида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан «Ўзбекистон» темир йўл станциясини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(iii) Қибрай туманидаги «С. Нажимов» чегара божхона постига туташ ҳудудда Божхона қўмитаси томонидан 20 гектаргача бўлган ер майдонида Божхона терминали ва автотураргоҳ барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Тошкент шаҳрининг Янгиҳаёт туманида «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ томонидан мавжуд «Жалоир» темир йўл станциясини кенгайтириш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Сурхондарё вилоятининг Термиз туманида «Айритом» чегара божхона постига туташ ҳудудда Божхона қўмитаси томонидан 27 гектаргача бўлган ер майдонида Божхона терминали ва автотураргоҳ барпо этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(д) Бухоро вилоятининг Олот ва Сурхондарё вилоятининг Термиз туманларида 50 гектаргача ҳамда Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 100 гектаргача ва Тошкент туманида 30 гектаргача бўлган ер майдонларида маҳаллий тадбиркорлар иштирокида «А» тоифадаги транспорт-логистика марказларини барпо этиш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси, Тошкент вилояти ҳокимлиги ҳамда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида 159,4 гектар ер майдонида барпо этилаётган логистика марказини қуруқлик порти сифатида ривожлантириш, замонавий рақамли бошқарув тизимларини жорий этиш ва уларни келгусида Транспорт вазирлигининг «E-logistika» платформасига улаш ҳамда мазкур объект мамлакатимизнинг халқаро транспорт коридорлари тизимига интеграция қилинишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Андижон, Бухоро, Сурхондарё, Тошкент вилоятлари ҳокимликлари, Кадастр агентлиги, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Божхона қўмитаси уч ой муддатда тегишлилиги бўйича мазкур қарорнинг 2-бандида назарда тутилган лойиҳаларни амалга ошириш учун:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) талаб этиладиган ер участкаларининг аниқ жойлашуви ва майдони ўлчамига ҳамда уларнинг ер фонди тоифаларига аниқлик киритсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) зарур ҳолларда, танланган ер участкаларининг ер фонди тоифасини ўзгартириш бўйича таклифларни тайёрлаб, белгиланган тартибда Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ва ўрмон фонди ерларининг ер фонди тоифаларини ўзгартириш масалаларини кўриб чиқиш бўйича Ҳукумат комиссиясига тақдим этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Транспорт вазирлиги Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) 2027 йил 1 августга қадар мазкур қарорнинг 2-банди «д» кичик бандида назарда тутилган туманларда танланган ва белгиланган тартибда ер фонди тоифаси ўзгартирилган ер участкаларида транспорт-логистика марказларини барпо этиш лойиҳаларининг мастер режаларини, заруратга кўра, хорижий консультантларни жалб қилган ҳолда ишлаб чиқсин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) 2027 йил 1 декабрга қадар мастер режа асосида ер участкаларини белгиланган тартибда (зарур ҳолларда лотларга ажратган ҳолда) электрон онлайн аукцион савдоларига чиқариш ёки йирик инвестиция лойиҳалари учун энг яхши таклифларни танлаш тартибида ажратиш чораларини кўрсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Шундай тартиб ўрнатилсинки унга мувофиқ:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари транспорт-логистика марказларини ривожлантириш ва барпо этиш учун ер участкаларини Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган намунавий талаблар асосида Транспорт вазирлиги билан келишилган ҳолда танлайди ва ажратади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Транспорт вазирлиги 2027 йилда транспорт-логистика марказларини барпо этиш учун истиқболли ҳудудларни аниқлайди. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур ер участкаларини белгиланган тартибда туман ҳокимликлари тасарруфига қайтариш чораларини кўради;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) транспорт-логистика марказларини барпо этиш учун туман ҳокимликлари тасарруфига қайтарилган ер участкаларидан транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш билан боғлиқ бўлмаган бошқа мақсадларда фойдаланишга, шунингдек, бошқа инвестиция ва тадбиркорлик лойиҳаларини жойлаштириш учун ажратишга йўл қўйилмайди;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(г) Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси (Ж. Ходжаев) Транспорт вазирлиги, Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда республиканинг асосий транспорт дарвозаларидан кириб келиш йўналишларида транспорт-логистика марказларини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда операторларнинг устав фондида резидент ва норезидентларнинг иштироки масалалари ҳамда рақобатни чекловчи ҳаракатларнинг олдини олиш бўйича чораларни кўриб боради. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(i) Андижон вилоятининг Хонобод шаҳри, Бухоро вилоятининг Олот тумани ва Сурхондарё вилоятининг Термиз тумани ҳамда келгусида Инвестицияларни жалб қилиш, саноатни ривожлантириш ва савдони тартибга солиш масалалари бўйича Ҳукумат комиссияси томонидан аниқланадиган бошқа шаҳар ва туманлар республиканинг асосий транспорт дарвозалари этиб белгиланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(ii) республиканинг асосий транспорт дарвозаларидан кириб келиш йўналишларида транспорт-логистика марказларини барпо этиш бўйича лойиҳаларни амалга оширишда операторларнинг устав фондида маҳаллий инвесторларнинг улуши 50 фоиздан кам бўлмаслиги лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III. Чегара ўтказиш пунктлари қувватларини ошириш ҳамда қулай инфратузилма объектларини барпо этиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Ташқи ишлар вазирлиги Транспорт вазирлиги, Давлат хавфсизлик хизмати Чегара қўшинлари, Божхона қўмитаси ҳамда тегишли вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда «Халқобод» Давлат чегараси орқали ўтказиш пунктини (Қозоғистон томонида — «Карабай Конисбаев» ўтказиш пункти) очиш ва унинг фаолиятини «Ягона тўхташ» (One-stop) тамойили асосида ташкил этиш ҳамда унга олиб борадиган автомобиль йўлларини қуриш бўйича Қозоғистон томони билан музокаралар ўтказиб, натижалари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига ахборот киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Белгилансинки, 2027 йилдан бошлаб ҳар йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурларига логистика марказларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш лойиҳалари киритилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси, Энергетика вазирлиги икки ой муддатда мавжуд ҳамда транспорт-логистика соҳасига ихтисослашган туманларда барпо этиладиган логистика марказларига олиб борувчи автомобиль йўллари ва электр энергияси тармоқлари тўлиқ хатловдан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) Иқтисодиёт ва молия вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Автомобиль йўллари қўмитаси ҳамда Энергетика вазирлиги 2027 йилги ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш дастурини шакллантиришда логистика марказларини ташқи муҳандислик-коммуникация тармоқлари билан таъминлаш лойиҳалари назарда тутилишини ҳамда зарур маблағлар ажратилишини таъминлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Сурхондарё вилояти ҳокимлиги, Давлат хавфсизлик хизмати, Ташқи ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ҳамда Божхона қўмитасининг «Айритом» чегара божхона постидан ўтиб Термиз халқаро аэропорти орқали транзит усулида бошқа давлатларга учиб кетадиган хорижлик йўловчилар учун аэропорт терминалига қадар «яшил йўлак» ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ташқи ишлар вазирлиги Давлат хавфсизлик хизмати, Транспорт вазирлиги, Божхона қўмитаси ҳамда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги билан биргаликда икки ой муддатда мазкур қарорнинг 9-бандида назарда тутилган «яшил йўлак» ташкил этиш тартибини тасдиқласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
IV. Транспорт-логистика соҳасини рақамлаштириш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Транспорт вазирлиги 2030 йил якунига қадар транспорт-логистика марказларининг қуйидаги тизимлари Транспорт вазирлигининг «E-logistika» платформасига интеграция қилинишини таъминласин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) транспорт-логистика марказларида терминалларни бошқариш ва омборни бошқариш тизимлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) транспорт-логистика марказларида автотранспорт воситаларининг давлат рақами белгиларини аниқлаш ва электрон ҳисобга олиш тизими.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Белгилансинки, мазкур қарорнинг 11-бандида назарда тутилган тизимлар «E-logistika» платформасига Транспорт вазирлигининг «Рақамли транспорт маркази» ДМ томонидан Транспорт ва логистикани ривожлантириш жамғармаси маблағлари ҳисобидан интеграция қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Белгилаб қўйилсинки, юкларни ички ва ташқи йўналишларда ташишда энг мақбул логистика маршрутларини аниқлашни назарда тутувчи давлат операторлик модели Транспорт вазирлигининг «E-logistika» платформаси негизида жорий этилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) платформа орқали юк оқимлари, ташувчилар, транспорт-логистика марказлари, чегара ўтказиш пунктлари ҳамда темир йўл станцияларининг имкониятлари тўғрисидаги маълумотларни электрон тарзда жамлаш, таҳлил қилиш ва мониторинг қилиш тизими йўлга қўйилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур модель доирасида ички ва ташқи йўналишларда мақбул юк ташиш маршрутларини танлаш, юк жўнатувчилар, ташувчилар, экспедиторлар, транспорт-логистика марказларининг ўзаро ҳамкорлигини электрон шаклда ташкил этиш ҳамда ушбу жараёнларнинг шаффофлигини таъминлаш «E-logistika» платформаси орқали амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
V. Молиявий ресурслар ва имтиёзлар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Инвестициялар, саноат ва савдо вазирлиги Транспорт вазирлиги билан биргаликда халқаро молия институтлари ва хорижий ҳукумат молия ташкилотларидан, шу жумладан, Европа Иттифоқининг «Global Gateway» стратегияси доирасида кўп функцияли ва мультимодал транспорт-логистика марказларини қуриш ва модернизация қилиш учун 2027 йилда камида 200 млн АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли ва кам фоизли кредит линиялари жалб этилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Транспорт вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг қуйидаги талабларга мос келадиган транспорт-логистика марказларини 2040 йилга қадар транспорт-логистика хизматларини кўрсатиш билан бевосита боғлиқ бўлган объект ва ер участкалари бўйича ер солиғи ва мол-мулк солиғини тўлашдан озод қилиш бўйича таклифи маъқуллансин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Осиё ва Тинч океани учун иқтисодий ва ижтимоий комиссиясининг (ЭСКАТО) Қуруқлик портлари тўғрисидаги ҳукуматлараро битими (Бангкок, 2013 йил 1 май) рўйхатига қўшилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) мазкур қарорнинг 11-бандида келтирилган тизимларни жорий этган ҳамда Транспорт вазирлигининг «E-logistika» платформасига интеграция қилган;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) Транспорт вазирлигининг «E-logistika» платформасида транспорт-логистика марказлари рейтинги бўйича «ВВ» ва ундан юқори даражадаги рейтингга эга бўлган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Белгилансинки, Транспорт вазирлиги томонидан транспорт-логистика марказларининг мазкур қарорнинг 15-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги баҳоланади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ҳар йили 1 ноябрга қадар транспорт-логистика марказларининг мазкур қарорнинг 15-бандида белгиланган талабларга мувофиқлиги баҳоланади ва Солиқ қўмитасига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) имтиёз берилган муддатда транспорт-логистика марказлари белгиланган талабларни бажармаса, уларга нисбатан ер солиғи ва мол-мулк солиғи бўйича имтиёзларни кейинги бир солиқ даври учун тўхтатишга асос бўладиган тегишли маълумотлар Солиқ қўмитасига тақдим этилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) имтиёз олиш учун транспорт-логистика маркази томонидан сохта ёки нотўғри маълумотлар тақдим этилганлиги аниқланганда ушбу қарорнинг 15-бандида назарда тутилган имтиёзлар бекор қилинади ҳамда тегишли тўловлар белгиланган тартибда ундирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Транспорт вазирлиги, Солиқ қўмитаси билан биргаликда уч ой муддатда транспорт-логистика марказларига мазкур қарорнинг 15-бандида белгиланган имтиёзларни тақдим этиш бўйича Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонун лойиҳасини Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. 2029 йил 1 августга қадар транспорт-логистика марказлари реестрига киритилган транспорт-логистика марказлари томонидан ўхшаши Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилмайдиган, белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган омборхона ускуналари, юк ортиш-тушириш техникаси, агрегатлар ва эҳтиёт қисмлар божхона божидан ва мажбурий сертификатлашдан озод қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Республикада логистика жозибадорлиги ва курьерлик жўнатмалари ҳажмини ошириш мақсадида 2026 йил 1 ноябрдан бошлаб халқаро курьерлик жўнатмаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказганлик учун амалдаги божхона йиғими ставкаси 20 фоизга пасайтирилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Белгилансинки, 2028 йил 1 январга қадар «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ ва унинг таркибидаги ташкилотларнинг эҳтиёжлари (асосий фаолияти) учун чет давлатлардан олиб келинадиган янги ҳаракат таркиблари (электропоездлар, локомотивлар ва вагонлар), ногабарит ва ўта оғир вазнли эҳтиёт қисмларини ташиш хизматлари «Темирйўлкарго» АЖ томонидан тўғридан-тўғри шартномалар асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. 2027 йил 31 декабрга қадар транспорт воситалари ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан М2, М3, N тоифага кирувчи транспорт воситалари, тиркама ва осма техникаларни (кейинги ўринларда — техникалар) ишлаб чиқаришда фойдаланиладиган ўхшаши республикада ишлаб чиқарилмайдиган қуйидаги товарлар Ўзбекистон Республикаси ҳудудига импорт қилишда божхона божи тўлашдан озод қилинсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(а) ишлаб чиқариш учун бутловчи буюмлар ва эҳтиёт қисмлар, двигателлар, трансмиссиялар, узеллар, хомашё ва материаллар (шу жумладан, листли ва навли металл прокати);
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(б) техник ҳужжатлар ва чизмалар, дастурий таъминот, технологик жиҳозлар ва қолиплар, машина ва ускуналар ҳамда улар учун эҳтиёт қисмлар, анжомлар ва материаллар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
(в) техникалар учун зарур бўлган сотувдан кейинги сервис хизматини кўрсатишда ишлатиладиган эҳтиёт қисмлар, сарф материаллари ва ёрдамчи материаллар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
VI. Қарор ижросини ташкил этиш, таъминлаш ва назорат
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Транспорт вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда уч ой муддатда қонунчилик ҳужжатларига ушбу қарордан келиб чиқадиган ўзгартириш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Мазкур қарорнинг ижросини самарали ташкил қилишга масъул ва шахсан жавобгар этиб Бош вазир ўринбосари А.Ж. Раматов ва транспорт вазири И.Р. Махкамов ҳамда Андижон, Бухоро, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳокимлари белгилансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Қарор ижросини муҳокама қилиб бориш, масъул ташкилотлар фаолиятини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А.Н. Арипов зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. МИРЗИЁЕВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 12 октябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ПҚ-368-сон
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 14.10.2026 й., 07/26/368/1027-сон)