ИЛОВА
Т/р | Лойиҳа номи | Амалга ошириш механизми | Ижро муддати | Молиялаштириш манбаи | Масъул ижрочилар |
I. Иқтисодиёт объектларида фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, хавфларни бошқариш ва техноген аварияларни ўз вақтида бартараф этиш бўйича инновацион ечимларни ишлаб чиқиш ва жорий этиш | |||||
1. | Кимёвий зарарланиш эҳтимоли бўлган ҳудудларни аниқлаш учун кимёвий хавфли объектларнинг рақамли нусхаларини яратиш. | 1. Кимёвий хавфли объектларда авария сценарийларининг рақамли моделларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган рақамли моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2027 йил декабрь | «Ўзкимёсаноат» АЖнинг маблағлари, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | «Ўзкимёсаноат» АЖ, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
2. | Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида радиациявий авариялар келиб чиқиши эҳтимолини ва оқибатларини прогноз қилиш учун ушбу объектларнинг рақамли нусхаларини яратиш. | 1. Атом энергиясидан фойдаланиш объектларида авария сценарийларининг рақамли моделларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган рақамли моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2027 йил декабрь | Атом энергияси агентлиги маблағлари, Энергетика вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Энергетика вазирлиги, Атом энергияси агентлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
3. | Хавфли ишлаб чиқариш ва потенциал хавфли объектларнинг миллий Геоахборот тизими платформасини яратиш. | 1. Хавфли ишлаб чиқариш ва потенциал хавфли объектларнинг ягона маълумотлар базасини шакллантириш. 2. Геоахборот тизими платформасини яратиш. 3. Платформани Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2028 йил октябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ҳамда Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
4. | Кўчки ва сел хавфи мавжуд ҳудудларни мониторинг қилишнинг инновацион тизимини (SmartGeoНazard) яратиш. | 1. Рақамли муҳитда кўчки ва сел хавфлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 2. Рақамли муҳитда кўчки ва сел хавфлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш ва амалиётга жорий этиш. 3. Моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2028 йил август | Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ҳамда Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси |
5. | Сув омборларида авариялар ва ҳалокатларнинг юзага келиш хавфи эҳтимолини прогноз қилиш учун гидротехника иншоотларининг рақамли нусхаларини яратиш. | 1. Сув омборларининг авария хавфини прогнозлаш ва авариялар сценарийларининг рақамли моделларини ишлаб чиқиш. 2. Ишлаб чиқилган рақамли моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2028 йил ноябрь | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ маблағлари, Сув хўжалиги вазирлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | «Ўзбекгидроэнерго» АЖ, Сув хўжалиги вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
6. | Сув тошқини хавфи мавжуд ҳудудларни мониторинг қилишнинг инновацион тизимини (FloodPredict AI) яратиш. | 1. Рақамли муҳитда сув тошқинлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 2. Рақамли муҳитда сув тошқинлари билан боғлиқ сценарийларнинг моделларини яратиш ва амалиётга жорий этиш. 3. Моделларни Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг ахборот тизимига интеграция қилиш. | 2028 йил ноябрь | Сув хўжалиги вазирлигига, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Сув хўжалиги вазирлиги, Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |
II. Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш тизимига сунъий интеллект, робототехника ва замонавий рақамли технологияларни жорий қилиш | |||||
7. | Роботлаштирилган ёнғин ўчириш платформасини яратиш. | 1. Енгил турдаги роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмасининг техник шартини ишлаб чиқиш. 2. Енгил турдаги роботлаштирилган ёнғин ўчириш қурилмасининг прототипини ишлаб чиқиш. 3. Роботлаштирилган ёнғин ўчириш платформасини синовлардан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш. | 2027 йил декабрь | Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси, Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
8. | Фавқулодда вазиятларни бартараф этиш учун молиявий ва моддий ресурсларнинг ҳисобини юритишни рақамлаштириш. | 1. Вазирлик ва идоралар ҳамда маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг молиявий ва моддий ресурслар ҳисобининг электрон маълумотлар базасини шакллантириш. 2. Мониторинг қилиш имкониятини берувчи ахборот тизими учун техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Мониторинг қилиш имкониятини берувчи ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2028 йил сентябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар, маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органлари |
9. | Республика ва трансчегаравий ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни SeisComP дастури орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш. | 1. Республика ва трансчегаравий ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни SeisComP дастури орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш учун техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Республика ва трансчегаравий ҳудудларда ҳамда муҳим объектларда сейсмик хавфни SeisComP дастури орқали мониторинг қилиш тизимини яратиш ва амалиётга жорий этиш. | 2028 йил сентябрь | Маблағ талаб этилмайди | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академияси |
10. | Мониторинг ва прогноз маълумотларининг рақамли платформасини ишлаб чиқиш. | 1. Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бундай вазиятларда ҳаракат қилиш давлат тизимига кирувчи вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда мониторинг ва прогноз маълумотлари базасини шакллантириш. 2. Мониторинг ва прогноз маълумотларини рақамлаштириш ҳамда ягона платформа асосида маълумотлар базасини ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2029 йил октябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
11. | Роботлаштирилган разведка мажмуасини яратиш. | 1. Фавқулодда вазиятларда хавфли ёки бориш имкони бўлмаган ҳудудларни кўздан кечириш учун мўлжалланган робот қурилмасига техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Роботлаштирилган разведка мажмуасининг прототипини ишлаб чиқиш. 3. Роботлаштирилган разведка мажмуаси прототипини синовлардан ўтказиш ва серияли ишлаб чиқариш. | 2029 йил декабрь | Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, ҳомийлик ҳайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
12. | Зилзила ва сейсмик хавф ҳақида барвақт хабар бериш тизимини такомиллаштириш. | 1. Зилзила ва сейсмик хавфлар ҳақида автоматик хабар бериш тизими учун алгоритмни яратиш бўйича техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Зилзила ва сейсмик хавф ҳақида автоматик хабар бериш тизими учун алгоритмни ишлаб чиқиш ва рақамлаштириш. 3. Сейсмик станциялар тармоғини ривожлантириш учун ишлаб чиқилган автоматик хабар бериш алгоритмини жорий этиш. | 2030 йил октябрь | Маблағ талаб этилмайди | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Фанлар академиясининг Ғ.О. Мавлонов номидаги Сейсмология институти |
III. Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш соҳасида инновацион технологиялар, шунингдек, муҳофаза воситаларини ишлаб чиқиш ва жорий этиш | |||||
13. | Фавқулодда вазиятлар соҳасида миллий стандартлар тизимини шакллантириш. | Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва уларни бартараф этиш бўйича давлат стандартлари комплексининг асосий қоидаларини белгиловчи миллий стандартни ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Ўзбекистон техник жиҳатдан тартибга солиш агентлиги |
14. | Қутқарувчиларнинг қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этишдаги амалий кўникмаларини, руҳий, касбий, жисмоний ва махсус тайёргарлигини ошириш. | 1. Фавқулодда вазиятларда авария ва қидирув-қутқарув тадбирларини ташкил этишда замонавий талабларга асосланган, ўқув, руҳий тайёргарлик, иссиқ-тутунхона ва ғаввос-қутқарувчиларни тайёрлаш учун мўлжалланган мажмуаларни тайёрлаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Мажмуаларни тайёрлаш учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 3. Мажмуаларнинг лойиҳа-смета ҳужжатларини ва 3D-моделларини ишлаб чиқиш. | 2026 йил декабрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа вазирлиги, Миллий гвардия, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
15. | Виртуал машқлар орқали тингловчиларнинг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини ошириб бориш. | 1. Фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракат қилиш кўникмасини ошириш учун виртуал машқларни ўтказишга қаратилган хорижий дастурий таъминотларни ўрганиш. 2. Фавқулодда вазиятларда (зилзила, сув тошқини, ёнғин) тўғри ҳаракат қилиш бўйича VR-кўзойнакка мўлжалланган дастурий таъминот учун техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Фавқулодда вазиятларда (зилзила, сув тошқини, ёнғин) тўғри ҳаракат қилиш бўйича VR-кўзойнакка мўлжалланган дастурий таъминот ишлаб чиқиш ва ўқув жараёнларига жорий этиш. | 2027 йил июнь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
16. | Аҳолининг фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланиш тартибига оид ўқув материалларни рақамлаштириш. | 1. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид электрон (QR-кодли) қўлланмалар учун техник шартларни ишлаб чиқиш. 2. Табиий ва техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларда тўғри ҳаракатланишга оид электрон (QR-кодли) қўлланмаларни ишлаб чиқиш. 3. Тайёрланган электрон қўлланма, эслатма ва бошқа ўқув материалларини расмий веб-сайтлар орқали кенг жамоатчилик орасида тарқатиш. | 2027 йил ноябрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
17. | Ис гази, табиий газдан заҳарланиш ва чақнаш билан боғлиқ фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш бўйича профилактика дастурини (телеграм-бот) яратиш. | 1. Профилактика дастурини (телеграм-бот) яратиш учун техник шартни ишлаб чиқиш. 2. Профилактика дастурини (телеграм-бот) яратиш ва амалиётга татбиқ этиш. | 2027 йил декабрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
18. | Ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича ёнғин-техник экспертиза тадқиқотларини такомиллаштириш. | 1. Электр симларининг ёнғинга тааллуқлилигини ва ёнғин ўчоғини аниқлашда дала тадқиқот қурилмаларини қўллаш бўйича хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Ёнғин сабабларини аниқлаш бўйича янги услубиётларни ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2027 йил декабрь | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Адлия вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
19. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчиларини нафас олиш учун яроқсиз муҳитда синовдан ўтказишга мўлжалланган тренажёрларни ишлаб чиқиш. | 1. Замонавий газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Замонавий газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрининг техник шартини ишлаб чиқиш. 3. Замонавий газ-тутундан ҳимоя аппаратидан фойдаланиш тренажёрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2028 йил август | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
20. | Фавқулодда вазиятлар зоналарини мониторинг қилиш ва хабардор қилиш учун учувчисиз учиш аппаратларини яратиш. | 1. Фавқулодда вазиятлар кўламини баҳолаш ва фавқулодда вазиятлар ҳудудларида аҳолини хабардор қилиш учун мўлжалланган учувчисиз учиш аппаратларининг техник шартларини ишлаб чиқиш. 2. Учувчисиз учиш аппаратларининг прототипини ишлаб чиқиш. 3. Учувчисиз учиш аппаратларини синовдан ўтказиш ва амалиётга жорий қилиш. | 2028 йил декабрь | Мудофаа саноати комплексини ривожлантириш жамғармаси ва Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, ҳомийлик хайриялари, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Мудофаа саноати агентлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
21. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академиясида ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораториясининг ўқув-амалиёт (лаборатория) синфини ташкил этиш. | 1. Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораториясининг ўқув-амалиёт (лаборатория) синфи бўйича техник шарт ишлаб чиқиш. 3. Ёнғиннинг терговга қадар текшируви ва экспертизаси лабораториясининг ўқув-амалиёт (лаборатория) синфини ташкил этиш. | 2029 йил апрель | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, манфаатдор вазирлик ва идоралар |
22. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчилари учун фавқулодда вазиятларга мўлжалланган автотренажёрни ишлаб чиқиш. | 1. Фавқулодда вазиятларга мўлжалланган замонавий автотренажёрлар бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Замонавий автотренажёр бўйича техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Замонавий автотренажёр ишлаб чиқиш ва амалиётга жорий этиш. | 2029 йил май | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги, Мудофаа вазирлиги |
23. | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Академияси курсант ва тингловчилари учун зилзилани симуляция қилиш тренажёрини ишлаб чиқиш. | 1. Зилзилани симуляция қилишнинг замонавий тренажёрлари бўйича илғор хорижий тажрибани ўрганиш. 2. Зилзилани симуляция қилиш тренажёри бўйича техник шартни ишлаб чиқиш. 3. Зилзилани симуляция қилиш тренажёрини ишлаб чиқиш ва жорий этиш. | 2030 йил март | Фавқулодда вазиятлар вазирлигига ажратиладиган бюджет маблағлари доирасида, қонунчилик ҳужжатларида тақиқланмаган бошқа манбалар | Фавқулодда вазиятлар вазирлиги |