04.09.2026 йилдаги 461-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

Ижтимоий ҳимоя соҳасида юқори малакали мутахассислар корпусини шакллантириш, шунингдек, уларнинг касбий фаолиятини такомиллаштириш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий иш тўғрисида»ги Қонуни ижросини таъминлаш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя соҳасида юқори малакали мутахассислар корпусини шакллантириш орқали аҳолининг эҳтиёжманд қатламлари билан ихтисослашган ва самарали ишлашни таъминловчи шаффоф тизимни жорий этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикасининг «Ижтимоий иш тўғрисида»ги Қонунида ижтимоий ходимларнинг мақомини белгиловчи малака сертификатини бериш тартиби Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланиши маълумот учун қабул қилинсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Белгилансинки:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда фаолият юритувчи ижтимоий ходимларнинг лавозими тўрт тоифага (тоифасиз, III, II ва I тоифаларга) ажратилади. Бунда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
III, II ва I тоифалар Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази томонидан бериладиган малака сертификатига эга бўлган ижтимоий ходимларга берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати беш йил амал қилиш муддати билан берилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази)дан ташқари бошқа давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат ташкилотларда фақат III, II ва I тоифадан бирини олган ижтимоий ходимлар фаолият юритади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифасиз ёки III, II ва I тоифага эга бўлган ижтимоий ходимларнинг вазифалари тақсимоти иш берувчи томонидан белгиланади. Бунда давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритувчи ижтимоий ходимларнинг вазифа ва функцияларини белгилаш Агентлик билан келишилган ҳолда амалга оширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) малака сертификати амал қилиш муддати тугагандан сўнг олти ой ичида қайта малака сертификатини олмаган ижтимоий ходимларнинг лавозими сақланган ҳолда бир поғона қуйи тоифага туширилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) ижтимоий ходимлар Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан бир йилда бир маротаба тиббий кўрикдан ўтказилади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) давлат органлари ва ташкилотларда ижтимоий ходим лавозимининг штат меъёри бир штат бирлигидан кам бўлмаган миқдорда киритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Мазкур қарорнинг 2-банди «а» ва «б» кичик бандларида назарда тутилган тартиб қуйидаги босқичларда жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 октябрдан бошлаб Хоразм ва Тошкент вилоятларида жойлашган «Инсон» марказларида ҳамда Агентлик тизимидаги бошқа муассасалар (кейинги ўринларда — муассасалар)да;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йил 1 январдан бошлаб Андижон вилояти ва Тошкент шаҳрида жойлашган «Инсон» марказларида ҳамда муассасаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йил 1 апрелдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларидаги «Инсон» марказларида ва муассасаларда;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2027 йил 1 июндан бошлаб Ички ишлар вазирлиги ва «SOS Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасида.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Шундай тартиб ўрнатилсинки, унга мувофиқ 2027 йил 1 апрелдан бошлаб:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) ижтимоий ҳимояга муҳтож аҳолига сифатли ижтимоий хизматлар ва ижтимоий ёрдам кўрсатиш мақсадида «Инсон» марказлари тузилмасида ижтимоий ходимларнинг мавжуд штат бирликлари доирасида қуйидаги йўналишлар бўйича ихтисослаштирилган лавозимлар жорий этилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тазйиқ ва зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар билан ишлаш бўйича ижтимоий ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ижтимоий ҳимояга муҳтож болалар билан ишлаш бўйича ижтимоий ходим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) мазкур банднинг «а» кичик бандида назарда тутилган лавозимлар ҳамда «Инсон» марказларининг шуъба мудири (бош ижтимоий ходим) ва бош мутахассиси (супервайзер) лавозимларига II ва ундан юқори тоифага эга бўлган ижтимоий ходимлар фаолият юритишига йўл қўйилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда «Инсон» марказларининг шуъба мудири (бош ижтимоий ходим) ва бош мутахассиси (супервайзер) лавозимида меҳнат фаолиятини олиб бораётган ходимларга уч ой муддат ичида тегишли тоифа олиши талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Қуйидагилар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламенти 1-иловага мувофиқ;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот миқдорлари 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин. Бунда Агентлик тизимига кирмайдиган давлат органлари ва ташкилотларида фаолият юритувчи ижтимоий ходимларнинг:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ойлик иш ҳақи меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 4,2 бараваридан кам бўлмаслиги лозим;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот миқдори иш берувчи томонидан мустақил белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Агентлик Ҳамжамиятларни мустаҳкамлаш ва ижтимоий фаровонликни ривожлантириш маркази билан биргаликда:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 1 октябрга қадар ижтимоий ходимларга тоифа бериш жараёнлари бўйича халқаро стандарт ва илғор тажрибаларга мувофиқ, жаҳон даражасида талаб этилган мезонларга жавоб берадиган ўқув дастурлари ва баҳолаш (синов) механизмлари ишлаб чиқилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил якунига қадар ижтимоий ходимлар учун халқаро сертификатлаш тизимини жорий қилиш бўйича таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Агентлик, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар бир йилда бир марта ижтимоий ходимларни тиббий кўрикдан ўтказиш бўйича ўзи қабул қилган идоравий ҳужжатларни мазкур қарорга мослаштириб, давлат рўйхатидан ўтказилишини;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил якунига қадар барча ижтимоий ходимларнинг тиббий кўрикдан ўтказилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ижтимоий ходимлар тиббий кўрикдан ўтказилиши муносабати билан 2026 йилга мўлжалланган Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларига Соғлиқни сақлаш вазирлигининг қўшимча харажатларини кўзда тутувчи ўзгартириш киритилишини таъминласин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Агентлик Рақамли технологиялар вазирлиги билан биргаликда 2026 йил 1 октябрга қадар:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
ушбу қарор билан тасдиқланган Маъмурий регламентга мувофиқ давлат хизматларининг Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали кўрсатилишини таъминласин;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ягона интерактив давлат хизматлари порталида давлат хизматлари кўрсатилишининг ҳар бир босқичида мурожаатларнинг кўриб чиқилишини кузатиб бориш тартибини жорий этсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг 3-иловага мувофиқ айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари — иқтисодиёт ва молия вазири Ж.А. Қўчқоров зиммасига юклансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. АРИПОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2026 йил 4 сентябрь,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
461-сон

Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 461-сон қарорига
1-ИЛОВА

Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МАЪМУРИЙ РЕГЛАМЕНТИ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1-боб. Умумий қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Мазкур Регламент ижтимоий ходимларга Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги (кейинги ўринларда — Агентлик) тизимидаги Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази (кейинги ўринларда — ваколатли орган) томонидан малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатиш тартибини белгилайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Мазкур Регламентда қуйидаги асосий тушунчалар қўлланилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
малака сертификати — ижтимоий ходимларга тоифа берилганлигини тасдиқловчи ҳамда тоифа даражаси кўрсатилган QR-код қўйилган ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
махсус иш стажи — мазкур Регламентда белгиланган тартиб жорий қилингандан сўнг шахснинг ижтимоий ходим ёки «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази (кейинги ўринларда — «Инсон» маркази) ходими сифатида ишлаган даври;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синови — малака сертификати олиш учун жисмоний шахснинг ижтимоий иш соҳаси бўйича билим ва маҳоратини аниқлаш жараёни;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
навбатдан ташқари назорат синови — узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган ҳамда биринчи маротаба назорат синовида иштирок этиб, ундан ўта олмаган талабгорлар учун ташкил этиладиган назорат синови;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
тоифа — назорат синови натижаларига кўра берилган ижтимоий ходимларнинг назарий билими, амалий кўникмалари, касбий малакаси даражасини тасдиқловчи ҳужжат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгор — малака сертификатини олишга талабгор бўлган жисмоний шахс.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Малака сертификати назорат синови натижаларидан келиб чиқиб қуйидаги тартибда берилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бир йиллик махсус иш стажига эга талабгорга — III тоифа малака сертификати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
икки йиллик махсус иш стажига эга талабгорга — II тоифа малака сертификати;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
уч йиллик махсус иш стажига эга талабгорга — I тоифа малака сертификати.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4. Талабгордан III тоифали малака сертификатини олиш учун олий маълумот, II ва I тоифали малака сертификатини олиш учун тор доирадаги олий маълумот талаб қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда тор доирадаги олий маълумот талаб қилинадиган олий таълим йўналишларининг рўйхати Агентлик томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5. Малака сертификати бўйича тоифа талабгорларга III тоифадан I тоифага қараб изчил кетма-кетлик тартибида берилади. Бунда тегишли махсус иш стажига эга бўлишидан қатъи назар, қуйи тоифа малака сертификатига эга бўлмаган талабгорга юқори тоифалар берилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6. Малака сертификати беш йил амал қилиш муддати билан берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда малака сертификати ваколатли орган ваколатли шахсининг электрон рақамли имзоси (кейинги ўринларда — ЭРИ) билан тасдиқланган ҳолда электрон шаклда QR-код билан расмийлаштирилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
7. «Энг фаол ижтимоий ходим» кўрик-танловининг республика босқичида ғолиб бўлган ёки ижтимоий иш соҳасида хорижий сертификатга эга бўлган шахсларга, истисно тариқасида ваколатли орган томонидан III тоифали малака сертификати назорат синовисиз ҳамда махсус иш стажи талаб қилинмаган ҳолда берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда ижтимоий иш соҳасида тан олинадиган хорижий сертификатлар рўйхати Агентлик томонидан тасдиқланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
8. Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизмати мазкур Регламентга 1-иловада келтирилган схемага мувофиқ кўрсатилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2-боб. Малака сертификатини бериш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
9. Малака сертификатини олиш бўйича назорат синовида иштирок этиши учун талабгор ваколатли органнинг камида 36 академик соатлик ўқув курсларида (онлайн, оффлайн ёки гибрид шаклда) малака ошириши лозим бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда талабгорнинг малакасини ошириш базавий ҳисоблаш миқдорининг икки баравари миқдоридаги тўлов-шартнома асосида амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
10. Талабгор малака сертификатини олиш учун «Инсон» марказига ўзи келган ҳолда, шунингдек, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими (кейинги ўринларда — «Ижтимоий ҳимоя» АТ) ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталида (кейинги ўринларда — ЯИДХП) рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
11. Талабгор малака сертификатини олиш учун «Инсон» марказига бевосита ўзи мурожаат этган тақдирда, «Инсон» маркази ходими талабгор номидан, «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХП орқали мурожаат қилган ҳолларда эса — талабгор мустақил равишда ушбу Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани электрон шаклда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Талабгор сўровномадаги маълумотларнинг тўғрилигини текширади ҳамда имзоларни идентификация қилишнинг тегишли воситалари (дактилоскопия, электрон имзо, Мобил-ID ва бошқалар) билан тасдиқлайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
12. Қуйидаги талабгор ҳақидаги маълумотлар ваколатли орган томонидан тегишли давлат органлари ва ташкилотларидан мустақил равишда, шу жумладан, «Электрон ҳукумат» тизими идоралараро интеграциялашув платформаси орқали сўраб олинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг паспорт (идентификацияловчи ID-карта) ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатлар маълумотлари;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
таълим йўналиши бўйича олий маълумот тўғрисидаги диплом ёки олий маълумот ҳақидаги хорижий ҳужжатни тан олиш тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иш стажи тўғрисидаги маълумотлар;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синовидан ўтиш учун ҳужжатларни топширгунга қадар бир йилдан ортиқ бўлмаган даврда шартнома асосида ваколатли органнинг 36 академик соатдан кам бўлмаган ўқув курсларида малака оширгани;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
талабгорнинг фамилияси ва (ёки) исми ўзгартирилган бўлса, бу ҳақидаги маълумотлар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
13. Талабгор давлат хизматларидан фойдаланишда хизмат кўрсатишнинг ҳар қандай босқичида назорат синовида иштирок этишдан бош тортиш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3-боб. Назорат синовини ўтказиш тартиби
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
14. Малака сертификатини олиш учун назорат синови, қоида тариқасида, ҳар чоракда бир марта ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
15. Назорат синовида иштирок этиш учун талабгордан тўлов ундирилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
16. Назорат синови қуйидаги синовлар асосида ўтказилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
биринчи босқич — талабгорларнинг билим даражасини аниқлашга қаратилган ижтимоий иш соҳасидаги тест;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
иккинчи босқич — кейс таҳлили.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
17. Талабгорлар тест ва кейс таҳлили бўйича умумий 100 баллик тизимда баҳоланади. Бунда тест синови учун 50 балл, кейс таҳлили учун 50 балл берилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
18. Назорат синовини ўтказиш жойи ва санаси у ўтказиладиган кундан камида ўн кун олдин ваколатли органнинг расмий веб-сайтида эълон қилинади ҳамда ЯИДХП ёки «Ижтимоий ҳимоя» АТ орқали талабгорларнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
19. Назорат синови материалларини шакллантириш учун ваколатли орган томонидан манфаатдор идоралар, уларнинг ҳудудий бўйсунувидаги ташкилотлари, илмий-тадқиқот институтларининг етакчи олимлари, малакали мутахассислар, маҳаллий ва хорижий экспертлар, шунингдек, нодавлат ташкилотлар вакиллари шартнома асосида жалб этилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ваколатли орган томонидан баҳолаш мезонлари, назорат синови материаллари ҳамда назорат синови учун ажратиладиган вақтга миллий ва хорижий тажрибадан келиб чиқиб, ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
20. Назорат синовида узрли сабаблар (вақтинча меҳнатга қобилиятсизлиги, давлат ёки жамоат вазифаларини бажараётганлиги, республика ва халқаро мусобақаларда иштирок этганлиги, вақтинча хорижий мамлакатда сафарда бўлиб турганлиги, яқин қариндоши вафот этганлиги, ваколатли давлат органи ёки таълим ташкилотлари раҳбарларининг маълумотномасида кўрсатилган асослар)га кўра иштирок этмаган талабгор, тегишли ҳужжатлар тақдим этилган ҳолда, назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади ҳамда навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун қайтадан рўйхатдан ўтиши талаб этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
21. Талабгор назорат синовида узрли сабабларга кўра иштирок эта олмайдиган бўлса ёки иштирок этмаса, назорат синови ўтказиладиган санадан камида бир кун олдин «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХП орқали ваколатли органни хабардор этиши лозим.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
22. Назорат синови онлайн ёки оффлайн шаклда ўтказилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда назорат синови ўтказиш жойи ваколатли орган томонидан белгиланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
23. Назорат синовини топширишда талабгор фуқаролик паспорти ёки идентификация ID-картасининг аслини тақдим этади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
24. Талабгор қуйидаги ҳолларда назорат синовидан четлаштирилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синови ўтказилаётган аудиторияга ҳар қандай адабиёт, шпаргалка ёки телекоммуникация ва техника воситаларини олиб кирса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синови ўтказилаётган вақтда бошқа талабгорлар билан мулоқот қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат материалларини аудиториядан олиб чиқишга ҳаракат қилса, саволларни кўчириб олса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
саволларни бошқа талабгорга берса, назорат синовини ўтказиш жараёнига халақит қилса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синови жараёнида видеокузатув орқали талабгорнинг тартиб ва қоидаларга амал қилмаганлиги аниқланса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
25. Назорат синови натижалари назорат синови ўтказилганидан сўнг икки иш куни ичида ваколатли органнинг расмий веб-сайтида маълум қилинади ҳамда талабгорнинг «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат синови натижалари апелляция якунларига мувофиқ ўзгариши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
4-боб. Назорат синовлари натижалари бўйича малака сертификатини расмийлаштириш, бериш ва уларнинг реестрини юритиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
26. Назорат синови натижаси бўйича 70 ва ундан юқори балл тўплаган талабгор назорат синовидан ўтган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Назорат синови натижаси бўйича 70 баллдан кам кўрсаткичга эга талабгор назорат синовидан ўтмаган ҳисобланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
27. Назорат синови якунланганидан сўнг бир ой муддатда назорат синовларидан ўтган талабгорларнинг рўйхатига асосан уларга мазкур Регламентга 3-иловага мувофиқ электрон шаклдаги малака сертификати ҳамда тегишли тоифа берилади. Бу тўғрисидаги маълумотлар талабгорнинг шахсий кабинетига юборилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
28. Талабгор «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХПдаги шахсий кабинети орқали малака сертификатини юклаб олиш имконига эга бўлади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
29. Ваколатли орган томонидан малака сертификатларининг электрон реестри юритилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
30. Узрли сабабларга кўра назорат синовида иштирок эта олмаган талабгор учун навбатдан ташқари назорат синови кейинги чорак давомида ташкил этилади. Бунда навбатдан ташқари назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва уни ўтказиш мазкур Регламентга мувофиқ тартибда амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
5-боб. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
31. Назорат синовлари натижаларидан норози бўлган талабгор натижалар эълон қилинган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида «Инсон» маркази, «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХП орқали апелляция шикоятини бериш ҳуқуқига эга.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
32. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш учун ваколатли орган буйруғи билан 3 — 7 нафар ходимдан иборат таркибда Апелляция комиссияси тузилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Апелляция комиссияси таркибига назорат синовида қатнашган ходимлар киритилишига йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
33. Апелляция шикояти икки ҳафта муддат мобайнида кўриб чиқилади ва талабгор Апелляция комиссияси қарори тўғрисида «Ижтимоий ҳимоя» АТ ёки ЯИДХП орқали хабардор қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
34. Апелляция шикоятини кўриб чиқиш натижалари бўйича қуйидаги қарорлардан бири қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синови натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
назорат синови натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
35. Назорат синови натижасини ўзгаришсиз қолдириш ва апелляция шикоятини қаноатлантиришни рад этиш тўғрисидаги қарор қуйидаги ҳолларда қабул қилинади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляция мазкур Регламент талаблари бузилган ҳолда тақдим этилган бўлса;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
апелляцияда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топмаса.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
36. Назорат синови натижасини ўзгартириш ва апелляция шикоятини қаноатлантириш тўғрисидаги қарор шикоятда кўрсатилган далиллар ўз тасдиғини топган тақдирда қабул қилинади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
37. Такрорий апелляцияга йўл қўйилмайди.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
38. Талабгор Апелляция комиссияси қарори устидан қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда судга шикоят қилиши мумкин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
6-боб. Якунловчи қоидалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
39. Ваколатли орган томонидан талабгор тўғрисидаги шахсий маълумотлар махфийлиги таъминланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ваколатли давлат органлари томонидан расмий мурожаат бўлган тақдирда, талабгор тўғрисидаги маълумотлар тақдим этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
40. Ушбу Регламентни қўллашда юзага келадиган низолар қонунчилик ҳужжатларида белгиланган тартибда ҳал этилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
41. Мазкур Регламент талабларининг бузилишида айбдор бўлган шахслар қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ жавобгар бўладилар.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига

Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматини кўрсатиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
СХЕМАСИ

Босқичлар

Ижрочилар

Тадбирлар

Муддатлар

1-босқич

«Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали

Талабгор малака сертификатлаш назорат синовида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтган ҳолда мурожаат қилади.

Ўз хоҳишига кўра

2-босқич

Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази

Талабгорнинг ижтимоий иш соҳаси бўйича билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш учун назорат синовини ташкил этади.

Ҳар чоракда

3-босқич

Ижтимоий ҳимоя тизими ходимларининг малакасини ошириш маркази

Талабгор малака сертификатлаш назорат синовидан муваффақиятли ўтганда, унга электрон шаклдаги сертификатни (QR-код) расмийлаштиради ва талабгорнинг «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари порталидаги шахсий кабинетига юборади.

Қарор қабул қилинган кундан бошлаб бир ой мобайнида

4-босқич

Талабгор

Назорат синови натижасидан норози бўлганда, Апелляция комиссиясига апелляция шикоятини беради.

Натижа эълон қилинган кундан бошлаб беш кун мобайнида

5-босқич

Апелляция комиссияси

1. Апелляция шикоятини кўриб чиқади.

2. Талабгорни Апелляция комиссияси қарори тўғрисида «Ягона миллий ижтимоий ҳимоя» ахборот тизими ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали хабардор қилади.

2 ҳафта мобайнида

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
2-ИЛОВА

НАМУНА

Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларидан фойдаланиш учун

СЎРОВНОМА

____________________

____________________

(сана)

(рақам)

Ариза берувчи тўғрисидаги маълумотлар:

1.

Ф.И.О.:

2.

Паспорт маълумотлари (серия ва рақами, жисмоний шахснинг шахсий идентификация рақами, агар мавжуд бўлса):

3.

Маълумоти:

3.1.

Тамомлаган йили, диплом рақами:

3.2.

Диплом бўйича мутахассислиги:

4.

Малака оширганлиги тўғрисидаги малака сертификатининг рақами ва берилган вақти:

5.

Яшаш манзили:

6.

Телефон рақами:

7.

Электрон почта манзили (мавжуд бўлса):

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ижтимоий ходимларга малака сертификатини бериш бўйича давлат хизматларини кўрсатишнинг маъмурий регламентига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 461-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимидаги ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи ва фаолиятининг самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган мукофот
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
МИҚДОРЛАРИ*

I. Ойлик иш ҳақи миқдорлари

(ижтимоий ходимларнинг лавозим тоифаларидан келиб чиқиб, меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорига нисбатан)

Лавозим тоифалари

Оила сони

Миқдори

(баравар)

Ижтимоий ходим

1 500 тагача

4

1 501 тадан 2 000 тагача

4,2

2 001 тадан 2 500 тагача

4,4

2 501 тадан 3 000 тагача

4,6

3 001 тадан 3 500 тагача

4,8

3 500 тадан ортиқ

5

III тоифали ижтимоий ходим

1 500 тагача

4,2

1 501 тадан 2 000 тагача

4,4

2 001 тадан 2 500 тагача

4,6

2 501 тадан 3 000 тагача

4,8

3 001 тадан 3 500 тагача

5

3 500 тадан ортиқ

5,2

II тоифали ижтимоий ходим

5,4

I тоифали ижтимоий ходим

5,6

II. Фаолият самарадорлигини баҳолаш натижалари бўйича тўланадиган ҳар ойлик мукофот миқдори**

(ойлик иш ҳақига нисбатан)

Лавозим тоифалари

Қониқарли

(фоиз)

Яхши

(фоиз)

Аъло

(фоиз)

Коэффициент*

Ижтимоий ходим

15

30

50

-

III тоифали ижтимоий ходим

1,05

II тоифали ижтимоий ходим

1,1

I тоифали ижтимоий ходим

1,2

Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ.

* Ижтимоий ходимларнинг ойлик иш ҳақи миқдорлари ва фаолият самарадорлигини баҳолаш натижаларига қўшимча равишда коэффициент 2027 йил 1 апрелдан бошлаб қўлланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
** Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги тизимига кирувчи муассасаларда фаолият олиб борувчи ижтимоий ходимларга нисбатан ҳам татбиқ этилади ва мазкур маблағлар Ижтимоий ҳимоя давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлаб борилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 4 сентябрдаги 461-сон қарорига
3-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 31 августдаги 435-сон қарори билан тасдиқланган Давлат хизматларини жойларга чиққан ҳолда кўрсатишнинг маъмурий регламентида:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
а) 3-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«3. Давлат хизматлари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг (кейинги ўринларда — Адлия вазирлиги) Алоқа марказига ёки унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда — «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг (кейинги ўринларда — Агентлик) «Call-маркази», «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилиш орқали кўрсатилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
б) 4-банднинг иккинчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз яшовчи ҳамда ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахслар реестрига киритилган шахслар, соғлиғининг ҳолатига кўра мустақил ҳаракатланиш имконияти чекланган ҳамда I ва II гуруҳ ногиронлиги бўлган шахсларга давлат хизматлари кўрсатилганлиги учун тўлов ундирилмайди»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
в) 7-банднинг биринчи хатбошиси қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«7. Ариза берувчи давлат хизматларидан фойдаланиш учун «Call-марказ» Агентликнинг «Call-маркази», «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази, маҳалладаги ижтимоий ходим ёки расмий веб-сайт орқали мурожаат қилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
г) 8-банд қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«8. Ариза берувчи «Call-марказ»га ёки Агентликнинг «Call-маркази»га мурожаат қилган тақдирда, «Call-марказ» ёки Агентликнинг «Call-маркази» ходими ариза берувчи номидан, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёки маҳалладаги ижтимоий ходимга мурожаат қилган тақдирда, «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки маҳалладаги ижтимоий ходим ариза берувчи номидан, расмий веб-сайт орқали мурожаат этганда эса, Регламентга 2-иловага мувофиқ шаклдаги сўровномани мустақил равишда тўлдиради.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Бунда сўровнома ариза берувчи номидан «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ходими ёки маҳалладаги ижтимоий ходим томонидан тўлдирилгандан сўнг ваколатли органга юборилади»;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
д) 1-илованинг 1-босқичи «Тадбирлар» устуни 1-банди қуйидаги таҳрирда баён этилсин:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
«1. Давлат хизматларидан фойдаланиш учун Адлия вазирлигининг Алоқа марказига ёки унинг расмий веб-сайтига (кейинги ўринларда — «Call-марказ» ёки расмий веб-сайт), шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Ижтимоий ҳимоя миллий агентлигининг «Call-маркази», «Инсон» ижтимоий хизматлар маркази ёхуд маҳалладаги ижтимоий ходим орқали мурожаат этади».
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Вазирлар Маҳкамасининг «Аҳолининг ижтимоий ҳимоя олиш ҳуқуқларини таъминлаш ҳамда давлат ижтимоий ёрдами ва хизматларини кўрсатишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» 2023 йил 14 октябрдаги 539-сон қарорининг 5-банди ва 3-иловаси ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Изоҳ. Мазкур илованинг 2-банди 2027 йил 1 апрелдан бошлаб кучга киради.
(Қонунчилик маълумотлари миллий базаси, 05.09.2026 й., 09/26/461/0890-сон)