Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2017 31.03.1994 йилдаги 176-сон
ONLINE TRANSLATE
Ҳужжат кучини йўқотган 25.11.2017
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
қарори

ДИССЕРТАЦИЯ ИШЛАРИНИНГ ҲИМОЯСИ ВА ЭКСПЕРТИЗАСИ БИЛАН БОҒЛИҚ БЎЛГАН МОЛИЯВИЙ ХАРАЖАТЛАР ҲАҚИДА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
 LexUZ шарҳи
Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 22 ноябрдаги 937-сонли «Олий малакали илмий ва илмий-педагог кадрларни тайёрлаш ва аттестациядан ўтказиш тартибини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига асосан ўз кучини йўқотган.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Номзодлик ва докторлик диссертацияларининг ҳимояси билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш ишларини тартибга келтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси қарор қилади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси эксперт кенгашларининг раислари, илмий котиблари ва экспертлари ишларига ҳақ тўлаш тўғрисидаги Низом 1-иловага мувофиқ ҳамда диссертацияларни ихтисослаштирилган кенгашларда ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўғрисидаги Низом 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси диссертация ишларининг ҳимояси ва экспертизаси билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш учун илмий-тадқиқот ишларини амалга оширишга йўналтириладиган маблағлар доирасида пул ажратишни ҳар йили назарда тутсин.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Бош вазири А. МУТАЛОВ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Тошкент ш.,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1994 йил 31 март,
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
176-сон

Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 31 мартдаги 176-сон қарорига
1-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси эксперт кенгашларининг раислари, илмий котиблари ва экспертлари ишларига ҳақ тўлаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ

1. Эксперт кенгашининг раисига, (раис йўқ бўлганда) раис ўринбосарига ва илмий котибига эксперт кенгашининг ҳар бир мажлиси учун раислик қилувчига ва илмий котибга амалда сарфланган вақт ҳисобидан соатбай (лекин 5 соатдан кўп бўлмаган) иш ҳақи тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Ўзбекистон Республикаси Олий аттестация комиссияси эксперт кенгаши томонидан диссертациялар экспертизаси учун белгиланган экспертларга:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторлик диссертацияси экспертизаси учун — 8 соат;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодлик диссертацияси экспертизаси учун — 5 соат ҳисобидан соатбай ҳақ тўланади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Диссертациялар экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатларни қоплаш олий ўқув юртининг профессори (фан докторларига) ва доценти (фан номзодларига) соатбай ҳақ тўлаш ставкаларига биноан Олий аттестация комиссиясига ажратилган маблағлар ҳисобидан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Вазирлар Маҳкамасининг
1994 йил 31 мартдаги 176-сон қарорига
2-ИЛОВА
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Диссертацияларни ихтисослаштирилган кенгашларда ҳимоя қилиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш тўғрисида
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
НИЗОМ
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
1. Докторлик ва номзодлик диссертациялари ҳимояларини ўтказиш билан боғлиқ бўлган харажатлар қуйидаги нормативлар асосида қопланади:
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторлик диссертацияси бўйича жами 3 оппонентга — фан докторига, ҳар бирига 8 соат учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
номзодлик диссертацияси бўйича жами 2 оппонентга, шу жумладан, 1 фан доктори ва 1 фан номзодига, ҳар бирига 6 соат учун;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
докторлик ва номзодлик диссертациялари авторефератларини 60 нусхадан кўп бўлмаган миқдорда чиқариш ва тарқатиш. Харажатлар Ўзбекистон Республикаси Давлат матбуот қўмитасининг ўқув адабиётларини чиқарадиган нашриётлари учун белгиланган амалдаги нархлар асосида аниқланади;
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
бошқа шаҳарлардан келадиган оппонентларнинг хизмат сафари харажатлари (хизмат сафари муддати 3 кундан кўп бўлмаслиги керак). Тўловлар Ўзбекистон Республикаси бюджет ташкилотлари учун белгиланган нормативлар асосида амалга оширилади. Алоҳида ҳолларда докторлик диссертациялари ҳимоясида ОАК рухсати билан республика ташқарисидан бир оппонентни таклиф қилишга йўл қўйилади. Хорижий оппонентларнинг хизмат сафари харажатларини қоплаш таклиф қилувчи ташкилот томонидан валютани тартибга солиш ҳақидаги қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
2. Оппонентлар меҳнатига ҳақ тўлаш олий ўқув юртининг профессори (фан докторларига) ва доценти (фан номзодларига) соатбай иш ҳақи ставкаларига асосан амалга оширилади.
Ҳужжатга таклиф юборишАудиони тинглашҲужжат элементидан ҳавола олиш
3. Ҳузурида ихтисослаштирилган кенгашлар ишлаётган муассаса ва ташкилотларнинг (валютадан ташқари) харажатларини Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси йилнинг ҳар чорагида, тасдиқловчи молиявий ҳужжатларга асосан қилинган ҳақиқий харажатлар бўйича қоплайди.